VETLEGNEWS
3.86K subscribers
21.7K photos
1.67K videos
2 files
6.69K links
Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Download Telegram
#эпизоотия

Чорва моллари юқумли касалликларга эмланмоқда

Нарпай тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, чорва молларини юқумли касалликларга қарши гуруҳ усулида эмлаш, уй ҳайвонларини кузги мавсумда қайта рўхатдан ўтказиш ишлари жадал давом этмоқда.
#эпизоотия

Бандихонда эмлаш жараёнлари

Хусусан, ҳудудлардаги мутахассислар томонидан “Ғафур Ғулом” ветучасткасида йирик ва майда шохли моллар ҳамда уй ҳайвонларини мавсумий касалликларга эмлаш ишлари “хонадонбай” усулида ташкил этилди.
Тадбир давомида мавсумий касалликлар ҳақида маълумот берилиб, бу борада ҳайвон эгаларининг масъулияти муҳимлиги тушунтирилди.
#эпизоотия

Тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Ғузор тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида "Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги" доирасида "Афғонбоғ" ветеринария участкаси ва 16- умумтаълим мактабида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбир доирасида мактаб ўқувчилари учун қутуриш касаллигининг келиб чиқиши ва унинг профилактикаси бўйича мулоқот соати бўлиб ўтди.
#эпизоотия

“Долзарб 90 кунлик” тадбирлари давом этмоқда

Андижонда эпизоотик барқарорликни таъминлаш доирасида “Долзарб 90 кунлик” тадбирлари бошланди.
Тадбирни самарали ва сифатли ўтказиш учун соҳада фаолият олиб бораётган барча тизим ташкилотлари тўлиқ жалб этилди. Жараён маҳаллабай ва хонадонма-хонадон усулида ташкил этилмоқда.
Суратларда Хўжаобод тумани “Олтин водий”, “Хўжаобод”, “Бирлашган”, Андижон тумани “Бўтақара” ветучасткаларида куйдирги ва қутуриш касаллигига қарши профилактик амалиёт жараёнлари.
#эпизоотия

Эмлаш жараёнлари ҳайвонларнинг
иммунитети асосида ташкил этилмоқда


Жиззахда эпизоотик барқарорликни таьминлаш доирасида “Долзарб 90 кунлик” тадбирлари жадал давом этмоқда.
Жумладан, юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида туман ва шаҳар ветеринария бўлимларида эмлаш гуруҳлари қайтадан ташкил этилиб, профилактик эмлаш ишлари “хонадонбай” усулида олиб борилмоқда.
Тадбир ҳайвонларнинг иммунитет фаоллигидан келиб чиқиб, эмлаш жараёни календарь режа асосида ўтказилмоқда.
#эпизоотия

Куйдирги ва қутуриш касаллигига
эмлаш жадал давом этмоқда


Сирдарёда “Долзарб 90 кунлик” тадбирлари доирасида чорва молларини куйдирги ва уй ҳайвонларини қутуриш касаллигига эмлаш жараёнлари жадал давом этмоқда.
Тадбирни самарали ва сифатли ўтказиш учун соҳада фаолият олиб бораётган барча тизим ташкилотлари тўлиқ жалб этган. Жараён маҳаллабай ва хонадонма-хонадон усулида ташкил этилиб хонадон дафтарлари юритилмоқда.
#эпизоотия

“Долзарб 90 кунлик” тадбирлари доирасида

Оҳангарон тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан аҳоли хонадонларида парвариш қилинаётган чорва моллари ва уй ҳайвонларини юқумли касалликларга профилактик эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
Шунингдек, ҳайвондан одамга юқадиган хавфли касалликлар тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
#эпизоотия

«Долзарб 90 кунлик» тадбирлари

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа, Беруний, Тўрткўл, Чимбой, Қораўзак, Қонликўл, Кегейли, Шуманай ва Мўйноқ туманларида эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида оқсил, куйдирги, тейлериоз, нодуляр дерматит ва қутуриш касалликларига қарши профилактик эмалаш жараёнлари давом этмоқда
Ҳайвон эгаларига ушбу касалликларнинг келиб чиқиши, унинг олдини олиш ва касаллик пайдо бўлганда ветеринария хизмати ходимлари томонидан кўриладиган зарур чоралар борасида тушунча ва тавсиялар берилмоқда.