Xo‘jaobod tumani matbuot
471 subscribers
11.9K photos
881 videos
14 files
3.26K links
Download Telegram
Хўжаобод тумани "Сўқалоқ" маҳалла фуқаролар йиғининг Юксалиш кўчасида ахолининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида Хўжаобод туман электр тармоқлари корхонаси томонидан темирбетон таянчлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/xojaobodpress
Туристлар иштирокида Ўзбекистон бўйлаб саёҳат уюштирилди

Мамлакатимизда ички туризмни жадал ривожлантириш, сайёҳларни юртимиздаги зиёратгоҳлар, тарихий обидалар, кўнгилочар масканлар, туристик зоналардан хабардор қилиш, уларнинг саёҳатларини мазмунли ва қизиқарли ташкил этиш, кўпроқ туристларни жалб этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бугун Қирғизистон ва Андижон тур операторлари, бош бошқарма ташаббуси билан Тожикистон, Озарбайжон, Россия, Арманистон ҳамда Қирғизистонлик жами 180 нафар сайёҳлар вилоятимизга ташриф буюрдилар.

Таъкидлаш жоизки, улар ҳафта мобайнида юртимизнинг Тошкент, Бухоро, Андижон каби вилоятларини айланиб, зиёрат қилдилар. Ушбу саёҳат ва кечки байрамона шоу концерт дастури уларда ажойиб таассурот қолдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХЎЖАОБОД ЁШЛАРИ ДИҚҚАТИГА‼️

🔰Ҳурматли Хўжаобод тумани ёшлари, Сизларда ташаббус, таклиф ёки ўзингизни қийнаб келаётган муаммолар борми?

Унда Сизларни белгиланган жадвал асосида “Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари” (сектор раҳбарлари ўринбосарлари)га таклиф этамиз.

Ўз ҳудудингизда ўтказиладиган учрашувларда иштирок этиб, юқорида келтириб ўтилган масалалар бўйича мурожаат этишингиз ҳамда мурожаатларингизга ечим топишингиз мумкин бўлади.

1-сектор Узун кўча МФЙ (1-мактаб биноси) – 12.01.2022 й.

2-сектор Гарагура МФЙ (13-мактаб биноси) – 13.01.2022 й.

3-сектор Дилкушод МФЙ (4-мактаб биноси) – 14.01.2022 й.

4-сектор Жоъме МФЙ (Ибн Сино хусусий мактабида) – 11.01.2022 й.

Учрашувлар белгиланган кунларда соат 14:00да бошланади.

ЮҚОРИДА КЕЛТИРИБ ЎТИЛГАН ҲУДУДЛАРДА ЯШОВЧИ ЁШЛАРНИ МАЗКУР УЧРАШУВЛАРГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ

☎️мурожаат учун телефон 90-170-74-36

https://t.iss.one/xojaobodpress
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари ва бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон етакчиси ҳалок бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезда шифо топишларини тилади.
Томонлар биродар Қозоғистон заминида тинчлик ва барқарорлик тез фурсатда қайта тикланишига ишонч билдирдилар.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
Главы государств обменялись мнениями по текущим вопросам двустороннего сотрудничества и предстоящим совместным мероприятиям.
Лидер Узбекистана еще раз выразил соболезнования семьям погибших и пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.
Стороны выразили уверенность в скорейшем восстановлении мира и стабильности на братской земле Казахстана.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев йўл инфратузилмасини яхшилаш ва табиий газ таъминотига оид лойиҳалар билан танишди.
Хусусан, “Тошкент-Чиноз” йўлини таъмирлаш, Тошкент шаҳридаги Темур Малик кўчасини кенгайтириш ва бошқа лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Тақдимотда табиий газ етказиб бериш тизимида хусусий шерикликни жорий этишга доир таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари лойиҳаларни маъқуллаб, уларни сифатли қилиб қуриш бўйича топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами улучшения дорожной инфраструктуры и системы газоснабжения.
В частности, представлена информация о проектах по ремонту автодороги «Ташкент-Чиназ», расширению улицы Темура Малика столицы и других.
Рассмотрены также предложения по внедрению частного партнерства в газотранспортную систему.
Глава государства одобрил проекты и дал поручения по их качественной реализации.

#Mirziyoyev #taqdimot #infratuzilma #qurilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Pilot_loyiha
Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

🎟 Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Тошкент шаҳрида расмийлаштирилади.
🔖 Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.
💵 Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади

Фуқароларга берилаётган имтиёзлар:

1. Авиа чипта
2. Патент ҳужжатларини расмийлаштириш
3. 3 маҳал иссиқ овқат
4. Турар жой харажатлари иш берувчи корхона томонидан қопланади.

Ёш чегараси: 20-50 ёшдаги эркаклар

Танловдан муваффақиятли ўтиб, тиббий кўрик натижалари ижобий чиққан фуқаролар ушбу давлатга ишлаш учун жўнатилади.

Ушбу бўш иш ўринларида ишлаш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги манзилга биометрик ҳамда хорижга чиқиш паспортлари билан мурожаат қилишлари сўралади.

🏛 Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси 4-уй. Андижон шаҳар "Ишга марҳамат" мономаркази
Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон филиали
☎️Мурожаат учун тел: 95-202-33-55
ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 11 январь куни туманнинг "Жоъме" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Ибн Сино номли хусусий мактабида ёшлар билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 4-сектор раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Л.Расулов туман ҳокимининг ўринбосари Р.Эгамбердиев, маҳалладаги хоким ёрдамчиси,Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими мутахассислари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Учрашувда билдириб ўтилган таклиф ва мурожаатлар доирасида ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

https://t.iss.one/xojaobodpress