Xo‘jaobod tumani matbuot
471 subscribers
11.9K photos
881 videos
14 files
3.26K links
Download Telegram
«ИШГА МАРҲАМАТ» МОНОМАРКАЗИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Андижон шаҳрида «Ишга марҳамат» мономаркази очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов ва вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновлар сўз олиб, мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунарларга ҳамда тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Маълумот учун, лойиҳа қиймати 15 млрд. сўм. Андижон «Ишга марҳамат» мономаркази Сервис ва хизмат кўрсатиш, техника, умумқурилиш, хорижий тиллар соҳалари бўйича 28 та ихтисослик йўналиши бўйича
2 сменада ўқиш ташкил этилди. Йилига 4 минг 480 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилиши кўзда тутилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#инфографика

Шу ҳафтада Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида бўлди

Икки кунлик амалий ташриф давомида ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди.
Тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Жумладан:
▫️Избоскан туманидаги “And gold” тикув-трикотаж корхонаси
▫️Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхона
▫️Андижон вилояти Бош жоме масжиди ва бошқа.
Шунингдек, вилоятнинг «ўсиш нуқталари»ни белгилаб берди.
«Янги Андижон» шаҳрига тамал тоши қўйилгани ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлди.

Ташрифнинг муҳим воқеалари бизнинг #инфографикада акс этган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятидаги "Breyn-ring" турнирига старт берилди!

Бугун Андижон шаҳридаги Қўғирчоқ театри биносида "Breyn-ring" турнирининг Андижон вилоят босқичи ўтказилмоқда. Турнирда онлайн рўйхатдан ўтган жамоалар ўзаро беллашмоқдалар.
Турнирда энг яхши натижа кўрсатган тўрт жамоа август ойида ўтказилиши режалаштирилаётган Республика Интеллектуал ҳафталик доирасида ўзаро беллашадилар.

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси қуйидагича:

1-ўрин - 100 млн сўм
2-ўрин - 20 млн сўм
3-ўрин - 10 млн сўм

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Инфографика

Асосий фаолияти паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун айрим солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Хўжаобод тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари О.Шерматов тумандаги фермер хўжаликларининг пахта далаларидаги заҳарли ҳашаротларга қарши амалга ошираётган ишлари билан танишди. Туман ҳокими Зоҳиджон Аҳмадалиев топшириғига асосан айрим масалалар танқидий руҳда кўриб чиқилди ва камчиликлар қисқа муддатда бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
@xojaobodpress


https://t.iss.one/joinchat/SjJsNK520gQ2ckAI
#Инфографика

Андижон вилоятинг саноат корхона ва ташкилотлари сони

2021- йил 1- июнь ҳолатига кўра, фаолият кўрсатаётган саноат корхона ва ташкилотлари сони 8 980 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,1 % га ошди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok