Toshkent shahar Pensiya jamg'armasi
1.05K subscribers
764 photos
91 videos
1 file
450 links
Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamg'armasi Toshkent shahar boshqarmasi rasmiy telegram kanali.

☎️ "Ishonch" telefoni - "12-71"

☎️ "Boshqarma qabulxona"-(71) 250 79 96

📠100059, Shota Rustavelli 85
Download Telegram
Forwarded from my.gov.uz
🫥 Pensiya jamg‘armasi tomonidan my.gov.uz portalida yo‘lga qo‘yilgan onlayn xizmatlar

Pensiya tayinlash uchun ariza berish

Pensiya oluvchilar ro‘yxatida mavjudligi haqida ma’lumotnoma olish

Pensiya jamg‘armasi hududiy boshqarmalari manzil ma’lumotlari

Pensiya va nafaqa berishni to‘xtatib turishga ariza berish

🔵 Mazkur xizmatlardan my.gov.uz portalida ro‘yxatdan o‘tgandan so‘ng foydalanish mumkin.

🌐  my.gov.uz | egov.uz
🚀Telegram 🔵 Facebook  ▶️YouTube 📷instagram 🚀 Bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📆Жорий йилнинг 20 июн куни соат 11:00да бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шахар бошкармаси раҳбарияти томонидан Тошкент шаҳар фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилади.

➡️ Сайёр қабул ўтказиладиган манзил:

Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, "Абдулла Қодирий" МФЙ биносида


Сайёр қабул ўтказиладиган вақт ва жойи ҳақида қўшимча маълумотни олиш, шунингдек, раҳбарнинг шахсий қабулига ёздириш:

📞 Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони” - “12-71”;

☎️ Тошкент шаҳар бошқармаси - 71-250-79-96 телефон рақамлари орқали амалга оширилади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

📬 100059, 📍  Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 85 уй
📍https://maps.google.com/maps? q=41.310392,69.177916&ll=41.310392,69.177916&z=16
🎓 Фарзандим 20 ёшда. Яқинда университетга ўқишга кирди. Боқувчимиз йўқ. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланса, қачондан бошлаб пенсия тўланади?

Вафот этган боқувчининг таълим ташкилотига ўқувчи ёки талаба сифатида қабул қилинган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси у ўқувчи ёки талабалар сафига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.

🔄 Вафот этган боқувчининг 18 — 23 ёшдаги оила аъзоси Ўзбекистон ҳудудидаги таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси эканлиги Пенсия жамғармаси бўлими томонидан мустақил равишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган электрон сўров орқали аниқланади.

__________

🎓 Моему сыну 20 лет. Недавно он поступил в университет. У нас нет кормильца. Если мне назначат пенсию по случаю потери кормильца, когда будет выплачена пенсия?

Члену семьи умершего кормильца в возрасте старше 18 лет, принятому в образовательную организацию в качестве учащегося или студента, пенсия по случаю потери кормильца выплачивается с первого числа месяца, следующего за месяцем принятия его в число учащихся или студентов.

🔄 Факт, что член семьи умершего кормильца в возрасте 18-23 лет является учащимся или студентом образовательной организации на территории Узбекистан, устанавливается отделом Пенсионного фонда самостоятельно путем электронного запроса в информационную систему Министерства высшего образования, науки и инноваций.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👨‍🦽 II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. Қайта тиббий кўрикдан  ўтиш учун ўз вақтида бормадим. Пенсиям тўхтатиладими?

Қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш учун ўз вақтида келмаган тақдирда пенсияни тўлаш тўхтатиб қўйилади.

📶 Пенсия фуқаро ТИЭКга янгидан мурожаат қилган ва I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилган кундан бошлаб тикланади.

Агар ногиронлиги бўлган шахс қайта тиббий кўрикдан ўтказишга келмаганлиги сабабли пенсия тўлаш вақтинчалик тўхтатиб турилса ва қайта тиббий кўрикдан ўтказилгандан кейин фуқаро ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилмаса, у ҳолда пенсия тўлаш вақтинчалик тўхтатиб турилган кундан бошлаб тўхтатилади.

____

👨‍🦽 Я инвалид II группы, вовремя не обратился на медицинский  осмотр. Приостановят ли мою пенсию?

Согласно законодательству, выплата пенсии прекращается если лицам с инвалидностью I-II группы не приходят к осмотру вовремя.

📶 Пенсия возобновляется лишь со дня, когда гражданин вновь обратится во МСЭК и будет признан лицом с инвалидностью I или II группы.

В случае если выплата пенсии временно приостановлена ввиду неявки на переосвидетельствование лица с инвалидностью и после
переосвидетельствования гражданин не будет признан лицом с инвалидностью
, то выплата пенсии прекращается со дня временного приостановления.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Фахрий унвон олган пенсионер пенсиясига қўшимча тўлов тўланиши учун қаерга, қандай тартибда мурожаат қилиши керак?

Фахрий унвон учун пенсияга қўшимча тўлов олиш ҳуқуқи пайдо бўлган тақдирда, пенсионер фахрий унвон учун қўшимча тўловни олиш учун пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига ариза беради.

Аризага фахрий унвон бериш тўғрисидаги гувоҳнома илова қилиниши керак.

🤔 Фахрий унвонлар учун пенсияга қўшимча тўловлар фахрий унвон берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси илова қилинган ҳолда ариза берилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.

_______________

Куда и в каком порядке пенсионеру, получившему почетное звание, следует обращаться за доплатой к пенсии?

При возникновении права на получение доплаты к пенсии за почетное звание пенсионер подает заявление на осуществление доплаты за почетное звание в отдел Пенсионного фонда, выплачивающий пенсию.

К заявлению должно быть приложено удостоверение о присвоении почетного звания.

🤔 Выплаты доплат за почетные звания к пенсии осуществляются с первого числа месяца, следующего за месяцем подачи заявления с приложением копии удостоверения о присвоении почетного звания.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасиТошкент шахар бошкармаси раҳбарияти томонидан 2024 йил Тошкент шаҳар фуқаролар учун йилик Сайёр қабул Режа-графиги
🆕 Корхона ва ташкилотлар учун Пенсия жамғармаси томонидан муҳим қулайлик яратилди

🔘 Бугунги кунга қадар корхона ва ташкилотлар имтиёзли шаклда тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилиши керак эди.

🟡 Янги жорий этилган тартибга кўра, эндиликда, корхона ва ташкилотлар қулай шаклда, яъни имтиёзли шартларда тайинланган пенсиялар ва уларга ҳисобланган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” (my.gov.uz) орқали онлайн олишлари мумкин.

🤝 Мазкур хизмат Пенсия жамғармаси ва Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликда йўлга қўйилди.

Бунинг натижасида 4 мингдан зиёд корхона ва ташкилотлар учун ҳеч қаерга мурожаат этмаган ҳолда тегишли маълумотларни my.gov.uz портали орқали осонгина олиш имконияти яратилди.

👉 Хизматдан қуйидаги ҳавола орқали фойдаланиш мумкин: https://my.gov.uz/uz/service/1077

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсиянинг таянч миқдори нима ва у қандай аниқланади?

Пенсиянинг таянч миқдори – бу базавий миқдор бўлиб, ёшга доир ва ногиронлик пенсиялари учун пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг миқдоридан кам бўлмаган миқдорда аниқланади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади?

🔍 Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.

➡️ Батафсил

_________

Что такое базовый размер пенсии и как он определяется?

Базовый размер пенсии – это определение размера для пенсий по возрасту и инвалидности 55 процентов среднемесячного заработка, принимаемого для исчисления пенсии, для пенсии по случаю потери кормильца 30 процентов среднемесячного заработка, принимаемого для исчисления пенсии, но не менее минимальной пенсии по возрасту.

Как рассчитывается среднемесячный заработок для исчисления пенсии?

🔍 Среднемесячный заработок для исчисления пенсии определяется путем деления общей суммы пересчитанного заработка на шестьдесят календарных месяцев работы подряд.

➡️ Подробнее

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия тайинлашда “иш стажи кам чиқиш” муаммосига дуч келмаслик учун нима қилиш керак?

Масалан, сиз бирор ташкилотда ишлагансиз, лекин пенсияни ҳисоблаш вақти келганда ушбу ишлаган даврдаги иш стажингиз тизимдан чиқмаяпти.

⌨️ Бу муаммо ўша вақтда ишлаганлигингиз тўғрисидаги маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz) га киритилмаганлигидан келиб чиқади.

Бундай ҳолларда сиз ташкилотдан ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқлардан кўчирмалар олган ҳолда ва ушбу жойда мазкур давр мобайнида меҳнат фаолияти юритганлик фактини тасдиқлатишингиз мумкин бўлади.

Шунинг учун, бирор ташкилотга ишга жойлашаётганингизда ёки у ердан бўшаганингизда доимо ташкилотнинг кадрлар бўйича ходимидан маълумотларингизни my.mehnat.uz базасида тўлиқ рақамлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотларни сўраб олинг.

__________

Как избежать проблему “маленького стажа” при назначении пенсии?

Например, вы работали в организации, но когда приходит время исчисления стажа работы, ваш стаж за этот период работы не фиксируется в системе.

⌨️ Данная проблема возникает из-за того, что информация о вашей работе на тот момент не была внесена в Единую национальную систему труда (my.mehnat.uz).

В таких случаях вы сможете подтвердить факт работы по данному месту в этот период, получив выписки из приказов о приеме на работу и увольнении из организации.

❗️ Поэтому, при приеме на работу в организацию или при увольнении из нее всегда спрашивайте у кадровика организации информацию о полной оцифровке ваших данных в базе данных my.mehnat.uz.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия тайинлаш жараёнларини соддалаштириш йўлида амалга оширилаётган ишлар

⚡️ 2024 йил январдан бошлаб фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн мурожаат қилишлари имконияти яратилди.

⚡️ Бугунги кунда фуқароларнинг иш стажлари ва иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинмоқда.

⚡️ Архивда иш стажи тўғрисидаги маълумотлар сақланмаган ҳолатларда 2005 йилгача бўлган даврдаги меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмасдан инобатга олиниши белгиланди.

⚡️ Бугунги кунда ишламайдиган фуқаролар Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали меҳнат дафтарчаларидаги маълумотларни бепул рақамлаштириб олишлари учун имконият яратилди.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davlat xizmatlari orqali “Pensiya tayinlash uchun ariza berish” tartibidan xabardormisiz?

Batafsil videorolikda

😄Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

📆 Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

__________

#знаете_ли_вы

📆 Начисленные суммы пенсии, не востребованные пенсионером своевременно, выплачиваются за прошлое время не более чем за 24 месяца перед обращением за получением пенсии.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мен 50 ёшдаман. II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. Менга ногиронлик пенсияси умрбод муддатга тайинланадими?

🧑🏻‍🦽Ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга ва 55 ёшдан ошган аёлларга ногиронлик пенсиялари умрбод муддатга тайинланади.

🔵 Мазкур ёшга етмаган ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия ногиронлиги белгиланган вақтдан бошлаб бутун ногиронлик даври учун тайинланади.

________

Мне 50 лет, являюсь инвалидом II группы. Назначат ли мне пенсию по инвалидности пожизненно?

🧑🏻‍🦽 Пенсии по инвалидности назначаются инвалидам мужчинам старше 60 лет и женщинам старше 55 лет пожизненно.

🔵 Лицам с инвалидностью, не достигшим этого возраста, назначается пенсия по инвалидности за весь период нетрудоспособности с установленного срока.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⌨️ Пенсия жамғармаси томонидан яна бир хизмат автоматлаштирилди

Эндиликда кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ядро полигонлари, радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслардан уй-жой-коммунал хизматлари бир қисмини қоплаш учун тўланадиган компенсация пул тўловлари учун уларнинг аризасига тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди.

🫥 Барча тасдиқловчи маълумотлар ахборот тизимларидан электрон равишда олинади.

Олдинги тартибга кўра, юқорида кўрсатиб ўтилган шахслар компенсация пулини олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни қоғоз кўринишида тақдим қилишган.

📄 Асос: Иқтисодиёт ва молия вазирининг "Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсияга чиқишда иш стажи билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

Бугунги кунда баъзи ҳолатларда пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинланиши учун мурожаат қилганларида иш стажи кам чиқиш ҳолатлари учраб турибди.

Бу нима билан боғлиқ?

🔄Маълумки, айни вақтда Пенсия жамғармаси пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг барча маълумотларини электрон равишда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олмоқда.

Шахснинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилган бўлса, “иш стажи йўқолиб қолиш” ҳолати юз бермайди.

Аксинча, фуқаро ишлаган ташкилот, корхона ва муассасалар қонунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларини (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритмаган тақдирда пенсия тайинлаш вақти келганда “иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар” чиқмаслиги мумкин.

⌨️ Бундай ҳолатга тушмаслик учун расмий меҳнат фаолияти юритаётган барча фуқароларимиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларга эътиборли бўлган ҳолда, иш берувчиларидан барча маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиб рақамлаштириб қўйишларини маслаҳат берамиз.

👤Шунингдек, ишламаётган фуқаролар меҳнат дафтарчаларидаги маълумотлар рақамлаштирилмаган бўлса, яшаш ҳудудларидаги камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириб олишлари мумкин.

Айтганча, мазкур хизмат мутлақо бепул амалга оширилади.

👉 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🪖 Байналмилал бурчини адо этган ҳарбий хизматчиларнинг пенсиясига қўшимча қандай тўловлар мавжуд?

Қонунчиликка кўра, байналмилал бурчини адо этган ҳарбий хизматчилар уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар тоифасига киради.

Мазкур қоидадан келиб чиққан ҳолда, байналмилал бурчини адо этган ҳарбий хизматчиларга пенсия тайинланган бўлса, мазкур тоифа шахслар пенсияларига қўшимча равишда қуйидаги тўловлар тўланиб
келинмоқда:

🟣 - уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;

🟣 - уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун компенсация тўлови — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи.

__________

🪖 Какие надбавки к пенсии положены военнослужащим, участвовавшие в миротворческих силах и выполнявшим интернациональный долг в странах, где велись боевые действия?

Согласно законодательству, военнослужащие, участвовавшие в миротворческих силах, а также выполнявшие интернациональный долг в странах, где велись боевые действия, приравниваются к лицам, приравненным к участникам войны.

Согласно этому, при назначении пенсий данной категории лиц, участвовавшим в миротворческих силах, а также выполнявшим интернациональный долг в странах, где велись боевые действия, выплачиваются следующие выплаты:

🟣 - участникам войны и приравненным к ним лицам — 50 процентов базовой величины исчисления пенсии;

🟣 - компенсационная денежная выплата по оплате жилищно-коммунальных услуг - 45 процентов базовой величины исчисления пенсии.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия олиш ҳуқуқим пайдо бўлиши билан пенсия тайинланиши учун ариза топширдим. Лекин айрим маълумотлар ахборот тизими орқали келмаганлиги ва ҳужжатларим етарли бўлмаганлиги сабабли уларни аввал ишлаган ташкилотимдан олиб келгунимгача 3 ой вақт ўтди. Энди менга қачондан пенсия тайинланади?

Қонунчиликка мувофиқ, пенсия ёшига етган фуқародан ариза қабул қилиб олинган кун ёки сўровнома келиб тушган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.

👨‍💻 Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ёки ахборот тизимларида зарур маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, Пенсия жамғармаси бўлими мурожаатчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади.

📆 Фуқаро мазкур хабарни олган кундан бошлаб 3 ой ичида қўшимча ҳужжатлар ёки маълумотларни тақдим қилса, пенсия фуқаро пенсия ёшига тўлган кундан бошлаб тайинланади.

Мисол учун, фуқаро 24 май куни пенсия тайинланиши учун мурожаат қилди. Пенсия жамғармаси томонидан 10 кун ичида мурожаат кўриб чиқилиб, 1 июнь куни хабарнома берилди. Лекин пенсия тайинланиши учун айрим ҳужжатлар етарли бўлмади ва фуқарога бу ҳақида хабар берилди. Мазкур ҳолатда фуқаро 1 сентябрга қадар қўшимча ҳужжатларни тақдим қилса, пенсия ҳуқуқи пайдо бўлган куни (24 май)дан бошлаб тайинланади.

Агарда фуқаро асосланган қўшимча ҳужжатларни август ойида тақдим қилса, июнь ва июль ойлари учун ҳам пенсия пули тўлаб берилади.

🗣РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM