Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.4K subscribers
12.5K photos
1.62K videos
10 files
4.85K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
🔰ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЭНДОКРИНОЛОГИЯ ДИСПАНСЕРИ томонидан «СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ-УЗОҚ УМР КЎРИШ АСОСИ-Маҳалла нигоҳида» лойиҳаси асосида ўтказиб келинаётган навбатдаги тадбир ЯГИЙЎЛ ШАҲАР ҳокимлигида бўлиб ўтди.

❇️Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом оилани шакиллантиришда аввало маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ходимлар ва маҳалла фаолларини ушбу йўналишдаги билимларини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади.

❇️Шу мақсадда куни кеча диспансер мутахассислари томонидан Янгийўл шаҳридаги 72 нафар МФЙ ходимларига ўқув-семинари ташкил этилди.

🩸Шунингдек тадбир қатнашганлари орасида қандли диабетни аниқлаш мақсадида скрининг тадбирлари ташкил этилди. Скрининг натижасида аниқланган беморларни "Д" назоратга олиш учун яшаш жойи бўйича эндокринолог кўригига юборилди.

Telegram | Facebook
👍18🔥2👏2🤔2
Юртимизда болалар неча турдаги вакциналар билан режали эмланади?

📌 Аҳолини бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш ушбу хасталикларни камайтириш, инфекция ўчоқларини жиловлаш ва бартараф этишда асосий восита ҳисобланади.

🦠 Шу боисдан юртимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Унга кўра, бугунги кунда болалар 13 турдаги юқумли касалликларвирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, пневмококк инфекция, ВПЧ-одам папиллома вирусларига қарши режали тарзда эмланади.

🩺 Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 2000 йилгача мамлакатимизда болалар атиги 6 турдаги инфекцияга қарши эмланган бўлса, ҳозирга келиб, яна 7 турдаги вакцина профилактик эмлаш календарига киритилган ва уларнинг аксарияти бола бир ёшга тўлгунига қадар қўлланилади.

👩‍⚕️ Маълумки, вакцина олишга кўрсатма ёки қарши кўрсатмалар мутахассис томонидан аниқланиб, шифокор ҳар бир она билан боланинг сурункали касалликлари, аввалги эмлаш препаратларига реакциялари ёки асоратлари, дори воситаларига ва озиқ-овқатларга аллергик реакциялари ҳақида қисқа сўров ўтказади.

👧🏻 Шунингдек, суҳбат давомида бола организмининг ўзига хос хусусиятлари (чала туғилиши, туғилишда олган жароҳатлар, талваса) юқумли касалликлар билан оғриган беморлар билан мулоқотда бўлган ёки бўлмаганлиги ҳамда энг сўнгги эмлашдан кейин қанча вақт ўтгани аниқланади.

🤒 Агар бола тана ҳарорати кўтарилиши билан кечувчи ўткир юқумли касалликлар (шамоллаш, ангина, бронхит, грипп, зотилжам) билан оғриган бўлса, қоидага мувофиқ мазкур муолажа у соғайгунга қадар қолдирилади. Шу билан бирга, боланинг аллергик реакцияси бўлса, шифокор билан аввалдан зарур қўшимча чоралар тўғрисида маслаҳатлашилади.

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйича ҳар 100 минг нафар аҳолига 14 нафар бачадон бўйни саратони билан касалланган бемор тўғри келади. Ҳар йили Ер юзида 604 минг нафар аёлда ушбу хасталик аниқланиб, улардан 342 минг нафари вафот этмоқда. Юртимизда бу хасталик барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринни эгаллайди.

🔬Ўлим кўрсаткичи бўйича эса барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон бези саратонидан кейин учинчи ва туғиш ёшидаги аёллар орасида эса иккинчи поғонада қайд этилган. Касалликнинг олдини олиш учун уни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш ҳамда 9 ёшдаги қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш ҳисобланади.

📋 Шу боисдан 2019 йилдан бошлаб миллий эмлаш календарига бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ОПВ вакцинаси ҳам киритилди. Натижада ҳар йили 9 ёшли 350 минг нафардан ортиқ қизлар ушбу вакцина билан эмланмоқда.

— Бундай саъй-ҳаракатлар туфайли бугунги кунда мамлакатимизда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этмоқда, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова. — Вакцинация тадбирлари учун эса 3 минг 138 та эмлаш пунктлари ажратилган.


🏥 Қувонарлиси, иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши туфайли 1996 йилдан буён юртимизда ёввойи полиовируслар келтириб чиқарадиган полиомиелит касаллиги тугатилди ва Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд” сертификатини олишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, 2024 йил ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге томонидан юртимизда вирусли гепатитнинг В тури сифатли эмлаш натижасида элиминация қилинганлиги бўйича сертификат берилди.

‼️ Энг муҳими, мамлакатимизда вакциналарнинг сифати ва самарадорлиги халқаро стандартлар асосида назорат қилинади ва барча соғлиқни сақлаш муассасаларида юқори даражада таъминланган.

Telegram | Facebook
👍24
#Янгилик

❗️
Тез ёрдам машиналари содир этган қоидабузарликларни ортиқча қоғозбозликсиз тугатиш кўзда тутилмоқда

📋 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

🚑 Мазкур қонун лойиҳаси билан тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари томонидан содир этилган қоидабузарликлар юзасидан юритилган маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликдан воз кечган ҳолда тугатиш тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

‼️Амалдаги тартибга кўра, бу ҳолатда махсус автомашина ҳайдовчилари хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган тақдирдагина уларга нисбатан юритилган маъмурий иш тугатилаётган эди.

🚧 Умуман олганда, ушбу қонун лойиҳаси йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, бу жараёнда мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларга барҳам бериш ҳамда мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

📱Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Telegram | Facebook
👍15
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳозирги кунда "мойка"га ёпилган экан. Лекин материаллар учун кичик тиббиёт ходимларидан 100.000-сўм, ҳамширалар 150.000-сўм ва шифокорлардан 250.000-сўм йиғишмоқда эмиш” мазмунида мурожаат юзасидан расмий муносабат.


Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Тошкент вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг тегишли буйруқларига асосан, Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 15 июлдан 2024 йил 2 августгача режали ювиш ишлари ўтказиш учун фаолиятини вақтинча тўхтатган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ходимлардан пул йиғиш ҳақида овозли хабар Тошкент вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази гемодиализ бўлими мудири Қодиров Шухрат Усмоновичга тегишли эканлиги аниқланди.

Воҳаланки режали ювиш олди тайёргарлиги даврида эрталабги йиғилишларда Марказ раҳбарияти томонидан бир неча марта бўлимларда жорий таъмирлаш ўтказиш қатъиян тақиқланганлигини, фақатгина ювиш, дезинфекция ва дератизация ишлари бажарилиши таъкидланган.

Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбари Қосимов Бахтиёр Зокирович ушбу ҳолат юзасидан тезкор йиғилиш ўтказди ҳамда юқоридаги ҳолат бўйича гемодиализ бўлими мудири Ш.У. Қодировнинг ўзбошимчалик билан ходимлардан пул йиғиш тўғрисида берган топшириғи бўйича Интизомий жазо сифатида, ўртача ойлик иш хақининг 30 фоизини ушлаб қолиш чораси қўлланилди.

Марказ раҳбарияти томонидан режали ювиш даврида ходимлардан пул маблағлари йиғилмаслиги (чиқимдор бўлмаслиги)га кафолат берилди.

Telegram | Facebook
👍35🤔8🔥4
❗️Ногиронликни белгилаш тизими такомиллаштирилади

Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.) қабул қилинди.

🔰 Ҳужжатга кўра, Ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🗓 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, 2025 йил 1 сентябргача республиканинг қолган ҳудудларида:

🔹фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;

🔹тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади;

🔹“Инсон” марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;

🔹шахс соғлиғининг ҳолатига кўра “Инсон” марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;

🔹2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.

Telegram | Facebook
👍23
❗️ЖССТ дориларга чидамли сил ва гепатит C ни даволаш бўйича тезкор хабарни эълон қилди

🌏 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир пайтнинг ўзида ҳам гепатит C, ҳам кенг турдаги дориларга ёки рифампицинга чидамли туберкулёздан азият чекаётган беморларни даволашга доир тезкор хабарни эълон қилди.

🔬Тадқиқотлар давомида тасдиқланишича, ҳар икки хасталикни биргаликда муолажа қилиш бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, бундай терапия даволаш самарадорлигини ошириб, кузатув остидаги беморлар сони камайиши ҳамда ўлим кўрсаткичлари қисқаришига хизмат қилади.

💊 Мазкур жараёнда қисқа ёки узоқ муддатли перорал муолажа курсларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун дори воситаларининг ўзаро таъсири ва беморнинг хоҳиш-истаклари инобатга олиниши керак.

📋 ЖССТ келгусида ушбу ёндашув асосида сил касаллигини даволашга доир тавсияларига тегишли ўзгартиришлар киритишни режалаштирмоқда.

📊 Эслатиб ўтамиз: туберкулёзнинг олдини олиш ва уни тўлиқ даволаш мумкинлигига қарамай, бу хасталик ер юзида ҳар йили 1,6 миллион нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Гепатит эса юқумли касалликлар орасида ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради ва йилига 1,3 миллион инсон шу хасталикдан кўз юмади.

Telegram | Facebook
👍14
❗️ЖССТ раҳбари: Исталган пайтда янги пандемия бошланиши мумкин

🔬 Бундан салкам 3 ой аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб парранда гриппи деб аталувчи H5N1 вируси кенг тарқала бошлагани ҳақида баёнот билан чиққанди.

📊 Бунга апрель ойида АҚШда ушбу касаллик инсонларга ҳам юқиши билан боғлиқ илк ҳолат аниқлангани, кўп ўтмай Мексикада инсонлар ўртасида инфекциянинг янги — H5N2 штаммидан биринчи ўлим қайд этилгани сабаб бўлди.

🔎 Кузатувларга кўра, илгари фақат паррандалар нобуд бўлишига олиб келган бу хасталик мутацияга учрашда давом этяпти. Оқибатда ундан сутэмизувчилар туркумига мансуб баъзи жонзотлар, масалан, қорамоллар ҳам зарар кўраяпти.

📌 Энди хасталик одамлар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдира бошлагани эса мутахассисларни жиддий ташвишга солмоқда. Ўтган йили Кабоджада қайд этилган ўлим ҳолатлари бошқа минтақаларда ҳам янги штамм оқибатида кузатилиши бунинг учун етарли асос.

♻️ ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган Ҳукуматлараро музокаралар органи йиғилишида шу ҳақда тўхталиб, дунёда исталган вақтда янги пандемия бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

‼️ Буни изоҳлаш учун парранда гриппи эпидемиясининг кутилмаганда авж олишини эслатиб ўтди. Ўз навбатида, барча ҳукуматларни мазкур вирус устидан назоратни кучайтиришга чақирди.

Telegram | Facebook
👍10🕊1
Кексаликни соғлом ҳолда кутиб олиш ва узоқ умр кўришни истайсизми?

👵🏻 Ҳар бир инсон юз ёшга етиб, невара ва чевараларининг улғайишини кўришни орзу қилади. Аммо нафақат узоқ умр кўриш, балки кексаликни бахтли, соғлом, кучга тўла ҳолда кутиб олиш муҳимдир.

Кексаликда инсон организми ҳаёт сифатини ёмонлаштирадиган табиий ўзгаришларга дуч келади. Остеопороз, ҳиссий функциялар (эшитиш, кўриш) пасайишининг олдини олишга ва турли жароҳатлар эҳтимолини туширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

❗️Соғлом қариш ва узоқ умр кўриш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш зарур.

🥙 1. Тўғри овқатланиш. Кунига камида 5 марта овқатланинг. Рационингиздан аччиқ, ёғли, шўр овқатларни чиқариб ташланг. Ширинлик истеъмолини минимал даражага туширинг. Кунига камида 500 г мева ва сабзавотлар енг. Иммунитет тизимини мустаҳкамлаш учун рационингизга кальцийга бой бўлган сут маҳсулотлари, баъзи баргли сабзавотлар; остеопорознинг олдини олиш учун магний, фосфор ва Д витамини бўлган; юрак-қон томир тизими ва мия ҳолатини нормал ҳолда сақлаш учун таркибида тўйинмаган ёғлар, айниқса Омега-3 бўлган маҳсулотларни қўшинг. Қайнатилган ёки буғда пиширилган таомларни кўпроқ истеъмол қилинг. Ётишдан олдин овқатланманг.

🏊🏻 2. Жисмоний фаоллик. Катта ёшлилар кунига ҳеч бўлмаганда ярим соат ҳаракатда бўлиши керак. Тоза ҳавода пиёда сайр қилиш, велосипедда юриш ва сузиш тананинг кўплаб аъзолари ва тизимларини соғлом ҳолатда сақлашга ёрдам беради. Асосийси, мунтазам равишда шуғулланиш керак. Жисмоний фаоллик юрак-қон томир тизимининг ҳолатини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди ҳамда уларга қон ва кислород етказиб беришни рағбатлантириш орқали мия ҳужайраларини соғлом ҳолда сақлайди.

📘 3. Мияни ишлатувчи машғулотларни бажариш. Мантиқий масалалар, кроссвордларни ечиш, китоб ўқиш ва улардаги воқеаларни кимгадир ҳикоя қилиб бериш, янги билимларга эга бўлиш тавсия этилади.

4. Режимга риоя қилиш. Доим бир вақтда уйғониш, бадантарбия қилиш, овқатланиш ва уйқуга ётишга ҳаракат қилинг. Кунига камида 8 соат ухланг.

👨‍👩‍👦‍👦 5. Ижтимоий фаол бўлиш. Қариндошлар, дўстлар ва яқинлар билан мулоқот қилиш, қизиқарли тадбирлар, кўргазмалар, театрларга бориш соғлом узоқ умр кўришнинг муҳим таркибий қисмидир. Ёлғизлик саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

😁 6. Оптимистик дунёқараш. Ҳаётга ижобий муносабат умр кўриш давомийлигини оширади ва стресс даражасини пасайтиради, саломатликни сақлашга ёрдам беради.

🌳🎼 7. Хобби. Боғдорчилик, китоб ўқиш, қўл меҳнати билан шуғулланиш ёки ёқимли мусиқани тинглаш каби севимли машғулотларингизга вақт ажратинг.

🍷 8. Ёмон одатлардан воз кечиш. Юрак, қон томирлар ва ўпканинг энг жиддий касалликлари чекиш билан боғлиқ, спиртли ичимликлар эса барча тизимлар ва органларга зарар келтиради.

👩🏻‍⚕️ 9. Саломатлик ҳолатини мунтазам текшириб туриш. Вазн ва бел айланаси меъёридан ошиб кетмаслигига эътиборли бўлинг. Бел айланаси эркаклар учун 102 см, аёллар учун 88 см дан ортмаслиги керак. Юзага келиши мумкин бўлган касалликларни эрта ташхислаш учун ҳар йили шифокорингиз кўригидан ўтиб туринг. Қон босими, холестерин ва қондаги шакар миқдорини кузатиб боринг. Сурункали касалликларингиз бўлса, мунтазам керакли текширув ва даволанишдан ўтинг. Кўриш ва эшитиш билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш учун қуёшнинг ультрабинафша нурланишидан ўзингизни асранг ва шовқинли жойларга борманг.

📌 Соғлом қариш нафақат умр кўриш давомийлигини, балки ҳаёт сифатини — жисмоний, ақлий ва ҳиссий саломатликни ҳам ўз ичига олади. Соғлом узоқ умр кўриш кўп жиҳатдан инсоннинг ўз ҳаракатига боғлиқ. Ҳа, бу осон иш эмас ва доимий тарзда ўз устида ишлашни талаб қилади. Аммо кексаликкача бахтли ва ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшаш учун арзийди.

Telegram | Facebook
👍22🤔1
❗️Қўлларни нега тез-тез ювиш керак?

🖇 Пандемия даврида қўлларни мунтазам тарзда совунлаб ювиш кун тартибига чиққан эди. Аммо ҳозирчи, гигиенанинг бу оддий қоидаси кўпчилик томонидан унутилмадимикан?! Қўлларни доим ювиш турли касалликлар профилактикасида муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли бу мавзуга яна бир бор қайтиб, унга доир қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз.

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, қўлларни ювмаслик муаммоси глобал миқёсда кўриб чиқилса, ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. ЖССТ экспертларининг фикрича, “овқатланишдан олдин ва ҳожатхонадан фойдалангандан кейин қўл ювиш” каби оддий қоидага риоя қилиш орқали кўплаб касалликнинг олдини олиш мумкин.

👏🏻 Энг кўп бактериялар қўл кафтида яшайди. Инсон танасидаги кўп бактериялар соч ва қўлларда тўпланган. Бактерияларнинг аксарияти тирноқлар остида, кафтларнинг ён томонларида ва терининг бурмаларида бўлади.

🦠 Тоза қўл териси юзасида микроблар 10 дақиқа ичида ўлади. Агар қўллар ифлос бўлса, 95% ҳолларда микроблар омон қолади ва фаол равишда кўпайиши мумкин.

👐🏻 Олимлар чап ва ўнг қўлларда мутлақо бошқа-бошқа микроблар яшашини аниқлаган.

👩🏻‍💼 Офис ходимининг қўллари ўртача 10 миллион турдаги бактериялар билан алоқа қилади.

📱 Юзасида энг кўп бактерия тўпланадиган нарсалар — пул, телефон ва эшик тутқичларидир. Чунки улар доимий муомалада бўлиб, бир кунда бир нечта қўл билан ушланиши мумкин. Шунга қарамай, катта ёшли аҳолининг атиги 27 фоизи пул ушлаганидан кейин қўлларини ювар экан.

🧑🏻‍💻 Замонавий технологияларнинг ривожланиши билан кўплаб микроорганизмлар компьютерлар ва ноутбукларнинг клавиатураларида, шунингдек шаҳар аҳолисининг аксарияти деярли бир дақиқага ҳам ажралмайдиган мобил телефонларида яшайди. Масалан, мобил телефон юзасида микроб ва бактериялар ҳожатхонадагига қараганда 10 баравар кўпроқ бўларкан.

🚿 Қўлни камида 20 сония давомида ва илиқ сувда ювиш тавсия этилади. Жуда иссиқ сувда ювиш қўл гигиенаси самарадорлигини оширмайди. Аксинча, иссиқ сув зарарли бўлиб, қўлнинг нозик терисини қуритади ва яллиғлантириши мумкин.

🧼 Афсуски, тез-тез қўл ювиш фойдали микроорганизмларни ҳам ўлдиради. Қўлларимизда нафақат касаллик уйғотувчи, балки организмимизни ҳимоя қиладиган фойдали бактериялар ҳам яшайди. Қўлларни ҳаддан ташқари кўп ювиш уларнинг ҳам нобуд бўлишига олиб келади.

🧽 Бундан ташқари, ювиш воситаларидан кўп фойдаланиш туфайли тери ёрилиши ва бу ёриқлар инфекциялар учун ўзига хос “кириш эшиги”га айланиши мумкин. Бироқ, бу қўлларни кунига бир-икки марта ювиш керак дегани эмас, уларни ҳар сафар ифлосланганидан кейин тозалаш керак.

Telegram | Facebook
👍16
#Тайинлов

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Асадов Дониёр Алишерович Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Д. Асадов 2012 йил Тошкент тиббиёт академиясини бакалавриат, 2014 йил Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти “Акушерлик ва гинекология” кафедрасининг клиник ординатура йўналишини тамомлаган.

Д. Асадов тайинловга қадар Самақранд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

💬Telegram | 🌐Facebook
👍32🤔2
❗️50 ёшдан ошган аёллар ўтиши керак бўлган 7 та муҳим тиббий текширув

📌 50 ёшдан ошган аёллар саломатлигини сақлаш ва ҳаёт сифати юқори бўлиши учун мунтазам тиббий текширувлардан ўтиб туриши лозим. Боиси бу ёшда улар кўплаб касалликлар ва саломатлик муаммоларига дуч келиш хавфи остида бўлади. Шу сабабли бу ёшда ўз вақтида диагностика ва профилактика муҳим аҳамиятга эга.

🔬 Қуйида 50 ёшдан ошган аёллар учун тавсия қилинадиган асосий тиббий текширувлар ҳақида маълумот берамиз.

1.🎗Кўкрак бези саратони скрининги.

Кўкрак бези саратонини ўз вақтида аниқлаш жуда муҳим. Шу боис 50 ёшдан ошган аёллар учун ҳар йили бир марта маммография текширувидан ўтиш тавсия этилади. Агар оилада кўкрак бези саратони билан оғриганлар бўлса, бу текширувни тез-тез ўтказиш керак.

2. 🚺 Бачадон бўйни саратони скрининги.

Ушбу текширув ўлим даражаси юқори бўлган энг хавфли касалликлардан бири — бачадон бўйни саратонини эрта аниқлашга ёрдам беради. Бироқ айрим аёллар бу текширувни эътиборсиз қолдиради.

Қайғули оқибатлар кўпинча беморлар ўз вақтида кўрикдан ўтмаганлиги сабабли юзага келади. Кольпоскопия бачадон бўйни ўсмаларини ташхислаш учун қўлланилади.

3. 🩻 Остеопороз диагностикаси.

Менопауза бошланиши билан аёлларда остеопороз (суякларнинг мўрт бўлиши) хавфи ортади. Хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи энг самарали текширув суяк денситометриясидир (суяк зичлигини ўлчаш). 50 ёшдан кейин ҳар йили ушбу текширувдан ўтиб туриш фойдали.

4. 🩺 Қон босими назорати.

Менопауза ва у билан боғлиқ ўзгаришлар туфайли аёлларда гипертония ривожланиши жуда кенг тарқалган. Агар у назорат остида бўлмаса, хавфли юрак-қон томир патологиялари вужудга келиши мумкин.

5. 🧫 Тўлиқ гормонал текширув.

Эстроген ва тестостерон йиллар давомида ўзгариб турадиган асосий гормонлардир. Бироқ бошқа гормонларни ҳам мунтазам текшириб турган яхши. Чунки уларнинг мувозанати метаболизм, мия фаолияти, иштаҳа, тана ҳарорати ва бошқаларга таъсир қилиши мумкин.

6. 🩸Қонда шакар ва холестерин миқдорини аниқлаш.

Қонда глюкоза даражасини текшириш иккинчи тоифа қандли диабетни аниқлашга ёрдам беради. Бу кўпинча 40-50 ёшдан кейин ташхис қилинади.

Ёмон холестерин (ЛДЛ) учун ўз вақтида ва мунтазам равишда қон таҳлилини топшириш инфаркт ва инсультнинг сабаби бўлган атеросклероз (томирларнинг деворларида бляшка шаклланиши) ривожланишининг олдини олади.

7. 👁 Кўз ва эшитиш текширувлари.

Кўз ва эшитиш қобилиятини сақлаш учун офтальмолог ва оториноларинголог кўригидан ўтиб туриш зарур. Кўриш ва эшитиш даражасида ўзгаришлар аниқланса, тезда мутахассисга мурожаат қилиш тавсия этилади.

💬Telegram | 🌐Facebook
👍28
❗️ЖССТ: Дунёда 35 миллион нафар бола қизамиқдан ҳимояланмаган

🦠 Уч йил давом этган коронавирус пандемияси кўплаб соҳаларда узилиш ва тўхталишларга сабаб бўлди. Хусусан, дунё бўйлаб болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш қамрови ҳам кескин пасайиши кузатилди.

📊 Мана, ҳозир эпидемиологик вазият барқарор. Касаллик ортга чекинган. Аммо ўтган йили вакцина олмаган болалар сони пандемиядан аввалги давр — 2019 йилга қиёслаганда 2,7 миллион нафарга кўпайгани афсусланарли ҳол.

📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ томонидан эълон қилинган янги қўшма ҳисобот айни шу муаммо таҳлилига бағишланди.

📈 Унда қайд этилишича, 2022 йилда 13,9 миллион нафар ўғил-қиз дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши бир марталик вакциналарни қабул қилмаган бўлса, 2023 йилда улар сони 14,5 миллион нафарга етган.

🔎 Бундан ташқари, қарийб 35 миллион бола қизамиққа қарши умуман эмланмаган ёки вакциналарнинг тегишли дозасини олмаган.

💉Дунё бўйича 83 фоиз ўғил-қиз худди шу касалликка қарши бир дозада, 74 фоизи эса 2 босқичда эмланган. Бироқ ЖССТ томонидан бу борада қамровни 95 фоизга етказиш мақсад қилинган. Шу маънода, эришилган кўрсаткичлар қониқарли эмас.

‼️Шу боис ташкилот тегишли ҳукуматларни бу муаммони бартараф этиш учун фаол чора-тадбирларни амалга оширишга чақирди.

Telegram | Facebook
👍19
❗️ЖССТ: Олти ойда қарийб 250 минг кишида вабо касаллиги аниқланди

🌍 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида дунё бўйлаб вабо касаллиги тарқалиш хавфи жуда юқори, деб баҳоланди. Хўш, бунга қандай асос бор?

📊 Гап шундаки, жорий йилнинг биргина июнь ойида 18 мамлакатда яшовчи 40,5 минг нафардан кўпроқ беморда ушбу хасталик аниқланди. Уларнинг 166 нафари эпидемия оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

📈 Аксарият вабо ўчоқлари, яъни 32,5 мингга яқин янги касалланиш ҳолатлари Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатларида рўйхатга олинган. Афғонистонда қарийб 18,7 минг, Яманда 6,6 миндан ортиқ, Покистонда эса 5200 дан зиёд киши ушбу инфекцияни юқтирган.

🔎 “ЖССТ дунё бўйлаб эпидемиялар сони ортиши ва уларнинг тарқалиш кўлами кенгайиши, шунингдек, вакциналар ва бошқа ресурслар тақчиллигини ҳисобга олиб, глобал даражадаги хавфни жуда юқори, деб баҳолашда давом этмоқда”, — дейилади ҳисоботда.


💉Чиндан ҳам, ҳозир қатор давлатларда вабога қарши эмлаш воситалари етишмовчилиги кузатиляпти. Масалан, ўтган йил январь ойидан буён 17 та мамлакат 102 миллион доза вакцина сўраган бўлса, ишлаб чиқариш миқдори 51 миллион дозани ташкил этди. Бугун эса захирадаги 7,5 миллион доза эмлаш воситаси қолган, холос.

‼️ Умуман, жорий йил январь-июнь ойларида дунёнинг 25 та давлатида 250 минг нафарга яқин киши вабо билан касалланган ва улардан 2 137 нафари вафот этган.

Telegram | Facebook
👍14🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Аҳолини бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш ушбу хасталикларни камайтириш, инфекция ўчоқларини жиловлаш ва бартараф этишда муҳим восита ҳисобланади.

🔬Шу боисдан бугун юртимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Унга кўра, болалар 13 турдаги юқумли касалликларга қарши режали тарзда эмланади.

📊 Мазкур саъй-ҳаракатлар туфайли мамлакатимизда профилактик эмлаш билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этмоқда. Вакцинация тадбирлари учун эса 3 минг 138 та эмлаш пункти ажратилган.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали эмлашнинг аҳамияти, юртимизда бу йўналишда олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари билан яқиндан танишасиз.

Telegram | Facebook
👍18
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?

🔷 Соғлом фарзандлар туғилишининг асосий омили нима? Кўпчилик буни ҳомиладорлик давридаги тўғри парвариш билан боғлайди. Аслида эса соғлом оила ва соғлом фарзанднинг асоси никоҳ олдидан келин-куёвларнинг тиббий кўрикдан ўтишидир.

🗂 Тўйнинг ёқимли ташвишлари сирасида бўлғуси жуфтликнинг бундай юмуш билан машғул бўлиши баъзида бирмунча ортиқча ишдек бўлиб туюлса-да, бу — оила келажаги учун қўйилган муҳим тамал тошидир. Шу боис қуйида тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби ҳақида батафсил маълумот бериб ўтмоқчимиз.

🖇 Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, бўлғуси келин-куёвлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Бундан кўзланган асосий мақсад – соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олишдир. 50 ёшгача бўлган барча никоҳланувчилар турмуш қуришдан аввал тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Унинг хулосасига қараб, бўлажак оила вакиллари келажак учун қарор қабул қилишади.

📝 1-қадам. Никоҳланувчи шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳни қайд этиш учун ариза берадилар. Шундан сўнг, юборилган аризани ФҲДЁ органлари кўриб чиқиб, бўлғуси жуфтликка тиббий кўрикдан ўтиш учун қоғоз шаклидаги йўлланмани тақдим этади.

🏥 2-қадам. Ёшлар доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидаги туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида бепул диспансеризациядан, яъни кардиолог, эндокринолог, ревматолог, уролог мутахассислари жалб қилинган ҳолда никоҳ олди тиббий кўригидан ва қўшимча УТТ, ЭКГ, ўпканинг рентген ёки флюрография текширувидан ўтади. Шунингдек, умумий қон таҳлили, қондаги қанд миқдори аниқланади, RW ва ОИВ/ОИТСга текширув учун қон топширилади.

🧬 Тиббий кўрик жараёнида генетик текширувларга зарурат бўлганда, ёшларнинг ўзаро келишуви асосида улар пуллик асосда амалга оширилиши мумкин.

🔬3-қадам. Никоҳланувчилар руҳий, наркологик, таносил, сил касалликлари бўйича туман диспансерларида тиббий кўрикдан ўтадилар. Ушбу касалликлар инсон ва насл учун хавфли бўлиб, тиббий текширувдан ўтиш орқали келажак авлоднинг соғлом дунёга келишига замин яратилади.

📃 4-қадам. Кўрик натижалари тўғрисида тиббиёт муассасасининг хулосаси маълумотномада акс эттирилади. Маълумотнома тиббиёт муассасасининг муҳри ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланиб, никоҳланувчиларга берилади. Тиббиёт муассасасининг масъул ходими маълумотномани тақдим этаётганида никоҳланувчи шахсга аниқланган касалликларнинг никоҳ тузилгандан кейин юзага келтириши мумкин бўлган оқибатларини тушунтиради.

🗓 Маълумотноманинг амал қилиш муддати — уч ой.

📌 Муҳими, тиббий кўрикдан ўтиш муддати никоҳланувчи шахслар тиббиёт муассасасига мурожаат қилган кундан бошлаб икки ҳафтадан ошмаслиги керак.

🩺 5-қадам. Никоҳланувчи шахсларда текшириш натижасида дарҳол даволаш курсидан ўтишни талаб этувчи касалликлар аниқланган тақдирда, улар белгиланган тартибда тегишли даволаш муассасаларига йўналтирилади.

💯 6-қадам. Бўлажак оила вакиллари никоҳ қайд этилгунга қадар иккинчи томонни тиббий текшириш натижаларидан хабардор қилиши шарт.

💞ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида икки томоннинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина никоҳ қайд этилади.

Никоҳланувчи яшаш жойидаги даволаш-маслаҳат комиссиясининг хулосасига рози бўлмаган тақдирда такрорий тиббий кўрик вилоят ва республика муассасаларида ўтказилади.

Тан жони соғ, фарзандлари соғлом инсоннинг кўнгли хотиржам бўлади. Хотиржам кўнгилга эса орзу-ҳавас, тўй-ҳашам, шодлигу қувонч ярашади. Бунинг учун эса инсонда ўз тақдирига масъуллик ҳисси бўлиши керак. Барча ёшларга ушбу 6 қадамдан муваффақиятли ўтиб, ҳавас қилгудек бахтли оила қуриш насиб этсин!

Telegram | Facebook
👍26
❗️Жаҳон матбуоти: Ҳиндистонда хавфли вирус тарқалмоқда. Ўн олти нафар бемор ҳаётдан кўз юмди

🔬Шу кунларда Ҳиндистоннинг Гужарот штатида эпидемиологик вазият ёмонлашган. Жаҳон матбуоти хабарларига кўра, ҳудуд бўйлаб Чандипура деб аталувчи хавфли вирус тарқалмоқда.

📊 Штат соғлиқни сақлаш вазири Рашикеш Пателнинг қайд этишича, ҳозиргача 50 та касалланиш ҳолати рўйхатга олинган. 16 киши инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Хўш, бу хасталик ҳақида бизга нималар маълум?

📍Ушбу вирус илк бор 1965 йили Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатига қарашли Чандипура қишлоғида аниқланган ва кейин шу жой номи билан атала бошланган.

📈 Ўшандан буён мамлакатда вақти-вақти билан эпидемия авж олиши кузатилади. Жумладан, 2003 йили хасталик 329 болада қайд этилиб, 183 нафарининг умрига зомин бўлганди.

🩺 Мазкур патология тиббиётда кам ўрганилган, фақат чивинлар чақиши орқали юқиши ҳақида маълумотлар бор. У иситма, бош оғриғи, талваса (судороги), шиш, диарея белгилари билан намоён бўлади. Оғир ҳолатларда беҳушлик, кома ва ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин.

🔎 Чандипура учун махсус даво муолажаси ва вакциналар мавжуд эмас. Эпидемияга қарши курашда асосан профилактик чоралар қўлланиляпти. Хусусан, вирус авж олган ҳудудларда малатион кукуни сепилмоқда.

‼️Ўз навбатида, юқори тана ҳарорати кузатилган беморлар назорат остига олиниб, уларга интенсив муолажалар буюриляпти.

Telegram | Facebook
👍11
Стоматитдан қандай сақланиш керак?

📌 Оғиз бўшлиғи — тириклик учун зарур барча озуқалар ўтувчи манзил. Шу боис унинг саломатлиги бутун организмнинг соғлом бўлиши учун жуда муҳим.

🦷 Афсуски, ҳамма инсонлар ҳам оғиз бўшлиғи ва тишлар озодалигига етарли даражада эътибор бермайди. Оқибатда турли хасталиклар келиб чиқади. Улардан бири стоматитдир.

Хўш, у қандай касаллик? Стоматитнинг сабаблари, турлари ва олдини олиш усуллари нималардан иборат?

👨‍⚕️Ушбу саволларга тиббиёт фанлари доктори Ҳайдар Комилов жавоб берди.

🟢 — Стоматит — оғиз бўшлиғи, жумладан, ёноқ, тил ва милк шиллиқ қаватларида кенг тарқалган яллиғланиш, — дейди мутахассис. — У катталар ва болаларда бирдек учрайди. Касаллик туфайли оғизда турли яралар ҳосил бўлиб, аксарият ҳолларда овқатланиш ва суюқлик ичаётганда ноқулай оғриқ кузатилади.

🦠 Хасталини келтириб чиқарувчи омиллар талайгина. Хусусан, бактерия, вирус ва замбуруғлар стоматитга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, оғиз бўшлиғидаги механик жароҳатлар, хусусан, тил ёки шиллиқ қаватни тишлаш, тирнаш, қаттиқ ёхуд ҳаддан ташқари иссиқ таомлар истеъмол қилиш, аллергик реакциялар, иммунитет пасайиши, стресс ҳолатлари ва нотўғри овқатланиш туфайли ҳам стоматит келиб чиқади.

🛏 Хасталикнинг турлари бир қанча. Жумладан, афтоз стоматитда оғизда кичик яралар пайдо бўлади. Улар жуда оғриқли бўлиб, бир неча кундан бир неча ҳафтагача давом этиши мумкин. Герпес вируси туфайли кузатиладиган герпетик стоматит одатда болаларда кўп учрайди.

🖇 Замбуруғ инфекцияси оқибатида юзага келадиган кандидоз стоматит кўпинча иммунитети заиф одамларда кузатилиб, оғиз бўшлиғида оқ қаватлар пайдо бўлади. Қолаверса, механик жароҳатлар натижасида травматик стоматит келиб чиқади. Аллергик стоматит эса озиқ-овқат ёки дори воситаларига аллергик реакция туфайли ҳосил бўлади.

🤒 Касаллик асосан оғиздаги яралар, блистерлар, яллиғланиш, қизариш, шиш, иситма (баъзи ҳолларда), овқат ея олмаслик ва оғиздаги ноқулайлик каби белгилар билан кечади.

🔬 Стоматит ташхиси шифокор томонидан клиник кўрик орқали қўйилади. Керак бўлса, қон таҳлиллари, яллиғланиш остидаги микробиологик текширувлар ўтказилиши мумкин ва шунга қараб даволаш муолажаси белгиланади.

‼️ Касалликнинг олдини олиш учун, аввало, оғиз бўшлиғи озодалигига қатъий риоя қилиш керак. Бунинг учун тишларни кунда 2 маҳал (эрталаб ва ётишдан аввал) ювиш, оғизни доривор гиёҳлар (мойчечак) дамламаси билан чайиш талаб этилади. Шунингдек, витамин ва минералларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам стоматитдан сақланишда жуда муҳим.

Telegram | Facebook
👍34