Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.81K subscribers
11.8K photos
1.49K videos
10 files
4.57K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
📌БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНИБ, ҲАДИЯЛАР УЛАШИЛДИ!

❗️7 март куни Тошкент вилояти Эндокринология диспансерида ётиб даволаётган беморлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирда вилоят бош имом хатиби Жасурбек домла Раупов иштирок этиб, диспансерда даволанаётган беморларга саломатлик йўлакчасида, жисмоний машғулотларни ўтказишлари учун ВЕЛОСИПЕД лар ҳадия қилди.

🏃🚴Эндокрин касаллиги бор беморлар учун жисмоний фаоллик даволашнинг энг муҳим қисми бўлганлиги сабабли велосипедда машқ қилиш беморларга жуда фойдали бўлди, бундай муносабатдан уларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
🔄 Live

#tibbiy_ko‘rik

⚡️⚡️⚡️ Ayni damda Yangiyo‘l shahar tibbiyot birlashmasining oliy toifali shifokorlari ishtirokida "Baxt" MFY hududida joylashgan Sport maktabida shahar aholisi uchun bepul chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘rik o‘tkazilmoqda.

👉 Bizga aʼzo boʻling https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сирлари

Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий ва амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали жаррох-онколог У.Қосимов

Онкологик касалликларни этиологияси, турлари, аломатлари тўғристда сўз юритади. Ҳар бир инсон ўз соғлиғига ўзи масьул шундай экан касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олиш осон. Хаста бўлмасдан туриб ҳар бир инсон онколог-шифокорга профилактика учун ҳеч бўлмаганда 1-2 йилда бир марта учраса мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда, инсон саломатлиги билан боғлиқ кўпгина нохуш ҳолатларнинг олди олинади.

Эндоскопия ҳозирги кунда замонавий тиббиётни энг олдинги қаторларида юрган текширув турларига киради дейди Тошкент вилояти бош эндоскопия шифокори А.Абдуҳакимов.

Тўғри овқатланиш рационига эьтибор қаратиш натижасида қанчадан қанча касалликларни олдини олиш тўғрисида сўз юритади Тиббиёт фанлар номзоди онкогинеколог Д.Набиева.

👆Юқоридаги видео
лавҳа айнан шулар ҳақида

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Умумхалқ хайрия ҳашари 18 март куни ўтказилади

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида 2023 йил 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#Tibbiy_ko’rik

🏥Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasiga qarashli koʻp tarmoqli markaziy poliklinikasi xodimlari tomonidan “Degantepa” MFYda  tibbiy koʻrik oʻtkazildi.

🩺Tibbiy koʻrikda 50 nafar fuqaro koʻrikdan o’tkazilib ulardan 8 nafarida surunkali xolestistit,
-12 nafarida yurak ishemik kasalligi
-4 nafarida arterial gipertenziya,
-7 nafarida ginekologik kasallillar
-3 nafarida kamqonlik aniqlandi.

🔹Shuningdek chilla davridagi chaqaloqlar, yotib qolgan bemorlar va nuroniy onaxonlar holidan xabar olindi.

👉 Bizga aʼzo boʻling https://t.iss.one/tvhssb