Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.2K subscribers
11.7K photos
1.48K videos
10 files
4.53K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#shukuh

Shuningdek, sayl davomida Tibbiyot birlashmasi hududida yashil maydonlar barpo etilib, 50 ta manazarali va mevali daraxt ko‘chati o‘tqazildi.

👉 Bizga aʼzo boʻling
https://t.iss.one/tvhssb
❗️ЖССТ янги пандемия хавфидан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемиологи Ричард Пибоди дунёда парранда гриппи (H5N1) пандемияси бошланиши хавфидан огоҳлантирди.

Чунки мазкур вирус тез мутацияга учраб, нафақат қанотли жонзотлар, балки бемор инсонлардан ҳам юқиш ҳамда кенг тарқалиш хусусиятига эга. Энг ёмони, у одамлар ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

“Шу боис янги пандемияга тайёр туришимиз керак. Ҳозир илмий ҳамжамият вирусларни кузатмоқда ва агар зарурат туғилса, махсус вакциналар ишлаб чиқарилади” — дейди эксперт.

‼️ Эпидемиологнинг қайд этишича, одамлар инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#Live

Ayni damda respublika miqyosida oʻtkazilayotgan “Xavfsiz hayot uchun” velo va piyoda yurish marafoni Nurafshon sity hududidan start oldi.

👉 Bizga aʼzo boʻling https://t.iss.one/tvhssb
❗️Кунига 11 дақиқа пиёда юриш эрта ўлим хавфини 10 фоизга камайтиради

🏃🏻 Буюк Британиянинг Кембриж университети олимлари кунига 11 дақиқа давомида ўртача интенсивликдаги жисмоний фаоллик инсонларда эрта ўлим хавфини 10 фоизга камайтиришини аниқлади.

📉 Бунинг учун мазкур йўналишда ўтказилган 196 та тадқиқот натижалари ўрганиб чиқилди. Якунда ҳафтасига 75 дақиқа пиёда юриш ўлим хавфини 10 фоизга, юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимолини 5 фоизга пасайтириши маълум бўлди.

🩺 Шунингдек, юқоридаги давомийликда яёв юрганлар саратон хасталигига чалиниш хавфидан 3 фоиз кўпроқ ҳимояланади, деган хулосага келинди.

‼️ Тадқиқотчиларнинг тавсия қилишича, ишхона, мактаб, коллеж ва университетларга пиёда ёки велосипедда боришни одат қилиш лозим. Қолаверса, кундалик ҳаёт тарзига ўзимизга ёқадиган жисмоний машғулотларни киритиш катта самара беради.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
⚡️11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ҳукумат фармойишига (91-Ф, 04.03.2023 й.) асосан Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2023 йил 11 март куни “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
📝Буюк шоира Зульфия Исроилова таваллудининг 108 йиллиги кенг нишонланмоқда.

📅Бугун 6 март куни Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Бош шифокор С.С.Мирзарахимова бошчилигида буюк шоира Зульфия Исроилова таваллудининг 108 йиллиги ҳамда 8 -март Хотин-қизлар байрами муносабати билан марказ тиббиёт ҳодимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтказилди.

📍Шоира Зульфия Исроилованинг ҳаёти ва ижоди хақида тиббиёт ходимлари томонидан сўзлаб берилди ва унинг қаламига мансуб шерлар, қўшиқлар ижро этилди.

🎉Тадбир давомида 8-март Хотин-қизлар байрамига бағишлаб марказ тиббиёт ходимлари томонидан саҳна кўринишлари намоиш этилди.

💐Тадбир сўнгида эса марказимиз шифокор йигитлари томонидан аёлларимизга гул ва совғалар билан табриклаб даврани якунлаб беришди.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#sog‘liqni_saqlash

Ohangaron tuman Tibbiyot birlashmasiga qarashli ko‘p tarmoqli markaziy poliklinikaning Yonariq filialida tor mutaxassislar tomonidan aholi uchun bepul tibbiy ko‘rik o‘tkazildi. Kasallik tashxislariga qarab aholiga bepul dori-darmonlar berildi.

📎Shuningdek, ko‘rik yakunida sog‘lom turmush tarzi, to‘g‘ri ovqatlanish, jismoniy faollik yuzasidan targ‘ibot ishlari olib borildi.

👉 Bizga aʼzo boʻling https://t.iss.one/tvhssb