Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.4K subscribers
12.5K photos
1.62K videos
10 files
4.86K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#саломатлик

Фурқат Иманов - Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:

🏥 Ангренда тиббиёт соҳаси замон талабларига мос равишда. Мавжуд имконият ва қулай шароитлар туфайли бир қатор операция амалга оширилиб, аҳоли саломатлиги мустаҳкамланмоқда.

Ангрен шаҳар ўткир қон томир ва политравма марказ филиали жарроҳ ходимлари томонидан "Маҳорат мактаби"
жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Беморда эндотрахеал наркоз остида лапароскопик холецистэктомия қорин бўшлиғини дренажлаш операцияси амалга оширилди.
Операторлардан Э.Яхшибоев, ассистент Д.Эшонхоновлар ўз вазифаларини сидқидилдан бажардилар.

Telegram | Facebook
👍4
#Учрашув

🔰Тошкент вилоятида тиббиёт муассасаларида мавжуд вакант ўринларини тўлдириш мақсадида, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Тошкент Педиатрия тиббиёт институти ҳамкорлигида Бакалавр битирувчи курс талабалари билан учрашув ўтказилди.

❇️Ушбу учрашувда
: Тошкент вилоятида битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш ва ишлаш учун шифокорларга қулай шарт-шароитлар яратилганлиги, ҳамда бирламчи тизимга етук ва чуқур билимга эга бўлган рақобатбардош кадрлар билан бойитиш кераклилиги, зеро — аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва аҳолини розилигини олиш учун янги босқичларга олиб чиқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилиниши, ёш кадрлар вилоятимиз равнақи йўлида олдиларига қўйган мақсадларидан ортга чекинмасликлари даркор,дейди Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи У.А.Абдуганиев

Бугунги учрашув кўтаринки руҳда, савол жавобга бой тарзда ўтди ва битирувчиларга келгуси ишларида омад, зафарлар тиланди.

Telegram | Facebook
👍4👏1
❗️ЖССТ ўсмирлар ўртасида тамаки истеъмолини чеклашга доир тавсияларини эълон қилди

🔴 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кейинги йилларда ёшлар ўртасида тамаки маҳсулотлари истеъмоли, хусусан, электрон сегарета чекиш оммалашиб бораётганидан хавотирда.

Ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг ҳар 10 нафардан 9 нафари 18 ёшга тўлмай туриб, ҳатто баъзилари 11 ёшдан чекишни бошлайди. Вояга етмаганлар ўртасида бу иллат кўп ҳолларда мактаб муҳитида авж олаётгани ачинарли.

📊 Яна бир ташвишланарли ҳолат, тамаки тутуни пассив чекувчилар, яъни ён-атрофдаги ўсмирлар ва болалар ҳаётини ҳам заҳарламоқда. Худди шу омил йилига 1,3 миллионга яқин кишининг ўлимига сабаб бўляпти.

📈 Хусусан, дунёдаги болаларнинг ярми тамаки тутуни билан ифлосланган ҳаводан нафас оляпти.

📌 Ваҳоланки, кашандалик олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг биринчи сабаби. Мутахассислар XXI асрнинг биринчи ярмида чекиш туфайли яна 450 миллион одам ўлиши мумкинлигини тахмин қиляпти.

🩺 Бунинг энг кенг тарқалган сабаблари саратон, юрак хуружи, инсульт ва сурункали обструктив ўпка касалликларидир.

♨️ Қолаверса, сигаретнинг атроф-муҳитга ҳам зиёни катта. Уларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш йилига 84 миллион тонна карбонат ангидрид (CО2) ҳосил бўлишига олиб келади.

➡️ Шундан келиб чиқиб, ЖССТ аввалроқ ҳукуматларни бундай маҳсулотлар реализацияси ва рекламасини тартибга солишга чақирганди.

‼️ Кеча ташкилот томонидан эълон қилинган янги баёнотда мактабларда тамаки истеъмолини тўлиқ тақиқлаш ва “никотиндан холи муҳит” яратиш юзасидан тавсиялар берилди.

Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇦🇿 Шу йил 2-11 октябрь кунлари мамлакатимизда Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси ўтказилади.

➡️🔴 Унинг доирасида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги етакчи даволаш муассасаларида юқори технологик операциялар, қўшма амалиётлар, маҳорат дарслари, катталар ва болаларда кам инвазив хирургия, офтальмология, онкология ва гинекология каби қатор йўналишлар бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.

💠 Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, фармацевтика, халқ табобати, тиббий таълим ва илм-фан соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокамалар марказида бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси соҳа ривожида янги имкониятлар эшигини очиши, шубҳасиз!

Telegram | Facebook
👍3
❗️ ЖССТ эксперти: Ҳозир дунё бўйича COVID-19 нинг доминант версияси йўқ

🦠 Шу йил август ойида Ҳиндистон ва Буюк Британияда коронавируснинг янги мутацияси — EG.5 субварианти тарқалаётгани ҳақида хабар берилганди. Кўп ўтмай Eris деб номланган мазкур версия АҚШ, Хитой, Жанубий Корея ва Япония каби жами 51 давлатда рўйхатга олингани маълум қилинди.

🔴 Шундан сўнг ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус янги мутация ҳозирча Ер юзи аҳолиси саломатлиги учун глобал даражада хавф туғдирмаётган бўлса-да, унинг дунё бўйлаб кенг тарқалиши касалланишлар сони кескин ўсишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

➡️🔴 Куни кеча ташкилотининг CОVID-19 бўйича техник раҳбари Мария Ван Керхове ушбу янги вариантлар билан боғлиқ дунёдаги эпидемиологик вазият ҳақида ахборот берди.

🫥 Унинг таъкидлашича, Eris ўтган вақт ичида жиддий ҳолатларни келтириб чиқаргани йўқ. Қолаверса, у аввал прогноз қилингани каби SARS-CoV-2 нинг доминант версиясига ҳам айланмади.

🔬 Шунга қарамай, мавжуд мутациялар беморларда маълум даражада оғир ўтаётган ҳолатлар йщы эмас. Сўнгги ойларда айрим мамлакатларда касалланиш ва шифохонага ётқизиш кўрсаткичлари ортиб бораётгани ҳам факт.

🔎Ван Керхове бу ўринда бир мунча хавотирли деб ҳисобланган “омикрон”нинг учта — ХBB.1.5, ХBB.1.16 ва EG.5 деб аталувчи субвариантлари ҳақида тўхталди.

📊 Маълум қилинишича, ҳозир EG.5 версияси дунё бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. Бу эса ХBB.1.5 ва ХBB.1.16 мутацияларини юқтириш ҳолатлари пасайишига хизмат қилади. Бироқ бугунги кунда Ер юзида доминант вариант йўқ.

💉 Мутахассис хулосасига кўра, COVID-19 га қарши кураш бўйича синовдан ўтган тажриба ҳамон ўзини оқламоқда. Шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш, бино ва иншоотларда ҳаво айланиш тизимини яхшилаш ва энг муҳими, ўз вақтида эмланиш оғир ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қиляпти.

➡️ Эслатиб ўтамиз, шу кунларда баъзи минтақаларда COVID-19 нинг “Пирола” деб номланган янги BА.2.86 штамми ҳам тарқалмоқда. У ҳозиргача Исроил, Канада, Дания, Буюк Британия, Жанубий Африка, Швеция, Норвегия, Швейцария, Таиланд ва АҚШ каби қатор мамлакатларда рўйхатга олинган.

🕯 Шу кунгача янги мутация билан боғлиқ оғир ҳолатлар келиб чиқмаган бўлса-да, ЖССТ уни ўз кузатуви остига олди.

Telegram | Facebook
👍1
#Эълон

Ўзбекистан Республикаси Президентининг “Олис худудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сон қарорининг 8.1-бандида ҳокимликлар: олис ва чекка худудларда жойлашган бюджет ташкилотлари тиббиёт муассасаларида олий маълумотли мутахассис ва тиббиёт ходимига бўлган эҳтиёж бўйича бўш иш ўринлари юзасидан;

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 сентябрдаги “Бирламчи тиббий- санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка худудлар рўйҳатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 510-сонли қарори билан белгилаб берилган Тошкент вилоятининг олис худудлари ҳисобланган Бўка тумани “Истиқлол” МФЙда шифокорга бўлган эҳтиёж вакант сифатида қолмоқда.
Ушбу эълон юзасидан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг "Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шўъбаси" мудири Азиза Ахмедқуловага мурожаат қилишингиз мумкин.

☎️ Мурожаат учун: (90) 963-54-28

Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️
#Гриппдан_сақланинг

🦠ТВССБ. Куз мавсуми бошланиб, об-ҳаво салқинлашиши билан аҳоли орасида ўткир респиратор касалликлари, айниқса, грипп кенг тарқалиши кузатилади.

Вилоятимиз аҳолисини ушбу хасталик ҳақидаги тиббий билимларини мустаҳкамлаш учун #Гриппдан_сақланинг хештеги остида серияли видео-интервьюлар тайёрлади:

Грипп хасталиги катталарда қандай белгилар билан намоён бўлади? Кимлар хавф гуруҳига киради?

Ушбу саволларга шифокорларимиз
жавоб беришади.

Telegram | Facebook
👍5
#Семинар

🏥Бугун, Тошкент вилояти ҳокими билан бўлган учрашувдаги топшириғига асосан, Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Н.Рахматуллаева бошчилигида Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида ходимларга семинар машғулоти ўтказилди.

📝Семинар мавзуси: Тошкент вилоятида аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом фарзанд туғилиши, соғлом оилани шакллантириш, туғруқлар оралиғини узайтириш, бола ривожланиши ва тарбияси бўйича амалга оширилаёган чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича ўқув семинар.

👩‍⚕️Унда, Паркент тумани намуна сифатида танлаб олинганлиги сабабли, бирламчи тизимдаги кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиника мудирлари, акушер-гинекологлар, бош ҳамширалар, бош доялар, иштирок этишди.

Telegram | Facebook
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун

⚡️Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 50 ўринли болалар шифоҳонаси биноси мукаммал таъмирлаш ишлари учун “Ташаббусли буджет“ (опен бюджет) лойиҳасига қўйилган эди.

Мазкур муассаса ходимлари ҳамда шаҳар аҳолиси ташаббускорлиги билан онлайн овоз бериш йўли билан мазкур лойиҳа ғолиб чиқиб, ажратилган  маблағ эвазига бир ой муддат ичида таъмирланиб, даволаш муассасаси шаҳар аҳолисига фойдаланишга топширилди.
     
Ушбу лойиҳа доирасида нафақат муассаса биноси,  балки замонавий,  ҳалқаро стандартларга жавоб берадиган тиббий ускуналар билан ҳам таъминланди.

Telegram | Facebook
❗️ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Исламов Улуғбек Фазлиддинович Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ҳудудий филиаллар бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.

У. Исламов 1986 йили Тошкент давлат тиббиёт институтини даволаш иши йўналиши бўйича тамомлаган. Кейинчалик шу даргоҳда онкология ихтисослиги бўйича клиник ординатурада ҳамда Россиянинг Н.Н.Петров номидаги онкология илмий текшириш институтида аспирантурада таҳсил олган.

Тиббиёт фанлари номзоди бўлган мутахассис узоқ йиллар давомида Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида шифокор, бўлим мудири каби лавозимларда меҳнат қилган.

Telegram | Facebook
👍2
❗️ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Носирова Умида Ферузовна Тиббиёт ходимларининг малакасини ривожлантириш маркази илмий ишлар ва инновация бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди. 

У. Носирова 2002 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида бакалавриат, 2005 йилда аспирантура босқичларини тамомлаган. Шундан сўнг мазкур институтнинг неонатология кафедрасида ассистент, доцент лавозимларида фаолият юритди.

Тиббиёт фанлари доктори бўлган мутахассис тайинловга қадар Тиббиёт ходимларининг малакасини ривожлантириш маркази неонатология кафедраси мудири лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Telegram | Facebook