Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.66K subscribers
12K photos
1.53K videos
10 files
4.67K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
Саломатлик

Нурафшон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ходимлари томонидан "Бобур"  маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш” бўйича тушунтириш тарғибот ишлари ҳамда “Деҳқонобод” маҳалласи ҳудудидаги 13-мактабнинг 9-10-11-синфлари ўртасида “Тамакига қарши курашиш” мавзусида патранаж ҳамшира, маҳалла инспектори, ҳарбий мактаб устози билан биргаликда суҳбат ўтказилди.

Аҳолига соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик бўйича тушунчалар берилиб, тарқатма материаллар тарқатилди.

Telegram | Facebook
#тиббий_кўрик
#тарғибот

Нурафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника шифокорлари томонидан Нурафшон шаҳрида жойлашган Президент мактаби ўқувчилари учун тиббий кўрик ташкил қилинди. Ўқувчилар тор соҳа мутахассислари ва лаборатория текширувлардан ўтказилди.             

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти Нурафшон шаҳар бўлими шифокори Н. Деканбаева томонидан "Тамакини чеклаш" мавзусида  юқори синф ўқувчиларига тарғибот ишлари ўтказилди.

Telegram | Facebook
#статистика

Зангиота тумани соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар бўйича етакчилик қилмоқда

2024 йилнинг январ-ноябр ойларида Зангиота туманида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми жами 166,5 млрд. сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиши +11,0 % га тўғри келди.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар бўйича ҳудуднинг вилоятдаги улуши 11,4 % билан этакчилик қилмоқда.

Telegram | Facebook
#тиббий_кўрик

Нурафшондаги эҳтиёжманд аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди
      
Нурафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника шифокорлари томонидан Нурафшон шаҳар "Янгиобод" МФЙ аҳолиси  учун тиббий кўрик ташкил қилинди.

Аҳоли тор соҳа мутахассислари, лаборатория -диагностика ЭКГ ва ултратовуш текширувларидан ўтказилди. Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти  Нурафшон шаҳар бўлими шифокори Н. Деканбаева томонидан "Соғлом овқатланиш" мавзусида  аҳолига тарғибот ишлари ўтказилди.

Telegram | Facebook