Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.51K subscribers
12.1K photos
1.53K videos
10 files
4.68K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#Эьтироф

🏞 Жорий йилнинг 17-18 май кунлари Бухоро шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан "Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси" мавзусида Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференцияси бўлиб ўтди.

❇️
Анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи олим ва экспертлари ташриф буюришган. 

❇️Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжуманида ёш онколог мутахассислар ўзларининг илмий маърузалари билан иштирок этишди.

🏆«Ёш олимлар» танловидан

1-ўринни РИОваРИАТМ Тошкент вилоят филиалидан С.С. Зиеведенова олишди.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан, мазкур танловда фахрли ўринни олган ходим жамоатчилик эътирофига сазовор бўлган, ўз вазифасига юксак масъулияти билан ёндашгани учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

💬Telegram | 🌐Facebook
❗️ССВ: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакаси шаффоф ва адолатли тизим асосида баҳоланмоқда

🏢 Маълумки, Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилган эди.

📋 Мазкур муассаса зиммасига тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбий маҳоратини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш функцияларини бажариш юклатилган.

🌐 Бугунга кунда ушбу марказда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали малакани баҳолашнинг мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизими яратилган.

📑 Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги тегишли қарори билан малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

🔷 Унга асосан, ҳужжатларнинг Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали фақат электрон шаклда қабул қилиниши ва ҳар бир босқичда кўриб чиқилишини тўғридан-тўғри кузатиб бориш тартиби жорий этилди.

Бунинг натижасида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси бериш бўйича йиғмажилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинди.

📹 Шунингдек, оғзаки ва тест имтиҳонларини ўтказиш учун ҳудудларда махсус жиҳозланган имтиҳон хоналари ажратилиб, онлайн трансляция, аудио ва видео кузатув назорати таъминланди.

📃 Айтиш жоиз, тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси берилганлигини тасдиқловчи қоғоз шаклидаги сертификат бериш амалиётига ҳам барҳам берилиб, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақамига эга, QR-коди қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилди.

Онлайн тартибдаги оғзаки имтиҳон учун бериладиган билет саволлари “Random” (инсон омили минималлашган, компьютер технологияси ёрдамида тасодифий савол танлаш) дастури орқали танланиши йўлга қўйилди.

Бунда билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун 15 дақиқа вақт ажратилади ва ҳар бир жавоб 10 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон якунида дастур умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб, натижани ўша заҳоти эълон қилади.

🖥 Шу билан бирга, тест синови ва оғзаки имтиҳон саволлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва марказнинг расмий веб-сайтларида ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида жойлаштирилганган бўлиб, имтиҳонларда айнан ушбу саволлардан фойдаланилиши таъминланган.

🧑‍💻 Эътиборли жиҳати, талабгорлар оғзаки имтиҳонларни айнан қайси ихтисослаштирилган аттестация комиссиясига топширишини, комиссия аъзолари эса имтиҳон бошлангунга қадар қайси талабгордан имтиҳон олишини билмайди.

‼️ Янги тизимнинг асосий афзалликларидан бири шундаки, эндиликда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжат топшириш ҳамда аттестациядан ўтиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга келишига барҳам берилди.

🔶 Ҳужжат топшириш ва имтиҳондан ўтиш жараёнида инсон омили аралашувини минималлаштириш орқали коррупция хавфи ва элементлари бартараф этилди.

👨‍⚕️ Натижада малака тоифасини бериш бўйича имтиҳонлардан фақат назарий билими ва амалий кўникмаларини узлуксиз ошириб борган тиббиёт ходимларигина муваффақиятли ўтмоқда.

Умуман олганда, ҳужжат топшириш ва имтиҳон жараёнларини рақамлаштириш натижасида шаффоф тизим яратилганлиги соҳа учун етук ва чуқур билимга эга, халқаро майдонда рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда, "Тошкент вилояти Чиноз тумани тез тиббий ёрдам ходимлари апрель ойи учун ойлик иш ҳақи маошлари кечикаётгани сабабли ойлик иш ҳақлари тўланишида амалий ёрдам берилиши сўралган" ушбу ҳолат юзасидан РТТЁМ Тошкент вилояти филиали маъмурияти ушбу ҳолат қисқа муддат ичида ўрганиб чиқилганини ва қуйидагилар аниқланганини маълум қилади:

Бугунги кунда РТТЁМ Тошкент вилояти филиалида ойлик иш ҳақларини тўлашнинг янги меҳанизмларини ўз ичига олган “УзАСБО-2” дастурига ходимларни ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. Бунда филиал тасарруфидаги барча ходимларни тариф сеткасига мос ставкалар, разрядлар ва бошқа қўшимчалар киритилиши белгиланган. Меҳнат Кодексининг 333-моддасидаИш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт. Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган, ходимга тўланадиган пулли компенсациянинг миқдори жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан оширилиши мумкин. Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади” деб белгилаб қўйилган.

Ушбу моддага мувофиқ РТТЁМ Тошкент вилояти филаилининг 2023-2024-2025-йиллар учун Иш берувчи ва Касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган Жамоа шартномасининг 5.7 бандида иш ҳақини тўлаш муддатлари:

- Ойнинг биринчи ярми учун – жорий ойнинг 15-20-санасигача,
- Ойнинг иккинчи ярми учун – кейинги ойнинг 5-10-санасигача, белгиланганига ҳамда иш ҳақи юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кечиккан тақдирда, ходимларга ҳар бир кечиккан кун учун пулли компенсация миқдори Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида белгиланган тартибда тўланишини маълум қиламиз.
 
Маълумот учун: Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси 14% бўлиб, Меҳнат Кодекси бўйича ушбу ставканинг 10% и олиниши белгиланганини инобатга олинса, ойлик иш ҳақи олиниши лозим бўлган сумманинг кечиктирилган ҳар бир куни учун олиниши лозим бўлган сумманинг 1,4% миқдорида компенсация белгиланиши тушунилади.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Семинар

📌Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда, ОПВ скрининг дастурида тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш, ҳамкорлик келишуви асосида ЖССТнинг бачадон бўйни саратонига қарши курашиш миссияси Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасига ташриф буюришди.

Ташриф давомида ОПВ скрининги бўйича пилот лойиҳанинг иккинчи босқичи масаласи муҳокама қилинди.

Ушбу семинарда, ЖССТ маслаҳатчиси доктор Изабел Херд бирламчи тизим ходимлари билан учрашув ўтказди, унинг мақсади скрининг аввал аниқланган ижобий натижаларга эга бўлган аёлларни текширишнинг навбатдаги босқичини ўтказиш, ҳамда янги тамойиллар ва даволаш усулларини жорий этишдан иборатдир.

Бачадон бўйни саратони скрининги бўйича пилот лойиҳанинг иккинчи босқичини бошлаш 2024-йил сентабр ойида режалаштирилган.


💬Telegram | 🌐Facebook
#инфографика

Маҳалланинг «Соғлом оила хонаси» фаолиятининг 3 та асосий йўналиши (Ҳар 2000 аҳолига нисбатан – 0,5 ставка тиббий бригада дояси)

💬Telegram | 🌐Facebook
❗️Коронавируснинг Омикрон оиласига тегишли FliRT номли янги варианти тарқалмоқда

🦠 Дунёда коронавируснинг янги FLiRT вариантлари, жумладан, вируснинг KP.2, KP.1.1, KS.1 турлари билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Уларнинг барчаси аввалги турларга қараганда хавфсизроқ экани айтилмоқда.

📎 Янги тур генетик коддаги мутациялар номлари шарафига FLiRT деб аталган.

📋 FLiRT Омикрон оиласига тегишли бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, бутун дунёда доминантга айланиши мумкин. FLiRT вариантларининг белгилари омикронникига ўхшайди: иситма, йўтал, томоқ, бош ва мушак оғриқлари, ҳолсизлик, таъм ёки ҳид билмаслик.

🔷 FLiRT вариантининг тарқалиши туфайли АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) бу йилги ёзда Америкада коронавирус ҳолатлари кўпайишини тахмин қилмоқда. CDC маълумотларига кўра, март ойининг бошидан бери FLiRTнинг Қўшма Штатлардаги жами коронавирус ҳолатларидаги улуши 11 май ҳолатига кўра 3,8 фоиздан 28,2 фоизгача кўтарилган.

🗂 Буюк Британияда бу вариантлар 15 май ҳолатига кўра, барча ҳолатларнинг 21 фоизини ташкил қилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, FLiRT 14 та Европа давлатида ва Исроилда аниқланган.

🧑🏻‍💻 Мутахассисларнинг фикрига кўра, омикроннинг сўнгги турларини беморлар “нисбатан осон” бошдан кечирмоқда, улардан ўлим даражаси юқори эмас. Шунинг учун янги турлардан жиддий ўзгаришларни кутмаса ҳам бўлади. Аммо якуний хулосалар, шу жумладан эмлаш зарурати ҳақида, турли тадқиқотлар натижаларига таяниб, масалан, вирус геномларини ўрганиш асосида гапириш мумкин.

📌 Мутахассислар нима бўлганда ҳам қўлларни тез-тез ювиш, биноларни шамоллатиш, иш жойлари ва анжомларни дезинфекция қилиш, касаллик белгилари бўлган одамлар билан мулоқот қилмаслик каби профилактика чораларини эътиборсиз қолдирмасликка чақирмоқда.

💬Telegram | 🌐Facebook
#sport

❇️Bugun Toshkent viloyat bolalar ko’p tarmoqli tibbiyot markazida Chirchiq Olimpiya va Paraolimpiya sport turlariga tayyorlash markazi bilan hamkorlikda, ommaviy va jismoniy faollik tadbirlarini samarali tashkil etish, jismoniy va ruxiy salomatlikni saqlash maqsadida “So’zdan amalga dadil yur” aksiyasi doirasida “Salomatlik hamma uchun” tadbiri bo’lib o’tdi.

Unda TVBKTTM barcha bo’limlaridan o’rta va kichik tibbiyot xodimlari faol ishtirok etib, Arqon tortish, Yugurish va “Aql charxi” uchun shashka donalarini surib bellashdilar.

Bellashuv oxirida ishtirokchilarga Markaz ma’muriyati va Kasaba uyushmasi tomonidan sovg’alar va Tashakkurnomalar taqdim etildi.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Tibbiy_ko'rik

🏥Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasiga qarashli ko'p tarmoqli markaziy poliklinika hodimlari tomonidan "Degantepa"MFY aholisi uchun chuqurlashtiriligan tibbiy ko'rik tashkil qilindi.

❇️Tibbiy ko'rikka tor soha mutaxassislari laborator instrumental tekshiruvlar jalb etilib, tibbiy ko'rikka kelgan fuqarolar tibbiy tekshiruvlardan o'tkazildi.

❇️Shuningdek yotib qolgan, nogorinligi bor hamda yoshi ulug' qariyalar holidan ham xabar olindi.

💬Telegram | 🌐Facebook
#саломатлик

ТОҒЛИ ҲУДУДДА ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

🏥Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ташаббуси билан олис тоғли ҳудудда жойлашган аҳолига айниқса хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини яхшилаш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Шунингдек ётиб қолган ногиронлиги бор ҳамда ёши улуғ қариялар ҳолидан хабар олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилди.

💬Telegram | 🌐Facebook