#саломатлик
Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида олис ҳудудларда тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.
Унда шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг етакчи мутахассислари, тажрибали шифокор ва ҳамширалари томонидан маҳаллалардаги нуронийлар, аёллар ҳам болаларнинг саломатлиги назорат қилинди.
100 нафардан зиёд фуқаро жалб этилиб, турли касалликлар аниқланган беморларга амбулатор ва стационар шароитларда даволаниши учун йўлланмалар берилди.
Telegram | Facebook

#ҳашар
Ангрен шаҳрида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кузги кўчат ўтқазиш ишлари изчил давом этаяпти.
Шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли Болалар шифохонасида 800 та етук стандартга мос келадиган терак ва мевали дарахт кўчатлари келтирилди. Эрталабдан ушбу кўчатлар белгиланган ер майдонига экилди.
Ушбу жараён вилоят Наркология диспансери раҳбарияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Маълумот ўрнида, жами кузги мавсумда 1700 туп кўчат экилиши белгиланган бўлиб, режа бажарилди.

#тиббий_кўрик
Эҳтиёжманд аҳолини саломатликларини назорат қилиш тадбирлари давом этмоқда
Бўстонлиқ тумани Тиббиёт бирлашмаси тор доира шифокорлари томонидан 13-сонли оилавий поликлиника ва Юсуфхона оилавий шифокорлик пунктларига қарашли 5 та МФЙ ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимоя ягона рестрига киритилган фуқаролар учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди.
Шу билан бирга тиббий лаборатория ходимлари аҳолидан қон ва бошқа таҳлиллар учун намуналар олишди. Тиббий кўрикда касаллик аниқланган фуқароларга амбулатор шароитида даволаниш учун йўлланма ҳамда бепул дори-дармон берилди.
Асосан, нуронийлар, аёллар, болаларнинг саломатликлари текширилди.

#расмий_муносабат
Газеталарга мажбурий обуна қилдирилаяпти (ми?)
Ижтимоий тармоқда Олмалиқ шаҳар Туғруқ комплекси ишчи-ходимлари томонидан “Олмалиқ ҳаёти”, “Алмалыкский рабочий” ва “Ташкентская правда” газеталарига мажбурий обуна қилдирилмоқда мазмундаги хабар эълон қилинди.
Олмалиқ шаҳар ҳокими Қ. Ҳамдамов томонидан барча ташкилот ва корхона раҳбарларига газеталар чоп этилишини қўллаб-қувватлаш, ўз жамоаларида 2025 йилда даврий матбуот нашрлари билан таъминлаш бўйича тавсиялар берилган.
Шундан келиб чиқиб, тиббиёт соҳасида ишлаётган ходимларнинг, нафақат тиббий билимга эга бўлиши балки, юртимизда, ҳудудларда, шаҳарда бўлаётган маънавий ва маърифий тадбирлардан хабардор бўлиши зарурлиги инобатга олиб, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси масъуллари ташаббуси билан мазкур нашрларга ихтиёрий обуна бўлиш тавсия этилган.

#хушхабар
Тошкент вилоятида эгизаклар туғилиши сони ортиб бормоқда
Тошкент туманида куни кеча 3 нафар қизалоқ дунёга келди.
Шунингдек, Қуйи Чирчиқ туманлараро перинатал марказида ҳам 3 нафар эгиз чақалоқлар туғилди. Уч эгизак фарзанднинг тўнғичи қизалоқ, икки нафари эса ўғил.
Ҳозирда она ва болаларнинг умумий ҳолати қониқарли.
Маълумот учун, жорий йилда вилоят бўйича 3 нафар эгизакларнинг туғилиши кўп кузатилганлиги мутахассисларимиз томонидан таъкидланмоқда.

#диққат
⚡️⚡️Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади — Президент қарори.
“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.
Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.
30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.
Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.