Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
922 subscribers
929 photos
190 videos
2 files
531 links
Тошкент вилояти ҳокимлиги – маҳаллий давлат бошқарув органи.

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли, 90-уй.

Мурожаат учун: @viloyatga_murojaat_BOT

Хокимият Ташкентской области – местный государственный орган управления.
Download Telegram
#билдириш

Ассалому алайкум, каналимизга янги қўшилган юртдошлар!

Бу канал Тошкент вилояти ҳокимлигининг расмий саҳифасидир.

Бу каналда вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари фаолиятидан лавҳалар (видео, фото, матн, инфографика шаклида) бериб борилади.

Шунингдек, фуқаро мурожаати бўйича ҳам иш олиб борилади. Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар тизимидаги нашрлар, вилоят ҳаётига доир веб блоглар расмий ҳамкоримиз ҳисобланади.

Биз мазкур канал орқали очиқлик ва ростгўйлик билан вилоят ҳокимияти ҳамда аҳоли ўртасида медиа маконда диалог ташкил этишга ҳаракат қиламиз.

Демак, сиз Тошкент вилояти ҳокимлигининг кун тартиби, жорий манзара ҳақида мунтазам ахборот бериб борувчи энг ишончли каналдасиз.

Хуш келибсиз!

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE4pxkmbzUQLygQCvg
​​Президентнинг бешта ташаббуси Бўкада апробация қилинади

Айтишларича, Президентнинг бешта ташаббуси бўйича ишчи гуруҳ Тошкент вилояти Бўка туманида тўпланган.

Маълумки, Президент томонидан Сирдарё ташаббуси асосида ёшлар бекорчилигининг олдини олиш, улар учун маданий тадбирлар, компьютер саводхонлиги ва интернет марказлари, спорт тўгараклари ташкил этиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, китобхонликни оммалаштириш мақсадида мавжуд кутубхоналарни инвентаризациядан ўтказган ҳолда китоб фондини яхшилаш, китоб дўконлари, book café’лар фаолиятини йўлга қўйиш, маънавий тадбирларни кўпайтириш, ишсиз аёлларни тикув ва тўқимачилик цехларига жалб қилиш каби топшириқлар берилди.

Ушбу лойиҳаларни республика бўйича сифатли амалга ошириш мақсадида Бўка туманида тажриба тариқасида ушба ишлар ташкил этилаяпти. Бунда ушбу концепция ва ҳар бир лойиҳани пухта апробациядан ўтказиш, ғояни амалда яхшилаб пишитиб олиш асосий мақсад саналади.

Тадбирда Президент админстрацияси раҳбар ходимлари, масъул вазирлар ва уларнинг жамоалари иштирок этмоқда.

@davletovuz
ТЕРМИЗДАН ХУШХАБАР: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОҚИНЧИЛИК МАКТАБИ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Тошкент вилояти жамоаси сурхон заминида ўтаётган Халқаро бахшичилик фестивалида катта иштиёқ билан қатнашмоқда. Айниқса, вилоятнинг ҳудудий хилма-хиллиги ва ўзига хослигини намоён этгувчи муҳташам, гўзал декорация атрофидаги соз суҳбатлар, умрибоқий қадриятларга ҳамоҳанг куй-қўшиқлар анжуман иштирокчиларига манзур бўлмоқда.

Айни пайтда қизғин паллага кираётган фестивалнинг кечаги ва бугунги беллашувлари, айниқса, вакилларимиз учун омадли келди. Кечаги намойишларда қибрайлик таниқли жиров – Қулмахон Дусенов ўз санъатини кўрсатди. Иштирокчиларда катта таассурот қолдирган, бадиҳагўйлик санъатининг ёрқин мисоли бўлган ушбу чиқиш, фестиваль якунларига кўра, муносиб ўрин эгаллашига умид билдирилмоқда. Демак, унинг ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин олишига имконият сақланиб турибди...

Асосий баҳслар ҳали давом этаётган бир пайтда, бугун халқаро фестивал доирасидаги яна бир муҳим йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Республикамизнинг турли вилоятлардан ташриф буюрган маҳаллий бахши, жиров ва оқинлар ўртасида кўрик-танловда вилоятимиз фарзанди – Чирчиқ давлат педагогика институти талабаси Талғат Ўринбеков “Оқинчилик” йўналишида фахрли 1-ўринни эгаллади. Энди Талғат уйига 5 000 000 сўм мукофот пули билан қайтади.

Яна бир истеъдодли вакилимиз – паркентлик Муроджон Алиев ушбу танловнинг фахрий ёрлиғи ва 500 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Халқаро бахшичилик фестивали совриндори Талғат Ўринбеков: “Сурхондарёга иккинчи бор келишим. Ўтган йили Олтинсой туманида, пурвиқор тоғлар бағрида бўлиб ўтган бахшилар фестивалига келиб, истеъдодимни намойиш этгандим. Бу йил эса халқаро фестивалда иштирок этаяпман. Фестивалга келиб, устоз бахши-шоирлар, оқинлар, тенгдошларимнинг ижроларини кўриб, Тошкент вилояти оқинчилик мактабининг алоҳида ўрни борлигига амин бўлдим”

Маълумот учун: Оқин – бадиҳагўйлик йўли билан ҳамда асрлар давомида шаклланган эпик тафаккурга монанд равишда ижод қиладиган санъаткордир. Ўрта Осиё ва Қозоғистонда ушбу санъат кенг ривожланган. Вилоятимиз вакили Талғат Ўринбеков мазкур беллашувларда бир пайтнинг ўзида уч тилда достон ижод этди ва куйлади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўка тумани...
Мамлакат нигоҳи кечадан бошлаб шу ерга қаратилди...
Президентнинг бешта ташаббуси халқимизни бирлаштирмоқда, қудратли тўлқинга айлантирмоқда...

Бу лавҳада кўрганларингиз тез орада тарихга айланади. Бўка муҳташам ва обод манзилга айланади...
Тошкент вилояти Бўка туманига 18 мингдан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара намуналаридан иборат китоблар карвони келди

https://bit.ly/2Vy0j6Q

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўка. Кечаги кун...
Президент ташаббуси халқимизни руҳлантирмоқда.

Видеолавҳада қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланишидан аввалги жараёнлар, одамларнинг кайфиятини кўринг...
Бироз аввал Тошкент вилояти ҳокимлиги вакиллари Беларусь Республикасида бўлиб, ўзаро ҳамкорликка оид қатор учрашув ва музокаралар ўтказгани тўғрисида хабар берилган эди.

Қуйида ушбу амалий сафар тафсилотлари билан танишишингиз мумкин.

2019 йил 8 апрель куни Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида Минск вилоятининг ижроя кўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимли гиделегацияси ўртасида ўзаро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказилди.

Ташрифнинг биринчи куни.

Музокараларда Тошкент вилояти хокими Г.И. Ибрагимов ва Минск вилоятининг ижроя қўмитаси раиси А.М. Исаченко томонидан «2019-2021йилларга мулжалланган Беларусь Республикасининг Минск ва Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш буйича чора-тадбир режаси (йул харитаси)» имзоланди.
Шунингдек, Беларусиянинг гушт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш буйича салоҳиятли инвесторлар билан учрашиб, дунёнинг етакчи бренди ҳисобланган «Здравушка-Милк» ОАЖ билан қўшма корхона тузиш бўйича келишув имзоланди. Келишувга асосан Тошкент вилоятида замонавий чорвачилик кластерини ташкил этиш, юкори технологияли сут ва гушт маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, Беларуссиядан 2000 бош наслли қорамоллар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришга келишилди.
Ушбу чорвачилик кластери шунингдек юқори технологик асбоб-ускуналар ҳамда юқори савияли кадрлар тайерлайди, чорвачилик хўжаликларига ва аҳолига ветеринария хизматларини кўрсатади ҳамда уларни наслли корамоллар билан таъминлайди.
Бунинг учун Бука туманидан 1200 гектар ер майдони ажратилиши ҳамда чет эл инвестицияси ҳисобидан лойиханинг молиялаштириш белгиланди.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳар хокими У.Д. Каримов ҳамда Минск вилоятининг Жодина шаҳри ижроя кўмитаси раиси Д.М. Заблоцкий билан «Узбекистон Республикасининг Олмалик ва Беларусь Республикасининг Жодино шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида» ўзаро келишув имзоланди ва ҳамдустлик алокалари ўрнатилди.
Тошкент вилояти делегациясининг ташриф кунлари доирасида вилоят хокими Г.Ибрагимов ва Беларусь Республикаси Миллатлар йигини Кенгаши раиси М.В. Мясникович ўртасида кенг камровли музокоралар ўтказилди. Унга кура Тошкент вилояти ва Беларусь Республикаси ўртасида иқтисодий-ижтимоий, илм-фан ва таълим, инвестициявий ҳамкорлик ва гуманитар соҳалар бўйича алоқаларни мустахкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида делегация «Дзержинский Агрокомбинат» ОАЖ билан Тошкент вилоятида замонавий агро кластери ташкил этиш бўйича келишувга эришилди ва вилоятнинг салоҳияти ҳамда ички бозорини маркетингини таҳлил қилиш учун агрокомбинатнинг раҳбар ва мутахассисларини Тошкент вилоятига таклиф қилинди.
Ташрифнинг иккинчи куни.

Беларуссия қишлок хўжалиги вазирлигида Тошкент вилоятига наслли қорамолларни ва замонавий зоотехника воситаларини етказиб бериш ҳамда ветеренария мутахассисларни ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

Тошкент вилоятининг «Ер ресурслари ва давлат кадастр» бошкармаси масъул ходимлари ўзларининг Белоруссиялик хамкасблари билан худуддаги барча турдаги ер ресурсларининг ҳисоботини юритишни замонавий методологиясини жорий қилишда замонавий информацион технологиялардан фойдаланиш, мутахассисларни ўзаро алмашиш, Белоруссия тизимини ўрганиш, ердан самарали фойдаланиш буйича масалалари муҳокама қилди.
Тошкент вилоятида ташкил этиладиган замонавий чорвачилик агро кластерини курилишини ва жиҳозланишини молиялаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Вилоят делегацияси ташрифининг иккинчи кунида шунингдек:
«Белвитунифарм» ОАЖ билан Тошкент вилоятида ветеренария препаратларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхона кўриш; «Марк Фармель» компанияси билан Тошкент вилоятида замонавий туқимачилик ва тикувчилик корхонасини ташкил этиш;
Мебель ва қурилиш материалари ишлаб чиқариш буйича Беларуссиянинг етакчи корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Серхосил картошканинг селекцион навларини юқори репродукцияларни Тошкент вилояти шароитида экиш ва кўпайтириш масалалари бўйича амалга ошириладиган долзарб вазифалар келишиб олинди.

Олмалиқ шаҳар хокими У. Каримов Жодино шаҳрига ташриф буюриб замонавий саноат корхоналари ҳамда шаҳарсозлик ва ижтимоий соҳа объектлари ривожлантириш масалалари буйича шаҳар раҳбарияти билан музокора ўтказди.

Тошкент вилояти делегацияси Минск вилоятининг Смолевичи туманидаги замонавий чорвачилик корхонасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қайта ишлаш корхоналари билан кооперацияни йўлга кўйиш ҳамда корхонанинг фаолиятини иқтисодий самарадорлик даражасини таҳлили муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Белоруссия Республикасидаги элчихонаси билан Тошкент вилоятига Белорусь инвесторларини кенг жалб килиш, вилоятнинг ва республиканинг инвестицион жозибадорлигини мунтазам равишда тақдимот қилиб бориш бўйича асосий вазифалар белгилаб олинди.

Тошкент вилояти хокимлиги делегацияси ташрифи давомида жами: умумий қиймати 16млн. 900минг долларлик, 7 та инвестицион лойиҳани амалга ошириш, 770 та янги иш уринлари яратиш, 12,3 млн.долларлик экспортни амалга ошириш буйича шартномалар (келишувлар) имзоланди.
Юкоридаги лойхаларни амалга ошириш Саноат курилиш банк томонидан Ўзбекистон тикланиш ва тараққиет жамғармаси, Осиё тараққиёт банки ва бошқа хорижий кредит линияларидан фойдаланган холда молиялаштирилади.
#ЭЪЛОН

Азиз ва муҳтарам мухлисларимиз!

Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш ҳақида”ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 16.01.2018 йилдаги хатининг ижросини самарали таъминлаш мақсадида вилоятимиз масжидларида анъанага содиқ қолган ҳолда “КИТОБ САЙЛИ” ўтказила бошлади.

Бугун - 2019 йилнинг 12 апрель куни “КИТОБ САЙЛИ” Тошкент вилояти Бекобод тумани "Амир Ҳамза" жоме ‎масжидида ҳамда Олмалиқ шаҳар “Рамазони Шариф” жоме масжидида бўлиб ўтади.

Азиз китоб шайдолари, китобсевар дўстлар, Сизларни ушбу тадбирга лутфан таклиф этамиз. Сиз бу ерда “Мовароуннаҳр”, “Янги аср авлоди”, “Ҳилол–Нашр” ва “Шарқ” нашриётларининг маҳсулотлари билан танишиш ва ўзингизга маъқулларини нашриёт нархида харид қилиш имконига эга бўласиз.

Илм ва маърифат сайлига марҳабо!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазири Ш.Шерматов Тошкент вилояти Бўка туманига қилган ташрифида тумандаги 27-ИДУМининг 2-синф ўқувчиси Ёқубова Фазилат Хикматилла қизи, Худойберди Тўхтабоевнинг "Уйимизда йўқ эди китоб" шеърини айтиб берди.
#тақдимот

“Сўзумни ўқуб, англағайсен ўзумни...”

Бугун эрталабдан Олмалиқ шаҳридаги муҳташам “Металлург” маданият саройига китобсевар ёшлар, адабиёт ва санъат ихлосмандлари жамулжам бўлдилар. Санъат саройи биноси фойесида янги адабий-бадиий, илмий-маърифий китоблар, шаҳардаги мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг тасвирий ва амалий санъат турларига доир ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди.

“Китоб — қалб чироғи” мавзуидаги тадбир том маънода кўнгилларга мунавварлик олиб кирди. Унда сўз олган Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Хожиматов, таниқли адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов жамиятимизда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилаётган эътибор, бугунги адабий жараёнлар, чоп этилаётган янги ва яхши китоблар ҳақида сўзлаб,йиғилганларни ўз ижод намуналаридан баҳраманд қилдилар.

Аслида, яхши китоблар ортиқча таърифга муҳтож бўлмайди. Бироқ, бугун китобга қизиқиш ортгани ортидан китоб ноширчилиги ҳам бозорга солинаётган бир пайтда яхши китоблар тарғиботига эҳтиёж бор. Шу маънода, кейинги пайтлар вилоятда ўтказилаётган бундай маърифий издиҳомларда янги ва яхши китоблар билан ёш китобхонларни яқиндан таништириб бориш анъанага айланмоқда.

Бу сафар ҳам анжуман доирасида маҳоратли ёзувчи Хайриддин Султоннинг яқинда нашрдан чиққан“Бобурийнома” маърифий романининг тақдимоти ўтказилди.

“Бобурнома”ни эшитгансиз, аммо “Бобурийнома” қандай китоб? Илк бор бундан 22 йил аввал нашр қилинганидаёқ адабий-маърифий ҳаётимизда ўзига хос воқеа бўлган, йиллар давомида китоб расталаридан топиб бўлмай қолган, китобхонлар узоқ кутган бу асарда қандай оҳанрабо бор?

Тақдимотда сўзга чиққанлар бу савол жавобини энг одил ҳакам — китобхоннинг ўзига қолдиришди.

Ўз вақтида бу асар ҳақида фикр билдираркан, қаҳрамон ёзувчимиз Саид Аҳмад “Адибга катта шуҳрат келтирган “Бобурийнома” китоби тўғрисида сўз айтмоққа чоғим келмайди...” дея гапни мухтасар қилган эди. **Ҳудди Бобур Мирзонинг ўзидан иқтибос келтирилгани каби — “Сўзумни ўқуб, англағайсен ўзумни...” Зотан, бу китобни ўқиган ҳар бир китобхон ўз ҳақиқатларини кашф этиши, улкан сўз санъаткорининг оҳорли услуби ва ҳароратли кечинмаларини дилдан ҳис этиши муқаррар**.

Ўзига хос назм ва наво кечасига айланган анжуманда вилоят “Мақом ансамбли” ҳонандалари томонидан Бобур Мирзо ғазалларига басталанган қўшиқлар ижро этилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Озода Парпибоева сўзга чиқди.

@haqiqatonline
Инфографика. Бўка – «тажриба полигони»га айланди
https://mitc.uz/uz/news/view/858

Телеграм каналга уланиш/Присоединиться к телеграм каналу ➡️📲https://t.iss.one/mitcuz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбари раислигида Бўка туманида бўлиб ўтган йиғилиш ҳақида

13 апрел куни Бўка туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов раислигида, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Қуйида мазкур йиғилиш тафсилотларини имкон қадар содда тилда, расмиятчиликсиз шарҳлашга ҳаракат қиламиз. Чунки, биз бу ишларнинг моҳиятини имкон қадар каттароқ аудиторияга етказиш истагидамиз. Блокнотга қайд қилинган ёзувларни, икки кундирки ичимизни қиздиради, тезроқ вилоят аҳлига, республикага улашгимиз келади. Аммо, тўғри тушунасизлар, нафас ростлаб, бафуржа ёзишга сира имкон бўлмади. Бўкада бўлаётган ишларни ёритишга келаётган журналистларни энг сўнгги ахборотлар билан қуроллантириш вазифаси, янгиликларни марказий газета ва бошқа ОАВга етказиб туриш масъулияти туфайли ўз вақтида ёзишга имкон топмадик. Кечикиш учун маъзур тутасизлар. Бироқ, бу йиғилишнинг аҳамияти ва долзарблигини инобатга олиб, қуйида блокнотдаги ёзувларни тилга киритамиз... Демак, кетдик...

Бу йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг Бўка туманидаги апробацияси ижроси, ҳозиргача амалга оширилган ишлар сарҳисоби, галдаги вазифалар ҳақида сўз борди.

Админстрация раҳбари йиғилишдан аввал туман солиқ инспекцияси раҳбари секторига бориб, "Бўстон" МФЙ да амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Шу ернинг ўзида туман бўйлаб 5 та муҳим ташабббусни қисқа вақтда, сифатли амалга ошириш бўйича таклиф қилинаётган лойиҳалар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Сўнгра туман марказига қайтиб, марказий маданият уйининг мажлислар залида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирни З. Низомиддинов кириш сўзи билан очди. Админстрация раҳбари умумий мақсад ҳақида сўзлар экан, жумладан шундай деди:

– Бу 5 та муҳим ташаббуснинг амалга оширилиши халқимизнинг орзусини ушалтириш, қалбидаги алам ва изтиробларни аритиш йўлидаги буюк қадамдир. Бу ишларни бошларканмиз, энг аввало, кўзбўямачилик бўлмаслиги керак. Жойлардаги ҳақиқий аҳволни биламиз. Бу ташаббусдан мақсад кимнидир, қайсидир мансабдорни жазолаш эмас, халқимизга хизмат қилиш. Бу – Президентимизнинг топшириғи. Бўкада китоб кирмаган мактаб, хонадон, мусиқа асбоб-анжомлари кирмаган мактаб, маданият ва санъат даргоҳи бўлмаслиги керак. Бу ташаббус туман, сектор марказидан вертикалига қуйига тушиб бориши, ҳар бир маҳаллани, хонадонни тўлиқ қамраб олиши керак. Бўкага кираверишдан то Бекободгача бўлган барча ҳудудлар, кўчалар, хонадонлар, туманнинг барча аҳолиси бу жараёнга тўлиқ қамраб олиниши, одамлар бешта ташаббуснинг амалий натижасини ўз ҳаётида кўриши шарт. Бу – Президентимизнинг топшириғи, халқимизнинг истаги, эртанги тараққиётимизни ҳал қилувчи ҳаёт-момот масаласидир.

Шундан сўнг, мазкур ишларни амалга оширишга сафарбар этилган админстрация масъуллари, вазирлар ва идора раҳбарларининг ўз йўналиши бўйича амалга оширган ишлари ҳисоботи тингланди, режалар муҳокама қилинди. Қуйида мана шу масъул раҳбарларнинг йиғилишдаги сўзларини келтирамиз.
1. Қаҳрамон Қуронбоев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Ёшлар иттифоқи раиси:

– Айни пайтга қадар Бўка туманидаги 2 та секторда ишлар жадал бошлаб юборилди. Дастлаб 3,5 мингдан зиёд маҳаллий аҳоли иштирокида катта тадбир ўтказиб, кенг жамоатчилик эътиборини мазкур бешта ташаббус моҳиятини тушунишга қаратдик.

Мазкур тадбирда ва ҳур куни мактабларда бўлиб ўтаётган турли тарғибот дастурларимизда 5 та ташаббус моҳиятини мухтасар ифодалаган тарқатма материалларни ўқувчиларга бераяпмиз. Мақсад – ўқувчилар орқали ота-оналарга, маҳаллий аҳолига бўлаётган ишларнинг пировард мақсадини қисқа фурсатларда етказиш. Жойларда ҳар куни концерт ва тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Маҳаллаларга кинопракат тизими кириб келди. Мавжуд 49 та мактабнинг барчасида "Санъат ғунчалари" номли тўгарак ташкил қилинмоқда. Умуман, бешта йўналишда ҳам фаол ишлаяпмиз. Бу ишларни бажаришда, молиялаштиришда "Ҳар бир оила – тадбиркор", "Ёшлар – келажагимиз" сингари давлат дастурлари доирасида кўзда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
2. Одил Абдураҳмонов,
Президент маслаҳатчиси ўринбосари.

– Бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш механизмлари шаклланаяпти, барча чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, йўл харитаси тузиб олдик. Бугун Админстрация раҳбари номидан яна 5 мингта китоб Бўка тумани аҳлига туҳфа қилингани катта воқеа бўлди.

(Очиғи, бу инсоннинг бошқа сўзларини дафтарчамга қайд қилишга улгурмадим. Шунинг учун қолган сўзларни эшита олмай қолдим.)
3. Улуғбек Муҳаммадиев,
Президент маслаҳатчиси ўринбосари:

– Биз бу ерда иш бошлаган кунимиздаёқ ўзимизга белгилаб олдикки, энг аввало, туман жамоатчилигини кенгроқ қамраб олиш керак. Улар бу ишга бош қўшмаса, улар хайриҳоҳ бўлмаса, иш юрмайди.

Ростини айтиш керак, тастлаб келганимизда баъзи одамлар бизни хушламай қабул қилди. Йўл, кўча ёритгитлари каби муаммолар ҳал қилиниши ҳақида таънали гаплар ҳам бўлди. Маданият уйи қурган билан, унга лой, тупроқ ва тунлари зимистон кўчадан ўтиб борилса, бундан нима наф деган истеҳзоли гаплар ҳам бўлди. Биз бунга тайёр эдик. Шунинг учун ҳам қурилиши бошланган ҳар бир маданият уйига борадиган йўл тўлиқ асфальтланаяпти, замонавий ёритгичлар ўрнатилаяпти. Одамлар маданият саройларига обод жойлардан бориши керак.

Умуман, бу иш – мана шу ерда ўтирган ҳамма раҳбарлар учун полигон. Ҳар бир раҳбарга имконият майдони. Ҳар ким қўлидан қандай иш келишини Президентга, халқимизга намоён этадиган, кўрсатиши керак бўлган полигон бу!

Аввалги фикримни давом эттирадиган бўлсам, ҳозирча иккита секторда иш бошланди. Яна иккита секторда ҳам эртадан бошлаб ишни жадаллик билан бошлаймиз. Биз секторлар ҳудудидан бешта ташаббусни бир жойда тўла амалга оширадиган мажмуа барпо этишга жой танлаганимизда Президентнинг виртуал қабулхонасига ва халқ қабулхоналарига энг кўп шикоятлар тушган, муаммолар тўпланиб қолган жойларни танладик. Насиб этса, тез орада бу жойларда катта ўзгариш бўлади. Ҳозир, мана, орадан ҳеч вақт ўтмасидан одамларнинг кайфияти ўзгарди. Хайриҳоҳлик туйғуси пайдо бўлди. Мазкур ғоянинг моҳиятини тушуна бошладилар.

Муаммоли ҳолатлар ҳам бор. Биз бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан биргаликда алоҳида таклиф ишлаб чиқаяпмиз. Яъни, спорт тўгараклари очилаяпти, яхши мураббийлар бор, туғма истеъдодлар бор. Аммо олий маълумоти йўқ. Уларни тавсиялар аосида сиртдан ўқитиб, олий маълумот берадиган тизим қилишни вазият тақозо этаяпти...
4. Фарҳод Маҳмудов,
Президент маслаҳатчиси ўринбосари:

– Бўкага дастлаб келганимда бу ерда ҳамма нарса бўлса керак, деган фикрда эдим. Келиб кўрдимки, ҳеч бало йўқ экан. Жойлардаги аҳволни кўриб, бу бошланган ишлар – мазкур 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш халқимиз учун нақадар муҳим ҳаётий эҳтиёж эканига амин бўлдим.

Биз ишни ташкил қилишда янги ўринларини яратишга катт аэътибор бераяпмиз. Ҳозиргача фақатгина маданият соҳаси бўйича 120 та янги иш ўрни яратилди.

Қурилаётган объектларга Тошкентдан фақат муҳандис (прораб) келди, қолган барча ишларга маҳаллий аҳолини жалб қилаяпмиз. Демак, уларда даромад ҳам бўлаяпти. Демоқчиманки, аҳоли вакиллари ҳам обод ва замонавий Бўка қиёфасини яратишга астойдил бел боғлади.

Ўрганиш жараёнида бир муаммога дуч келинди. Яъни, Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқитувчиларини ойлиги оширилмаган экан. Яъни, ўқитувчиларнинг ойлиги ошган, мусиқа ва санъат устозларини ошмаган. Ўртада катта фарқ пайдо бўлган. Шунинг учун жуда кўп ўқитувчилар мактабга кетиб қолаётган, кадрлар етишмаётган экан. Тўгарак раҳбарларининг ойлиги ҳам ошмаган. Ваҳоланки, бу орада умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг ойлиги икки-уч маротаби оширилган. Бу масалани ҳам ўрганиб, давлат миқёсида қандайдир чоралар кўрилиши зарур бўлаяпти.

Шунингдек, туман ҳокими ҳам ҳар битта маданият уйларига 3-4 та штат ажратишга ёрдам бериши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки, маданият марказларида янги тўгараклар очилаяпти, иш ҳажми ортаяпти.

(Масала молияга тааллуқли бўлгани учун, сўз молия вазири ўринбосарига берилди)
5. Баҳром Ашрафхонов,
Молия вазирининг ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари:

– Бўкага келиб кўрдимки, Молия вазирлигининг бу ерларга оёғи етмаган. Тепадан туриб берилаверган. Бу ердаги аҳволни кўриб, ич-ичимдан йиғладим...

Ҳақиқатана ҳам юқорида айтилган муаммо бугун бор. Нафақат мусиқа мактабларида, балки Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида ҳам шу муаммо бор экан. Масалан, БЎСМ да мураббий 900 минг сўм маош олса, мактабдаги жисмоний тарбия ўқитувчиси 1 миллион 600 минг сўм олади. Ўз-ўзидан мураббийларимиз мактабга кетиб қолаётган экан. Бу масала бўйича алоҳида таклиф киритамиз. Аҳвол бундай қолдирилмайди. Молия вазирлиги ижтимоий соҳага барча ёрдамни беради. Бир сўз билан айтганда, мактабни, ижобий маънода ёндирамиз, нима қилиш керак бўлса, қиламиз! (мажлис иштирокчилари бу мардони сўзларни қарсаклар билан кутиб олди).

Мен ўзим 2004-2006 йилларда молия вазирлигида ижтимоий соҳа бўйича вазир ўринбосари бўлганман. У пайтда тизим шундай эдики, бирон марта жойларга чиқиб, вазиятни ўрганмаганман. Энди бу жараёнларни кўриб, рақамлар ортида инсон тақдири турганини ҳис қилдим. Бундан буёғига ҳар бир рақам ва миқдорга алоҳида масъулият билан қарайман. Бўкадаги ишлар мен учун жуда катта мактаб бўлаяпти.

(Админстрация раҳбари унга Президент сиёсати моҳиятини тўғри англагани, хулоса қилгани, ҳар бир рақам ортида миллионлаб инсонлар тақдири турганини чуқур тушунгани учун алоҳида ташаккур айтди).