VETLEGNEWS
4.11K subscribers
23K photos
1.8K videos
2 files
6.96K links
Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Download Telegram
#Семинар

🇺🇿🇷🇺Апиценна” масъулияти чекланган жамияти ходимлари билан қўшма семинар ўтказилмоқда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси вакиллари Россия Федерацияси “Апиценна” масъулияти чекланган жамияти ходимлари билан ҳудудларда ўқув семинарлари ўтказмоқда.

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейни бориб кўрди.

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
Хоразм тадбиркорлари учун қатор имтиёзлар белгиланди.

Жумладан, импорт ускуналар, эҳтиёт қисм ва хомашё 5 йилга божхона тўловидан озод қилинади, қўшилган қиймат солиғини 180 кунга кечиктириб тўлашга рухсат берилади.

Маҳаллийлаштириш лойиҳаларига олинган кредит фоизининг 10 фоиз банди қоплаб берилади, давлат мулки ва ер участкаларини хусусийлаштиришда 5 йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Сотилган кўчмас мулк учун тўлов 3 ойда амалга оширилганда 25 фоиз чегирма берилади. Иқтисодий ва саноат зоналарида олган мажбуриятини бажарган тадбиркорлар ер ва бинони хусусийлаштириши мумкин бўлади.

Экспортчиларга бошқа вилоятдан хомашё етказиб бериш учун йўл харажатларини 50 фоизи Экспорт жамғармасидан қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда вилоятда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантиришга тўхталиб ўтилди.

Хонадонларда чорва наслини яхшилаш, сутни қайта ишлаш, парранда гўшти ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Жумладан, гўшт йўналишида ҳар бири 200 минг бош паррандага мўлжалланган 5 та саноатлашган йирик паррандачилик корхонаси Боғот, Гурлан, Ҳазорасп, Ҳонқа, Шовотда ишга туширилади.

Вилоятдаги сунъий сув ҳавзаларини атиги 10 фоизида балиқ интенсив усулда боқилиши қайд этилиб, эндиликда интенсив усулда балиқ етиштирган тадбиркорлар ер ва айланма солиғини 50 фоизини тўлаши, сув солиғи ва тўловидан озод этилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
🇺🇿🇰🇬Ўш давлат университети билан манфаатли ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

🔰Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали Қирғиз Республикаси Ўш давлат университети билан тузилган шартнома асосида «Зооинженерия» кафедрасининг мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктор (PhD) Х.Маматов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди.

👇Rasmiy sahifalarimizga a‘zo bo‘ling👇  
🌐Web-site |   Telegram💬Facebook📹 You tube
#ТАЪЗИЯ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси жамоаси - Давлат ветеринария назорати бошқармаси  бошлиғи ўринбосари Мақсуд Балиевнинг укаси Мансур Болиевнинг бевақт вафоти сабабли марҳумнинг оила аъзоларига, қариндошлари ва сафдошларига чуқур таъзия изҳор этади.

Ушбу оғир дамларда марҳумнинг оиласига, барча яқинларига, шогирдлари, сафдошларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

Марҳумнинг охирати обод бўлсин!
Жаноза бугун, 4-март соат 14:00 да  ўқилади.
Манзил: Самарқанд вилояти Пайариқ туман Бахрин маҳалласи 20-мактаб.


Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
#Назорат

🔬 Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати қатъий назорат қилинмоқда

📌Ушбу ҳафтада пойтахтимизнинг "Миробод" деҳқон бозорларига сотиш учун келтирилган 18 тана 3,6 тн йирик шохли мол, 14 тана  0,54 тн майда шохли мол гўшти, 3,4 тн парранда гўшти, 3,8 тн балиқ маҳсулотлари, 28700 дона тухум, 3,6 тн сут ва сут маҳсулотлари ҳамда 74,6 тн ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария санитария экспертизасидан  ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди.

Шунингдек, текширувлар давомида 10 ҳолатда 3 кг гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 3 ҳолатда 70 дона тухум маҳсулотлари, 5 ҳолатда 65 кг ўсимлик маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
#Семинар

🇺🇿🇷🇺Апиценна”  масъулияти чекланган жамияти ходимлари билан қўшма семинар ўтказилмоқда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси вакиллари Россия Федерацияси “Апиценна” масъулияти чекланган жамияти ходимлари билан ҳудудларда  ўқув семинарлари ўтказмоқда.

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover