Toshkent shahar FVB
1.81K subscribers
9.42K photos
1.78K videos
5 files
3.54K links
Toshkent Shahar Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi
Download Telegram
Бугун Тошкент шаҳар Фақулодда вазиятлар бошқарма бошлиғининг 2022 йил 24 августдаги 469/1-сонли факсограмма ижроси юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ Обьектлардаги ЁХТТЭ бўлим ва бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари билан саф кўриги ўтказилди. Кўрикнинг маъсул ходими сифатида бошқарманинг ОЁХТ бўлими бошлиғи подполковник М.Усманов қатнашди.
https://toshkentfvb.uz/new/
Тошкент шаҳар ФВБ
Матбуот хизмати
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 30 maydagi "O‘zbekiston Respublikasining seysmik xavfsizligini ta’minlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi PF-144-son Farmoni ijrosini ta’minlash maqsadida, 2022 yil 26 avgust kuni “O‘zeltexsanoat” uyushmasida Fuqaro muhofazasi instituti professor o‘qituvchilari va xodimlari ishtirokida o‘quv mashg‘uloti tashkil etildi. Unda mutaxassislar tomonidan ishtirokchilarga “Zilzila va uning oqibatlari hamda kuchli zilzila bilan bog‘liq favqulodda vaziyatlardan muhofazalanish”, “Birinchi yordam ko‘rsatish” bo‘yicha nazariy hamda amaliy mashg‘ulotlar o‘tkazildi.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с тридцать первой годовщиной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, спорта, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигида хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам мукофотланди

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
“Бу онлар албатта ёдда қолади, аммо бу ерга етиб келиш учун ҳар бирингиз катта меҳнат қилгансиз” – Шавкат Мирзиёев

Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонга асосан фахрий унвонларга лойиқ кўрилганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбир бошида давлат раҳбари нутқ сўзлади.

👉 https://kun.uz/64910761

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi barcha yurtdoshlarimizni Mustaqilligimizning 31 yilligi bilan muborakbod etadi!
——————
Министерство по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан поздравляет всех узбекистанцев с 31-й годовщиной Независимости страны!

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар учун махсус автомобиллар тақдим этилди

🚒 Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтимизда фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 7 дона махсус турдаги ёнғин қутқарув автомобиллари топширилди.

👉 Тадбир жараёнлари - лавҳамизда.
———
Спецавтомобили переданы Управлению по чрезвычайным ситуациям

🚒 Для повышения эффективности и совершенствования работы по гражданской обороне в столице хокимият города передал Управлению по чрезвычайным ситуациям семь специальных пожарно-спасательных автомобилей.

👉 Подробнее о мероприятии — в нашем ролике.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
КОРРУПЦИЯВИЙ ХАВФ-ХАТАРЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ УСЛУБИЁТИ ТАСДИҚЛАНДИ
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3383, 31.08.2022 й.)
Унга кўра, давлат ташкилоти томонидан коррупциявий хавф-хатарлар ҳар йили 1 мартгача баҳоланади.
Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш махсус бўлинма ёки ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Давлат ташкилоти фаолиятидаги (вазифа ва функциялардаги) коррупциявий хавф-хатарлар ички ва ташқи ахборот манбалари асосида аниқланади.
Коррупциявий хавф-хатарларнинг даражаси паст, ўрта, юқори ўлчовларда баҳоланади,
Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари асосида давлат ташкилотининг умумлаштирилган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ишлаб чиқилади ва “E-anticor.uz” электрон платформасига ҳар йили 1 февралга қадар киритилади.
Платформада жойлаштирилган давлат ташкилотларининг коррупциявий хавф-хатарлар харита лойиҳалари асосида автоматик равишда коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри шакллантирилади.
Давлат ташкилоти раҳбари ҳар йили 1 мартгача коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурини “E-anticor.uz” электрон платформаси орқали тасдиқлайди. Бошқарма Бош юрисконсульти
Яккасарой тумани Қўшбеги даҳасида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

Бугун, 1 сентябрь куни соат 16:26 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қўшбеги дахасида жойлашган Яккасарой технопарк ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехининг том ва ички қисмида дастлабки маълумотларга кўра тахминан 800-1000 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:31да ҳодиса жойига етиб борган ва соат 17:29 да ёнғин қуршаб олинган. Айни вақтда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ёнғин жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган.

Ҳозирда ёнғин оқибатида фуқароларни жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари тўғрисида хабар келиб тушмади.
Яккасарой тумани Қўшбеги даҳасида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 1 сентябрь куни соат 16:26 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қўшбеги дахасида жойлашган Яккасарой технопарк ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехининг том ва ички қисмида тахминан 1000 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:31да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:29 да қуршаб олинган ва соат 18:07 да бартараф этилган.

Воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган.

Ёнғинни бартараф этишга 11 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус сув ташишга мўлжалланган (водовоз) автомобиль, 1 та қутқарув отряди экипажи жалб этилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.
 
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
#Чилонзор туман_ФВБ_фаолиятидан

Хабарингиз бор туманимиз ҳудудида жойлашган "Миллий боғ" истироҳат боғи яқинда фойдаланишгатопширилди.

Айни дам олиш кунларида боғга дам олиш учун келувчилар кўпайишини эътиборга олиб, туман ФВБ ходимлари томонидан боғ ҳудудида ва сув ҳавзаси ҳамда қайиқлардаги хавфсизлик ҳолатлари назорат қилинмоқда ва профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Inson hayoti saqlab qolindi

Bugun, 6-sentyabr kuni soat 09:47 da Toshkent shahar Favqulodda vaziyatlar boshqarmasiga fuqaro D.Q tomonidan Sergeli tumani “Ittifoq” MFY Sergeli 2-dahasida joylashgan ko‘p kvartirali uyning 5-qavatida 14 yoshli qiz bola osilib qolganligi to‘g‘risida xabar kelib tushgan.

Zudlik bilan voqea joyiga FVV qutqaruvchilari yetib borib, voyaga yetmagan fuqaro avtonarvon va maxsus anjomlar yordamida qutqarilgan.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Mirobod tumanida joylashgan restoranda sodir bo‘lgan yong‘in bartaraf etildi

Bugun, 7-sentabr kuni soat 17:31 da Toshkent shahar Mirobod tumani Shahrisabz ko‘chasida joylashgan “Brasserie” restoranida yong‘in sodir bo‘layotganligi to‘g‘risida shahar FVBga xabar kelib tushgan.

Shunga ko‘ra 4 ta yong‘in-qutqaruv ekipaji soat 17:40 da voqea joyiga yetib borgan va yong‘in soat 17:51 da bartaraf etilgan.

Yong‘in natijasida restoran oshxonasining taxminan 50 kv.m. maydonda tomi va shift qismi yonib zararlangan. Yong‘indan binoning 200 kv.m maydoni saqlab qolingan.

Hodisa oqibatida tan jarohati olish va halok bo‘lish xolatlari qayd etilmadi.

Hozirda yong‘inni kelib chiqish sababi va moddiy zarar miqdori aniqlanmoqda.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Среда – день профилактики чрезвычайных ситуаций
#7sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur