Тахтакөпир районы ҳәкимлиги
6.53K subscribers
36.2K photos
4.4K videos
29 files
16.2K links
Download Telegram
Аўыл хожалығы жер майданларының суў тәмийнатын жақсылаў илажлары белгиленди
https://kknews.uz/kk/84882.html

Дәрек: https://t.iss.one/kknews_uz
⚡️Президент сайлаўы: сайлаў мапазы басланды

Бүгин, 23-июль күни Өзбекстан Республикасы Орайлық сайлаў комиссиясының мәжилисинде мәмлекетте Президент сайлаўы кампаниясына старт берилди.

Бул ҳаққында Өзбекстан Республикасы Орайлық сайлаў комиссиясының ОСК Мәлимлеме орайы рәсмий ашылыў мәресимине бағышланған илажда мәлим етилди.

МСК Мәлимлеме орайы ашылыў мәресиминде мәмлекетимизде аккредитациядан өткен шет ел ҳәм жергиликли журналистлер, сиясий партиялардың ўәкиллери қатнасты.


Дәрек: t.iss.one/yuz_official
❗️Кеше елимизде коронавирус анықланғанлар саны 738ге, пневмония есапқа алынғалар саны болса 462 ге жетти, 5 наўқас өмирден көз жумды.

🔺2021-жыл 22-июль ҳалатына, Өзбекстанда коронавирус инфекциясы есапқа алынғанлар саны 122786 (+738)ны қурады.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жағдай вакцинадан ҳәмме теңдей пайдаланыўға бағдарлайды.
Көрип гүўасы болың!
⚡️Президент, дөретиўшилик ҳәм қәнигелестирилген мектеплерди раўажландырыў агентлиги — Президент билимлендириў шөлкемлери агентлиги етип қайта аталды — Президент қарары.
2021–2025-жылларда Агентлик системасында қәнигелестирилген 13 мектеп жаңадан қурылып, ҳәрекеттеги 5 дөретиўшилик мектеби оңлаўдан өткериледи.
⚡️2021-2022-оқыў жылынан Өзбекстандағы шет ел ЖОО ҳәм олардың филиалларына төлем-контракт тийкарында оқыўға кирген Президент мектеплериниң питкериўшилерине төлем-контракт суммасын қаплаў ушын субсидия төленеди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун субсидия тўланади

“Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5188-сон, 19.07.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги – Президент таълим муассасалари агентлиги этиб қайта номланди.

🏫 2021–2025 йилларда Агентлик тизимида 13 та янги ихтисослаштирилган мактаб қурилиб, мавжуд 5 та ижод мактаби таъмирланади.

☑️ 2021 йил 1 сентябргача:

🔸 халқаро (International Advanced Levels) дастурлар талабларига мувофиқ ўқувчи ва педагог кадрларнинг STEAM фанлари бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда уларга халқаро даражадаги AS ва A-LEVEL сертификатларини бериш амалиёти йўлга қўйилади;

🔸 Президент мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга кейинчалик ўқишини давом эттириш учун ОТМларни танлашда кўмаклашишга қаратилган “Мактаб маслаҳатчиси” (School Councillor) дастури жорий этилади;

🔸 Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун инклюзив IT таълим жорий қилинади.

💰 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистондаги хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун субсидия тўланади.

🔘 Шунингдек, қуйидагиларга тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади:

Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида;

Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг кимё, биология, физика ва ахборот технологиялари соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида;

Агентлик тизимидаги ижод мактабларининг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг тилшунослик, адабиёт, педагогика, таржимонлик, журналистика соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида.

📌 Халқаро (International Advanced Levels) дастурларнинг A ва B даражадаги A-LEVEL сертификатларига эга абитуриентлар давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга киришда сертификат берилган фан бўйича кириш имтиҳонидан озод этилади ҳамда уларга мазкур фандан максимал балл берилади.

🏢 Қарор билан шунингдек, Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари Халқ қабулхоналари ва сайёр қабуллар одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта ишонч уйғотганини таъкидлади.

Масалан, 4 йил олдин валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушган. Бу соҳаларда қулайлик яратилиб, муаммолар ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган.

Ёки Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибларининг енгиллаштирилгани шарофатидан 100 мингга яқин оила рўшнолик кўрган.

Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида кўриб чиқилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хызметкерлери толық емлеген кафе ҳәм ресторанларға саат 20:00ден кейин де ислеўге рухсат берилиўи мүмкин

Коронавирусқа қарсы гүресиў штабы ағзасы Ботир Қурбоновтың сөзлерине қарағанда, өз хызметкерлериниң емлениўи жетерли тәмийинленген (бәри вакцина алған) асхана, кафе, ресторанларға шекленген мүддеттен тысқары ислеўге рухсат берилиўи мүмкин.

Каналымызға қосылың:👇
📍https://t.iss.one/taxtakopir_xakimiyati
Президент Шавкат Мирзиёев:

Энди, мурожаатларнинг барчаси ягона электрон базада юритилиб, Халқ қабулхоналари ҳар чоракда давлат идораларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича очиқ рейтингини шакллантиради.

Жорий йил 1 октябрига қадар барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда мурожаатларни рўйхатга олиш, уларни кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш бўйича Ягона онлайн платформа яратилади. Ушбу платформа орқали вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда мурожаатлар билан ишлаш фаолияти мониторинг қилиниб, ҳар ойда Сенатга ва Ҳукуматга таҳлилий маълумот киритиб борилади.

Шунингдек, аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш бўйича вазирлик, идора ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботини Сенатда ҳар чоракда, маҳаллий ҳокимликлар ҳисоботини эса маҳаллий Кенгашларда ҳар ойда эшитиб бориш амалиёти йўлга қўйилади.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жуда катта машаққатлар билан вакцинани олиб келяпмиз" - Президент халқимизни огоҳликка, бефарқ бўлмасликка ва фаолроқ эмланишга чақирди

"Мы привозим вакцину с большим трудом" - Президент призвал наш народ проявить осторожность, сопричастность и активнее прививаться

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ASTROZENECA ва СПУТНИК каби векторли вакциналар рекомбинант вакциналардан нимаси билан фарқланади? Нега рекомбинант вакциналар самараси пастроқ, деб ҳисобланади?

Дилбар Далимова, Илгор технологиялар маркази биотехнология лаборатория мудири:

Рекомбинант вакциналар энг самарали вакцина ҳисобланади. Чунки рекомбинантлар оқсил олишнинг замонавий технологияси бўлиб, бошқа вакциналардан, жумладан, ASTROZENECA ва СПУТНИК дан фарқли ўлароқ, уларда вирус таначаларидан фойдаланилмайди. Ушбу вакцинада синтезланган оқсилдан фойдаланилади ва у организмга юборилганда жавобан антитаначалар ишлаб чиқарилади.

Эркин Мусабаев, Республика Вирусолгия ИТИ директори:

Агар ножўя таъсирлари борасида баҳолайдиган бўлсак, рекомбинант энг самарали вакцина ҳисобланади, чунки унда ножўя таъсир кўрсатувчи вектор мавжуд эмас.

Бошқа вакциналар билан таққослаганда технологиясига кўра рекомбинант энг тоза вакцина.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади.
Ҳокимлар бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по мерам организации новой системы работы с обращениями населения.
Указано на необходимость решения проблем, становящихся причиной для обращения, непосредственно в махаллях.
Определено, что хокимы два дня в неделю будут выделять на прием граждан, приемы в хокимиятах будут проводиться на ежедневной основе.

#Mirziyoyev #videoselektor #murojaatlar #qabulxonalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter