Uychi Ziyo | Rasmiy kanal
928 subscribers
13.1K photos
4.67K videos
58 files
17.1K links
🕌 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ

© Наманган вилояти Уйчи туман вакиллигининг расмий телеграм саҳифаси

𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦: Instagram.com/uychi.ziyo
Мурожаат учун админ 👨🏻‍💻

Uychi_ziyo admini

👉🏻 @Uychi_murojaat_bot
Download Telegram
Савол: Кишига қачон ғусл қилиш вожиб бўлади?

@Uychi_Ziyo 19-савол
#Динда_саволим_бор-1

Жавоб:
Ислом дини мусулмон эркак ва аёлларга жимоъдан сўнг, эҳтилом бўлиш (булғаниб қолиш)дан сўнг, аёлларга эса ҳайз ва нифос (чилла)дан сўнг ғусл (гавда таҳорати)ни вожиб қилган. Ғусл қилмагунча инсон жунубликдан чиқмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Аллоҳнинг ҳар бир мўминдаги ҳаққи етти кунда бир марта бутун аъзосини ювиб, ғусл қилишлигидир». Пайғамбар алайҳиссалом мўминларга жума куни ғусл қилишни буюрганлар. Амалий ва тиббий тажрибалардан маълумки, ғусл кишиларни турли нопокликлардан тозалабгина қолмай, жимоъ туфайли йўқотилган куч-қувватни тиклаш ва танани тетиклаштириш учун ҳам хизмат қилади.
———

Савол: Ғусл қилмай туриб сўзлашса ёки овқатланса бўладими?

@Uychi_Ziyo 20-савол
#Динда_саволим_бор-1

Жавоб:
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг завжалари Оиша онамиз ривоят қиладиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон кунларида саҳарликда вақт зиқ бўлиб қолса, юз-қўлларини ювиб, оғизларини чайиб овқатланаверардилар. Саҳарлик таомини тугатиб бўлганларидан сўнг субҳдан кейин устларидан сув қуйиб олардилар. Демак бундан хулоса чиқадики, ғуслдан олдин сўзлашса ёки овқат еса, зарари йўқ экан.

•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ухлашдан олдин айтиладиган #дуо:

«Роббим! Сенинг номинг билан ётдим ва Сенинг номинг билан тураман. Агар менинг жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қил! Агар яшатадиган бўлсанг, жонимни солиҳ бандаларингни сақлаганинг каби Ўз ҳифзу ҳимоянгга ол!»

(Бухорий ва Муслим ривояти)

Хайрли тун азизлар! Роббим эртанги кунга соғликда омонликда йетказсин! Оқшомингиз хайрли бўлсин!


🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
Audio
( Аль - Мульк _ الملك )
Мишари Рашид

Тинглаб ором олинг


•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло яхшилик ва офиятни, хуш кайфиятни кун давомида ҳамроҳингиз қилсин! !

Қалбингиз иймонга,

Уйингиз қувончга,

Юзингиз нурларга,

Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин,

☀️ ХАЙРЛИ КУН!

•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мозийга назар
26-40 ёшлилар ўртасида
тиловат йўналиши ғолиби
Расул қори Йўлдошев


•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
Фарзанд тарбияси ҳақидаги
ажиб бир ҳикоя

Кунларнинг бирида дўстимнинг уйига меҳмон бўлиб бордим, суҳбат қуриб ўтирган эдик чамаси тўрт ёшлик боласи келиб унинг бўйнига осилиб, ота бугун биз жаннатда бир қаср қурмадикку деди. Мен хато эшитдим деб ўйладим. У яна шу гапини такрорлади. Қолган фарзандлари келиб укалари айтган гапни такрорлашди. Шунда мен хайратда қолдим ва кузаттим. Дўстим менга фарзандаларим билан қандай қилиб жаннатда қаср қуришимизни кўришни хоҳлайсанми деди. Мен эса албатта хоҳлайман дедим. Шунда улар жамланиб ўтиришдида, Ихлос сурасини 10 марта ўқишди. Тугагач фарзандлар алҳамдулиллаҳ бугун биз жаннатда бир қаср қурдик деб хурсанд бўлишди.
Сўнг дўстим фарзандларидан у қасрда нима бўлишини хоҳлайсизлар деб сўради. Болалар бизни хурсанд қиладиган кўп нарсалар бўлишлигини хоҳлаймиз дедилар. Дўстим уларга “Ла ҳавла вала қуввата иллаа биллаҳ”ни айтди, улар ҳам бу дуони такрорлашди.
Дўстим яна болаларига савол берди. Қиёматда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришни ва узотнинг ҳавзларидан сув ичишни хоҳлайсизларми? деди. Улар ҳа дейишди. Шунда дўстим уларга ташаҳҳуддан кейин ўқиладиган “Аллоҳумма солли ала Муҳаммад ва алаа аали Муҳаммад” ни ўқиб берди, фарзандалари эса такрорлашди.
Сўнг болалар хурсанд бўлиб, бири дарс қилишга, бири ўйинини давом эттиришга яна бири ишини тугатиш учун тарқалдилар.
Мен эса дўстимнинг фарзандларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини бу шаклда ўргатганлигидан жуда хайратланиб, мен ҳам фарзандларимга шу шаклда ўргатсам бўлар экан дея, уйга қайтдим.
Бу мақолани ўқиётган азиз дўстим сизнинг ҳам бу тарбия шаклини азиз фарзандаларингизга ўргатиш имконингиз бор.


Машхад Мозор жоме
масжиди имом ноиби
Одилхон Абдурахманов


•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
Таом ейилгандан сўнг

Муъоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таом еса-ю, кейин: «Шуни менинг куч-қувватимсиз менга таом қилиб, ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилингай», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.


•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
Гўзал хулқ

Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Муборак айтадиларки: Мен ҳаждан қайтаётганимда бир отлиқ мен тарафга келаётганини кўрдим. Отлиқ менга яқин келганида, у аёл киши эканини билиб, унга салом бердим.

У аёл; "Раҳийм бўлган Роббдан "салом" сўзи бордир", (Ясин 58) - деб жавоб берди.

У бу оятни ўқиганда, менинг саломимга жавоб берди деб тушуниб, қаердан келяпсиз деб сўрадим.

У аёл: "Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг", (Бақара 196), - деб жавоб берди.

Мен шунда у Каъбатуллоҳни зиёратидан қайтаётганини тушуниб, қаерга кетяпсиз, - дедим.

У аёл: "Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ""(Аъроф 186), - деган оят билан жавоб берди.

Мен у бу оятни ўқиганидан йўлдан адашиб қолибди, деб тушундим. Менинг тахминимча у ёши каттароқ кампир эди. Мен: Онажон қаерга олиб бориб қўяй, деб сўрадим.

У аёл: "Аллоҳнинг ҳоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар"(Юсуф 99) , - деб жавоб берди.

Мен унинг бу оятни ўқиганидан шаҳарга бориши кераклигини тушундим, мен ҳам шаҳарга боришим керак сизни йўл бошлаб бораман дедим.

У аёл: "Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни хуш кўради" (Бақара 195) , - деб жавоб берди.

Мен унинг бу оятни ўқиганидан, йўлбошлаб боришимга рози эканини тушуниб, уловни юганини ушлаб йўл бошлаб кетдим. Бир қанча юрганимиздан кейин, мен баъзи арабча шеърларни ўқишни бошладим.

У аёл: "Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар" (Муззаммил 20) , - деди.

Мен жим бўлдим, лекин бу аёл ким экани ҳақида ўйлаб қолдим. Шунда мен унинг хонадони ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи эдим,

У аёл буни сезиб: "Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади" (Моида 101), - деган оятни ўқиди.

Мен тушундимки, у оиласи ҳақида гапиришни ҳоҳламаяпти. Бир қанча юриб шаҳарга яқинлашганда мен ундан: шаҳарда сиз ким билан кўришмоқчисиз? - деб сўрадим.

У аёл: "Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир"(Каҳф 46) - деб жавоб берди.

Мен тушундимки, Аллоҳ унга мол-у дунё ва ўғиллар берган экан. Мен шаҳарга кириб, ҳаждан қайтаётган карвон аҳлига йўлиқдим. Улар юкларини тушураётган экан. Мен у аёлдан: ўғилларингизни исми нима? - деб сўрадим.

У аёл: "Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ", (Бақара 140)

Мен унинг ўғилларининг номлари шу экан деб тушундим ва баланд овоз билан уларни номини айтиб чақирдим. Шунда учта жуда чиройли, илм ва фазл эгаси бўлган йигитлар югуриб келишди. Улар карвоннинг ичидан оналарини қидириб, онамиз қаерда қолди экан, деб паришон бўлиб юришган эди. Улар бир-бирларини кўриб жуда ҳурсанд бўлдилар. Мен энди уйимга кетсам ҳам бўлади деб турган эдим,

У аёл буни сезиб, "Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, ва асирга берарлар", (Инсон - оятини ўқиб, болаларига мени меҳмон қилишга ишора қилди.

Мен меҳмон бўлишдан бош тортиб, узр айтдим.

У аёл: "Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз"(Инсон 9),- деди.

Мен жуда ҳайрон бўлиб: "Эй Аллоҳ, бу қандай муомала, бу тугун менга ечилмаяпти", - дедим. Мен бироз таомланиб, унинг болаларидан, бу қандай муомала қачон бу аёлга бир гап айтсам, ҳар гапнинг жавобида Қуръони Каримдан бир оят ўқиб жавоб беряпти,- деб сўрадим.

Ўғиллари: ''Бу бизнинг онамиздир, Қуръоннинг ҳофизаси, ҳадиснинг олимасидир, унинг дилида қиёмат кунида ҳар айтган сўзимга Аллоҳга қандай жавоб бераман, деган Аллоҳдан қўрқинч ўрнашиб олгандир. Шунинг учун, 20 йилдан бери Қуръон оятларидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас'',- деб жавоб бердилар.

Субҳаналлоҳ, Илоҳий қўрқинчнинг ажойиб намунасини кўрингки, Аллоҳнинг каломидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас экан. Аллоҳ таоло тилларимизни беҳуда нарсаларга ишлатишдан ўзи сақласин.


"Ҳизиробод" жоме
масжиди имом хатиби
Билолхон Рахимов


•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари “Ҳаким Термизий" зиёратгоҳига ташриф буюрди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/17008

•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
Расмдаги чақалоқлар эгизак ака-сингил. Улар вақтидан эрта туғилгани боис қизчанинг ҳолати оғир эди. Докторлар унинг яшаб кетишига ишонмаганди, аммо . қоидага зид бўлсада медсестра чақалоқларни бир инкубаторга жойлаштирди. Улар ёнма-ён ётгач соғломроқ ва йирикроқ акаси синглисини қучоқлаб олди. Бироз вақтдан сўнг қизчанинг юрак фаолияти тикланиб, тана ҳарорати нормага келди.

Бу яқининга нисбатан ғамхўрлик, меҳрибонлик ва илиқ туйғулар улашишга бўлган табиий эҳтиёждир. Аҳир бу мурғаккина бола ўз хатти-ҳаракатларини ўйлаб, фикр қилиб амалга оширмаганку? У бундай фикрлаш учун ҳали жуда кичкина. Шунчаки болакай табиат бизга бошидан қандай сингдирган бўлса, шундай қилди.

Аллоҳ ҳар биримизга табиатдан яхшилик инъом қилади, бироқ кўпчилигимиз уни ёдимиздан чиқарамиз....


•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
Audio
#Ҳидоят

📖┠ Исломда аёлларга муносабат.
💾┠ 3.6 МB
┠ 03 : 57
🎙┠ Наманган вилояти вакили ўринбосари Обидхон Икрамов


Ⓜ️@tartil_uz
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
​​​​✔️Бир куни бир бадавлат киши камбағал одамга бир сават айниган овқат берди. Камбағал одам юзида табассум билан саватни олиб, қасрдан чиқиб кетди. Бориб, саватнинг ичидаги нарсаларини бўшатиб, тозалади да, унга энг чиройли гуллардан солиб, яна қасрга қайтди. Гул солинган саватни ҳалиги бадавлат кишига берди. Бадавлат киши бундан ажабланиб, «Мен сенга саватда айниб қолган овқат берган эдим, сен бўлса саватни чиройли гуллар солиб қайтарибсан?» деди. Шунда камбағал: «Ҳар бир инсон қалбида борини улашади. Қалби гўзал бўлса гўзалликни, қалби қабиҳ бўлса қабоҳатни улашади», деб жавоб берди.

•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
Уйлаб кур.pdf
595.4 KB
Буни кўринг ва ибрат олинг.
Аллоҳ тинчлигимизни бардавомлик ва абадий қилсин.


•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
Савол: Маҳси кийиш ва масҳ тортиш одоблари қандай?

@Uychi_Ziyo 21-савол
#Динда_саволим_бор-1

Жавоб: Маҳси кийиш ва масҳ тортишнинг учта шарти бор:
1). Таҳоратли оёққа маҳси кийса, унга масҳ тортиш жоиз. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳуга, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳсиларини ечмоқчи бўлганида:
«Уларни қўй, мен уларни таҳоратли оёққа кийганман», деб айтганлар.
2). Фақат таҳорат олишда масҳ жоиз. Жунуб киши масҳ тортиши мумкин эмас.
3). Масҳ муддатига риоя қилиш. Муқим учун бир кеча-кундуз. Мусофир учун уч кеча-кундуз. Савфон ибн Ассал розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, сафарда бўлсак, бизларга маҳсиларимизни уч кеча-кундуз ечмасликни буюрар эдилар». Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, масҳ муддатини мусофир учун уч кеча-кундуз ва муқим учун бир кеча-кундуз қилиб белгилаганлар.» Баъзи инсонлар бу муддатни беш вақт намоз учун деб хато ўйлашади. Балки бу йигирма тўрт соат муқим учун, етмиш икки соат мусофир учун. Бу муддат таҳоратни синдирганидан сўнг биринчи тортилган масҳдан бошланади ва инсон бу муддатда беш вақтдан кўп намоз ўқиши мумкин.
———

Савол: Киши таяммум қилиб, маҳси кийди. У агар сув топса, маҳсисига масҳ тортиши жоизми?

@Uychi_Ziyo 22-савол
#Динда_саволим_бор-1

Жавоб: Унга масҳ тортмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, «...мен уларни таҳоратли оёққа кийганман», деган сўзларига биноан, у таяммум эмас, таҳорат олган бўлиши керак. Агар таяммум қилган бўлса, сўнгра сув топса, масҳ тортмайди.


•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тун ухлатсин,
Oйдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин,
Mайин шамоли билан,
Энди ухланг,
Аллоҳ каломи билан,
Барвақт уйғонинг,
Аллоҳ саломи билан!

Хайрли тун! 🌙


•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
Audio
🌙Аллоҳим тунимизни осуда қилсин! Ўз зикри билан гўзал, Раҳмати ила мунаввар айласин!🤲🌙

Хайрли_тун Азизлар!🌙🌃

•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун Жума
11 октябрь, 2019
10 сафар, 1441

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊

🌹 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН

🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊

Азизларим!!!
Роббимнинг
марҳамати ўлароқ берилган
ЖУМА КУНИ
барчамизда
муборак бўлсин!

🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊

🍀Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🍀Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🍀Юрагингиз МЕҲРни,
🍀Жигарингиз ОҚИБАТни
🍀ЙУҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹 Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹 саломлар
🌹 Дуода энг гўзал ширин
🌹 каломлар.
🌹 Илоҳо уйингиз нурларга
🌹 тўлсин,
🌹 ЖУМА айёмингиз муборак
🌹 бўлсин!

🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊

✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g
#Жума кунининг суннатлари



Яқинларингизга хам улашинг!
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 
🕌 @Uychi_Ziyo ☀️
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YCdRpZln8fn-g