Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10K subscribers
11.7K photos
1.48K videos
10 files
4.55K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Имом Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Имом Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Имом Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Имом Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Имом Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Имом Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Имом Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Имом Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Имом Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Имом Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Имом Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Имом Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Имом Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Имом Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Имом Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Имом Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Имом Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Имом Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади...

🌼🌼🌹🌹🌹🌼🌼
Б И Л А С И З М И?
КЎЗ ЎТКИРЛИГИНИ 70 ЁШГАЧА САҚЛАШ СИРИ

Ёшим 70 га яқинлашиб қолди. Шу пайтга қадар кўзойнак нима эканлигини билмайман. Танага жисмоний ҳаракат нечоғлиқ зарур бўлса, кўзлар учун ҳам машқлар шунчалик зарур. Ана шу каби машқлардан доимий фойдаланганим учун ҳам кўзим яхши кўради. Бемалоло ёзишим, ўқишим мумкин. Мана ўша тавсия.

Хона ўртасига ўтириб олинг. Сўнгра тўғрига қараб, бошни қимирлатмаган ҳолда кўз билан хона бурчаклар бўйлаб, «юриб» чиқинг (расмга қаранг).
Биринчи бўлиб, соат айланиши бўйлаб 20 марта, сўнгра тескари томонга яна 20 марта ҳаракатлантирилади. Бу машқ тугагач, кўз атрофи (пешона, ёноқ, бурун усти) секин-секин шапатиланади.

Бунинг сабаби айнан шу соҳаларда асаб толалари кўп бўлиб, машқлар ёрдамида қон айланиши яхшиланади. Бу эса ўз навбатида кўз ўткирлигига хизмат қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#COVID_19

🦠Коронавирусга қарши бирдамликда курашамиз.

“Шу пайтгача COVID-19 инфекцияси аниқланган беморлар Зангиота туманидаги махсус шифохонада даволанаётган эди. Аммо бугунги кунда касалликка чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани сабабли Янгийул шаҳрида COVID-19 га гумон қилинган ёки касалланган беморларга тезкорлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил қилинди.
‼️«Одамлар инфекция муайян давр оралиғида ўткинчи хусусият деб умид билдиришяпти. Лекин биз ушбу вируснинг ўта хавфли эканлигини тушунишимиз керак!!!
‼️Ўзингизни ва оилангизни ўта хавфли касалликдан сақланг !

Янгийўл шаҳри бўйича
📲CALL-маркази ➡️1281
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЕҲР - ОҚИБАТ ЙЎҚОЛМАСИН !

Ўзаро меҳр - оқибат, самият, бағрикенлик билан бошланган кун қандай яхши!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
⚡️Кўп ҳам газли ичимлик ичаверманг! У организмда турли касалликлар ривожланишига замин яратади

1. Астма
2. Жигар етишмовчилиги
3. Тиш эмалининг емирилиши
4. Юрак касалликлари
5. Остеопороз
6. Семизлик
7. Репродуктив саломатликка салбий таъсири
8. Қандли диабетнинг ривожланиши.

Кўп ҳолатларда касалликни ушбу тури газли ичимликлар ҳисобига келиб чиқади. Буни унутманг, меъёрни ҳам. Ана шунда соғлом ва хотиржам бўласиз!
❗️ Согликни Саклаш Вазирлиги Матбуот Хизматининг хабарига кура кеча юртимизда 879 нафар кишида коронавирус, 529 нафар кишида пневмония аниқланди, 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 28 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 127506 (+879) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌32 нафари Андижон вилоятида,
📌16 нафари Бухоро вилоятида,
📌98 нафари Жиззах вилоятида,
📌27 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌15 нафари Навоий вилоятида,
📌28 нафари Наманган вилоятида,
📌82 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌95 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌75 нафари Фарғона вилоятида,
📌50 нафари Хоразм вилоятида,
📌109 нафари Тошкент вилоятида,
📌140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 529 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 49 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 55 нафар,
🔹Навоий вилоятида 17 нафар,
🔹Наманган вилоятида 21 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 106 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 28 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 66 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 51 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 72 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 121718 (+573) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 859 нафарни ташкил қилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус қандай юқади ва қай тартибда ривожланади? Ушбу видеони куринг ва хулоса чикаринг.
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 614 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈195 миллион 266 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 180 мингдан зиёд киши вафот этган (28.07.2021 йил Европа вақти билан соат 18:10 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 614 012 янги ҳолати аниқланди.
⚫️4 180 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (29.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 13:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈195 миллион 977 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 187 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 34,391 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,484 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,707 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (6,195 миллиондан ортиқ),🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (5,900 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 135 158, Ҳиндистонда 43 654, Бразилияда 18 999, Россияда 22 420, Францияда 24 127 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 970 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 614 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 195 млн 266 тысяч,
📉из них более 4 млн 180 тысяч человек умерло (по состоянию на 18:10 по центральноевропейскому времени 28 июля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 614 012 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️4 180 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 13:21 часов по ташкентскому времени 29 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 195 млн 977 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 187 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 34,391 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,484 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,707 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (6,195 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (5,900 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 135 158, Индии — 43 654, Бразилии — 18 999, России — 22 420, Франции — 24 127 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 970 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Ўзбекистонга 1,2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинади

29 июль куни президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташрифи чоғида «Jurabek Laboratories» МЧЖ қўшма корхонасида «COVID-19» га қарши вакцина ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Учрашувда хабар қилинишича, Ўзбекистонга яна 17,9 млн доза вакцина етиб келиши кутилмоқда:

Moderna — 3 млн доза (олдинроқ хабар берилган эди);

Pfizer/Bio N Tech — 1,2 млн доза;

ZF-UZ-VAC-2001 — 12 млн доза

Спутник V — 1,7 млн доза.

Маълумотга кўра, 2021 йилда харид қилинган барча вакциналарга 44 млн 761,5 минг АҚШ доллари сарфланган. Улардан ўзбек-хитой вакцинасига $ 39 млн 100 минг, Спутник V вакцинасига $3 млн 681,5 минг ва AstraZeneca вакцинасига $1 млн 980 минг сарфланган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
М У Н О С А Б А Т
----------------------
🔰 Ижтимоий тармоқда “Илк қадаминг коррупциядан бошланганидан, афсусдаман, азиз болажоним...” номли хабар тарқалган эди. Унда Тошкент тумани Акушерлик комплексида ҳомиладор аёлларни рўйҳатга олишдан бошлаб, то туғруқхонадан чиққунга қадар тўлолар квитанция ва чекларсиз хамда пуллар шифокор ва ҳамширалар чўнтагига солиниши айтилган эди.
❇️ Ушбу хабар юзасидан Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси рахбарияти Тошкент тумани хокимлиги телеграмм канали оркали шундай муносабат билдирган. Ушбу муносабатда қуйидагилар маълум қилинади:
🔹Хабарда келтирилган маълумотлар ҳаққонийли- гини аниқлаш мақсадида Акушерлик комплекси маъмурияти томонидан ўрганиш ишлари ўтказилди. Шифокор ва ҳамшираларга коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, муомала маданиятига риоя этиш бўйича тушунтириш берилди ҳамда муассаса ходимларидан ноконуний харакатер килмаслик юзасидан кафолат хатлари олинди.
📌Шунингдек, шифохонада даволанаётган ҳомиладор ва фарзандли бўлган аёллардан аноним сўровнома ўтказилиб, Акушерлик комплексининг ҳар бир бўлимида “таклиф ва эътирозлар” қутилари ўрнатилди. Муассаса бош шифокори буйруғи асосида махсус комиссия аъзолари тайинланиб, келиб тушган таклиф ва эътирозлар комиссия аъзолари томонидан ўрганилиши ва таҳлил қилиниши белгиланди, дейилади муносабатда.
Тошкент вилояти Согликни Саклаш бошкармаси матбуот хизмати
⚡️Тезкор хабар

Согликни Саклаш Вазирлиги Матбуот Хизматининг хабарига кура, юртимизга АҚШдан коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси келтирилди

Ҳозиргина Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Вакцина АҚШ томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури доирасида ажратилган бўлиб, айни шу сонияларда махсус ҳаво қатнови воситасида АҚШнинг Алабама штатидан юртимизга етказиб берилди.

Аэропортда юкни қабул қилиб олиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, Бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев, халқаро миқёсда эса АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дениэль Розенблюм, USAID нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчиси Кристофер Фитцпатрик ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Маълумки, «Moderna» компаниясининг коронавирусга қарши қўлланиладиган 3 миллион 60 доза вакцинасини Ўзбекистон учун АҚШ беғараз кўмак тариқасида ажратди.

Айтиш лозимки, Moderna Қўшма Штатларда қўлланилаётган 3 та вакцинадан биттаси ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази (CDC) маълумотига кўра, «Moderna» компаниясининг вакцинаси 94 фоиздан зиёд самарадорликка эга бўлгани ҳолда COVID-19 вируси юқишини бартараф этади.

Аҳамиятли жиҳати, Aмериканинг Moderna вакцинаси ЖССТ томонидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун тасдиқланган («Pfizer», «Johnson & Johnson» компанияларининг вакциналари, шунингдек, «AstraZeneca» компаниясининг икки турдаги препаратидан сўнг) бешинчи вакцина ҳисобланади. ЖССТ экспертлар гуруҳи вакцинанинг вирусга қарши 94,1 фоиз самарадор эканини таъкидлаб, уни 18 ёшдан катта бўлган барча аҳоли гуруҳлари учун тавсия қилган.

ЖССТнинг маълумотига кўра, вакцина кўп дозали флаконда –25ºC дан –15ºC гача бўлган музлатилган суспензия сифатида етказилса-да, флаконларни биринчи дозани олишдан олдин 30 кунгача 2–8°C ҳароратда совутгичда сақлаш мумкин. Бу дегани препаратни жойларга етказиш учун совуқлик занжирини таъминловчи ускуналар бўлиши ҳар доим ҳам шарт эмас. Уни оддий совуткичда ҳам сақласа бўлади. Мазкур вакцина тери остига юборилади, эмлаш 28 кунлик интервал билан икки дозадан иборат.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида COVAX дастурига асосан 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилган эди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 12 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
💉370 минг дозаси "Спутник V",
💉710 минг дозаси AstraZeneca,
💉8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Ҳозирда юртимизда (28 июль ҳолатига кўра) коронавирус инфекциясига қарши жами 6 982 431 доза вакцинадан фойдаланилди, 1 149 687 нафар фуқаро тўлиқ эмланди.

Бугун, 30 июль куни соат 11:00 да Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати биносида расмий вакиллар иштирокида Moderna вакцинасини расмий топшириш маросими бўлиб ўтади.
❗️ Согликни Саклаш Вазирлиги Матбуот Хизматининг маълумотига караганда, кеча юртимизда 897 нафар кишида коронавирус, 546 нафар кишида пневмония аниқланди, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 29 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 128403 (+897) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌34 нафари Андижон вилоятида,
📌14 нафари Бухоро вилоятида,
📌95 нафари Жиззах вилоятида,
📌25 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌14 нафари Навоий вилоятида,
📌41 нафари Наманган вилоятида,
📌92 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌98 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌82 нафари Фарғона вилоятида,
📌36 нафари Хоразм вилоятида,
📌114 нафари Тошкент вилоятида,
📌135 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 546 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 30 нафар,
🔹Наманган вилоятида 25 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 75 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 49 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 67 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 49 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 72 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 122368 (+650) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 866 нафарни ташкил қилди.
❗️ Согликни Саклаш Вазирлиги Матбуот Хизматининг маълумотига кура яна антирекорд: кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 924 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 559 нафарга етди, COVID-19 дан 8 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 30 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129327 (+924) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌35 нафари Андижон вилоятида,
📌17 нафари Бухоро вилоятида,
📌99 нафари Жиззах вилоятида,
📌29 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌20 нафари Навоий вилоятида,
📌35 нафари Наманган вилоятида,
📌94 нафари Самарқанд вилоятида,
📌28 нафари Сирдарё вилоятида,
📌102 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌89 нафари Фарғона вилоятида,
📌47 нафари Хоразм вилоятида,
📌98 нафари Тошкент вилоятида,
📌136 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 559 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 50 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 95 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 25 нафар,
🔹Навоий вилоятида 39 нафар,
🔹Наманган вилоятида 32 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 100 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 37 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 104 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 75 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 42 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 74 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 123164 (+796) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 874 нафарни ташкил қилди.
ССВ: Кеча юртимизда коронавирусга қарши жами 238 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️30 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 238 980 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 168 506 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 48 959 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 21 515 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 434 689 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 4 804 098 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1 883 370 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 747 221 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 192 413 нафарни ташкил қилмоқда.

📊30 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (27 160 доза),
📌Тошкент вилояти (24 952 доза)
📌Фарғона вилояти (24 455 доза),
📌Наманган вилояти (23 059 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 957 284 доза,
📌Наманган вилоятида 955 597 доза,
📌Андижон вилоятида 825 169 доза,
📌Самарқанд вилоятида 689 965 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.

Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Унда:
📌 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар ревматологияси буйича бош маслаҳатчи, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази даволаш ишлари буйича бош шифокор ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Сабирова;
📌Республика перинатал маркази акушер – гинекологи, тиббиёт фанлари номзоди Умида Муҳаммедова иштирок этади.

"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони ҳомиладор аёллар ва болалар саломатлиги, уларни коронавирусдан ҳимоя қилиш каби қатор масалаларга бағишланади.
​​​​“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар томонидан коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларининг олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлиги юзасидан тавсиялар берилган.

Ҳозирги кунга қадар мажбурий вакцинация амалиёти Франция, Греция, Австралия, Италия, Латвия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа давлатларда жорий этилган.

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар доирасида профилактик эмлашлар ўтказишни жорий этиши мумкинлиги назарда тутилган.

Шу билан бирга, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунда фуқаро ёки унинг қонуний вакили тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган (атроф-дагилар учун хавфли касалликка чалинган шахсларга мазкур розиликсиз тиббий ёрдам кўрсатилиши бундан мустасно).

Бироқ ушбу Қонунда юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги юзасидан норма мавжуд эмас.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликда юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда профилактик эмлашдан бош тортган шахсларга нисбатан чеклов чоралари назарда тутилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Қонунда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

биринчидан, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда;

иккинчидан, Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги назарда тутилмоқда.


Қонуннинг қабул қилиниши натижасида коронавирус инфекциясининг янги тўлқинларининг олдини олиш учун аҳоли ўртасида оммавий вакцинацияни ташкил этишнинг қонуний асослари янада мустаҳкамланади ҳамда юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда профилактик эмлаш ўтказишни жорий этиш юзасидан амалдаги қонунчиликдаги мавжуд зиддиятлар бартараф этилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ Согликни Саклаш Вазирлиги Матбуот Хизматининг маълумотига кура юртимизда 1 миллион 211 минг нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

❗️31 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 247 059 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 183 860 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 46 090 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 17 109 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 681 748 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 4 987 958 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 929 460 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 764 330 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 211 019 нафарни ташкил қилмоқда.

📊31 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (28 776 доза),
📌 Тошкент вилояти (27 889 доза),
📌Фарғона вилояти (27 085 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 984 369 доза,
📌 Наманган вилоятида 977 069 доза,
📌Андижон вилоятида 853 945 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.
Азиз юртдошлар, уз вактида эмланинг, негаки коронавирусга карши эмланиш ягона чорадир
БИЗНИНГ МАЬЛУМОТ
--------------------------
💉Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотига кўра 1 август 2021 йил холатига вилоятнинг шаҳар ва туманларида 424 минг 351 нафар фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди.

🦠Тошкент вилоятида жами 1 миллион 880 минг 590 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланиши кўзда тутилган. Вилоятнинг шаҳар ва туманларида 198 та эмлаш пунктлари ташкил этилиб, фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, 104 та эмлаш мобил бригадалари ташкил этилган.

📌1 август 2021 йил куни вилоятда 18 минг 240 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланди.

🔹1 август 2021 йил холатига Тошкент вилоятида 579 минг 206 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

🔺1 август 2021 йил кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Бекобод шаҳри (40,7 фоиз),
- Охонгарон шаҳри (33,5 фоиз),
- Пскент тумани ( (30,6 фоиз),
- Нурафшон шаҳри (28,0 фоиз)

Бўстонлиқ, Қибрай, Паркент туманларида эмлаш ишлари 20 фоизга ҳам етказилмаган.

1 август 2021 йил куни Тошкент туманида 2 минг
363 нафар фуқаро эмланди. Бу вилоятдаги энг юқори
кўрсаткич.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси
ахборот хизмати
Согликни Саклаш Вазирлиги Матбуот Хизматининг хабарига кура кеча юртимизда 863 нафар кишида коронавирус, 498 нафар кишида пневмония аниқланди, 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 131079 (+863) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌87 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌32 нафари Андижон вилоятида,
📌23 нафари Бухоро вилоятида,
📌92 нафари Жиззах вилоятида,
📌27 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌21 нафари Навоий вилоятида,
📌40 нафари Наманган вилоятида,
📌89 нафари Самарқанд вилоятида,
📌23 нафари Сирдарё вилоятида,
📌91 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌89 нафари Фарғона вилоятида,
📌49 нафари Хоразм вилоятида,
📌95 нафари Тошкент вилоятида,
📌105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 498 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 92 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 125 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 24 нафар,
🔹Навоий вилоятида 26 нафар,
🔹Наманган вилоятида 28 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 65 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 77 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 95 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 74 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 127 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 124728 (+733) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 886 нафарни ташкил қилди.