Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.75K subscribers
12K photos
1.53K videos
10 files
4.66K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#ТАЪЗИЯ

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозида бир неча йиллар мобайнида самарали фаолият юритган Юсупова Дилором Рўзиевна вафот этди.

Юсупова Дилором Рузиевна 1949 йил Сирдарё вилоятида тўғилган.

1998 йилгача Тошкент шаҳридаги бир қатор муассасаларда педиатр мутахассислиги бўйича фаолият кўрсатган.

1998-1999 йилларда Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари бўйича муовини;

1999-2002 йилларда Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи лавозимида;

2003-2010 йилларда Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасида бош шифокор лавозимида ишлаган.

Фаолияти давомида Тошкент вилоятининг шошилинч тиббий ёрдам тизими ташкил топишида ва туғруқхоналарнинг “ЮНИСЕФ” ташкилотига аъзо бўлишида беқиёс ҳисса қўшган.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси, Юсупова Дилором Рўзиевнанинг вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Telegram | Facebook
#билдириш

Янгийўл шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамшираларни ишга таклиф қилади (дипломи: умумий ҳамширалик иши, акушер-доя хамшира бўлиши лозим).

Иш жойлари:
-Оилавий поликлиникалар;
-Кўп тармоқли марказий поликлиникаси.

Ишга қабул қилиш 2 босқичда ўтказилади.
1. Суҳбат
(ҳамширалар билим даражасини баҳолаш)
2. Амалиёт
(14 кунлик синов муддати)

Ишга қабул: 11-январь куни, соат 11:00 да, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Маъмурият бўлимида бўлиб ўтади.

Тел: +99998642616
        
Telegram | Facebook
#Ахборот24

Қибрай туманида "Электрон ретцепт" тизими пилот лойиҳаси жорий этилди

————

В Кибрайском районе запущена система выдачи электронных рецептов на лекарственные препараты

Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️жараён

Мураккаб жарроҳлик операциялари болаларда ҳам мувафақиятли амалга оширилмоқда. Энг асосийси, бу жараёнлар бепул бўлиб, мазкур муассасада қўлланилаётган замонавий тиббий асбоб-ускуналар даволаш самарадорлигини оширмоқда.

Тафсилотлар билан "Севимли" телеканали лавҳасида танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook
#тиббий_кўрик

Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

Қибрай тумани "Пўлат" қадам маҳалласида Тиббиёт бирлашмаси томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Унда 170 нафар аҳолининг саломатлиги вилоят ОИТС маркази мутахассислар ва туман тиббиёт бирлашмасининг тор доирадаги (УЗИ, ЭКГ, саккиз йўналишдаги лаборатория) мутахассисалари томонидан назоратдан ўтказилган бўлса, I та II гуруҳ ногиронлари ўз хонадонларида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Telegram | Facebook
#Жараён

Шахсий гигиена – гигиенанинг бир бўлими; шахсий ҳаёт ва меҳнат фаолиятида амал қилиниши зарур бўлган гигиеник тартиб йўли билан одам соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш масалаларини ишлаб чиқади. Шахсий гигиена ҳар бир кишининг ўзига ва ёшига боғлиқ бўлиб, ақлий ва жисмоний меҳнатни тўғри йўлга қўйиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, вақтида овқатланиш, мириқиб ухлаш, меҳнат ва дам олишни тўғри уюштиришдан иборат.

Нурафшон шаҳар 2-сектор Туй тепа мфй худудидаги 6-мтмда КТМП ходимлари томонидан болаларда шаҳсий гигена ва соғлом овқатланиш тўғрисида суҳбат ўтказилди.

Telegram | Facebook