Transport nazorati inspeksiyasi
1.01K subscribers
3.83K photos
366 videos
2 files
1.48K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi

Veb sayt: www.uztn.uz
Murojaat uchun:
E-mail: [email protected]
E-xat: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Комментарий к Постановлению Президента «О мерах по кардинальному совершенствованию системы подготовки кадров в сфере транспорта»

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги қарорига мувофиқ, автомобилда халқаро юк ташувларини амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тратиб даврида халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчи хорижий автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги белгиланган йўналишлар чизмаси бўйлаб ҳаракатланиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Карантин шароитини янада енгиллаштириш ва иқтисодий фаолиятни қайта тиклаш бўйича видеоселектор ўтказилди.
Хизмат кўрсатиш субъектлари ишга туширилиши белгиланди. Стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади.
– Эпидемиологик вазият яхшилангани сари чекловларни бекор қилишни давом эттирамиз. Аксинча, вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего смягчения карантинного режима и восстановления экономической деятельности. Стикеры будут отменены, будет разрешено использование личного автотранспорта.
- По мере улучшения эпидемиологической ситуации мы будем продолжать снимать ограничения. Наоборот, если ситуация ухудшится, мы возобновим карантинные меры, - отметил Президент Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️2020 йил 5 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2207 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------

⚡️По состоянию на 5 мая 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2207.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Forwarded from Times.uz
📊 Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот

Ушбу жадвалда қайси ҳудудда қанча бемор даволанаётгани ва уларнинг қанчаси соғайгани, вафот этганлар ҳақидаги энг сўнгги маълумотлар ўрин олган.

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Forwarded from Times.uz
#Инфографика. Ўзбекистонда коронавирус касаллигига чалинган беморларнинг 68 фоизи тўлиқ соғайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


➡️ https://bit.ly/35wUkoH

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
‼️ АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Транспорт вазири матбуот котиби Наврўз Ашурматов жавоблари:

Чет элда қолган юртдошларимизни юртга қайтаришда темир йул транспортидан ҳам фойдаланиляптими? Агар фойдаланилаётган бўлса, чет элдаги фукароларимиз поездларда келишлари учун қаерга мурожаат килишлари мумкин?

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан барча халқаро авиа, авто ва темир йўл қатновларини вақтинча бекор қилиш тўғрисидаги қарори билан халқаро йўналишларда ҳаракатланувчи поездлар қатнови вақтинчалик тўхтатилган. Халқаро йўналишларда ҳаракатланувчи йўловчи поездлар 2020 йилнинг 22 март кунига қадар йўловчиларни олиб кирди. Йўловчи поездларда кириб келган 2257 нафар фуқаро юртимизнинг турли вилоятларида ташкил қилинган карантин зоналарига етказиб қўйилди. Ҳозирда хорижий мамлакатлар ҳудудларида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга қайтаришда темир йўл транспортидан фойдаланилмаяпти.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Мен Жиззах шаҳриданман, такси ҳайдовчисиман. Ижтимоий тармоқларда 07: 10-00 да 17: 00 20: 00 гача ишлашга рухсат берилди дейилмоқда шу хақиқатми?

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги 20-сон баёни билан карантин даврида шахсий автомобиллардан фойдаланишга қўйилган чеклов чоралари енгиллаштирилди. Мазкур қарорга мувофиқ, 30 апрель куни соат 06:00 дан фуқароларга иш жойига бориб келиш, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар вилоятлар марказлари, Нукус шаҳри ва Тошкент шаҳрида барча турдаги енгил автотранспорт воситасида, шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилди.

✔️ Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз, карантин муносабати билан ўрнатилган чеклов чоралари республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда босқичма-босқич равишда енгиллаштирилмоқда. Ҳар бир ҳолат юзасидан республика махсус комиссияси қарор қабул қилади. Хусусан, такси ҳайдовчиларига йўловчиларни ташиш фаолиятини қайта тиклаши, бу жараёнларнинг қай тартибда, ҳудудларида қандай амалга оширилиши юзасидан ҳам республика махсус комиссияси қарор қабул қилади. 2020 йил 30 апрель кунидан амалиётга киритилган янги тартибда эса таксиларга йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилмаган.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Карантин тугагандан сўнг яқинда йўлга қўйилган давлатлараро автобусларни дезинфекция килиш ишлари қанча давом этади? Автобусларда қатнаётган йуловчилар ҳам назоратга олинадими? ОАВларидан давлат касалликдан бутунлай қутулса ҳам хавф анча муддатгача сақланиб қолиши мумкинлиги тўғрисида эшитганидим?

Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда авиа, темир йўл ва автотранспорт воситалари (автобуслар)да қатновларнинг қайта тикланиши республика махсус комиссиясининг қарори билан амалга оширилади. Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатновчи автобусларнинг санитария ҳолати шу вақтга қадар ҳам доимий назоратда бўлиб келган. Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, гигиеник-санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида жамоат транспорти ва транспорт объектларида кундалик равишда дезинфекция қилиш ишлари белгиланган ҳамда режага мувофиқ узлуксиз бажарилади.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Карантин назорати бўйича ваколати бор ташкилотларнинг халқаро йўналишларда
юк ташийдиган транспорт компаниялари ва ҳайдовчиларга нисбатан олиб бораётган карантин сиёсатини кандай тушуниш мумкин? Нима учун рейсдан қайтган ҳайдовчини мажбурий карантинга қамаб қўйиляпти? Бошқа давлат ҳайдовчилари эса бемалол Ўзбекистон ҳудудида юрибди. Ҳолбуки, карантин халқаро йуналишда қатнайдиган ҳайдовчиларни тест анализ текширувидан ўтганидан кейин рейсга чиқиши мумкин, – деб белгиланган. 14 кун карантинда сақлансин дейилган эмас?
〰️〰️〰️〰️〰️
Халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари
ва ҳайдовчиларга эслатиб ўтамизки, республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги 20-сонли баёнига кўра, карантин даврида автомобилда халқаро юк ташувларини амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди. Унга кўра, 2020 йил 30 апрелдан республика ҳудудига кириб келаётган барча юк автотранспорт воситалари чегара ўтказиш пунктларига энг яқин жойларда ташкил этилган махсус автотураргоҳларга йўналтирилади ва ўша ерда ҳайдовчиларидан коронавирус инфекциясига тест олинади. Тест натижалари бўйича коронавирус инфекцияси аниқланмаган тақдирда, ҳаракатни тасдиқланган йўналиш чизмаси асосида давом эттиришга рухсат берилади. Бунда, халқаро ташувларни амалга ошираётган ҳайдовчилар фақатгина махсус комбинезон, бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқоплардан фойдаланган тақдирдагина ҳаракатни давом эттиришлари мумкин.

✔️ Тест натижалари бўйича коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолларда, ҳайдовчи ўрнатилган тартибда даволаш муассасасига олиб кетилади, агар иккинчи ҳайдовчи бўлса, у ҳайдовчи стационар карантинга жойлаштирилади. Халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар республика ҳудудида тақдим этилган йўналиш чизмасига мувофиқ ҳаракатланишни амалга ошириши лозим. Халқаро юк ташувчи миллий ҳайдовчилар белгиланган йўналиш доирасида юкни манзилига етказиб берганидан сўнг, ўрнатилган тартибда 14 кунга ўзини изоляция қилиш чорасини кўриши шарт. Бунда, экспортга мўлжалланган юкни ташиш талаби вужудга келган тақдирда, истисно тариқасида тест натижаларига мувофиқ халқаро ташувни амалга оширилишига рухсат берилади.

✔️ Халқаро юк ташувчи хорижий ҳайдовчилар Ўзбекистон ҳудудида импорт юкларни белгиланган манзилга етказиб берганидан сўнг, 10 кун муддат ичида республика ҳудудида белгиланган давлат чегара постлари орқали чиқиб кетишлари шарт. Агар, белгиланган муддат мобайнида экспортга мўлжалланган юкни олиб кетиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, юкни етказиб келган манзилга энг яқин бўлган махсус автотураргоҳларда кутиб туриши лозим.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Times.uz
Ўзбекистонда коронавирус билан вазият ҳақида маълумот.

Ушбу жадвалда қайси ҳудудда қанча бемор даволанаётгани ва уларнинг қанчаси соғайгани, вафот этганлар ҳақидаги энг сўнгги маълумотлар ўрин олган.

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси ҳақида яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
Бу хавф бутун дунёда бутунлай бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилмаслик кераклиги таъкидланди.
Республика комиссиясига ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш бўйича топшириқ берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале видеоселекторного совещания вновь затронул тему коронавирусной пандемии.
Глава государства отметил, что нельзя предаваться спокойствию, пока эта угроза не будет полностью устранена во всем мире.
Республиканской комиссии поручено провести классификацию районов и городов по уровням карантина.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter