#ЭШИТМАДИМ_ДЕМАНГЛАР!!
ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!
Ҳабарингиз бор, мамлакатимизда жорий йил 22 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Мазкур муҳим сиёсий жараён олдидан Марказий сайлов комиссияси қарорига биноан айни вақтда "Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги" ўтказилмоқда.
Халқ депутатлари Тошкент вилоятига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси, Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси "Янги Ўзбекистон — янги сайловлар!" шиори остида вилоят босма ва электрон оммавий ахборот воситалари журналистлари, блогерлар, шунингдек, ҳудудий ҳокимликлар, корхона ва ташкилотлар ахборот хизматлари ўртасида ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Танлов аҳолининг кенг қатламлари, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи марта овоз берадиган фуқаролар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, ҳарбий хизматчилар, меҳнат жамоалари, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар ўртасида, уларнинг сайлов жараёнида фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Танловда вилоятда фаолият юритаётган босма нашрлар журналистлари, ижтимоий тармоқ блогерлари, жойлардаги ахборот хизматлари сайлов қонунчилиги тарғиботига бағишланган ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган энг яхши журналистик ва блогерлик ишлари билан иштирок этишлари мумкин.
Танлов ғолиблари сайлов қонунчилиги тарғиботига оид
- босма нашрлардаги энг яхши мақола;
- ижтимоий тармоқлардаги энг яхши пост;
- энг яхши видеоролик;
-энг фаол ахборот хизмати
йўналишлари бўйича биринчи ва иккинчи ўринлар кесимида аниқланадилар ва Янги йил байрами арафасида эълон қилинадилар.
Танловга материаллар шу йилнинг 10 декабрига қадар қабул қилинади.
Ғолиблар номи матбуотда эълон қилинади ва уларга танлов ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғалари топширилади.
Танловда фаол иштирок этинг!
Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими

Бўка тумани пахтакорлари бу йил 35 600 тонналик хирмон бунёд этиш учун азму қарор қилишган. Пахта йиғим-теримида маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари алоҳида жонбозлик кўрсатишмоқда.Улар вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқароларни ўз ортидан эргаштириб фойдали ва даромадли ишга -пахта йиғим-теримига жалб қилишган.
Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Шавкат Жавлонов Бўка туманида бўлди. Мутасадди «Қурбон Гулсун» фермер хўжалигининг даласида туманнинг катта хирмонига муносиб улуш қўшаётган «Қорақудуқ» маҳалласининг 200 нафардан ошиқ ҳашарчилари билан учрашди.Тадбирда бир гуруҳ меҳнаткашларга Ўзбекистон Маҳалла жамоат фондининг совғалари топширилди.
Тошкент шаҳридан келган санъаткору раққосалар теримчиларнинг тушликдаги ҳордиғи аъло даражада ўтишига ҳисса қўшишди.
Бўка тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқдаги сафарбарлик чақируви резерви батальони шахсий таркиби томонидан 5 ташаббус доирасида тадбир ўтказилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ангрен шаҳрида маҳалла раислари ўртасида футбол мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Чиноз, Бўка туманлари ҳамда Чирчиқ, Ангрен шаҳарлари маҳалла кенгашлари ўртасидаги учрашувларни биринчи тоифали ҳакам И. Бозоров бошқарди.
Баҳсларда Ангрен шаҳри вакиллари ғолибликни қўлга киритиб, мусобақанинг Республика босқичига йўл олдилар. Бўка тумани жамоасига 2, Чиноз тумани вакилларига эса 3-ўрин насиб этди.

«Ўзмиллийбанк» Бекобод шаҳридаги «Ўзметкомбинат»га пресс-тур ташкил қилди
👉 https://kun.uz/78673500
📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇
Telegram | Facebook | YouTube
👉 https://kun.uz/78673500
📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇
Telegram | Facebook | YouTube
Forwarded from Олтин воҳа
Бекободда байрам! Негаки уларда бирданига 4 эгизак:Фотима-Зуҳра, Ҳасан-Ҳусан туғилди. Чақалоқларнинг ота-онасига 3 хонали уй совға қилинди. Мана буни пойқадами қутлуғ келиш дейишади 👏👏
@oltin_voha
@oltin_voha
#О_бу_на?
Гўшт нархи кўп еяётганимиз учун, газеталар нархи эса кам ўқиётганимиз учун ошиб кетмоқда...
Қадрдон нашрларингизга обуна бўлишнинг айни фурсати етди!
© Ғайрат Шералиев

#муносабат
4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги “Абу-Сахий” бозори атрофида уйсиз қолган кекса ёшдаги онахон кўчада ётиб кун кечираётгани ҳақида видеохабар тарқалди.
Мен Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари сифатида дарҳол Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири Малика Расуловадан мазкур видеохабардаги воқеанинг ҳақиқатга нечоғли мос эканлигини ўрганишини илтимос қилдим.
Бугуннинг ўзидаёқ Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси тақдири ғоят чигал бу онахон ҳақида аниқланган барча маълумотни қўмита Матбуот хизматига тақдим этди.
Маълум бўлишича, ўзини аввалига Фарғона вилоятидан, исми-шарифини Шамсиева Клара Тажибаевна деб таништирган, Фарғонада қариндошлари, каттагина участкаси бор эканлигини айтган бу аёл аслида Тошкент вилоятининг Паркент туманилик Тожибоева Махмуда Тошканбоевна экан.
Ўрганишлар шуни кўрсатдики, Тожибоева Махмуда Тошканбоевна 2019 йил 8 август куни ҳам Чилонзор тумани маъмурий судининг қарорига биноан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Реабилитация марказига жойлаштирилган, бу муддат тугагач эса, яна бозорларда тиламчилик қилиб, тунлари шу ерларда ётиб юрган экан...
М.Тожибоева дарҳол Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика маркази қошидаги Тошкент шаҳар реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига жойлаштирилди. Бу ерда аёл чўмилтирилиб, унга янги кийим-бош берилди, овқатлантирилди, психолог ва тиббиёт ходимлари унинг саломатлиги борасида иш олиб боришди.
Бир неча соат давом этган қидирув ишларидан сўнг аёлнинг яқинлари топилиб, уларга М.Тожибоеванинг турган жойи ҳақида маълум қилинди. Кечки соат 20 лар атрофида анчадан буён бозорларда ётиб юрган бу аёл қариндош-уруғлари бағрида Паркент туманига кузатиб қўйилди.
Куюнчак юртдошларимиз туфайли яна бир инсоннинг ҳаёти яхшилик томонга ўзгарди, десак, асло муболаға қилмаймиз. Шундай экан, ён-атрофимизда юз бераётган воқеалар ҳамда инсонлар тақдирига асло бефарқ ва лоқайд бўлмайлик.
https://youtu.be/4TV4N7dJNDg
https://t.iss.one/uzxqqmatbuotkotibi

YouTube
Бозорда ётиб юрган аёл
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#My5_телеканали
Янгийўлда “Сайёр суд” мажлиси ўтказилди.
Қизғин руҳда ўтказилган сайёр суд давомида Ички ишлар органларининг “Пробация” гуруҳлари ҳисобида туриб, суд томонидан белгиланган чекловларга тўлиқ риоя қилган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 23 нафар маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб, муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати
каналга уланиш➡️https://t.iss.one/tviib

#Авто_рейд
Эндиликда Олмалиқда мунтазам авторейдлар ташкил этилади
Ҳамшаҳарларимиз томонидан йўлланаётган аксарият шикоятлардан бири шаҳардаги йўналишли транспорт ҳайдовчиларининг сифатсиз ва ноқонуний хизмат кўрсатиши юзасидан бўлиб, бу бўйича шаҳар ҳокими алоҳида фармойиш имзолашга мажбур бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Кеча, яъни 4 ноябрь куни шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов томонидан имзоланган №132Ф-сонли фармойишга асосан, эндиликда Олмалиқ шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳаракатини тартибга солиш, турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг мурожаатлари инобатга олиниб, мунтазам равишда умумлаштирилган авторейдлар ташкил этилиши белгиланди.
Фармойишга кўра, авторейдларни ташкил этиш бўйича алоҳида ишчи гуруҳи таркиби тузилиб, улар шаҳар ҳокими ўринбосарлари, ИИБ, ИИБ ЙҲХБ, вилоят Транспорт бошқармаси вакили, оммавий ахборот воситалари, ДСЭНМ ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат.
Жумладан, бугун ташкил этилган авторейдда 28 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, 18 нафар пиёдаларга ҳамда 7 нафар ҳайдовчига ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан буён бу каби авторейдлар Олмалиқда мунтазам равишда давом эттирилади.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q

Forwarded from Bayonot.uz
Ғофуржон Муҳамедов, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори:
Инсониятнинг нафақат маънан, балки жисмонан етук бўлишига ҳам асосий тўсиқ бўладиган иллатлардан бири – бу коррупциядир.
Олий таълим бўйича бўлиб ўтган бугунги навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши коррупцияга қарши курашиш барчанинг бирдек вазифаси эканлиги бўйича ҳам ўз аҳамиятига эга деб ҳисоблайман.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган салбий ҳолатлар, ҳодисалар ва кўрилган кескин чоралар барча олий таълим муассасалари раҳбарларини ҳамда профессор-ўқитувчиларини ҳушёр тортишга ундайди.
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/1737
👉@Bayonoff

Telegram
Bayonoff.uz
⚡️Коррупция туфайли Баходир Ходиев ишдан олинди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида катта ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Бугун, Президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигида…
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида катта ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Бугун, Президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигида…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги Ўзбекистон-янги сайловлар!"
Тошкент вилоятида сайловга тайёргарлик ишлари муҳити

#Баёнот
Вилоятимизнинг 8 та маъмурий ҳудудида аҳолига электр энергияси етказиб беришга чекловлар ўрнатилмоқда
Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши натижасида, сўнгги кунларда энергия истеъмоли ҳажми ошди. Шу боис, энерготизимда қувват ва ёқилғи танқислиги юзага келган.
Вазиятдан келиб чиқиб "Миллий электр тармоқлари" АЖ диспетчерлари томонидан энерготизим яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида, номуайян муддатга махсус график асосида, чеклов жорий этилмоқда.
Мазкур режа-графикка асосан, вилоятимизнинг Ангрен, Бекобод, Янгийўл, Чирчиқ шаҳарлари ва Бекобод, Паркент, Чирчиқ, Қибрай, Зангиота туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ушбу ҳолат бўйича узр сўраган ҳолда, юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларга тайёр туришингизни илтимос қиламиз.
Режали ўчиришларнинг давомийлиги узоғи билан икки соат давом этади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
https://t.iss.one/ToshkentViloyatiHokimligi

#Расмий
Янгийўлда электр таъминотидаги қисқа муддатли узилишга ойдинлик киритилди
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Янгийўл деярли зулмат ичида” сарлавҳали мақола “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан зудлик билан ўрганилди.
Бугун, 6 ноябрь куни соат 17:44 дан 18:24 га қадар Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ва туманлари ҳуддудига электр энергиясини таъминлаб берувчи Л-Янгийўл-2-110кВт тармоғи “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бош диспетчерлик хизмати томонидан тизимда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги туфайли қисқа муддатга ўчирилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг тасарруфидаги электр ускуналар ва тармоқларда авариявий ўчишлар кузатилмаган. Янгийўл шаҳар ҳамда туманининг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ таъминланган.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
“Тошкент ҲЭТК” АЖ Матбуот хизмати.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати изоҳи: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан таъмирлаш мақсадида электр таъминоти ҳеч бир огоҳлантиришсиз тўхтатилгани аҳолининг эътирозига сабаб бўлаяпти. Айни масала юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ. Ҳамдамов тегишли тартибда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ масъуллари билан музокара олиб борди.
Бундан кейин таъмирлаш мақсадидаги узилишлар ҳақида аввалдан аҳолига ахборот бериб борилади. Ҳоким ўринбосари бу борада барча коммунал соҳа раҳбарларини қатъиян огоҳлантирди.

Юқори Чирчиқ – хонадонлардаги газ таъминоти ва босими меъёрий ҳолатда экани ўрганилди
"Юқори Чирчиқ тумангаз" филиали томонидан "Бордонкўл"да газ таъминотида узилиш бўлаётгани ҳақидаги мурожаат юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Тошкентдан бир қадам нарида газ йўқ" мазмунидаги мурожаат, умуман олганда асоссиз. Амалда мазкур ҳудудда газ таъминоти мавжуд, фақат маълум муддат узилиш бўлгани ҳақиқат. Ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, 11 та ўрта босимли ГТНларнинг чиқиш босими истеъмолчилар салмоғига монанд равишда, 200-250 мл сув устунига мослаштирилган.
Бундан кейин мана шу мазмунда эътирозлар бўлмаслиги учун, ҳудуддаги газ таъминотининг меъёрида бўлиши мутасаддилар томонидан назоратга олинди.
Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати