Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
8.84K subscribers
12K photos
1.52K videos
10 files
4.64K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сайли

Бўка туманида Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган "Саломатлик сайллари" акцияси тиббий кўриги бўлиб ўтди!

📍 Тиббий кўрик Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам илмий Маркази (РШТЁИМ) ва РШТЁИМ Тошкент вилояти филиалининг етакчи мутахасислари томонидан ўтказилди.

🩺19 нафар шифокорлардан ташкил топган ишчи гурухда травматолог, хирург, нейрохирург, болалар хирурги, терапевт, кардиолог, неврапатолог, педиатр, УТТ рентгенолог, МСКТ шифокорлари қатнашди. Мобил МСКТ аппарати ташкил этилиб бир нечта фуқаролар текширувдан ўтказилди
.

Тадбирда қатнашган барча аҳолига соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш жисмоний фаоллиги, ёд танқислиги, қандли диабетни олдини олиш, зарарли одатларни инсон организмига салбий таьсирлари ҳақида тушунтириш ишларива тавсиялар берилди.

👆Юқоридаги видео лавҳа айнан шу ҳақида....


👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Танлов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг Республикада “Ҳамшира-2023” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги Қарори ижроси юзасидан 2023 йилнинг 19 апрел куни Пискент ТТБда АСТТҚҚваЖФОМ ходимлари томонидан “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинацияси бўйича кўрик танлов ташкиллаштирилди.

1. Рахматуллаева Мархабо 1 ўрин
2. Худойқулова Мавлуда 2 ўрин
3. Шахобиддинова Динорахон 3 ўрин

Тадбир юқори савияда ўтказилди. Иштирокчилар ва ғолиблар АСТТҚҚ ва ЖФОМ шифокорлари томонидан фахрий ёрлиқ, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Salomatlik_sayli

🔰 Zangiota tumanida Sog‘liqni saqlash vazirligi tashabbusi bilan tashkil etilgan "Salomatlik sayllari" oyligi doirasida tuman tibbiyot birlashmasining ko‘p tarmoqli markaziy poliklinikasida aholi uchun tibbiy ko‘rik va sog‘lomlashtirish tadbiri tashkil etildi.

🔷Tibbiy ko‘rikda bolalar, ayollar va katta yoshli aholi qatlami ishtirok etdi. Ular ixtisoslashtirilgan tibbiyot markazlari hamda tuman davolash profilaktika mutaxassislari tomonidan tibbiy ko‘rikdan o‘tishdi, davolash- muolaja bo‘yicha tavsiya va maslahatlar olishdi.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
❗️ТВССБ: Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу муборак айём ва дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатишини маълум қилади:

22 та кўп тармоқли иарказий поликлиникава
91 та оилавий поликлиника,
67 та оилавий шифокор пункти,
111 та маҳалла тиббиёт пункти,
туман, вилоят ва шифохоналари,
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Тошкент вилоят филиали унинг ҳудудлардаги 22 та филиали, туманлардаги 21 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда шаҳар, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.

🚑 Вилоятимиз бўйича тез тиббий ёрдам бригадалари ҳамда барча Даволаш профилактика муассасалари аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

☎️ Call-маркази (1103) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олишингиз мумкин.

‼️Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси байрам кунларида меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
❗️Рамазон ҳайити муносабати билан юртдошларимиз кетма-кет тўрт кун дам олади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони имзоланди.

Унга мувофиқ, юртимизда кетма-кет тўрт кун — 21, 22, 23 ва 24 апрель дам олиш кунлари деб белгиланди.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🔬Шу кунларда вилоятимиз бўйлаб Президентимиз топшириғига асосан давлат бюджетидан ажратилган маблағ эвазига оғир дардга чалинган беморларда юқори технологик операцияларнинг ўтказилаётгани минглаб оилалар дардига малҳам бўлишдек эзгу ва хайрли ишга айланди.

❗️Бу эса ижтимоий давлат тамойилининг реал исботи. Тиббий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига кўрсатилаётган катта кўмак.

👆Юқоридаги видео лавҳа айнан шу ҳақида....


👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
❗️ТАЙИНЛОВ

Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Сафоев Нурали Неъматуллоевич Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

1992 йилда туғилган Н. Сафоев Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлагач, меҳнат фаолиятини 2018 йилда Вобкент туман 12-сон қишлоқ оилавий поликлиникасида педиатр-шифокор сифатида бошлаган.

2019 – 2022 йиллар давомида Учқудуқ туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири, ушбу туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби лавозимларда меҳнат қилган.

31 ёшли Н. Сафоев ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Юртимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини давлат сиёсатининг таьминлаш ва мухим вазифа этиб белгиланган. Яьни бу сиёсат негизида

"Инсонга эьтибор" устувор эканлигини билиш мумкин. Махалла хайрия жамоат фонди ҳамда хайрия маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятида яшовчи кам таьминланган ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли вакилларини операция ишлари амалга оширилмоқда.

👆Юқоридаги видео лавҳа айнан шу ҳақида....


👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#tibbiyot

💊Bugun, Qibray tumani tibbiyot birlashmasi hamda Mudofaa vazirligi bilan hamkorlikda 24-OP hududida joylashgan "Ko'prikboshi" mahallasida fuqarolar uchun tibbiy ko'rik bo'lib o'tdi.

🔬Tibbiy korik davomida fuqarolar tor doiradagi mutaxassislar xirurg, nevropatolog, ginekolog,kardiolog, oftal'molog, lor, allergolog, terapevt, endokrinolog, pediatr, travmatolog, UASh hamda diagnostik tekshiruvlar (uzi, rentgen, ekg, laborator tekshiruvidan) o'tkazilmoqda.

📌Tibbiyot xodimlari bugunning o‘zida 324 nafar fuqarolarni tibbiy ko‘rikdan o‘tkaziildi.

🟢Shuningdek, sog'lom turmush tarziga rioya etish, to'g'ri ovqatlanish hamda zararli odatlarni inson organizmiga salbiy ta'siri haqida keng tushunchalar va zarur tavsiyalar berilmoqda.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
❗️“Омикрон”нинг янги варианти қайси тана аъзоларига таъсир кўрсатиши маълум бўлди

🦠 Аввал Ҳиндистонда аниқланиб, сўнг АҚШ, Австралия, Сингапур, Германия каби бир қатор мамлакатларга кириб келган “омикрон” штаммининг янги XBB.1.16 — “Арктур” субварианти Россияда ҳам рўйхатга олинди.

👁 Мутахассислар ҳозир бу мутацияга хос аломатларни чуқур ўрганмоқда. Хусусан, ҳинд шифокорлари фикрига кўра, вирус асосан кўзнинг шиллиқ қаватига таъсир кўрсатяпти. Оқибатда қичишиш ва қизариш билан кечадиган конъюнктивит кузатилмоқда.

🔬 Россиялик педиатр-иммунолог, тиббиёт фанлари доктори Андрей Продеуснинг таъкидлашича, ўта юқумли деб баҳоланаётган XBB.1.16 версияси “кракен”нинг яқин қариндоши.

🤧 Хасталик асосан поллиноз (мавсумий аллергик касаллик) симптомлари билан жуда ўхшаш. Шу билан бирга, юқори иситма ва йўтал ҳам “Арктур”га хос аломат.

🚫 Шифокорлар хулосасига кўра, эндиликда коронавируснинг янги вариантлари пневмонияни деярли келтириб чиқараётгани йўқ.

‼️ Шунга қарамай, экспертлар аҳолига бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда. Чунки яқин келажакда “омикрон”нинг ХBB.1.16 ва ХBB.1.9 турлари катта эҳтимол билан Ер юзида доминант версияга айланиши мумкин.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb