Xo‘jaobod tumani matbuot
470 subscribers
11.9K photos
881 videos
14 files
3.26K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар:

▫️ Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
▫️ қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши;
▫️ бевосита сайловга қадар камида 5 йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши;
▫️ ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Қуйидагилар номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас:

▫️ суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;
▫️ оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
▫️ суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар;
▫️ ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар;
▫️ диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔘 Жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган айрим товарларнинг турлари нормалари:

🔸Гуруч – оғирлиги 3 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Нон-булка маҳсулотлари – оғирлиги 5 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Шакар – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Ўсимлик мойлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар – оғирлиги 40 кг.дан кўп бўлмаган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot