Toshkent shahar Pensiya jamg'armasi
1.07K subscribers
748 photos
87 videos
1 file
437 links
Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamg'armasi Toshkent shahar boshqarmasi rasmiy telegram kanali.

☎️ "Ishonch" telefoni - "12-71"

☎️ "Boshqarma qabulxona"-(71) 250 79 96

📠100059, Shota Rustavelli 85
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мен 50 ёшдаман. II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. Менга ногиронлик пенсияси умрбод муддатга тайинланадими?

🧑🏻‍🦽Ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга ва 55 ёшдан ошган аёлларга ногиронлик пенсиялари умрбод муддатга тайинланади.

🔵 Мазкур ёшга етмаган ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия ногиронлиги белгиланган вақтдан бошлаб бутун ногиронлик даври учун тайинланади.

________

Мне 50 лет, являюсь инвалидом II группы. Назначат ли мне пенсию по инвалидности пожизненно?

🧑🏻‍🦽 Пенсии по инвалидности назначаются инвалидам мужчинам старше 60 лет и женщинам старше 55 лет пожизненно.

🔵 Лицам с инвалидностью, не достигшим этого возраста, назначается пенсия по инвалидности за весь период нетрудоспособности с установленного срока.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⌨️ Пенсия жамғармаси томонидан яна бир хизмат автоматлаштирилди

Эндиликда кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ядро полигонлари, радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслардан уй-жой-коммунал хизматлари бир қисмини қоплаш учун тўланадиган компенсация пул тўловлари учун уларнинг аризасига тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди.

🫥 Барча тасдиқловчи маълумотлар ахборот тизимларидан электрон равишда олинади.

Олдинги тартибга кўра, юқорида кўрсатиб ўтилган шахслар компенсация пулини олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни қоғоз кўринишида тақдим қилишган.

📄 Асос: Иқтисодиёт ва молия вазирининг "Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсияга чиқишда иш стажи билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

Бугунги кунда баъзи ҳолатларда пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинланиши учун мурожаат қилганларида иш стажи кам чиқиш ҳолатлари учраб турибди.

Бу нима билан боғлиқ?

🔄Маълумки, айни вақтда Пенсия жамғармаси пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг барча маълумотларини электрон равишда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олмоқда.

Шахснинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилган бўлса, “иш стажи йўқолиб қолиш” ҳолати юз бермайди.

Аксинча, фуқаро ишлаган ташкилот, корхона ва муассасалар қонунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларини (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритмаган тақдирда пенсия тайинлаш вақти келганда “иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар” чиқмаслиги мумкин.

⌨️ Бундай ҳолатга тушмаслик учун расмий меҳнат фаолияти юритаётган барча фуқароларимиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларга эътиборли бўлган ҳолда, иш берувчиларидан барча маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиб рақамлаштириб қўйишларини маслаҳат берамиз.

👤Шунингдек, ишламаётган фуқаролар меҳнат дафтарчаларидаги маълумотлар рақамлаштирилмаган бўлса, яшаш ҳудудларидаги камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириб олишлари мумкин.

Айтганча, мазкур хизмат мутлақо бепул амалга оширилади.

👉 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🪖 Байналмилал бурчини адо этган ҳарбий хизматчиларнинг пенсиясига қўшимча қандай тўловлар мавжуд?

Қонунчиликка кўра, байналмилал бурчини адо этган ҳарбий хизматчилар уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар тоифасига киради.

Мазкур қоидадан келиб чиққан ҳолда, байналмилал бурчини адо этган ҳарбий хизматчиларга пенсия тайинланган бўлса, мазкур тоифа шахслар пенсияларига қўшимча равишда қуйидаги тўловлар тўланиб
келинмоқда:

🟣 - уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;

🟣 - уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун компенсация тўлови — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи.

__________

🪖 Какие надбавки к пенсии положены военнослужащим, участвовавшие в миротворческих силах и выполнявшим интернациональный долг в странах, где велись боевые действия?

Согласно законодательству, военнослужащие, участвовавшие в миротворческих силах, а также выполнявшие интернациональный долг в странах, где велись боевые действия, приравниваются к лицам, приравненным к участникам войны.

Согласно этому, при назначении пенсий данной категории лиц, участвовавшим в миротворческих силах, а также выполнявшим интернациональный долг в странах, где велись боевые действия, выплачиваются следующие выплаты:

🟣 - участникам войны и приравненным к ним лицам — 50 процентов базовой величины исчисления пенсии;

🟣 - компенсационная денежная выплата по оплате жилищно-коммунальных услуг - 45 процентов базовой величины исчисления пенсии.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия олиш ҳуқуқим пайдо бўлиши билан пенсия тайинланиши учун ариза топширдим. Лекин айрим маълумотлар ахборот тизими орқали келмаганлиги ва ҳужжатларим етарли бўлмаганлиги сабабли уларни аввал ишлаган ташкилотимдан олиб келгунимгача 3 ой вақт ўтди. Энди менга қачондан пенсия тайинланади?

Қонунчиликка мувофиқ, пенсия ёшига етган фуқародан ариза қабул қилиб олинган кун ёки сўровнома келиб тушган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.

👨‍💻 Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ёки ахборот тизимларида зарур маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, Пенсия жамғармаси бўлими мурожаатчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади.

📆 Фуқаро мазкур хабарни олган кундан бошлаб 3 ой ичида қўшимча ҳужжатлар ёки маълумотларни тақдим қилса, пенсия фуқаро пенсия ёшига тўлган кундан бошлаб тайинланади.

Мисол учун, фуқаро 24 май куни пенсия тайинланиши учун мурожаат қилди. Пенсия жамғармаси томонидан 10 кун ичида мурожаат кўриб чиқилиб, 1 июнь куни хабарнома берилди. Лекин пенсия тайинланиши учун айрим ҳужжатлар етарли бўлмади ва фуқарога бу ҳақида хабар берилди. Мазкур ҳолатда фуқаро 1 сентябрга қадар қўшимча ҳужжатларни тақдим қилса, пенсия ҳуқуқи пайдо бўлган куни (24 май)дан бошлаб тайинланади.

Агарда фуқаро асосланган қўшимча ҳужжатларни август ойида тақдим қилса, июнь ва июль ойлари учун ҳам пенсия пули тўлаб берилади.

🗣РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👵 Июнь ойида ёшга доир пенсиямни қўшимча ҳужжат тақдим қилганлигим сабабли қайта ҳисоблаб беришди. Пенсияга чиққанимга 1 йил бўлди. Энди пенсияга чиққан кунимдан бошлаб ҳозиргача бўлган даврдаги фарқ тўлаб бериладими?

📆 Қонунчиликка мувофиқ, қайта ҳисобланган пенсия мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўланади.

Пенсияни қайта ҳисоблатиш учун ариза берилгандан олдинги даврлар учун пенсия қайта ҳисобланмайди.

💬 Мисол учун, фуқаро 2024 йил июнь ойида пенсиясини қайта ҳисоблаш учун ариза берса, қайта ҳисобланган пенсия пули кейинги ой, яъни июль ойидан бошлаб тўланади.

☝️ Эслатиб ўтамиз, ногиронлик пенсия бундан мустасно.

__________

👵 В июне текущего года на основании поданных мною документов мне пересчитали пенсию по возрасту. Прошел год как я вышел на пенсию. Будет ли выплачена разница между временем моего выхода на пенсию и временем перерасчета?

📆 Согласно законодательству, пересчитанная пенсия выплачивается с начала следующего месяца в пересчитанном размере.

Перерасчет пенсии за периоды, предшествующие подаче заявления о перерасчете пенсии, не производится.

💬 Например, если гражданин обратился за перерасчетом пенсии в июне 2024 года и ему произведен перерасчет пенсии, по обоснованным сведениям, то пересчитанные пенсионные средства будут выплачены со следующего месяца, то есть с июля (за исключением пенсии по инвалидности).

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👨🏻‍🦽4 ой муддатга чет элга даволаниш учун чиқиб кетяпман. Бу даврда ногиронлик пенсиям тўланиши тўхтатиладими?

Ногиронлиги бўлган шахс чет элга даволаниш учун кетганидан бошлаб кетма кет 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали пенсия олмаса, пенсияни тўлаш тўхтатиб турилади.

📆 Яъни фуқарога 3 ойгача бўлган муддатда пенсияси тўланади. Кейинги ойдан бошлаб пенсия тўланиши тўхтатилади.

⬇️Агарда чет элга чиқиб кетган вақтда ногиронлиги бўлган шахснинг ногиронлигини белгиловчи муддат келган бўлса, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясидан олинган маълумотларга кўра пенсия тўхтатилиши мумкин.

_________

👨🏻‍🦽 Я выезжаю за границу на лечение на 4 месяца. Будет ли приостановлена моя пенсия по инвалидности в этот период?

Если лицо с инвалидности не получает пенсию через организацию, которой поручена выдача (передача) пенсии, в течение более 3 месяцев подряд с момента выезда его на лечение за границу, выплата пенсии приостанавливается.

📆 То есть пенсия будет выплачивается гражданину за период до 3 месяцев. Выплата пенсии будет приостановлена со следующего месяца.

⬇️Если к моменту выезда за границу наступил срок, определяющий статус инвалидности лица с инвалидностью, выплата пенсии может быть приостановлена по информации, полученной от Медико-социальной экспертной комиссии.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия тўловини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қандай қилинади?

Бугунги кунда my.gov.uz порталида пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилган.

Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

▶️ Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин: https://my.gov.uz/uz/service/957

Бундан кўзланган мақсад – аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилиш, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этишдан иборат.

🔵 Эслатиб ўтамиз, пенсия тўлашни тўхтатиб туриш юзасидан давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

💻 Бундан ташқари пенсия таъминоти бўйича бир қанча интерактив ва масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

💬 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мол-мулк солиғидан қандай имтиёзлар бор?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулкнинг 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинган.

❗️Ушбу солиқ имтиёзи мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади.

Шунингдек, Кодекснинг 436-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинган.

🖥 Бунда пенсионер тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси томонидан солиқ органларига электрон шаклда юборилади.

💬 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшним билан иш стажимиз бир хил ва бир вақтда пенсияга чиққанмиз. Лекин у мендан кўпроқ пенсия олади. Бунинг сабаби нимада?

Фуқаролар бир хил иш стажига эга бўлган ҳолда, лекин иш хақи ҳар хил бўлган тақдирда пенсия миқдорлари ҳар хил чиқади.

Эслатма: Пенсия миқдори юқори бўлишига меҳнат стажининг давомийлиги, иш ҳақининг юқорилиги ҳамда пенсияга қўшиладиган устамалар таъсир кўрсатади.

Иш хақи микдорини аниқлаш учун фуқароларнинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомида ишлаган даврларидан исталган кетма-кет 5 йил олинади.

Яъни, иш стажи бир хил икки фуқаронинг меҳнат фаолиятлари давомида иш хақлари ҳар хил бўлади ҳамда кам иш хақи олган фуқаро албатта кам пенсия билан, иш ҳақи кўпроқ чиққан фуқаро эса кўпроқ пенсия миқдори билан пенсияга чиқади.

💬 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Боқувчисини йўқотганлик сабабли пенсия олаётган аёл киши янги никоҳдан ўтса пенсияси тўхтатиладими?

⚡️ Қонунчиликка мувофиқ, аёл киши турмуш ўртоғи вафот этган бўлса ва у боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиб келаётган вақтда янги никоҳдан ўтган тақдирда ҳам пенсия тўланиши сақланиб қолади.

_________

Будет ли приостановлена выплата пенсии, если женщина, получающая пенсию в связи с потерей кормильца, вступит в новый брак?

⚡️ В соответствии с законодательством пенсия, назначенная по случаю смерти супруга (супруги), сохраняется и при вступлении пенсионера в новый брак.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маълум сабабларга кўра меҳнат фаолияти юритмаган ва иш стажи 7 йилга етмаган фуқароларга пенсия тайинланадими?

👉 Ушбу саволга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Нозимжон Жўраев жавоб беради.

📞 12-71    🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📆Жорий йилнинг 18 июл куни соат 16:00да бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шахар бошкармаси раҳбарияти томонидан Тошкент шаҳар фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилади.

➡️ Сайёр қабул ўтказиладиган манзил:

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, "Бўрижар" МФЙ биносида Эски Катортол кўчаси


Сайёр қабул ўтказиладиган вақт ва жойи ҳақида қўшимча маълумотни олиш, шунингдек, раҳбарнинг шахсий қабулига ёздириш:

📞 Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони” - “12-71”;

☎️ Тошкент шаҳар бошқармаси - 71-250-79-96 телефон рақамлари орқали амалга оширилади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

📬 100059, 📍  Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 85 уй
📍https://maps.google.com/maps? q=41.267636,69.191962&ll=41.267636,69.191962&z=16
🧓🏻 54 ёшдан аёллар имтиёзли пенсияга чиқишлари мумкинми?

Бугунги кунда давлатимиз томонидан аёлларга турли имтиёзлар, имкониятлар бериб келинмоқда.

🔵 Хусусан, аёлларни ижтимоий, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида пенсия таъминотида ҳам имтиёзлар бор. Қонунчиликда аёллар умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш) ни 1 йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқиш имтиёзи берилган.

Хўш, бу имтиёз аёлларга қачон берилади?

➡️ Батафсил

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📆Жорий йилнинг 25 июл куни соат 16:00 да бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шахар бошкармаси раҳбарияти томонидан Тошкент шаҳар фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилади.

➡️ Сайёр қабул ўтказиладиган манзил:

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, "Отчопар-2" МФЙ биносида Отчопар кўчаси 62 уй


Сайёр қабул ўтказиладиган вақт ва жойи ҳақида қўшимча маълумотни олиш, шунингдек, раҳбарнинг шахсий қабулига ёздириш:

📞 Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони” - “12-71”;

☎️ Тошкент шаҳар бошқармаси - 71-250-79-96 телефон рақамлари орқали амалга оширилади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

📬 100059, 📍  Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 85 уй
📍https://maps.google.com/maps?q=41.350406,69.305890&ll=41.350406,69.305890&z=16
🌐 My.gov.uz портали орқали онлайн ариза бердим. Менга пенсия тайинланганлигини қандай билиб оламан?

Пенсия тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганида Пенсия жамғармаси бўлими:

- пенсия тури;
- пенсия миқдори;
- пенсия тайинлаш муддати;
- пенсиянинг тўлов шакли ва пенсия тўлаш санаси


тўғрисида пенсионернинг пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризасида ёки сўровномада кўрсатилган мобиль телефон рақамига СМС-хабар ёки my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетига хабарнома юборади.

▶️ Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш бўйича қўлланма

_________

🌐 Я подал заявку в онлайн-форме через портал my.gov.uz. Как узнать, назначена ли мне пенсия?

В случае принятия решения о назначении пенсии отдел Пенсионного фонда направляет СМС-сообщение о назначении пенсии на указанный в заявлении или анкете пенсионера номер мобильного телефона или уведомление в персональный кабинет с указанием

- вида;
- размера;
- срока назначения;
- формы и даты выплаты пенсии.


▶️ Ссылка для онлайн заявки для назначения пенсии

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 1 мартдан бошлаб ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз (автоматик) тайинланади

🔄Пенсия таъминоти тизимига ахборот технологияларини фаол жорий қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив ва проактив шаклга ўтказилмоқда.

Хусусан:

2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилди:

🌐 фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан бошлаб:

- пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар “автоматик” тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади;

- фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.

Ушбу қулайликларнинг йўлга қўйилиши натижасида:

Биринчидан, фуқаролардан пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Иккинчидан, пенсия ёшига етган фуқарога қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида пенсия тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганида унинг телефон рақамига “пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори” тўғрисида маълумот юборилади.

Шунингдек, пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга “автоматик” тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқи берилмоқда.

Фуқаро пенсия тайинланганидан, пенсия миқдоридан ёки пенсия тайинланиши рад этилганидан норози бўлган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM