Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.1K subscribers
11.7K photos
1.48K videos
10 files
4.54K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#tibbiy_koʻrik

Bo`stonliqda aholini chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘rikdan o‘tkazish ishlari davom etmoqda

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "Kambag‘allikni qisqartirish va aholi turmush farovonligini oshirish borasidagi chora-tadbirlarni yangi bosqichga olib chiqish to‘g‘risida"gi PF-143-sonli Farmoni ijrosini ta’minlash maqsadida Bo‘stonliq tumani Tibbiyot birlashmasi tor doira shifokorlari tomonidan Ko‘p tarmoqli markaziy poliklinika, Xondoyliq va Soyliq oilaviy shifokorlik punktlariga qarashli 12 ta MFY hududlarida istiqomat qiluvchi ijtimoiy himoya yagona restriga kiritilgan fuqarolar uchun chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘riklar tashkil qilindi.

Shu bilan birga tibbiy laboratoriya xodimlari aholidan qon va boshqa tahlillar uchun namunalar olishdi. Tibbiy ko‘rikda kasallik aniqlangan fuqarolarga ambulator sharoitida davolanish uchun yo‘llanma hamda bepul dori-darmon berildi.

Telegram | Facebook
#Муносабат

Туғуруқхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар ажратилади


Батафсил: https://uza.uz/posts/659945

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#билдириш

♾️Ҳурматли тумандошлар!

🩺Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ходимлари томонидан оториноларингология йўналиши бўйича тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолини соғломлаштириш мақсадида, 2024 йилнинг 27 ноябрь куни Оҳангарон туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида бепул тиббий-кўрик ташкил этилади.

Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси.

Telegram | Facebook
#саломатлик

Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида олис ҳудудларда тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Унда шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг етакчи мутахассислари, тажрибали шифокор ва ҳамширалари томонидан маҳаллалардаги нуронийлар, аёллар ҳам болаларнинг саломатлиги назорат қилинди.

100 нафардан зиёд фуқаро жалб этилиб, турли касалликлар аниқланган беморларга амбулатор ва стационар шароитларда даволаниши учун йўлланмалар берилди.

Telegram | Facebook
#ҳашар

Ангрен шаҳрида "Яшил макон"  лойиҳаси доирасида кузги кўчат ўтқазиш ишлари изчил давом этаяпти.

Шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли Болалар шифохонасида 800 та етук стандартга мос келадиган терак ва мевали  дарахт кўчатлари келтирилди. Эрталабдан ушбу кўчатлар белгиланган ер майдонига экилди.

Ушбу жараён вилоят Наркология диспансери  раҳбарияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Маълумот ўрнида, жами кузги мавсумда 1700 туп кўчат экилиши белгиланган бўлиб, режа бажарилди.

Telegram | Facebook