Тахтакөпир районы ҳәкимлиги
6.09K subscribers
36K photos
4.37K videos
29 files
16.1K links
Download Telegram
Қарақалпақ суў тәмийнаты жуўапкершилиги шекленген жәмийетиниң Тахтакөпир районлық филиалында барлығы болып 6 ҳаял-қызлар жумыс ислейди. Жәмәәт жигитлери кәсиплес қыз-келиншеклерди ертеңги байрамы менен қутлықлап, оларға саўғаларын инәм етти.

Бизиң каналымыз!👇
https//t.iss.one/taxtakopir_xakimiyati
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Айни дақиқаларда пойтахтдаги «Конгресс-ҳолл»да 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтяпти. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Президент ўз нутқини аёлларни табриклашдан бошлади ва шундай деди:

📌 «Ҳамма ҳаракатларимизда аёлларимиз, муқаддас оналаримизни рози қилиш ётади. Мана шундай пайтда, сиз азизларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади. Сизлар биз учун аввало муқаддас она, азиз ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаидирсиз. Бу азалий ҳақиқатни, мураккаб пандемия шароитида, айниқса, чуқур ҳис этмоқдамиз.

📌 Сизларнинг барча соҳалардаги фидокорона меҳнатингиз ҳисобидан мамлакатимизнинг қудрати ва салоҳияти, халқаро обрў-эътибори тобора ортиб бормоқда.

📌 Бугун барча соҳаларда маррани жуда катта оляпмиз, улкан дастурлар, режа ва лойиҳаларни амалга оширяпмиз. Улар, биринчи навбатда, оналаримиз, опа-сингилларимиз, азиз фарзандларимизнинг ҳаёти ва меҳнат шароитини яхшилашга қаратилган.

Фурсатдан фойдаланиб, барчамизга доимо тоғдек таянч бўлиб келаётганингиз учун сизларга, бутун Ўзбекистон хотин-қизларига чуқур миннатдорчилик билдираман.

Бугунги даврамизда иштирок этаётган хорижий давлатларнинг ҳурматли элчилари ва халқаро ташкилотлар вакилларини ҳам чин дилдан қутлайман. Мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик учун уларга самимий ташаккуримни изҳор этаман».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Президент ёшларга мурожаат қилди: «Оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қаранг»

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги «Конгресс-ҳолл»да 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилаётган тантанали маросимда инсон ва жамият ҳаётида оиланинг муҳим ўрнини эътироф этди:

〰️〰️〰️
«Кейинги пайтда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича самарали иш олиб борилмоқда. Буни ажралиш ёқасига келиб қолган 23 мингга яқин оила яраштирилгани, ажримлар сони 3 мингдан зиёдга камайгани ҳам кўрсатиб турибди.

📌 Лекин аччиқ бир ҳақиқатни тан олишимиз керак. Бу рақамлар ҳамон юқори бўлиб қолмоқда. Ўтган йили 28 мингдан зиёд оила ажралиб кетгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. Албатта, барчамизнинг истагимиз, тилагимиз битта: қани эди, юртимизда ажрим деган нохуш ҳолатнинг ўзи бўлмаса, оилалар пароканда, болалар тирик етим бўлиб, сарсон-саргардон бўлмаса...

Мен бир фикрни қайта-қайта айтишдан чарчамайман. Оила — бу меҳр ва бахт қўрғони. Оила бор экан, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор, инсоний қадр-қиммат ва маънавият бор. Оилавий бахт — энг улуғ саодатдир.

❗️Мен йигит-қизларимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман: турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қаранг. Бу масалага юзаки ёндашиб, ҳам ўзингиз, ҳам ўзга бир инсон ҳаётини хавф остига қўйманг. Мен бу борада кўпни кўрган маҳалла фаоллари, муҳтарам кайвонилар, маънавиятимиз ва динимиз фидойилари, ўз тенгдошларига ибрат бўлиб келаётган ёшларимиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қиладилар, деб ишонаман».

@aoka_uz
Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Байрамда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари хотин-қизларни ушбу айём билан табриклаб, уларга меҳри, эҳтиромини изҳор этди.
Президент хотин-қизларнинг барча соҳалардаги фаоллиги, айниқса, пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш ва болаларни ўқитишдаги фидойилигини алоҳида таъкидлади.

В Международном конгресс-центре проходит праздничное мероприятие, посвященное 8 марта - Международному женскому дню. В нем принимает участие Президент Шавкат Мирзиёев.
В начале своего выступления глава государства поздравил женщин с праздником, выразил свое глубокое уважение и самые искренние пожелания.
Президент подчеркнул активность женщин во всех сферах, особенно проявленную ими самоотверженность при защите здоровья населения и обучении детей в условиях пандемии.

#Mirziyoyev #bayram #8mart #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
8-МАРТ ҚУТЛЫҚЛАЎЫ

Анажан, көктеги қуяшым мениң,
Өсип өркенледим шуғлаңнан сениң,
Қалай алғыслайын сирә билмедим,
Ең жақсы тилекти Сизге тилейин...

Ай қызым, меҳрибан баўырман қызым,
Парлап жанып турғай ығбал жулдызың,
Сен болсаң абадан үйим ҳәм дүзим,
Көзлериңе шадлық нурын тилейин.

Туўысқанлық шыңда турған гүлтажым,
Сиңлилерим ҳәм де апаға тәжим,
Сизлер өмирдеги бәҳәрим, жазым,
Ҳәр күниңе бахыт гүлин тилейин.

Ағаларым теңеп алтын басына,
Жеңгейлерди таңлап алған қасына
Турмыз бугин қутлықлаўға асыға,
Сизге гөззаллықтың зорын тилейин.

Бир көрсек деп дийдарына таласқан,
Инилериме жымыңласып қарасқан,
Ай келинлер шаңараққа жарасқан,
Сизге бахыт сазын, тарын тилейин.

Сизлер бул өмирге нәўпир сағасыз,
Ҳәм қызым, ҳәм апам, әзийз анасыз,
Өмир бағларына питкен лаласыз,
Сөнбес бахыт шуғлаларын тилейин!

Алтынгүл Өтениязова
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони ва қарори билан бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди, йигирма саккиз нафар фаол қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Бугун пойтахтимизда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбирида ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Байрам катта концерт дастури билан давом этди.

Соответствующими указом и постановлением главы государства группе женщин были присвоены почетные звания, они награждены орденами и медалями, двадцать восемь активных девушек страны удостоены Государственной премии имени Зульфии.
На прошедшем сегодня по случаю Международного женского дня праздничном мероприятии в столице состоялось торжественное вручение этих высоких наград.
Праздник продолжился красочной концертной программой.

#Mirziyoyev #bayram #xotinqizlar #davlatmukofotlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter