Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.79K subscribers
11.8K photos
1.49K videos
10 files
4.57K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон ва Россияни нафақат муштарак тарихий илдизлар, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган яқин дўстлик муносабатлари, балки соғлом келажакни барпо этишдек умумий эзгу мақсад бирлаштириб туради.

🔷 Касалликларни даволаш соҳасида ўзаро тажриба ва технологиялар алмашишдан тортиб, биргаликда кадрларни тайёрлашгача —икки томонлама кўп қиррали ҳамкорлигимиз бугун тиббиётнинг барча йўналишларини қамраб олган.

24-25 май кунлари пойтахтимизда ўтказилаётган “Ўзбекистон — Россия: саломатлик йўлида ҳамкорлик” илмий-амалий конференцияси эса ушбу ҳамкорликнинг яна бир амалий натижасидир. Анжуман тажриба алмашиш, тиббиёт соҳасидаги долзарб муаммоларнинг ечимини ҳамкорликда излаш ҳамда янги ғояларни илгари суриш учун ўзига хос майдон бўлиши кутилмоқда.

💬Telegram | 🌐Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йиғилиш

📌Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг биринчи ўринбосари Ж.Асатуллаевнинг бошчилигида Янгийўл туман тиббиёт бирлашмасининг мажлислар залида навбатдаги доимий фаолият ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда қуйидаги масала: Бошқарманинг 2024 йил 16 апрелдаги 01/19-son кўрсатма хати асосида, жорий йилнинг 17-22 апрел кунлари Ишчи гуруҳ томонидан Вилоят 1-сон Руҳий касалликлар шифохонаси, Янгийўл шаҳар, Янгийўл туман тиббиёт бирлашмалари тизимидаги фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш, хавфсизлигини таъминлаш, уларни давлат рўйхатидан ўтказишни такомиллаштириш ва дорихоналар фаолиятини тартибга солиш мақсадида даволаш–профилактика муассасалари ўрганиш ва методик ёрдам таҳлили кўриб чиқилди.

Йиғилишда вилоятнинг барча даволаш-профилактика муассаса ҳамда шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари, уларнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари, ҳамда катта ҳамширалари (онлайн ва оффлайн кўринишида) иштирок етишди.

💬
Telegram | 🌐Facebook
❗️ССВ: Туркиянинг етакчи компаниялари билан тиббий ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди

🇺🇿🇹🇷 Куни кеча Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатов бошчилигидаги делегация Туркия Республикасида бўлди. Хўш, ушбу сафардан кўзланган мақсад нима эди?

🫀Маълумки, Туркия дунёда тиббиёти ривожланган етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Айниқса, тиббий таълим, юқори технологик операциялар, шошилинч тиббий ёрдам ва фармацевтика каби йўналишларда қардош юрт вакиллари катта натижаларни қўлга киритган.

🏙 Сафар давомида делегация аъзолари ана шу ютуқлар билан яқиндан танишиш асносида Туркиянинг етакчи компания ва ташкилот раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

🔬Мулоқотларда юртимизда янги тиббиёт муассасаларини барпо этиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тез тиббий ёрдам ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича инвестиция, давлат-хусусий шериклик ва грант лойиҳалари юзасидан музокаралар олиб борди.

🏥 Хусусан, Туркиянинг “Ronesans International” компанияси раҳбарияти билан ўтган учрашувда Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида кўп тармоқли замонавий клиника барпо этиш лойиҳасининг бугунги ҳолати, эришилган натижалар ва амалга оширилиши зарур бўлган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

🩺 “Ronesans International” ва “Sojitz” компаниялари масъуллари билан бўлган мулоқот якунида эса Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида 800 ўринли кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этишга келишиб олинди.

💊 Шунингдек, делегация аъзолари фармацевтика маҳсулотларини сақлаш, уларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси билан шуғулланувчи “Sancak Ecza Deposu” корхонасининг Анқара шаҳридаги филиали фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

💸 “Oncosem Onkolojik Sistemler Sanayi ve Ticaret” компанияси билан эса Самарқанд ва Бухоро вилоятларида давлат-хусусий шериклик асосида онкологик ва гемодиализ хизматларини кўрсатиш, даволаш-соғломлаштириш марказлари учун намуна бўладиган тиббиёт марказини ташкил этиш бўйича қиймати 30 млн АҚШ долларига тенг бўлган муҳим келишув имзоланди.

🚑 Туркиянинг TIKA ташкилоти раҳбарияти билан ташкил этилган учрашувда ушбу агентлик томонидан юртимиз тез тиббий ёрдам хизмати учун 100 дона замонавий автомашиналарни харид қилиш бўйича 6 млн АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш режалаштирилди.

‼️ Яна бир муҳим келишув “Tek Grup” компанияси билан имзоланди. Ташкилот вакиллари билан бўлган учрашувда дастлаб 5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали Ўзбекистонда дори воситаларини маҳаллий заводларда In Bulk асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олинди.

💬Telegram | 🌐Facebook
❗️ЖССТ: Пандемия сабабли ўртача ва соғлом умр кўриш кўрсаткичлари пасайди

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўзининг “2024 йилги Соғлиқни сақлаш бўйича жаҳон статистикаси” ҳисоботининг сўнгги нашрини эълон қилди. Унда COVID-19 пандемияси инсон туғилганда кутилаётган умр давомийлиги ва соғлом умр кўриш давомийлигининг барқарор ўсиш тенденциясини ўзгартириб юборганлиги қайд этилган.

🖇 Атиги икки йил давомида пандемия умр кўриш давомийлигини кўтариш бўйича қарийб ўн йиллик ютуқларни йўққа чиқарди. 2019 – 2021 йиллар давомида бутун дунё бўйлаб ўртача умр кўриш 1,8 йилга қисқарди ва 71,4 ёшни ташкил этди (яъни 2012 йилги натижага қайтди). Худди шундай, 2021 йилда глобал соғлом умр кўриш давомийлиги 1,5 йилга қисқариб, 61,9 ёшни ташкил қилди (2012 йил даражасига қайтди).

📓 2024 йил ҳисоботида, шунингдек, пандемиянинг таъсири бутун дунё бўйлаб нотекис сезилаётгани таъкиланади. ЖССТнинг Америка ва Жануби-Шарқий Осиё минтақалари, айниқса, кўп жабр кўрди. 2019 – 2021 йиллар оралиғида ўртача умр кўриш тахминан 3 йилга, соғлом умр кўриш эса 2,5 йилга қисқарди. Бундан фарқли ўлароқ, Ғарбий Тинч океани минтақасига пандемиянинг дастлабки икки йили энг кам таъсир кўрсатди, ўртача умр кўриш 0,1 йилдан камроққа, соғлом умр кўриш эса 0,2 йилдан кам бўлган кўрсаткичга қисқарди.

🦠 COVID-19 тез суръатда ўлимнинг асосий сабабига айланди ва 2020 йилда дунёда ўлимнинг учинчи, 2021 йилда эса ўлимнинг иккинчи сабаби бўлди. Бу давр давомида у деярли 13 миллион одамни дунёдан олиб кетди. Охирги ҳисоб-китобларга кўра, Африка ва Ғарбий Тинч океани минтақаларини инобатга олмаганда, COVID-19 ушбу икки йил ичида дунёдаги ўлимнинг асосий бешта сабабларидан бири бўлди ва Америка минтақасида ўлимнинг етакчи сабабига айланди.

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида пандемиядан олдин ўлимнинг асосий сабаблари юрак-қон томир касалликлари ва инсульт, саратон, сурункали обструктив ўпка хасталиги, Альцгеймер ва бошқа турдаги деменция, шунингдек, қандли диабет каби ноинфекцион касалликлар бўлгани ва 2019 йилда улар барча ўлимларнинг 74 фоизини ташкил этгани таъкидланган.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Семинар

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-102 Дастурида белгиланган вазифалардан бири эндокринолог мутахассисларини малакасини ошириш орқали аҳолига ва эндокрин беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида, Тошкент вилояти Эндокринология диспансерида РИЭИАТ маркази мутахассислари иштирокида жойлардаги эндокринологлар учун 18 соатлик ўқув курси ташкил этилди.

Ҳудудларда диспансер назоратида турадиган болалар ва катталар эндокринологлари учун "Қандли диабет касаллигини даволаш ва профилактикаси" мазусидаги 3 кунлик ўқув-машғулотлари ўтказилди.

📊Ушбу курсда яна бир РИЭИАТМ мутахассис иштирок этиб "Эндокрин патологияли беморлар электрон маълумотлар базаси онлайн регистр" бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар, эндокринологларда онлайн регистрда вужудга келаётган муаммолар ечими ўрганилди, беморларни тизимга киритиш бўйича тушунчалар берилиб амалий ёрдам кўрсатилди.

💬Telegram | 🌐Facebook
#sog'lom_turmush_tarzi

Ayni damda Nurafshon Arena sport majmuasida sog'liqni saqlash xodimlari o'rtasida "Toshkent viloyati sog'liqni saqlash boshqarmasi kubogi" musobaqalari bo'lib o'tmoqda.

🔰Dastavval tuman-shaharlardan kelgan sog'liqni saqlash xodimlari "Sog'lom hayot uchun 5000 qadam" shiori ostida ommaviy yurish musobaqasi bo'lib o'tdi.

🔰Shundan so'ng ishtirokchi jamoalar tomonidan O'zbek jang san'ati sport turining assalom tong sog'lomlashtirish gimnastikasi bo'yicha o'z chiqishlarini ko'rsatmoqdalar.

💬Telegram | 🌐Facebook