📌 Йил ўтди
Тошкентда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг сайловдан кейинги бир йиллик фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, ўтган вақт давомида партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг 42 та банди ижро қилинган. Шундан, 16 та вазифа қонунчиликда, 11 таси Президент фармони ва қарорларида, 4 таси Вазирлар Маҳкамаси ва турли вазирликлар қарорида ҳамда 4 та вазифа
«regulation.gov.uz» муҳокамалар порталига жойлаштирилган ҳужжатларда ўз аксини топган.
2020 йил давомида депутатлар томонидан парламентга жами
11 та қонун лойиҳаси киритилган бўлса, уларнинг 9 тасида «Миллий тикланиш»чилар иштирок этдилар. Бундан ташқари,
1 та яхлит қонун лойиҳаси партия фракцияси томонидан ташаббус қилинди.
Қонун лойиҳаларини такомиллаштириш мақсадида партия фракцияси 26 та қонун лойиҳасини жойларда – сайловчилар иштирокида муҳокама қилди. 5 та қонун лойиҳаси эса бугунги ҳаётий талабларга зид деб топилиб, қайта ишлаш учун масъул қўмиталарга қайтарилди.
👉 Батафсил 👈
#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!
🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹Instagram 🔹

📌 Юлий Юсуповнинг эътирози қанчалик асосли?
Иқтисодчи Юлий Юсупов «Facebook»даги саҳифасида “Мулк ҳуқуқининг бузилиши – Ўзбекистон ривожланишининг марказий муаммоси” дея муносабат билдириб, бунда қонунчиликни айблаган.
Ю.Юсуповнинг мақолаларини қизиқиш билан ўқиб бораман, аммо ушбу муносабатини ўқиб, иқтисодчининг қонунчиликдан, амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабари йўқми дея ўйлаб қолдим.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маълум вақт давомида тўхтаб қолган шаҳарсозлик жараёнлари жадаллашди. Янги шаҳарлар қуриляпти, йўллар таъмирланяпти, қишлоқларимиз янада обод бўлмоқда. Буларнинг барчаси фақатгина янги ҳудудларни, ерларни очиш ҳисобига эмас, балки нураб қолган бинолар ва йўлларни бузиб қайта таъмирлаш ҳисобига амалга оширилмоқда.
Бузилаётган бинолар аҳоли яшаш пунктлари ёки тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига ҳам тўғри келмоқда. Бундай ҳолларда қонунчиликка мувофиқ ер эгасига моддий ва маънавий зарар учун олдиндан компенсация тўлаб берилиб, мулкдор рози бўлгандагина ер давлат тасарруфига ўтказилиб, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун фойдаланилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, айрим ҳолларда компенсацияни кечиктириб тўлаш ёки шошқалоқлик каби тартибсизликлар ҳам учради. Бундай ҳолатлар эътиборга олинган ҳолда, қонунчиликка ҳам ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, шаҳарсозлик жараёнларида мулкдорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан «Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги» қонун лойиҳаси маъқулланди. Унга кўра, ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига тақиқ белгиланди.
Таниқли француз профессори, иқтисодчи Доулас Ирвиннинг хулосасига кўра шаҳарсозлик ва иқтисодий ўсиш узвий равишда бир-бири билан боғлиқдир. Қишлоқ жойларида саноатни ривожлантириш, уй-жой ва савдо марказларини қуриш иқтисодиётни юриб кетиши учун асосий омил ҳисобланади. Агар бундай ёндашув аграр давлатларда амалга оширилса, бир вақтнинг ўзида иқтисодиёт ҳам, ишлаб чиқариш ҳам, хизматлар соҳаси ҳам бирдек ривожланади.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Ялпи ички маҳсулотимизнинг (ЯИМ) 28 фоизини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкил этади. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ЯИМда қишлоқ хўжалиги 3,4 фоизга, қурилиш ишлари 8,6 фоизга ўсишига эришилди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 2,3 фоизга ўсган.
Иқтисодиётимиздаги бундай ўсишга ўз-ўзидан эришилгани йўқ. Чекка ҳудудлардаги инфратузилмаларни барпо қилиб, кўпроқ аҳолини ишлаб чиқаришга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга жалб қилиш орқали эришилмоқда.
✍️ Самандар ИСМОИЛОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги
Ёшлар парламенти аъзоси
#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!
🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹 Instagram🔹

📌 Қоғозда юз фоиздан ошириб бажарилган, амалда эса...
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Фарҳод Зайниев партия Қашқадарё вилояти кенгаши масъуллари ҳамроҳлигида аҳолини озиқ-овқат билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигига эришиш, қиш мавсумини беташвиш ўтказиш бўйича жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш мақсадида Қарши шаҳрида бўлди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, Қарши шаҳрида 2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира кўрсаткичлари бўйича картошка 66 фоиз, пиёз 100 фоиз, сабзи 195 фоиз, гуруч эса 221 фоизга шакллантирилган.
Ф.Зайниев захира сифатида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳолати билан танишиш мақсадида “Ерқурғон деҳқон озиқ-овқат бозори”га борганида қизиқ ҳолатга дуч келди. Белгиланган режага нисбатан картошканинг 11 фоиз, пиёзнинг 30 фоиз, гуручнинг эса 15 фоиз захираси мавжудлиги маълум бўлди.
Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотларга талаб ошишини инобатга олиб, бозор мутасаддиларига йўл қўйилган камчиликларни тезроқ бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
✍️ ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати

📌 Қашкадарёда «Депутат аёллар клуби» иш бошлади
«Миллий тикланиш» демократик партияси Қашқадарё вилояти кенгаши қошида ҳам «Депутат аёллар клуби» иш бошлади.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази вилоят бўлими, «Тадбиркор аёл» ассоциацияси бўлими ходимлари, тадбиркор аёллар, вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидаги депутат аёллар иштирок этди.
Тадбирда бундан буён ушбу клуб хотин-қизлар билан ишлашни бутунлай янги даражага олиб чиқиши таъкидланди.
– Идоралараро хусусиятга бўлган масалаларни ҳал этиш, депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан сессиялар кун тартибига долзарб масалалар киритиш, уларни доимий комиссия йиғилишиларида муҳокама қилиб, қарорлар қабул қилинишида ҳам ушбу клуб энг қулай платформа вазифасини бажаради, – деди партия вилоят Кенгаши раиси С.Маҳматмўминов.
Тадбирда хотин-қизлар мурожаатларини қабул қилиш учун «Аёллар қаноти» томонидан Ишонч телефони ишга туширилгани ҳам таъкидланди, вакиллик органларига сайланган депутат аёллар фаолиятини такомилаштириш, уларнинг ўз ваколатларидан кенгроқ фойдаланишга оид масалалар юзасидан маърузалар тингланди.
Тадбир якунида партия сафига янги қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
✍️ ЎзМТДП Қашқадарё вилояти кенгаши Ахборот хизмати

📌«Миллий тикланиш» ижтимоий-сиёсий газетасининг 51 сони 📰
🌐 Электрон версия
☝️ "Миллий тикланиш" газетасига обуна бўлинг ва ҳақиқий матбуот мухлисига айланинг!
📞 Обуна бўйича маълумот: +99897 741-20-22, +99897 755-10-11
#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!
🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹Instagram 🔹
🌐 Электрон версия
☝️ "Миллий тикланиш" газетасига обуна бўлинг ва ҳақиқий матбуот мухлисига айланинг!
📞 Обуна бўйича маълумот: +99897 741-20-22, +99897 755-10-11
#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!
🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹Instagram 🔹
📌 “Тош-ҳовли” тақдири ҳамон эътиборимизда
Бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлган Хива шаҳридаги «Тош ҳовли» саройининг девори бузилиши юзасидан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» декмократик партияси, Хоразм вилоят Кенгаши депутатлари жойига бориб вазиятни ўрганишган ва бу масала қатъий назоратга олинган эди.
Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Жуманазар Атажонов ҳам Хиванинг “Ичан-қалъа” мажмуасидаги 1830-1838 йилларда Хива хони Оллоқулихон томонидан қурдирилган мазкур "Тош-ҳовли" ёдгорлигининг айни ҳолатини кўздан кечирди.
– Маданий мерос объектларини асраш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш бугунги авлод зиммасидаги энг муҳим вазифадир, – дейди Ж.Атажонов мажмуада бугунги кунда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳолати билан танишар экан. – Шу сабаб, Хивага келиб “Тош-ҳовли”даги таъмирлаш ишларини ўз кўзим билан кўришни елкамдаги вазифа деб билдим.
Шунингдек, Ж.Атажонов Хива шаҳридаги Киёт маҳалласида ҳам бўлиб, сайловчиларининг муаммоларини ўрганди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 «Berliner Telegraph»: Шавкат Мирзиёев – қатъий ислоҳотчи
Германияда чоп этиладиган «Berliner Telegraph» журналининг декабр ойидаги сонида Ўзбекистоннинг замонавий тараққиётига бағишланган таҳлилий мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистон Евроосиёнинг маркази ва Марказий Осиёдаги энг кўп аҳоли яшайдиган давлат сифатида минтақавий ҳамкорликда етакчи мавқега эга экани таъкидланган.
Манба
#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!
🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹Instagram 🔹
Германияда чоп этиладиган «Berliner Telegraph» журналининг декабр ойидаги сонида Ўзбекистоннинг замонавий тараққиётига бағишланган таҳлилий мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистон Евроосиёнинг маркази ва Марказий Осиёдаги энг кўп аҳоли яшайдиган давлат сифатида минтақавий ҳамкорликда етакчи мавқега эга экани таъкидланган.
Манба
#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!
🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹Instagram 🔹
📌 “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритган тарихий
сана – 1 сентябрь халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутадиган, ҳар йили катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган энг қутлуғ айёмдир. Мустақиллик бировларга қарам бўлмаслик, ўз тараққиёт йўлини ўзи белгилаш саодати, энг улуғ неъмат ҳисобланади. Шу боис, истиқлолни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчиимиз саналади.
Сабаби, айнан истиқлол туфайли миллатимиз ўзлигини англади, озод халқ, мустақил давлат сифатида ўзини бутун дунёга намоён қилиш имкониятини қўлга киритди. Энг муҳими, эркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этиш ҳуқуқга эга бўлдик.
Мустақиллик берган имкониятлар тўғрисида жуда кўплаб гапириш мумкин. Лекин шу билан бирга, истиқлол йилларида босиб ўтилган машаққатли йўлга яна бир бор назар ташлашимиз, амалга оширилган ишлар, эришилган натижаларни холисона баҳолашимиз ва уларнинг мазмун-моҳиятини аввало ўзимиз англашимиз, сўнг кенг жамоатчилик, бутун халқимизга етказишимиз мақсадга мувофиқдир.
Куни кеча Президентимиз “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Кенг кўламли тадбирларни қамраб олган мазкур тарихий ҳужжат қутлуғ санани давлатимиз ва жамиятимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, халқаро майдондаги обрў-эътиборига муносиб равишда юксак савияда кенг нишонлашга асос бўлади.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссияси ташкил этилиб, унга “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари дастурини тасдиқлаш вазифаси юкланди.
Қарорда Тошкент шаҳрида “Истиқлол” мажмуасини ташкил этиш ва у ерда мустақиллигимизнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композициясини барпо қилиш, пойтахтда бунёд этилаётган ер усти метро ҳалқа йўлини “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” деб номлаш, ўтган даврда эришилган ютуқларга бағишланган “Янги Ўзбекистон” китоб-альбоми ҳамда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ёритиб берувчи тўпламларни нашр этиш белгиланди.
Маданият ва санъатнинг барча йўналишлари бўйича республика миқёсида фестиваль, кўргазмаларни ташкил этиш, юртимиз мустақиллигини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари ҳамда тарихий, замонамиз қаҳрамонлари ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги пьесалар танловларини ташкил этишга қарор қилинди.
Албатта, қарорда белгиланган вазифаларга масъулият билан ёндашилиб, байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш учун барча имкониятларни ишга солиш ҳар биримизнинг вазифамиздир. Зеро, истиқлол барчамиз учун энг улуғ, энг тотли неъматдир.
✍️ Шерзод ТЎХТАШЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
“Миллий тикланиш” демократик партяси фракцияси аъзоси