Xo‘jaobod tumani matbuot
471 subscribers
11.9K photos
881 videos
14 files
3.26K links
Download Telegram
"Права" алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Қайта имтиҳон топшириш керак эмас!

✍️ Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати
маълумотига кўра, сўнги пайтларда аҳоли ўртасида 2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқала бошлади.

❗️ Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритади.

✔️ Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби, ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

🧾 Эслатиб ўтамиз, хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 % (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди.
– Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.
Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

Президент вручил государственные награды в комплексе «Куксарой».
– Сидящие здесь сегодня – герои нашего времени, выдающиеся представители нашего мужественного народа, – отметил глава государства .
От имени собравшихся на церемонии Шавкат Мирзиёев адресовал поздравления всем согражданам, получившим награды на местах.
В церемонии приняли участие руководители государственных и общественных организаций, ветераны труда, представители интеллигенции, молодежь.

#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.
Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.
Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

29 декабря в 11:00 часов в Международном конгресс-центре начнется Послание Президента Шавката Мирзиёева Олий Мажлису.
Будет предложено название для 2021 года, обозначены важнейшие задачи дальнейшего развития страны, приоритеты внутренней и внешней политики.
Послание будет освещаться в прямом эфире 15 телеканалов, а также в режиме онлайн на официальном веб-сайте и официальных страницах Президента в социальных сетях.

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilnomi #onlayn

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА 120 НАФАР ФУҚАРОЛАР ЯНГИ ИССИҚ КИЙИМ КЕЧАКЛАРГА ЭГА БЎЛДИ.


Бугун Хўжаобод туманида "Ёшлар темир дафтари" ва "Аёллар темир дафтари"га киритилган иссиқ кийим кечакларга эҳтиёжи бор фуқаролар учун туман ҳокими Зоҳиджон Аҳмадалиев ва сектор раҳбарлари Н. Шарипов, А. Юлдашев, И. Қосимов 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби концертлар залида тантанали равишда кийим кечаклар тарқатди. Умумий ҳисобда 120 нафар фуқаро иссиқ кийим кечаклар билан таъминланди. Шундан сўнг концерт дастури билиб ўтди, унда мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан куй қўшиқлар, рақслар ижро этилди. Барча йиғилганларнинг кайфияти кўтарилиб ўйин кулгуларга уланиб кетди.

Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
@xojaobodpress