Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
16.8K subscribers
36.9K photos
3.49K videos
540 files
10.9K links
Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси.

Манзили: 100000. Тошкент шаҳри Мустақиллик кўчаси 69 уй.

Электрон манзили: [email protected]

Телефон — (+998) 71 237 08 01
Download Telegram
1-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА «ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ» ТОПШИРИЛИШИ ПАНДЕМИЯ ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Маълумки, республикамизда пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йили гибрид тарзда ташкил этилиши ҳамда мактабларнинг тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, босқичма-босқич очилиши белгиланди.

2020-2021 ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланган бўлсада, мактаблар санитария-гигиена талабларига жавоб беришига қараб, санитария эпидемиология ва осойишталик маркази хулосаларига кўра Маҳаллий Кенгашларнинг қарори асосида очилади.

Мактабда ўқувчилар ва ота-оналарнинг тўпланиб қолишларнинг олдини олиш мақсадида мактаб маъмурияти “Президент совғалари”ни тарқатишни босқичма-босқич ташкил этиши мумкин. Аниқроқ қилиб айтиладиган бўлса “Президент совғалари” айнан 14 сентябрь куни эмас, вазиятга қараб, баъзи мактаблар кечроқ очилса кечроқ топширилиши мумкин.

Ушбу жараёнда мактаб маъмуриятлари ва ота-оналардан ўзаро ҳамкорликда касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш сўралади.

Ҳурматли ота-оналар!

"Президент совғаси" ҳозирланаётганда ҳар бир 1-синф ўқувчиси ҳисобга олинган, шу сабабли ҳеч бир бола "Президент совғаси"сиз қолмайди. Ҳавотирга ўрин йўқ
, сиздан фақат карантин талабларига риоя қилган ҳолда совғани қабул қилиб олиш сўралади.
Пойтахт мактабларида ҳали ўқиш бошланмади
Мактаблар очилмади, фойдаланишга топширилмоқда

❇️Хабарингиз бор, янги 2020/2021-ўқув йили олдидан пойтахтимиз туманларида 67 та умумий ўрта таълим мактаблари мукаммал таъмирланиб, замонавий жиҳозланмоқда.
9 сентябрдан бошлаб жойларда таъмирлаш ишлари поёнига етказилган таълим муассасалари тантанали равишда фойдаланишга топширилмоқда.

Аммо куни кеча айрим ижтимоий тармоқларда, жумладан, qalampir.uz да бу ҳолат нотўғри талқин қилиниб, “шу ҳафта мобайнида Тошкент шаҳрида 16 та умумий ўрта таълим мактаблари фаолияти бошланади”, деган мазмунда хабарлар пайдо бўлди.

Маълумот учун, таъкидлаш керакки, Республика махсус комиссияси қарори билан мамлакатимизда 7 сентябрдан бошлаб 329 та умумий ўрта таълим мактабида синов тариқасида янги ўқув йили бошланганди..

Ҳурматли ота-оналар, азиз ўқувчилар! Айни пайтда эса мукаммал таъмирланган мактаблар босқичма-босқич тантанали равишда фойдаланишга топширилмоқда.
Тошкентдаги умумтаълим мактабларининг барчасида таълим жараёнлари 14 сентябрдан йўлга қўйилади.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати
👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги кўҳна ҳудудлардан бири Чиғатойдаги 111-сонли умумий ўрта таълим мактабини эшитмаган ва билмаганлар бўлмаса керак.

❇️Охирги йилларда жуда эски ва таъмирталаб бўлиб қолган мазкур таълим маскани янги ўқув йили олдидан тўлиқ мукаммал таъмирланди. Кўркам ва чиройли қиёфа касб этган мактаб, замонавий жиҳозланмоқда. Бундан мактаб жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари беҳад мамнун.

🎥Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати
👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Хабарингиз бор, кеча 9 сентябрь куни пойтахтимизда тўлиқ мукаммал таъмирдан чиққан тўртта замонавий мактаб тантанали равишда фойдаланишга топширилган эди.

❇️Бугун худди шундай тантаналар Юнусобод туманидаги 97-, Миробод туманидаги 158-, Яшнобод туманидаги 255-, Олмазор туманидаги 219-сонли умумтаълим мактабларида ўтказилди.

👍Янада кўркам ва қайта чирой очган умумий ўрта таълим мактаблари янги ўқув йили олдидан замонавий жиҳозланди. Уларда фарзандларимизнинг чуқур билим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саноқли кунлардан сўнг, янги 2020/2021-ўқув йили таълим жараёнлари бошланади.

❇️Пандемия даврида пойтахт мактабларида бу қандай йўлга қўйилади?

🎥Бу ҳақда ZO’R TV телеижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали батафсил танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида янги ўқув йили олдидан кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

❇️Саноқли кунлардан сўнг, мазкур таълим маскани замонавий жиҳозланган ва барча шарт-шароитларга эга ҳолда ўғил-қизларни ўз бағрига олади.

🎥Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизда бир-биридан кўркам ва барча шарт-шароитларга эга мактаблар сони тобора ортиб бормоқда.

❇️Куни кеча Юнусобод туманидаги 97-сонли умумий ўрта таълим мактаби тўлиқ мукаммал таъмирланиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

🎥Бу ҳақда батафсил видеорепортажимиз орқали танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайхонтоҳур туманидаги 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби пойтахтимизнинг ўз мавқеига эга кўҳна билим масканларидан бири саналади.

❇️Мамлакатимиз илм-фани ва тараққиёти учун кўплаб таниқли инсонларни тарбиялаб берган мазкур мактаб кенг бунёдкорлик ишларидан сўнг таниб бўлмас даражада ўзгарди, чирой очди.

🎥Бу ҳақда “Маҳалла” телеканалида намойиш этилган репортаж орқали батафсил танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида янги ўқув йили олдидан бирин-кетин мукаммал таъмирланган умумий ўрта таълим мактаблари тантанали фойдаланишга топширилмоқда.

❇️Жумладан, тумандаги 255-сонли умумий ўрта таълим мактаби кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан сўнг қайта чирой очиб, замонавий шарт-шароитлар яратилди.

🎥Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 219-сонли умумий ўрта таълим мактаби янги ўқув йили олдидан мукаммал таъмирланиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

❇️Бундан мактаб жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари беҳад мамнун.

🎥Бу ҳақда батафсил видеорепортажимиз орқали танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Ҳурматли пойтахтликлар! Фарзандлари умумтаълим муассасаларида таълим олаётган ота-оналар!

❇️Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларни коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорлари билан пандемия шароитида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич бошлаш мақсадида 2020 йил 14 сентябрдан бошлаб қуйидаги таълим муассасалар анъанавий тарзда ўз фаолиятини йўлга қўйиши режалаштирилди.
1. Бектемир туманидаги 289-сонли мактаб.
2. Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар.
3. Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 49, 50, 64, 121, 208, 209, 210, 221, 223, 241-сонли мактаблар ҳамда ФФИДУМ.
4. Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат.
5. Сергели туманидаги 2, 55, 33, 76, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар.
6. Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар.
7. Чилонзор туманидаги 66, 184, 200, 280-сонли мактаблар.
8. Шайхонтоҳур туманидаги 10, 19, 37, 39, 40, 41, 34а, 59, 82, 84, 85, 92, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 262, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.
9. Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 58, 63, 70, 80, 96, 98, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.
10. Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 118, 144, 172, 321-сонли мактаблар.
11. Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 161, 166, 212, 227, 244-сонли мактаблар.
Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.
Фурсатдан фойдаланиб, ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
❗️Какие школы Ташкента откроются с завтрашнего дня?

Бектемирский район:
• школа №289;

Мирабадский район:
• школы № 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328;

Мирзо-Улугбекский район:
• школы № 18, 27, 49, 50, 64, 121, 208, 209, 210, 221, 223, 241 и филологическая школа;

Алмазарский район:
• школы № 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326 и школа-интернат №106;

Сергелийский район:
• школы № 2, 55, 33, 76, 266, 267, 269, 303;

Учтепинский район:
• школы № 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194;

Чиланзарский район:
• школы № 66, 184, 200, 280;

Шайхантахурский район:
• школы № 10, 19, 37, 39, 40, 41, 34а, 59, 82, 84, 85, 92, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 262, 314, 316, 320, 324;

Юнусабадский район:
• школы № 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 58, 63, 70, 80, 96, 98, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 327;

Яккасарайский район:
• школы № 25, 26, 48, 89, 118, 144, 172, 321;

Яшнабадский район:
• школы № 30, 69, 151, 161, 166, 212, 227, 244.

Подписаться на канал: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Forwarded from Sherzod Shermatov
Ҳурматли мактаб битирувчилари, кўринмас душман билан кураш вақтида бировни айблаш учун кетаётган вақтимиз ва энергиямизни фарзандларимиз келажагига ёрдам беришга ишлатайлик!

Охирги вақтда ижтимоий тармоқларда бировни айбдор қилишга ҳаракатлар кўп кузатилмоқда. Афсуски, бу билан коронавирус пандемияси пайтида аҳвол яхшиланиб қолмайди ёки у билан боғлиқ иқтисодий қийинчилик вақтида мактабларга бирдан жуда катта қўшимча маблағлар ажратилиб қолмайди.

Ўтган икки йилда давлат дастурлари бўйича мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлашга ажратилаётган маблағлар салмоқли равишда ошди. Мана ўтган ҳафтада давлат дастури асосида мукаммал таъмирдан чиққан мактаблардан баъзи лавҳаларни ҳам қуйидаги ҳавола орқали кўрса бўлади. Лекин 10 мингга яқин мактабларимизда ва уларнинг узоқ ҳудудлардаги филиалларида йиғилиб қолган муаммолар жуда кўп, шунга мактабларга қанча ёрдам бўлса шунча яхши.

Президентимиз ташаббуслари билан барча битирувчилар ўз мактабига ёрдам бериши ўзига хос умуммиллий ҳаракатга айланаяпти. Масалан, Алишер Бурханович Тошкент шаҳридаги 110-мактабни жуда чиройли қилиб таъмирлаб берганларини кўпчилик кўрди. Бошқа бир қанча тадбиркорлар мактабларни тўлиқ реконструкция қилиб ёки янги қўшимча бинолар қуриб беришди. Тўғри, ҳамма ҳам тадбиркор эмас. Лекин, шунда ҳам кимдир компьютер билан ёрдам берди, кимдир қўшимча китоблар билан. Булар ҳаммаси 6,2 млн ўқувчиларимиз келажаги учун қўшимча инвестициядир.

Янги ўқув йили бошланиши билан ушбу хайрли ишлар яна давом этса жуда яхши иш бўлар эди. Мактабларнинг анъанавий кўринишда очилиши ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамигача борадиган бўлса, битирувчиларимиз мактабларига бориб, ёрдам беришлари билан бирга ўзларининг устозларини эслаб, ҳам улардан хабар олишса, устозларнинг ҳам қалблари нурга тўлади.

Баъзи муҳокамаларда мактаб тайёр бўлмагани учун очилмади деган гапларни айтишаётганига гувоҳ бўлиб, яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Мактаб очилишига рухсатни Маҳаллий Кенгаш мактаб тайёрлигидан ташқари ушбу мактабдаги ўқитувчиларнинг коронавирусга тестлари натижалари ва ушбу ҳудуддаги эпидемиологик ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизими қўшимча касал кўпайишига бардош бера олишидан келиб чиқиб беради.

Яъни Тошкент шаҳридаги ёки вилоят марказидаги ҳамма имкониятларга эга (жумладан, кўпчилик илтимос қилиб жойлашга ҳаракат қиладиган) мактабга рухсат берилмай, узоқ ҳудуддаги аҳволи нисбатан оғир мактабга рухсат берилиши мумкин.

Рухсат берилмаган мактабларга рухсат бериш учун жойларда маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бўлинмалари мутассадилари томонидан ҳамкорликда ишлаб вазият яхшиланишига ҳаракат қилинади.
#Maktablarga_yordam https://bit.ly/33s30vF
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда пойтахтимиз туманларида янги ўқув йили олдидан тўлиқ мукаммал таъмирланган умумий ўрта таълим мактабларининг тантанали фойдаланишга топшириш маросимлари давом этмоқда.

❇️Жумладан, Бектемир туманидаги 289-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган ана шундай шодиёна нафақат ўқитувчилар жамоасига, балки ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига олам-олам қувонч туҳфа қилди.

🎥Бу ҳақда видеолавҳаларимиз орқали батафсил танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB