❗️Кариесни бошланғич босқичда даволовчи гель яратилди
📊 Кариес — дунёда энг кенг тарқалган касаллик. Бу муаммога сайёрамиз аҳолисининг 95-98 фоизи тўқнаш келиши статистик таҳлилларда ўз ифодасини топган.
🦷 Шунга қарамай, болалар ва ҳатто катталар орасида ҳам кучли оғриқлар безовта қилмагунича стоматолог қабулига боришни пайсалга солувчилар кўп. Ваҳоланки, уни эрта босқичда даволаш ва олдини олиш мумкин.
🔬 Россиянинг Омск давлат тиббиёт университети олимлари бу борада изланишлар олиб бориб, ажойиб натижага эришди: кариеснинг олдини олувчи ва даволовчи қулай ҳамда самарали восита яратилди.
📌 Гель кўринишидаги ушбу препарат ҳатто касалликнинг бошланиш даври, яъни тишларда доғлар ҳосил бўлиш босқичда ҳам яхши натижа беради. Шу тариқа кариес ривожланишига барҳам берса бўлади.
🧪 Яратилган махсус суртма фторид, кальций ва фосфордан таркиб топган бўлиб, эмал деворларини мустаҳкамлаш ҳамда тишларни зарур минераллар билан таъминлашга хизмат қилади. Муҳими, ундан уй шароитида фойдаланиш жуда қулай.
🔎 Даволаниш курси 2-3 ҳафтани ташкил этади. Муолажани йил давомида икки марта такрорлаш кифоя. Шу аснода тишлар ўн икки ой давомидан кариесдан ишончли ҳимояланади.
‼️ Ҳозир тадқиқотчилар 10 та гель композицияси учун патиент олишга муваффақ бўлди. Ҳадемай улар сони яна биттага кўпайиши кутиляпти.
💬Telegram | 🌐Facebook

❗️ЖССТ: Дунёда вабо эпидемияси яна авж олмоқда
📌 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган янги ҳисоботда дунё бўйлаб вабо эпидемиясининг тарқалиш хавфи юқори, деб баҳоланди.
📊 Таҳлилларга кўра, ўтган йили сайёрамизда ушбу касалликни юқтирган 709 мингга яқин бемор рўйхатга олинган. Улардан 4,3 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Энг ёмони, ҳали ёз мавсуми яқинлашмай туриб, яна ўсиш кўрсаткичлари қайд этилмоқда.
🔬 Хусусан, жорий йил январь ойида 17 мамлакатда қарийб 41 минг кишига вабо ташхиси қўйилди. Беморлардан 775 нафари хасталик қурбонига айланди.
📈 Янги эпидемия ўчоқлари Африка, Шарқий Ўрта ер денгизи, Америка ва Жануби-Шарқий Осиё минтақаларида аниқланган. Айниқса, Замбия ва Зимбабве мамлакатларида ўсиш суръатлари юқори бўлди.
‼️ Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ мазкур давлатларни зарур дори-дармон ва вакциналар ҳамда бошқа тиббий ресурслар билан таъминлаш чоралари кўрмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muhim_sana
#Zahiriddin_Muhammad_Bobur_541
14 fevral — Zahiriddin Muhammad Bobur tavallud topgan kun
Bugun yurtimiz bo‘ylab Oʻrta asr Sharq madaniyati, adabiyoti va she’riyatida o‘ziga xos o‘rin egallagan adib, shoir, olim, yirik davlat arbobi va sarkarda buyuk bobokalonimizning 541 yilligi keng nishonlanmoqda.
Zahiriddin Muhammad Boburning g‘azal va ruboiylari turkiy she’riyatining eng nodir durdonalari bo‘lib, "Mubayyin", "Xatti Boburiy", "Harb ishi", Aruz haqidagi risolalari islom huquqshunosligi, she’riyat va til nazariyasi sohalari rivojida munosib o‘ringa ega.

❗️Шакарли ичимликлар юқумли бўлмаган касалликлар ривожланиш хавфини оширади
🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 8 миллиондан ортиқ одам нотўғри овқатланиш билан боғлиқ сабабларга кўра вафот этади.
🥤Инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар орасида турли газланган ширин ичимликлар, айниқса, ёшлар ўртасида тобора оммалашиб бормоқда. Уларнинг зарари ёш организмда дарров сезилмаслиги мумкин, аммо вақт ўтиб, бундай ичимликларни мунтазам равишда истеъмол қилишнинг оқибатлари аянчли бўлиши мумкин...
🔹 Ширин, яъни таркибида шакар, ширинлантирувчи ёки шакар ўрнини босувчи моддалар мавжуд бўлган ичимликларни истеъмол қилиш калорияларнинг кўпайиши, ортиқча вазн, семизликни келтириб чиқариши мумкин.
🫀 Бунинг оқибатида эса қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари ва бошқа юқумли бўлмаган хасталиклар ривожланиш хавфи ортади.
📈 Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, таркибида шакар бўлган ва шакар бўлмаган ширин ичимликларни истеъмол қилиш кунига 250 миллилитрга кўпайиши семизлик ривожланиш эҳтимолини мос равишда 12 фоиз ва 21 фоизга, қандли диабет 2 турини 19 фоиз ва 15 фоизга, артериал гипертонияни 10 фоиз ва 8 фоизга ва барча сабабдан ўлимни 4 фоиз ва 6 фоизга оширади.
👦 Хусусан, шакарли ичимликларни кўп истеъмол қиладиган болаларда уни кам истеъмол қиладиган болаларга нисбатан ортиқча вазн ёки семириш эҳтимоли юқорироқ бўлади.
🌀 Шунингдек, шакарга бой ичимликлар ва озиқ-овқатлар одамлар, айниқса, болалар, ўсмирлар ва ёшлар рационида ортиқча калорияларнинг асосий манбаи бўлиши мумкин.

❗️Аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилмоқда
▶️ Илмира Разикова,
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:
📈 — Ҳозир дунёда ҳар уч кишидан бири аллергиядан азият чекмоқда. Бу — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлили. Аммо глобал иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар кескинлашар экан, вазият янада хавотирли тус олиши табиий.
📌 Қолаверса, кимёвий қўшимча ва консервантлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли ортмоқда. Дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилаётганимиз — факт. Кам харакатлик, стресс каби омиллар иммун тизимини тобора заифлаштиряпти.
📊 Шу боис, ЖССТ 2025 йилга бориб, Ер юзи аҳолисининг тенг ярми аллергик касалликлар билан курашишига тўғри келади, деб прогноз қилган. Ҳатто баъзи тараққий этган мамлакатлар аллақачон ушбу чизиққа етиб улгурди.
📋 Бунга қарши самарали курашиш учун ўтган йил 23 ноябрда “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔎 Ҳозир ушбу ҳужжат ижроси доирасида тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошлаб аллергик касалликларнинг эпидемиологик кўрсаткичлари устидан назорат кучайтирилмоқда ва манзилли скрининг текширувлари жорий этиляпти.
💊 Қолаверса, аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморларни ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминлаш тизими йўлга қўйилиши юртдошларимиз учун катта ғамхўрлик бўлди.
🔬 Ҳудудларда аллергология ва клиник иммунология йўналишида юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари турларини босқичма-босқич 10 турдан 20 тургача оширмоқчимиз.
💻 Бундан ташқари, аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестрини яратишга киришдик. Шу мақсадда ҳозир марказимиз ва унинг ҳудудий филиаллари мутахассислари билан биргаликда манзилли ўрганишларни ўтказяпмиз.
🏥 Жумладан, шу ҳафта бошидан муассасамиз етакчи шифокорларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида бўлдик. Ҳудуд кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва қатор оилавий поликлиникаларда мақсадли скрининг текширувлари ташкил этилди.
🩺 Ўтказилган чуқурлаштирилган кўриклар давомида болалар ва катталар, ҳомиладор аёллар юқори малакали аллерголог шифокорлардан тиббий маслаҳат ҳамда стационар ва уй шароитида даволаниш бўйича кўрсатмалар олди. Лозим бўлган беморларга марказда имтиёзли даволаниш учун тавсиялар берилди.
‼️ Шунингдек, хизмат сафаримиз асносида Чирчиқ шаҳрида аҳолига ихтисослаштирилган аллергологик ёрдам кўрсатиш даражаси, мавжуд камчиликлар ҳамда имтиёзли даволаниш учун йўлланмалар бериш тизимида юзага келаётган муаммолар ўрганилди. Мутахассислар учун маҳорат дарслари ташкил этилди.
Ҳозир бундай тизимли ишлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам изчил давом эттирилмоқда.

🔬Ҳар йили 15 февраль — Жаҳон болалар саратонига қарши кураш куни сифатида кенг нишонланади.
👨👨👧👦 Мақсад болалар онкологияси муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб этиш, даволаш шароитларини яхшилаш, ёш беморлар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
‼️ Кучларни бирлаштирайлик — болалар ҳаётини сақлаб қолайлик!
————————
🔬Ежегодно 15 февраля в мире широко отмечается Международный день детей, больных раком.
👨👨👧👦 Цель этой даты — привлечение внимания общественности к проблеме детской онкологии, улучшение условий лечения, поддержка маленьких пациентов и их семей.
‼️ Давайте объединим усилия и спасем жизни детей!

#бир_саволга_бир_жавоб
💬САВОЛ: Давлат тиббий суғуртасини аҳоли ва давлат учун қандай афзал жиҳатлари бор?
💬ЖАВОБ: Албатта бир қатор афзалликлари бор.
⚡️Энг аввало, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва кўламини янада оширишга эришилади.
⚡️Кафолатланган пакетлар доирасида ҳар бир тиббиёт муассасаси даражасида бепул тиббий хизматлар кўрсатилади ва дори воситалари етказиб берилади.
⚡️Тиббиёт соҳасида самарали молиялаштириш тизимига ўтилиб, ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши йўлга қўйилади.
💎Қайд этиш керакки, Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг асосий вазифаси давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш, бошқариш ҳамда ягона давлат сиёсатини амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш. Аҳолининг барча қатламларини давлат томонидан кафолатланган пакет доирасида сифатли ва зарур тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида тиббий хизматлар стратегик хариди тизимини жорий этишда иштирок этади.

#xatlov
QAYTA XATLOV JARAYONLARI O‘TKAZILMOQDA
🔰Zangiota tuman tibbiyot birlashmasi xodimlari tomonidan, Sog‘liqni Saqlash Vazirligining 2024-yildagi “Birlamchi tibbiy sanitariya yordami yangicha yondashuvlar asosida tashkil etish to‘g‘risida”gi 3-XS-sonli buyrug‘i asosida Zangiota tumanida aholiga ko‘rsatilayotgan birlamchi tibbiy sanitariya yordam sifati va skrining dasturlarini samarali o‘tkazish hamda kasalliklarni erta aniqlash maqsadida bir qator amaliy tadbirlar tashkil etilmoqda.
🔰Jumladan, joriy yilning 1 fevralidan 1 apreliga qadar tuman aholisining salomatlik va fiziologik holatidan kelib chiqib, tegishli guruhlarga tasniflash uchun barcha Oilaviy poliklinikalar, oilaviy shifokorlik punktlari hamda ko‘p tarmoqli poliklinikalarda qayta xatlov jarayonlari o‘tkazilmoqda.

#Tibbiy_ko'rik
🏥Toshkent viloyati Bolalar ko‘p tarmoqli tibbiyot markazi rahbari S.Mirzarahimova va markazning barcha tor mutaxassislari ishtirokida Sog‘liqni saqlash vazirligining 3-XC buyrug‘iga asosan, Parkent tuman tibbiyot birlashmasiga qarashli 45-sonli oilaviy poliklinikasida aholiga tibbiyotni yanada yaqinlashtirish maqsadida soxa mutaxassislari tomonidan chuqurlashtirilgan tibbiy ko'rik o'tkazildi.
💊 3-guruhga mansub aholiga tibbiy ko'rikdan o'tkazilib, aniqlangan kasalliklari bo'yicha sog'lomlashtirish rejasi tuzilib, bepul dori-darmon bilan ta’minlandi.
💉4-guruhga mansub, o‘zgalar parvarishiga muxtoj bolalar uyida tibbiy ko'rikdan o'tkazilib, kerakli tavsiya berildi.

📌Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasiga aholiga sifatli tibbiy xizmat ko'satish maqsadida zamonaviy laparoskop apparati olib kelindi.
✅Laparaskopik yoki “minimal invaziv” usulda bajariladigan jarrohlik usuli hozirgi kunda Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasida mavjud.
🔷Jumladan shoshilinch holatlarda jarrohlik amaliyotlari endilikda laparaskop apparati yordamida amalga oshirish tibbiyot birlashmasida yo'lga qo'yildi.