Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.4K subscribers
12.5K photos
1.62K videos
10 files
4.86K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

📌 Давлатимиз раҳбарининг “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2025 – 2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш давлат дастури амалга оширилиши кўзда тутилган. Унинг моҳияти ҳақида аввалроқ батафсил маълумот берган эдик (1, 2, 3).


✔️ Дастур доирасида Саратон касаллиги назорати соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг дастлабки ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.

🔎 Ушбу кенгашнинг асосий вазифалари бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилишга қаратилган лойиҳаларни мувофиқлаштириш, лойиҳалар доирасида фақат синовдан ўтган тестлар, фармацевтика маҳсулотлари ҳамда вакциналар, далилларга асосланган диагностика ҳамда даволаш усуллари қўлланишини назорат қилишдан иборат.

‼️ Таъкидланишича, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида миллий скрининг усули сифатида одам папиллома вируси (ОПВ) синамаси жорий этилган биринчи давлат бўлди. Ушбу янгиликлар диагностика самарадорлигини ошириш ва онкологик касалликлар ривожланишининг олдини олишга қаратилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐
@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍2
#статистика

Зангиота тумани соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар бўйича етакчилик қилмоқда

2024 йилнинг январ-ноябр ойларида Зангиота туманида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми жами 166,5 млрд. сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиши +11,0 % га тўғри келди.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар бўйича ҳудуднинг вилоятдаги улуши 11,4 % билан этакчилик қилмоқда.

Telegram | Facebook
👏4👍1
#тиббий_кўрик

Нурафшондаги эҳтиёжманд аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди
      
Нурафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника шифокорлари томонидан Нурафшон шаҳар "Янгиобод" МФЙ аҳолиси  учун тиббий кўрик ташкил қилинди.

Аҳоли тор соҳа мутахассислари, лаборатория -диагностика ЭКГ ва ултратовуш текширувларидан ўтказилди. Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти  Нурафшон шаҳар бўлими шифокори Н. Деканбаева томонидан "Соғлом овқатланиш" мавзусида  аҳолига тарғибот ишлари ўтказилди.

Telegram | Facebook
👍5
#Hamkorlik #Cooperation #Cотрудничество

Koreyaliklar bilan hamkorlikda viloyatda "Aqlli tibbiyot klasteri"
tashkil etilmoqda
________

A "Smart medicine cluster" is being
established in the region in collaboration with Koreans
________

В Ташкентской области совместно с компанией из Республики Корея
организуется «Кластер умной медицины»

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#туҳфа

Бўстонлиқ туманида яна бир тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди

Бўстонлиқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги “Чорбоғ” оилавий шифокорлик пункти мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Х. Абдуюсупов, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р. Унаров, бирлашма мутасаддилари, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Муассасада яратилган шароитлар билан танишилди.

Telegram | Facebook
👍8👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тиббий_кўрик

Тошкент туманида кенгайтирилган тиббий кўрик ташкил этилди


"Қорабўрик" маҳалласида туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик Қорабўрик, балки Зарбдор ва Беруний маҳалласи фуқаролари жалб этилди.

Унда фуқарорлар бир қатор касалликлар бўйича текширувдан ўтказилди.

Эндиликда, бу сингари чуқурлаштирилган тиббий кўриклар, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш шароитини янада яхшилаш мақсадида белгиланган режа-график асосида мунтазам ўтказиб борилади.

Telegram | Facebook
👍4
#тиббий_кўрик

Янги йўл шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилди


Давлат фуқаролик хизматчиларининг соғлигини мустаҳкамлаш, даволаш ва қайта тиклаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг олий тоифали шифокорлари томонидан давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар учун қулайликлар яратилди. Шаҳар ҳокимлигининг Барча ишчи-ходимларнинг саломатликлари бир қатор йўналишларда текширилди. Касалликларига қараб, даво чоралари белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланиши белгиланган.

Telegram | Facebook
👍11