Toshkent shahar FVB | Rasmiy kanal
2.26K subscribers
10.8K photos
2.21K videos
5 files
4.29K links
Toshkent shahar Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati
Download Telegram
ФВВ курсантлари Адиблар хиёбонида
Адиблар хиёбони… Бугун ушбу маскан, чинакам маънода, ёш авлоднинг онги ва қалбини аждодлар маънавияти билан боғлайдиган ибрат ҳамда сабоқ майдонига айланди.
Фавқулодда вазиятлар вазири маслаҳатчиси Б.Валиев бошчилигида вазирлик Академияси курсантлари ҳам бу жойда бўлиб, халқимизнинг улуғ мутафаккир, шоир ва адиблари сиймосига чуқур ҳурмат бажо келтирдилар.
Улар Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ижодкор Фароғат Худойқулова иштирокида адиб ва шоирларимизнинг ибратли ҳаёти ҳамда ижодига оид қизғин суҳбат қурдилар. Суҳбат якунида ижодкор ўзининг янги китобини курсантларга туҳфа қилди.
Дарҳақиқат, бу жойда ҳайкаллари қад ростлаган беназир ижодкорлар ўзларининг ўлмас асарлари билан, аввало, ўзбек адабий тили, унинг нуфузи ва мақомини оширишга беқиёс ҳисса қўшиб, адабиётимизнинг гуллаб-яшнаши йўлида фидойилик билан ижод қилганлар.
Суҳбат курсантлар иштирокидаги ажойиб мушоирага айланиб кетди.
🚒Юнусобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан, ёнғинларнинг самарали профилактикаси ва олдини олишни таъминлаш борасида “Ёшлар маркази” қурилиш биносида “Комфорт Строй” томонидан қурилаётган 8 қаватли янги меҳмонхона ҳамда бошқа олиб борилаётган қурилиш ишлари ишчи ходимлари билан тунги профилактика ишлари олиб борилди.
🔌Аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилиб, тунги вақтда фавқулодда вазият ва ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларга риоя қилиниши ва карантин талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда иш ташкил этиш тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.
ЁНҒИНЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА МИРОБОД ТУМАНИ ФВБ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА.
Ёз фаслининг исиб бориши ҳамда аҳоли томонидан эътиборсизлик натижасида очиқ майдонлар, йўл ёқалари, махалла ва кўп қаватли тураржой бинолари атрофидаги қуриган ўсимликларнинг ёнғин билан боғлиқ ҳолатларини олдини олиш мақсадида туманнинг А.Банокатий МФЙ Савр кўчаси ва махаллага туташ йўл ёқалари бўйлаб қуриган ўтлардан тозалаш ишлари олиб борилди. Шу билан бир қаторда туманда жойлашган Шаҳар рухий касалликлар шифохана ҳодималари билан ёнғинни олдини олиш бўйича тушинтириш ишлари олиб борилди. Бундай тадбирлар туман ФВБ ходимлари томонидан туну-кун давом эттирилмоқда.
ЁНҒИН-ҚУТҚАРУВ ТЕХНИКАЛАРИНИНГ ЭРКИН ХАРАКАТЛАНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ
Юнусобод тумани ФВБ ходимлари томонидан туманнинг айрим МФЙ лари ва кўчалари бўйлаб ёнғин-қутқарув техникалари харакатланишига тўсқинлик қилувчи ҳамда ўзбошимчалик билан ёпиб қуйилган тўсиқлар олиб ташланди. Бу билан юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ва унинг олдини олиш учун транспорт воситаларининг харакат эркинлиги таъминланди.
20200619_142025_[37 O`zbekiston 24]_[].ts
43.8 MB
ТАҚИҚЛАНГАН ЖОЙЛАРДА ЧЎМИЛМАНГ
Республикамизда ҳавонинг кескин исиши билан Пойтахтимиз худудидан оқиб ўтувчи бир қатор сув ҳавзаларида аҳоли томонидан чўмилиш билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда. Бу эса ҳозирги синовли кунларда, карантин қоидаларини бузган ҳолда аҳолининг бундай ҳаракати оқибатида сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг ҳам содир бўлишига олиб келади.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлари давомида бир қатор фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қатъий огоҳлантирилмоқда.
2020 йилнинг июнь ойи “Ёшлар ойлиги” сифатида кенг нишонлаш белгиланган бўлиб ушбу ойлик доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевичнинг вазирлик тизимидаги бошланғич ташкилот етакчилари, йўналиш сардорлари ва фаол аъзолари билан онлайн (видеоселектор) учрашуви ўтказилди. Ушбу онлайн учрашув доирасида Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ва туман фавқулодда вазиятлар бўлимида ўз хизмат бурчларини олиб бораётган ёш офицерлар ҳам қатнашдилар. Онлайн учрашув якунида бошқарма бошлиги ёш офицерларнинг қизиқишлари, муаммолари ва келгуси режалари хақида сухбатлашиб шижоатли ва ҳар томонлама ўрнак бўлган ёш офицерларга эсталик совғаларини топширдилар.
ФВВда “Генерал ва ёшлар” онлайн учрашуви

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг
2020 йил 29 майдаги 08-1676-сонли кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг июнь ойини “Ёшлар ойлиги” сифатида кенг нишонлаш белгиланган.
Мазкур ойликни нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда бу борада ишлаб чиқилган Концепция талабларининг ижросини вазирлик тизимида таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 18 июнь куни Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевичнинг вазирлик тизимидаги бошланғич ташкилот етакчилари, йўналиш сардорлари ва фаол аъзолари билан
онлайн (видеоселектор) учрашуви ўтказилди. Батафсил