#Пискент
"Ёшлар боғи"да "Бирлик" МФЙ фуқаролари бугун Мустақиллигимизнинг 28 йиллигини кенг нишонлашди.
Куйлар қўшиқларга уланди, жажжи болакайларнинг қувончи оламга ёйилди. Туман ҳокимлиги, савдо саноат палатаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан маҳалладаги эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалар вакиллари, ногиронлиги мавжуд фуқароларга байрам совғалари улашилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Ҳашарда мингдан зиёд хонадон ҳам қамраб олинди
Ҳашарнинг биринчи кунида жами 20 мингдан зиёд кўнгилли фуқаро қатнашди. Мазкур ишларга 56 та техника воситаси жалб этилди.
Жараёнда туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, шунингдек, жамоат ташкилотлари жамоаси фаол қатнашди.
Хайрия ҳашари давомида кам таъминланган, ёлғиз, эҳтиёжманд инсонлар кўмак берилди. Хусусан, 1263 та хонадон ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари хонадон эгалари, маҳаллий аҳоли, жамоатчилик вакиллари кўмагида амалга оширилди. Қабристонларда ҳам кенг кўламли ободонлаштириш, тозалик ишлари бажарилди. Бугун туман миқёсида 40 мингдан зиёд дов-дарахтларга ишлов берилди, оҳакланди. Ариқ ва зовурлар тозаланди.
Тадбир доирасида "Обод марказ" ва "Обод қишлоқ" дастурлари амалга оширилаётган ҳудудларда ҳам ишлар уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

"Ойбек" маҳалла фуқаролар йиғинида энг азиз ва энг улуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.
Ҳудуддаги "Эргаш ота" тўйхонасига меҳнат фахрийлари, аҳоли вакиллари, иқтидорли ёшлар, корхона ва ташкилот ходимлари жамулжам бўлдилар. Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари , спортчи ёшларнинг иштироки тадбирга файз бағишлади. Туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Р.Мирхолиқова йиғилганларни байрам билан табриклаб, самимий тилаклар билдирди. Маҳалланинг фаол ва жонкуяр фуқаролари, кўчабошилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Администрацияси масъул ходими Ф.Мусаев раҳбарлигида ўтказилган сайёр қабулда Чўлоққўрғон маҳалла аҳолиси Ўрикзор кўчаси таъмирталаб эканлиги ҳақида мурожаат қилишган эди.
Байрам арафасида Ўрикзор кўчасида таъмирлаш ишлари бошланди. Жумладан, ҳашар кунлари туман ҳокимлиги томонидан кўчага 6 машина шағал ётқазилиб, текисланди.

Мустақилликнинг 28 йиллик байрами арафасида Пискент тумани "Ўзбекистон" ҳудудида "Crusher" МЧЖтомонидан қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган тегирмон ишга туширилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Мустақилликнинг 28 йиллик байрами арафасида Пискент тумани "Ўзбекистон" ҳудудида "Crusher" МЧЖтомонидан қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган тегирмон ишга туширилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Пискент
Туман ҳокимлиги мажлислар залида
2019 йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш, отрядларни шакллантириш, терим иштирокчилари учун тураржой ва озиқ-овқат, шарт-шароит яратиш борасида сўз юритилиб, тегишли мутасаддиларга вазифалар юкланди.

Юртимизда ҳеч бир байрам курашсиз, спорт тадбирларисиз ўтмайди. Айни вақтда тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бу миллий спорт турига давлат даражасида аҳамият берилмоқда.
Мустақилликнинг 28 йиллик айёми олдидан ҳудуддаги Ёшлар боғида Пискент туман ҳокими кубоги учун белбоғли кураш бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мухлислар томонидан полвонларнинг ҳар бир чиқиши зўр иштиёқ ва қизиқиш билан кутиб олинди.

Истиқлолнинг 28 йиллик айёми арафасида "Обод марказ" дастури бўйича фаол меҳнат қилаётган жамоатчи ишчилар мутасаддилар томонидан рағбатлантирилди.
Ҳа, ўз меҳнати, муносиб иштироки билан она Ватани чиройига чирой қўшаётган бу инсонларни ҳар қанча эътироф этса арзийди...

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент
Биз нечун севамиз, Ўзбекистонни?..
Туман марказидаги “Лола” тўйхонасида 56 нафар болажоннинг суннат тўйи оила аъзолари, яқинлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилди.
Эзгу ташаббусга камарбаста халқимиз, кайвониларимиз бор. Шу куни ўтган қувончли воқеада Пискентнинг нуроний ҳожи боболари, юзларидан нур ёғилиб турган ҳожи оналари, савобталаб тадбиркорлар тўй болаларга аталган совға-саломлар билан бирин-кетин ташриф буюришди. Чиройли безатилган саҳнада шодумон рақсга тушаётган болакайлар шу куни ўзларига узанган элнинг, давлатнинг меҳр қўлларини ҳис этишди.
Мана шундай хайрли тадбирлар халқни халқ, миллатни миллат сифатида янада бирлаштирадиган, ҳашаки маиший истаклардан баландроққа кўтариб, асл инсоний қиёфамизни топишга кўмаклашадиган ўзига хос воқеликдир.
Бинобарин, бугунги тадбирда кўриндики, Пискентнинг каттаю кичиги, агар ягона маслак атрофида жипслашса, кўп ишларга қодир экан...
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

"Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинида янги боғча биноси фойдаланишга топширилди. 120 ўринга мўлжалланган ушбу муассаса маҳалла болаларига ажойиб байрам туҳфаси бўлди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
"Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинида янги боғча биноси фойдаланишга топширилди. 120 ўринга мўлжалланган ушбу муассаса маҳалла болаларига ажойиб байрам туҳфаси бўлди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Пискент
"Гулистон" МФЙда янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. 120 ўринга мўлжалланган боғчанинг қурилиш ишларига "Обод қишлоқ" дастури асосида 23 029 млрд. сўм маблағ сарф этилди. Қувонарлиси, МТМнинг ишга тушиши ҳисобига 35 та янги иш ўрни яратилди.
Муассасанинг тантанали очилиш маросимида Президент Администрацияси масъул ходими Фахриддин Мусаев иштирок этди. Туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов болажонлар ва ота-оналарни янги муассаса билан самимий қутлади.

#Расмий
#Пискент
“Ёшлар” телеканалида эфирга узатилган Пискент тумани “Файзобод” МФЙ, Қашқадарё қишлоғидаги ҳолат бўйича танқидий видеолавҳага муносабат
Мазкур танқидий лавҳада ҳудудда ичимлик суви, коммунал соҳа ва йўлсозлик масаласида йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар ҳақида сўз боради. Танқид, умуман олганда, асосли. Ҳақиқатан ҳам ҳам “Файзиобод”да бугун муаммолар кўп.
Шунинг баробарида, ҳамма нарсанинг моҳияти қиёслашда кўринади – айни мана шу жойнинг бир-икки йил аввалги ҳолати билан ҳозиргисини солиштирганда, бажарилган ишлар, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида муайян тасаввур пайдо бўлади. Қуйида ушбу вазият бўйича ўз муносабатимизни билдирамиз.
Сув масаласида эса аҳоли ва давлат идоралари ўртасида баҳсли ҳолат мавжуд. Яъни, истеъмол қилинаётган ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида тўланмаслик ҳолати бор.
Масалага вилоят ҳокимининг аралашуви билан муаммо ижобий ечим топди. Айни пайтда мавжуд қудуқларни соз ҳолатга келтириш, аҳолининг тўлов қобилиятидан келиб чиқиб олтин ўрталиқни топиш бўйича амалий ишлар бошланди. Бу хайрли ишга бош қўшаман, деган тадбиркор ҳам чиқди. Қашқадарё қишлоғида ичимлик суви муаммоси тўла бартараф этилгунча қадар оралиқ муддатда туман “Сувоқова” ДУК томонидан махсус техникаларда аҳоли эҳтиёжлари учун сув ташиб етказиб турилади.
Лавҳада кўрсатилган бошқа танқидий ҳолатларга келсак, “Файзобод" МФЙда 871 хонадон мавжуд бўлиб, 5242 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 1 та мактабгача таълим муассасаси, 4 та мактаб, 1 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази, 1 та кутубхона, 1 та спорт майдончаси, 1 та оилавий қишлоқ врачлик пункти аҳолига хизмат кўрсатиб келаяпти.
Ҳудудда коммунал соҳа, йўлсозлик бўйича ҳам муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 6,5 километр узунликда ичимлик суви қувури тортилган, 3,8 километр узунликдаги ички йўллар асфальтланган. Туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан “Обод қишлоқ” дастури асосида 214 та электр устуни, 7,26 километр узунликда электр кабели, 700 метр узунликда очиқ кабел ўрнатилган. Лавҳада кўрсатилган жой – Қашқадарё қишлоғи ҳудудига 110 та янги электр устуни ўрнатилган. Айни дамда қолган 10 та электр устунларини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Яқинда “Файзиобод”да узоқ йиллар давомида таъмирталаб аҳволда қолаётган 17-мактаб биноси янгитдан чирой очди, шу ҳудудда жойлашган 20-сонли мактабгача таълим муассасасида бугунги кунда қурилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Ўтган йили оилавий қишлоқ врачлик пункти қурилиб, фойдаланишга топширилган.
Жорий йилда туман миқёсида жами 26 та ижтимоий соҳа обьектларида қурилиш ишлари бажарилмоқда. Бу ишларга 69 миллиард бюджет маблағи йўналтирилган. Мана шу рақамнинг ўзи, эътибор беринг, 2012-2017 йиллар оралиғи, яъни 5 йил давомида мазкур соҳага ажратилган маблағлардан ҳам кўпроқдир.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
✅Пискент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати билан биргаликда тайёрланди.