Toshkent shahar FVB | Rasmiy kanal
2.25K subscribers
10.7K photos
2.19K videos
5 files
4.26K links
Toshkent shahar Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез кунда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите скоро фильм "Илк қадам" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.

В фильме рассказывается о нынешней ситуации в возрожденной системе дошкольного образования, ее планах и перспективах.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Энг яхшилари сараланмоқда

Аввал хабар берилганидек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, шахсий таркиб орасида соғлом муҳитни қарор топтириш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида, бир қатор номинациялар бўйича кўрик-танловлар ўтказилмоқда.

Мана шундай тадбирлар Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳам қизғин ташкил этилди. Ўтказилган мусобақалар шартларига кўра, "Энг яхши йўриқчи-қутқарувчи", "Энг яхши қутқарувчи", "Энг яхши қидирув-қутқарув гуруҳи қутқарувчиси", "Энг яхши ғаввос-қутқарувчи" номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Мусобақа якунида улар қимматбаҳо совғаларга эга бўлдилар ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Бу каби тадбирлар республика бўйлаб давом этмоқда.

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
Мактубда халқларимиз ўртасида яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига мувофиқ ривожланиб келаётган дўстлик ва қардошлик алоқалари бугунги кунда янги мазмун касб этгани қайд этилган.

Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов направил письмо Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву.
В письме отмечено, что дружественные и братские связи между нашими народами, динамично развивающиеся на протяжении многих лет в соответствии с принципами добрососедства, уважения и взаимной поддержки, в настоящее время обрели новое содержание.

#Mirziyoyev #maktub #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қўл жанги бўйича ўтказилган мусобақада ФВВ Академияси курсантлари ғолиблар қаторида

Куни кеча ФВВ Академияси терма жамоаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясида спортнинг Қўл жанги тури бўйича ўтказилган мусобақада учинчи ўринни қўлга киритди.

Икки кун давомида ўтказилган мусобақа қизиқарли ва кўтаринки руҳда ташкил этилди. Унда ҳар бир иштирокчи ғолиблик учун ўз маҳоратларини мардонавор тарзда намойиш этдилар.

Қайд этиш жоизки, ушбу мусобақада ФВВ Академияси, Қуролли Кучлар Академияси, ИИВ Академияси, Миллий Гвардия Ҳарбий техник институти ва ДХХ Академияси курсантлари қатнашдилар. Батафсил...

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чоршанба - ёнғинлар профилактикаси куни сифатида ўтказилади. Унда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг қуйи идорлари ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилади.

🚒 Олмазор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳодимлари профилактика куни доирасида ёшлар билан учрашув ташкил этдилар. Бўлимда бўлиб ўтган "Фавқулодда вазиятлар бўлимида бир кун" деб номланган тадбирга мактаб ўқувчилари ҳамда 102-сонли заиф эшитувчи болалар мактаб интернати тарбияланувчилари таклиф этилди.

👬Очиқ эшиклар кунида ўқувчилар бўлимда мавжуд қутқарув техникалари ва уларни ишлаши билан танишдилар. Тадбирда ўқувчи ёшлар ёнғинларни олдини олиш, ёнғин содир бўлганда тезкор харакатланиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш борасидаги тавсияларни билиб олишди. Шу билан бирга улар махсус кийимларни кийиб, техникаларни яқиндан кўриш имконига эга бўлишди.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
ФВВ Марказий аппаратида “Ёш умрингни панжара ортида хазон қилма!” мавзусида учрашув бўлиб ўтди

Бугун Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши ташкилотчилигида “Ёш умрингни панжара ортида хазон қилма!” лойиҳаси доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан учрашув ташкил этилди. Батафсил...

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Чилонзор туманида жойлашган “Шовотландия-1” МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлди
2021 йил 27 февраль соат 03:51да Чилонзор тумани, “Шарқ” МФЙ, Гулистон кўчаси 9А-уй манзилида жойлашган “Шовотландия-1” МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилиб, биринчи бўлинмалар чақирув манзилига соат 03:54 да етиб борган. Соат 04:11 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 04:37 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида кафенинг том қисми ҳамда ички жиҳозлари 150 кв.м. майдони ёниб жиддий зарарланган. Ачинарлиси ёнғин оқибатида жабрланганлар мавжуд.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ИИББ раҳбарияти, прокуратура, Соғлиқни сақлаш ва коммунал хизматлар мутахассислари, ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа юзасидан ваколатли органлар томонидан қўшимча маълумот берилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.
Учрашувда маслаҳатчи Чакрабартининг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял своего советника по вопросам экономического развития, эффективного управления и международного сотрудничества Суму Чакрабарти.
На встрече были рассмотрены предложения и рекомендации советника Чакрабарти по подготовке стратегии экономических реформ в Узбекистане на долгосрочную перспективу, совершенствованию системы государственного управления, расширению взаимовыгодных отношений нашей страны с зарубежными партнерами.

#Mirziyoyev #qabul #SumaChakrabarti #strategiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шахсий таркиби саф кўригидан ўтказилди

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими, Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 18 майдаги “Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ташкил этиш тўғрисида”ги 2-сонли буйруғи ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича туман комиссиясининг 2021 йилга мўлжалланган асосий тадбирлар режасига асосан туман фуқаро муҳофазаси ишларини механизациялаш йиғма командадаги техникалар ва асбоб-анжомларнинг ҳолати ҳамда шахсий таркиби саф кўригидан ўтказилди.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️ФВ Миробод тумани бўлими мутасаддилари томонидан аҳолининг фавқулодда вазиятлар чоғида қай тариқа харакатланиши ва атрофдагиларга ёрдам кўрсатиши бўйича ўқув-тактик машғулотлар ташкил этилмоқда.

⚡️ФВ туман бўлимининг ҳамкор ташкилотлар билан ўтказаётган бу каби тадбирлари аҳоли ва ходимлар учун ўзига хос тажриба мактаби вазифасини ўтамоқда.

🎥Лавҳамиз шу ҳақда:

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |