VETLEGNEWS
3.82K subscribers
21.5K photos
1.65K videos
2 files
6.64K links
Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Download Telegram
#мулоқот

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Қўмита раиси Баҳром Норқобилов Франция тараққиёт агентлигининг юртимиздаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашди.
Унда агентлик иштирокида амалга оширилаётган “Чорвачилик соҳасини барқорор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Бугунги кунга қадар, лойиҳа доирасида 34,3 млн евро миқдоридаги 166 та сублойиҳа молиялаштирилди.
Натижада 90 та комплексда парранда етиштириш ускунаси,
42 та комплексда чорва ускуналари, 20 та сутни қайта ишлаш ускуналари, 8 минг бош майда шохли ва 3,5 минг бош йирик шохли қорамол, 3 млн бош парранда, 2 минг бош қуён олиб келинди.
199 дона қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинди. Бунинг натижасида 2 мингга яқин доимий иш ўрни яратилди.
Мулоқот давомида лойиҳа доирасида маблағларни ўзлаштиришни тезлаштириш ҳамда бу йўналишда тижорат банклари билан ишларни самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
#раддия

Хабарлар тасдиғини топмади

Ижтимоий тармоқларда Фарғона водийсида “Қорамолларда қандайдир юқумли тошма касалликлар пайдо бўлаётганлиги” сабабли оммани қорамол гўшти олмасликка чорловчи видео ва матнли хабарлар тарқалган эди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан мазкур ҳолат воқеа жойига бориб ўрганилди. Ўрганишлар натижасида мазкур хабарлар дастлаб Олтиариқ тумани Бўронлиқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, ижтимоий тармоқларда хусусий канал юритувчи Х. Р томонидан тарқатилгани маълум бўлди.
Маълум қилинишича, Х. Р дастлаб ушбу хабарларни “Қорамолларга қандайдир касаллик келганми?” шаклида сўров тариқасида қўйган. Ундан кўчириб босган бошқа канал эгалари хабарни “Қорамолларда қандайдир тошма касаллик тарқалмоқда” шаклида тарқатган.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона водийсида эпизоотик вазият барқарор. Йил давомида чорва молларида ҳеч қандай юқумли касаллик кузатилмаган.
#халқаро_анжуман

ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИДА ХАВФНИ БОШҚАРИШ МУҲОКАМА ЭТИЛМОҚДА


Айни пайтда Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида Марказий Осиёда чегараларни бошқариш ташкилоти ташаббуси билан “Хавфларни бошқаришни ветеринария назорати жараёнларига интеграциялаш” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари ҳам иштирок этмоқда.
Анжуманда минтақадаги давлатлар ўртасида чегара назорати соҳасида тажриба ва ахборот алмашиш, экспорт-импорт ва транзит фаолияти самарадорлигини ошириш, зоонотик касалликлар тарқалишининг олдини олишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.
#амалиёт_ва_самара

Хоразмда наслчилик хўжаликлари сони 114 тага етди

Хоразм вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида чорвачилик ва унинг тармоқларида 302 млрд сўмлик 60 та лойиҳа амалга оширилди. Фаолият кўрсатиб келаётган 11 та товар хўжалиги наслчилик тоифасига ўтказилиб, улар сони 114 тага етказилди.
Наслчилик ишларини самарали ташкил этиш мақсадида иш билан банд бўлмаган 140 нафар нафар техник-осеменатор жалб этилиб, аҳоли ва фермер хўжаликлари қарамоғидаги 210 минг бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилди.
Йирик чорвачилик хўжаликларида биогаз ва биогомус ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва уларнинг сони 8 тага етди.
Қорамолчилик билан шуғулланаётган 320 та аҳоли хонадонида 825 бошдан ортиқ чорва молларига Корея тажрибаси асосида аралашма озуқалар билан озиқлантириш механизми жорий этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инвестицияларни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам обеспечения продовольственной безопасности, увеличения инвестиций и сокращения бедности в Кашкадарьинской области.

#Mirziyoyev #yigilish #Qashqadaryo #rajalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#жараён

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимларининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш жараёнларидан фото лавҳалар.
#жараён

Олимлар иши амалда

Қўмита ҳузуридаги Ветеринария илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан жорий йилда қатор илмий лойиҳалар амалиётга татбиқ этилди.
Жумладан, қиймати 1 млрд 700 млн сўмлик “Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг паразитар ва трансмиссив касаллик тарқатувчилари (артропода) га қарши маҳаллий “Биоинсектицид” перепаратини яратиш ва жорий этиш” ҳамда “Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари туберкулёзини диагностика қилишда ППД-туберкулин перепаратини ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш” лойиҳалари мувафаққиятли амалга оширилди.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахborot 24 | Prezident Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatida oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlash, investitsiyalarni ko‘paytirish, kambag‘allikni qisqartirish chora-tadbirlari yuzasidan yig‘ilish o‘tkazdi
#4dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#эълон

Иккинчи халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ташаббуси билан шу йилнинг 14 декабрь куни Янги Наманган туманидаги “Ёшлик барака” бозорида республика миқёсида зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазмада иштирок этишни хоҳловчилар ҳудудий ветеринария бўлимларида 12 декабрь кунига қадар рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Барчани ушбу кўргазмада иштирок этишга ҳамда томоша қилишга таклиф этамиз!