Савол: «Шайх, муфтий, қози» ким?
@Uychi_Ziyo 141-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: «Шайх»нинг луғавий маъноси ёши ўтган, сочи оқарган киши демакдир. Истилоҳда устоз, олим, қабила бошлиғи, жамоа сардори, умуман, кишилар назарида илм, фазилат ва мартабада улуғ бўлган инсонга нисбатан қўлланади.
«Муфтий» луғатда масалани ойдинлаштирувчи демакдир. Истилоҳда ойдин бўлмаган масалани истинбот асосларига таяниб, аниқлик киритиш даражасидаги илмга эга бўлган кишига нисбатан ишлатилади.
«Қози» луғатда, ҳукм қилувчи демакдир. Истилоҳда муайян ҳукмни лозим этувчига айтилади. Қози ҳоким томонидан тайинланади. Гувоҳлиги қабул қилинадиган киши қози бўлиши мумкин. Ришва (пора) билан қозиликка эришган киши шаръан қози ҳисобланмайди. Икки киши ўрталаридаги низоли масалани ҳал қилишда қозиликка муносиб кишининг ҳукми бўйича иш қилишга келишиш мумкин. Бунда ўртадаги кишининг ҳукмини бажариш иккисига ҳам лозим бўлади. Фисқ йўлига ўтган қозининг ҳукми мақбул бўлмайди.
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
«Uychi Ziyo» каналига
уланиш учун босинг

Савол: «Бидъат» дегани нима ва унинг қандай зарарлари бор?
@Uychi_Ziyo 142-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Бидъатнинг луғавий маъноси «янгилик киритиш» деганидир. Шаръий маъноси
«динда бўлмаган нарсани динга қўшиш»дир.
Динга янгилик киритиш ҳаромдир. Чунки дин Аллоҳ таолонинг Расули алайҳиссалом орқали кўрсатган йўриғидир.
Шунинг учун ҳам Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:
«Динда янги пайдо бўлган нарсадан четланинглар, ҳар қандай янги пайдо қилинган нарса бидъат, ҳар бир бидъат залолатдир».
Расули Акрам алайҳиссалом шундай дейдилар: «Бизнинг динимизга унда бўлмаган нарсани ким бўлса-да қўшса, қайтарилади»
Имом Муслим.
Диндаги бидъат икки хил бўлади:
1. Эътиқодга тааллуқли бўлган бидъатлар: мўтазилалар, равофизлар, жуҳаймия ва бошқа тоифаларнинг аҳли суннат ва жамоат эътиқодига қўшган фикрлари эътиқодий бидъатлардир.
2. Аллоҳ ва унинг расули кўрсатмаган бир иш ё одатни ибодат сифатида динга киритиш кабилар амалиётдаги бидъатлардир.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бидъатлардан огоҳ этиб: «Сизлар Аллоҳнинг йўлига эргашинглар, ўзга йўлларга эргашманглар», деб марҳамат қилдилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд ривояти.
Бидъатга қарши курашишнинг йўли илм ва уламолардир. Уламолар деганда илмига амал қилувчиларни тушунмоқ керак. Илмга амал қиладиган уламоларнинг камайиши бидъатнинг ривожланишига олиб келади. Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини ўрганиб, уларга амал қилиб, фарзандларимизни ушбу йўлда тарбия қилсак, иншааллоҳ, бидъат балосидан халос бўламиз.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
«Uychi Ziyo» каналига уланиш

Савол: «Ислом дини қотиб қолган, шунинг учун мусулмонлар тараққиётда Ғарбдан орқада қолиб кетган», деган иддаоларни эшитиб қоламиз. Шу гапларда жон борми?
@Uychi_Ziyo 143-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: «Дин – қотиб қолган ва турғунликда», дейдиганларга биз: ислом ҳеч қачон турғунлик ва қотиб қолганлик дини бўлмаган, аксинча доимо ривожланишдаги ғоялар, фикрлар ва тараққиёт дини бўлган, буни Қуръони карим оятлари ўн тўрт аср муқаддам исботлаб қўйган:
«Айтинг: «Ерда айланиб (Аллоҳ) даставвал қандай қилиб яратганини кўринглар»
(Анкабут сураси, 20-оят)
«Энди инсон ўзининг нимадан яралганига бир боқсин! У (еркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!»
(Ториқ сураси, 5-7-оятлар)
«Ахир улар туянинг қандай яратилганига, осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига, тоғларнинг қандай тикланганига ва ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?!»
(Ғошия сураси, 7-20-оятлар).
Инсоннинг ва ҳайвоннинг яратилишини, тоғлар ва ер қатламлари, осмон ва сайёраларнинг яратилишини кузатиш уларнинг мавжудлигини исботлаб турибди. Ҳозирги пайтда маъданшунослик ва фалакиёт, анатомия ва физика, биология ва гинекология бизга керакли нарсалар ана шулардир. Ер юзини кезиб, маълумотлар тўплаш тадқиқ этиш, ўрганиш, англаш ва коинотнинг яратилиши қандай бошланганини шу тариқа кашф этиш шунинг учун ҳам керак. Буларнинг ҳаммаси ҳозир биз билан тадрижийлик (эволюция)дир. Ва биз хато қилишдан қўрқмаслигимиз керак, чунки ислом меҳнат қилиб ва хатога йўл қўйганга битта ажр, мукофот берса, меҳнат қилиб ўз мақсадига эришганга икки баравар кўп мукофот беради. «Бизда дин ҳукмрон бўлгани учун Овруподан орқада қолганмиз, худосизлик туфайли Оврупо илгарилаб кетган», деган гаплар мутлақо асосиз. Тўғрисини айтганда, биз динимиз даъватидан, йўлидан чекинганлигимиз учун орқада қолиб кетдик. Мусулмонлар диннинг амр - фармонларига чинакамига бўйсунган пайтларида катта тараққиётга эришганлар. Кўрфаздан Уммонгача бўлган ислом империяси бор эди. Ўшанда дунёга донғи кетган олимлар бор эди. Улуғ қомусий олим, тиббиётга улкан ҳисса қўшган Абу Али Ибн Сино, файласуф Ибн Рушд, Риёзатчи Ибн Ҳайсам, инсоншунос Ибн Нафис, кимёгар Жобир ибн Хайёнлар диндор эдилар, лекин Аллоҳга ишониш уларнинг олим бўлиб етишувларига ва илм-фанда буюк кашфиётлар ўйлаб топишларига тўсқинлик қилмади. Бутун инсоният ўшанда Шарқ донишмандлиги хазинаси аталмиш улкан уммондан тўла баҳраманд бўларди, Фалакиёт, физика, риёзиёт, тилшунослик соҳасидаги жуда кўп терминлар Оврўпога араб тилидан қўчирилган. Ғарб шарқдан худосизлиги туфайли ўзиб кетгани йўқ, балки тараққиётга интилиш, озодликка эришиш туфайли, фаннинг турли соҳаларидаги оилавий ихтиролар, саноатдаги кашфиётлар ҳисобига олдинга кетиб қолди.

Савол: Намоз ўқиётганда олдимиздан кесиб ўтмоқчи бўлган кишини қайтарсак бўладими?
@Uychi_Ziyo 144-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Намоз ўқиётган киши ўзи билан оралиғидан кесиб ўтувчини қўл ё бош билан ишора қилиб ёки тасбеҳ айтиб қайтариши керак.
———
Савол: Сутра нима?
@Uychi_Ziyo 145-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Сутра тўсиқдир. У бармоқ йўғонлигида, ярим метрдан узунроқ, чўп каби нарса бўлиб, очиқ жойда намоз ўқилаётганда кесиб ўтувчилар гуноҳкор бўлмасин деб, икки қошнинг бири тўғрисига ерга санчиб қўйилади. Катта масжидларда устун ё қиблага қараб ўтирган киши сутра ўрнига ўтади. Жамоат билан ўқилаётган намозда имомнинг сутраси жамоатга ҳам кифоя бўлади.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
«Uychi Ziyo» каналига уланинг

Савол: Мен яқинда сафарда бўлиб қайтдим. У ерда бомдод намозининг суннатини ўқимадим, қариндошларим мени гуноҳкор қилишди. Уйга келгач, ҳадис китобларида Пайғамбаримизнинг бомдод намози суннатини ўқимаганларини ҳам, ўқиганларини ҳам топдим. Кейин илмли деб билган икки биродаримдан сўрадим. Бири, ўқилмайди, иккинчиси, Имоми Аъзам мазҳабидагилар ўқийди, деб жавоб берди. Сизлардан илтимос, менга айтилган учта жавобнинг қай бири тўғри экани ҳақида жавоб берсангиз, мендан бошқа мухлисларингизга ҳам фойдали бўлса ажаб эмас.
@Uychi_Ziyo 146-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Бомдод намозининг суннатини Пайғамбаримиз алайҳиссалом, хоҳ муқим, хоҳ мусофир бўлсин, ҳеч қолдирмаганлар ва у суннати муаккада саналади. Шунга кўра, бомдод фарзининг қазоси суннати билан бирга адо этилади. Энди уни сафарда тарк этиш масаласига келсак, имкон борича ўқилади, аммо ўқилмай қолса, гуноҳ бўлмайди.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
«Uychi Ziyo» каналига уланиш
@Uychi_Ziyo 146-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Бомдод намозининг суннатини Пайғамбаримиз алайҳиссалом, хоҳ муқим, хоҳ мусофир бўлсин, ҳеч қолдирмаганлар ва у суннати муаккада саналади. Шунга кўра, бомдод фарзининг қазоси суннати билан бирга адо этилади. Энди уни сафарда тарк этиш масаласига келсак, имкон борича ўқилади, аммо ўқилмай қолса, гуноҳ бўлмайди.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
«Uychi Ziyo» каналига уланиш
Савол: Хушуъ ва хузуъ нима? Намоз қандай ҳолда хушуъ ва хузуъ билан ўқилган бўлади?
@Uychi_Ziyo 147-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Хушуъ ва хузуъ сўзлари бир маънода – бўйсунмоқ маъносидадир. Аҳли ҳақиқат истилоҳида улар «Ҳаққа бўйсунмоқ» маъносини англатади. Намоз ўқишда бутун фикрни намоз арконларини тўла адо этишга қаратиб, ундан ўзга фикрда бўлмай, макруҳ саналган амалларни қилмай намоз ўқиш хушуъ билан намоз ўқишдир. («Тафсири Насафий»).
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
«Uychi Ziyo» каналига уланиш...

Савол: Намозни таъхир қилиш (кечиктириш) деган гапни қандай тушуниш керак?
@Uychi_Ziyo 148-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Намозни таъхир қилиш икки қисмдир. Биринчиси - ҳар бир намозни охирги вақтида ўқиш. Яъни унинг вақти кириши билан ҳам эмас ёки ўрта ҳолатда эмас, балки вақт чиқишига жуда оз фурсат қолгунча бепарво ўтириб сўнг шошилинч суратда ўқимоқлик. Иккинчиси умрининг аввалги дамларида ғафлат, бепарволик ила қарилик чоғимда ўқирман, деб таъхир қилишлик. Бу икки ҳолат ҳам мусулмон киши учун айб ва нуқсон ҳисобланади.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
«Uychi Ziyo» каналига уланиш...
@Uychi_Ziyo 148-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Намозни таъхир қилиш икки қисмдир. Биринчиси - ҳар бир намозни охирги вақтида ўқиш. Яъни унинг вақти кириши билан ҳам эмас ёки ўрта ҳолатда эмас, балки вақт чиқишига жуда оз фурсат қолгунча бепарво ўтириб сўнг шошилинч суратда ўқимоқлик. Иккинчиси умрининг аввалги дамларида ғафлат, бепарволик ила қарилик чоғимда ўқирман, деб таъхир қилишлик. Бу икки ҳолат ҳам мусулмон киши учун айб ва нуқсон ҳисобланади.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
«Uychi Ziyo» каналига уланиш...
Савол: Намоз баъзи ҳолда зиммадан соқит бўлади деб эшитдим. Кимларнинг зиммасидан намоз соқит бўлади?
@Uychi_Ziyo 149-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Намоз ақли мушавваш мажнун кишилардан ва аёллардан ҳайз ва нифос вақтида соқит бўлади.
———
Савол: Баъзи намозхонлар хуфтон намозидан сўнг витр ўқимай масжиддан чиқиб кетишади. Шу тўғрими?
@Uychi_Ziyo 150-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Витр намозининг вақти қизил шафақ йўқолгач хуфтон намозидан сўнг тонг отгунчадир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Кечанинг охирида уйғона олмай витр намозини қолдиришдан қўрққан витрни кечанинг аввалида ўқисин, кечанинг охирида уйғонишга кўзи етган витрни кечанинг охирида ўқисин. Зеро, кечанинг охиридаги ўқиш афзалдир», деб марҳамат этганлар.
(Имом Муслим ва Термизий ривояти)
Хуфтон намозининг суннатини ўқиб масжиддан чиқиб кетувчилар шу фазилат умидида бўлишса керак.

Савол: Айримлар бомдодга азон айтилгандан сўнг масжидга келиб,
«таҳийят» ва бошқа нафл намозлар ўқишади, кейин бомдод суннатини бошлашади. Шу мумкинми?
@Uychi_Ziyo 151-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Йўқ. Тонг отгандан сўнг бомдод намозининг икки ракат суннатидан бошқа нафл намозларини, жумладан «таҳийят ул-масжид»ни ўқиш макруҳдир.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@Uychi_Ziyo | @uychi_ziyo
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YDpLovDKTqSTg

Савол: Нафл намозларини ошкора ўқиган маъқулми ёки пинҳона?
@Uychi_Ziyo 152-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Фиқҳ китобларида фарз намозларни иложи борича ошкора, жамоат билан ўқиш зарурлиги таъкидланган. Аммо нафл ва қазо намозларни имкони борича пинҳона ўқиш лозим.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@Uychi_Ziyo | @uychi_ziyo
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YDle00e1-Q6AQ

Савол: Сафардаги одам икки ракат қаср ўқиш ўрнига тўрт ракат ўқиса нима бўлади?
@Uychi_Ziyo 153-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Шариат белгилаб қўйган масофадан узоққа сафарга чиққан одам мусофир саналади. У ана шу сафар чоғида тўрт ракатли фарз намозларини қаср қилиб, яъни қисқартириб икки ракат ўқиши керак. Мабодо билиб туриб тўрт ракъатни тўла ўқиса гуноҳкор бўлади. Аммо мусофир одам муқим одам орқасидан иқтидо қилиб ўқиса тўрт ракат ўқийверади.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@Uychi_Ziyo | @uychi_ziyo
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YDle00e1-Q6AQ
@Uychi_Ziyo 153-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Шариат белгилаб қўйган масофадан узоққа сафарга чиққан одам мусофир саналади. У ана шу сафар чоғида тўрт ракатли фарз намозларини қаср қилиб, яъни қисқартириб икки ракат ўқиши керак. Мабодо билиб туриб тўрт ракъатни тўла ўқиса гуноҳкор бўлади. Аммо мусофир одам муқим одам орқасидан иқтидо қилиб ўқиса тўрт ракат ўқийверади.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@Uychi_Ziyo | @uychi_ziyo
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YDle00e1-Q6AQ
Савол: Намоздаги қироат хусусида, уни хато қилганда намозга таъсири ҳақида баён этсангиз.
@Uychi_Ziyo 154-савол
#Динда_саволим_бор-2
Жавоб: Қуръони каримни тажвид қоидасига мувофиқ ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир. Хусусан, намоз учун лозим бўлган миқдорни бехато ўқиш барча намозхонга вожиб.
Қироатдаги халал намозга таъсир этади. Баъзи ҳолларда намозни фосид қилади ҳам. Хато нималарда содир бўлади:
Еъробда. Яъни, сўз ҳаракатларида («а», «и», «у»), мадларда, ташдидларда хато бўлиши мумкин. Яъни, ҳаракатларни алмаштириб, чўзилиши лозим ўринларни қисқа қилиб, икки бир хил ҳарфнинг бирини ташлаб ўқиш каби хатолар.
Ҳарфларда. Яъни, бир ҳарф ўрнига бошқасини талаффуз қилиш ё ташлаб кетиш ва қўшиш каби хатолар.
Сўзларда ва жумлаларда. Яъни, сўзни ташлаб кетиш ё қўшиш, ўринларини алмаштириш каби хатолар.
Тўхташда. Яъни, тўхташ лозим бўлган ўринларда тўхтамаслик ёки тўхташ мумкин бўлмаган жойларда тўхташ каби хатолар.
Бу хатолар сабабидан оят ё сўз маъноси асл маънодан кескин ўзгарса, намоз фосид бўлади.
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
«Uychi Ziyo» каналига уланиш...
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YDvNDDmIuAMRg

#Динда_саволим_бор: Ичкиликка ружу қўйган отага фарзанд танбеҳ бериши мумкинми?
❓ Ота ичкиликка ружу қўйган, шариатимизни ҳурмат қилмайдиган бўлса, фарзандлар танбеҳ бериши мумкин-ми?
❗️ Отага фарзандлар ҳеч қандай ҳолатда ҳам танбеҳ бериши, унга қаттиқ тегиши мутлақо мумкин эмас. Ҳаттоки, насиҳат қилиш борасида ҳам фарзанд қилмасин, балки отага гапи ўтадиган бошқа катта кишилар қилиши керак дейилган. Фарзандларнинг бу борадаги вазифалари ўзларининг гўзал ахлоқлари, чиройли одоблари ҳамда динимиз кўрсатмаларига амал қилишлари билан уларга муомала қилишларидир. Энг муҳими, ота-оналар ҳақларида намозлардан кейин тинимсиз дуо қилишлари жоиз.
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
🌐 КАНАЛИМИЗ: @Uychi_Ziyo

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ