Toshkent shahar FVB | Rasmiy kanali
1.88K subscribers
9.47K photos
1.79K videos
5 files
3.57K links
Toshkent shahar Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati
Download Telegram
✔️Сўнги пайтларда юртимизда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ салбий ҳолатлар юз бераётганлиги боис, профилактик тадбирлар самарадорлиги ошди.

✔️Шу муносабат билан, аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, Учтепа туман ФВБ ҳамда туман Халқ қабулхонаси, шунингдек туман ИИОМБ ҳамкорлигида профилактик тадбирлар кўпайтирилди.

✔️Бугунинг ўзида "Дегрез", "Ибрат" ,"Қорёғди" ва"Кўркамобод" маҳаллаларида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚒🧯Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Маҳалла ва оилани қўллаб –қувватлаш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари ҳамда “HUDUDGAZTA’MINOT” акциядорлик жамиятларининг “Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ишларини амалга оширишда ҳамкорлик килиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олмазор туманининг “Мойариқ” маҳалласи аҳолиси ўртасида тушрунтириш тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Унда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари қатнашишди. Дастлаб умумий йиғилиш ўтказилда. Унда аҳоли хонадонларида газ таъминотидаги носозликларни аниқлаш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
🖇 Ис газидан заҳарланишдан сақланинг

📍 Кейинги вақтларда юртимизда аҳолини ис газидан заҳарланиши билан боғлиқ салбий ҳолатларни юз бераётганлиги, бу борада профилактик тадбирларнинг самарадорлигини оширишни тақазо этмоқда. Куз-қиш иситиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газдан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмаси чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида Бугун Яккасарой туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекиситон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “HUDUDGAZTA’MINOT” акциядорлик жамияти қарорининг чора-тадбирлари доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилоятида содир бўлган чақнаш бўйича бирламчи маълумот

Жорий йилнинг 6 январь куни соат 08:10ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Отчопар” МФЙда жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган. Оқибатда бинонинг деворлари қулаган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Афсуски, ушбу ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаронинг жасади вайрон бўлган уй ичидан олиб чиқилган.

Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари етиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Кунлар совиб кетиши билан аҳоли ўртасида таъқиқланган иситиш ускуналаридан ёки хонадонларни иситиш учун табиий газдан фойдаланишга эҳтиёж ортади. Бу эса ис газидан заҳарланиш ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.

🚒 Шу муносабати билан, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг туман бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шайхонтоҳур туманидаги Халқ қабулхонаси мутасаддилари, “Тумангаз” корхонаси ходимлари куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍 Қишнинг ёғингарчилик ва совуқ кунлари бошланиши билан ҳарорат кескин пасайиб боради. Бундан кўриниб турибдики, биз яшаб турган хонадонларимизни иситиш учун турли чоралар кўра бошлаймиз. Электр иситиш асбоблари, табиий газ тармоқлари ёки иситишнинг бошқа турли йўлларидан фойдаланамиз.

💥 Табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, бехосдан узилиб қолиши, хона ичида тўпланиши, табиий газни ёқиб қаровсиз қолдириш, қувурларни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида чақнаш, ёнғин, ҳамда табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари каби турли фавқулодда вазиятлар содир бўлмоқда.

🚨 Шу муносабати билан Яккасарой тумани ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг туман бўлими, тумандаги коммунал ташкилот корхоналарининг ходимлари куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан туну-кун аҳолини ёнғинлар ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.
ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!

Корхона ва ташкилот раҳбарлари,
тадбиркорлик субъектларига

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан табиий ва ис газини барвақт аниқлайдиган, хабар берадиган, газни тармоқдан клапан орқали узиб қўядиган газосигнализаторлар билан нотурар ва турар жойларни таъминлаш бўйича норматив ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Ушбу норматив ҳужжат лойиҳасини пухта тайёрлаш ва қабул қилиш учун юқоридаги газосигнализаторларни мамлакатимизда ишлаб чиқараётган ва ишлаб чиқариш имкониятига эга корхона ҳамда ташкилотлар (номи, раҳбарининг Ф.И.Ш., телефон рақами), шунингдек, уларнинг маҳсулотлари ҳақида (тавсифи, хусусиятлари, афзалликлари, нархлари) аниқ маълумотлар зарур бўлмоқда.
Шу муносабат билан Сиздан юқорида айтиб ўтилган турдаги маълумотлар бўлган тақдирда, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг [email protected] электрон почта манзили ёки +998935057701 Telegram рақамига юборишингизни сўраймиз.

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Мирзо Улуғбек тумани худудида жойлашган иқтисодиет тармоқлари, ҳаёт маромини таъминловчи, янги қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирланаётган объектлар ҳамда ахоли яшаш уйларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларни янада жадаллаштириш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани ФВБ шахсий таркиби ходимлари ва хамкор ташкилотлар ходимлари билан туну-кун амалий ишлар давом этмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳ бўлинг: Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш чоралари