Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.79K subscribers
11.8K photos
1.49K videos
10 files
4.57K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#саломатлик

Ангрен шаҳрида Тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, айниқса, олис, тоғли ҳудудда тиббий кўрик ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов бошчилигида 4-Оилавий поликлиника шифокорлари ва ҳамширалари олис ва оғир ҳудуд саналган "Жигаристон" маҳалласи "Навгарзон" қишлоғида яшовчи аҳоли учун кўчма сайёр тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрик доирасида аҳолига ҳозирги мавсумда зарур бўлган дори-дармон воситалари тарқатилди.

Тиббий кўрикка барча ёшдаги фуқаролар тўлиқ жалб этилди. Шунингдек, ётиб қолган беморлар уйига борилиб, ҳолидан хабар олиниб, саломатлиги кўрикдан ўтказилди.

Telegram | Facebook
🔰ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЭНДОКРИНОЛОГИЯ ДИСПАНСЕРИ томонидан «СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ-УЗОҚ УМР КЎРИШ АСОСИ-Маҳалла нигоҳида» лойиҳаси асосида ўтказиб келинаётган навбатдаги тадбир ЯГИЙЎЛ ШАҲАР ҳокимлигида бўлиб ўтди.

❇️Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом оилани шакиллантиришда аввало маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ходимлар ва маҳалла фаолларини ушбу йўналишдаги билимларини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади.

❇️Шу мақсадда куни кеча диспансер мутахассислари томонидан Янгийўл шаҳридаги 72 нафар МФЙ ходимларига ўқув-семинари ташкил этилди.

🩸Шунингдек тадбир қатнашганлари орасида қандли диабетни аниқлаш мақсадида скрининг тадбирлари ташкил этилди. Скрининг натижасида аниқланган беморларни "Д" назоратга олиш учун яшаш жойи бўйича эндокринолог кўригига юборилди.

Telegram | Facebook
#Янгилик

❗️
Тез ёрдам машиналари содир этган қоидабузарликларни ортиқча қоғозбозликсиз тугатиш кўзда тутилмоқда

📋 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

🚑 Мазкур қонун лойиҳаси билан тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари томонидан содир этилган қоидабузарликлар юзасидан юритилган маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликдан воз кечган ҳолда тугатиш тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

‼️Амалдаги тартибга кўра, бу ҳолатда махсус автомашина ҳайдовчилари хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган тақдирдагина уларга нисбатан юритилган маъмурий иш тугатилаётган эди.

🚧 Умуман олганда, ушбу қонун лойиҳаси йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, бу жараёнда мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларга барҳам бериш ҳамда мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

📱Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Telegram | Facebook
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳозирги кунда "мойка"га ёпилган экан. Лекин материаллар учун кичик тиббиёт ходимларидан 100.000-сўм, ҳамширалар 150.000-сўм ва шифокорлардан 250.000-сўм йиғишмоқда эмиш” мазмунида мурожаат юзасидан расмий муносабат.


Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Тошкент вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг тегишли буйруқларига асосан, Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 15 июлдан 2024 йил 2 августгача режали ювиш ишлари ўтказиш учун фаолиятини вақтинча тўхтатган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ходимлардан пул йиғиш ҳақида овозли хабар Тошкент вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази гемодиализ бўлими мудири Қодиров Шухрат Усмоновичга тегишли эканлиги аниқланди.

Воҳаланки режали ювиш олди тайёргарлиги даврида эрталабги йиғилишларда Марказ раҳбарияти томонидан бир неча марта бўлимларда жорий таъмирлаш ўтказиш қатъиян тақиқланганлигини, фақатгина ювиш, дезинфекция ва дератизация ишлари бажарилиши таъкидланган.

Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбари Қосимов Бахтиёр Зокирович ушбу ҳолат юзасидан тезкор йиғилиш ўтказди ҳамда юқоридаги ҳолат бўйича гемодиализ бўлими мудири Ш.У. Қодировнинг ўзбошимчалик билан ходимлардан пул йиғиш тўғрисида берган топшириғи бўйича Интизомий жазо сифатида, ўртача ойлик иш хақининг 30 фоизини ушлаб қолиш чораси қўлланилди.

Марказ раҳбарияти томонидан режали ювиш даврида ходимлардан пул маблағлари йиғилмаслиги (чиқимдор бўлмаслиги)га кафолат берилди.

Telegram | Facebook
❗️Ногиронликни белгилаш тизими такомиллаштирилади

Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.) қабул қилинди.

🔰 Ҳужжатга кўра, Ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🗓 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, 2025 йил 1 сентябргача республиканинг қолган ҳудудларида:

🔹фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;

🔹тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади;

🔹“Инсон” марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;

🔹шахс соғлиғининг ҳолатига кўра “Инсон” марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;

🔹2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.

Telegram | Facebook
❗️ЖССТ дориларга чидамли сил ва гепатит C ни даволаш бўйича тезкор хабарни эълон қилди

🌏 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир пайтнинг ўзида ҳам гепатит C, ҳам кенг турдаги дориларга ёки рифампицинга чидамли туберкулёздан азият чекаётган беморларни даволашга доир тезкор хабарни эълон қилди.

🔬Тадқиқотлар давомида тасдиқланишича, ҳар икки хасталикни биргаликда муолажа қилиш бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, бундай терапия даволаш самарадорлигини ошириб, кузатув остидаги беморлар сони камайиши ҳамда ўлим кўрсаткичлари қисқаришига хизмат қилади.

💊 Мазкур жараёнда қисқа ёки узоқ муддатли перорал муолажа курсларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун дори воситаларининг ўзаро таъсири ва беморнинг хоҳиш-истаклари инобатга олиниши керак.

📋 ЖССТ келгусида ушбу ёндашув асосида сил касаллигини даволашга доир тавсияларига тегишли ўзгартиришлар киритишни режалаштирмоқда.

📊 Эслатиб ўтамиз: туберкулёзнинг олдини олиш ва уни тўлиқ даволаш мумкинлигига қарамай, бу хасталик ер юзида ҳар йили 1,6 миллион нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Гепатит эса юқумли касалликлар орасида ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради ва йилига 1,3 миллион инсон шу хасталикдан кўз юмади.

Telegram | Facebook
❗️ЖССТ раҳбари: Исталган пайтда янги пандемия бошланиши мумкин

🔬 Бундан салкам 3 ой аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб парранда гриппи деб аталувчи H5N1 вируси кенг тарқала бошлагани ҳақида баёнот билан чиққанди.

📊 Бунга апрель ойида АҚШда ушбу касаллик инсонларга ҳам юқиши билан боғлиқ илк ҳолат аниқлангани, кўп ўтмай Мексикада инсонлар ўртасида инфекциянинг янги — H5N2 штаммидан биринчи ўлим қайд этилгани сабаб бўлди.

🔎 Кузатувларга кўра, илгари фақат паррандалар нобуд бўлишига олиб келган бу хасталик мутацияга учрашда давом этяпти. Оқибатда ундан сутэмизувчилар туркумига мансуб баъзи жонзотлар, масалан, қорамоллар ҳам зарар кўраяпти.

📌 Энди хасталик одамлар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдира бошлагани эса мутахассисларни жиддий ташвишга солмоқда. Ўтган йили Кабоджада қайд этилган ўлим ҳолатлари бошқа минтақаларда ҳам янги штамм оқибатида кузатилиши бунинг учун етарли асос.

♻️ ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган Ҳукуматлараро музокаралар органи йиғилишида шу ҳақда тўхталиб, дунёда исталган вақтда янги пандемия бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

‼️ Буни изоҳлаш учун парранда гриппи эпидемиясининг кутилмаганда авж олишини эслатиб ўтди. Ўз навбатида, барча ҳукуматларни мазкур вирус устидан назоратни кучайтиришга чақирди.

Telegram | Facebook
Кексаликни соғлом ҳолда кутиб олиш ва узоқ умр кўришни истайсизми?

👵🏻 Ҳар бир инсон юз ёшга етиб, невара ва чевараларининг улғайишини кўришни орзу қилади. Аммо нафақат узоқ умр кўриш, балки кексаликни бахтли, соғлом, кучга тўла ҳолда кутиб олиш муҳимдир.

Кексаликда инсон организми ҳаёт сифатини ёмонлаштирадиган табиий ўзгаришларга дуч келади. Остеопороз, ҳиссий функциялар (эшитиш, кўриш) пасайишининг олдини олишга ва турли жароҳатлар эҳтимолини туширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

❗️Соғлом қариш ва узоқ умр кўриш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш зарур.

🥙 1. Тўғри овқатланиш. Кунига камида 5 марта овқатланинг. Рационингиздан аччиқ, ёғли, шўр овқатларни чиқариб ташланг. Ширинлик истеъмолини минимал даражага туширинг. Кунига камида 500 г мева ва сабзавотлар енг. Иммунитет тизимини мустаҳкамлаш учун рационингизга кальцийга бой бўлган сут маҳсулотлари, баъзи баргли сабзавотлар; остеопорознинг олдини олиш учун магний, фосфор ва Д витамини бўлган; юрак-қон томир тизими ва мия ҳолатини нормал ҳолда сақлаш учун таркибида тўйинмаган ёғлар, айниқса Омега-3 бўлган маҳсулотларни қўшинг. Қайнатилган ёки буғда пиширилган таомларни кўпроқ истеъмол қилинг. Ётишдан олдин овқатланманг.

🏊🏻 2. Жисмоний фаоллик. Катта ёшлилар кунига ҳеч бўлмаганда ярим соат ҳаракатда бўлиши керак. Тоза ҳавода пиёда сайр қилиш, велосипедда юриш ва сузиш тананинг кўплаб аъзолари ва тизимларини соғлом ҳолатда сақлашга ёрдам беради. Асосийси, мунтазам равишда шуғулланиш керак. Жисмоний фаоллик юрак-қон томир тизимининг ҳолатини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди ҳамда уларга қон ва кислород етказиб беришни рағбатлантириш орқали мия ҳужайраларини соғлом ҳолда сақлайди.

📘 3. Мияни ишлатувчи машғулотларни бажариш. Мантиқий масалалар, кроссвордларни ечиш, китоб ўқиш ва улардаги воқеаларни кимгадир ҳикоя қилиб бериш, янги билимларга эга бўлиш тавсия этилади.

4. Режимга риоя қилиш. Доим бир вақтда уйғониш, бадантарбия қилиш, овқатланиш ва уйқуга ётишга ҳаракат қилинг. Кунига камида 8 соат ухланг.

👨‍👩‍👦‍👦 5. Ижтимоий фаол бўлиш. Қариндошлар, дўстлар ва яқинлар билан мулоқот қилиш, қизиқарли тадбирлар, кўргазмалар, театрларга бориш соғлом узоқ умр кўришнинг муҳим таркибий қисмидир. Ёлғизлик саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

😁 6. Оптимистик дунёқараш. Ҳаётга ижобий муносабат умр кўриш давомийлигини оширади ва стресс даражасини пасайтиради, саломатликни сақлашга ёрдам беради.

🌳🎼 7. Хобби. Боғдорчилик, китоб ўқиш, қўл меҳнати билан шуғулланиш ёки ёқимли мусиқани тинглаш каби севимли машғулотларингизга вақт ажратинг.

🍷 8. Ёмон одатлардан воз кечиш. Юрак, қон томирлар ва ўпканинг энг жиддий касалликлари чекиш билан боғлиқ, спиртли ичимликлар эса барча тизимлар ва органларга зарар келтиради.

👩🏻‍⚕️ 9. Саломатлик ҳолатини мунтазам текшириб туриш. Вазн ва бел айланаси меъёридан ошиб кетмаслигига эътиборли бўлинг. Бел айланаси эркаклар учун 102 см, аёллар учун 88 см дан ортмаслиги керак. Юзага келиши мумкин бўлган касалликларни эрта ташхислаш учун ҳар йили шифокорингиз кўригидан ўтиб туринг. Қон босими, холестерин ва қондаги шакар миқдорини кузатиб боринг. Сурункали касалликларингиз бўлса, мунтазам керакли текширув ва даволанишдан ўтинг. Кўриш ва эшитиш билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш учун қуёшнинг ультрабинафша нурланишидан ўзингизни асранг ва шовқинли жойларга борманг.

📌 Соғлом қариш нафақат умр кўриш давомийлигини, балки ҳаёт сифатини — жисмоний, ақлий ва ҳиссий саломатликни ҳам ўз ичига олади. Соғлом узоқ умр кўриш кўп жиҳатдан инсоннинг ўз ҳаракатига боғлиқ. Ҳа, бу осон иш эмас ва доимий тарзда ўз устида ишлашни талаб қилади. Аммо кексаликкача бахтли ва ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшаш учун арзийди.

Telegram | Facebook