Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.95K subscribers
12K photos
1.52K videos
10 files
4.64K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#Семинар_тренинг

❇️1-май куни Юқори Чирчиқ туманидаги "Миллатлар дўстлиги маданият саройи"да Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти вакиллари бошчилигида "Соғлом турмуш тамойиллари", "Соғлом овқатланиш" мавзусида семинар-тренинг бўлиб утди.

Батафсил

💬Telegram | 🌐Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кўрик_танлов

Ҳамшира – 2024" республика кўрик-танлови
кўп йиллардан бери Ўзбекистон ҳамширалари орасида тиббиёт маликаларини аниқлаб келмоқда.

♻️ Куни кеча танловнинг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳамширалар турли шартлар бўйича ўзаро беллашиб, билим ва маҳоратларини намоён қилди.

📹 Бу ҳақда "Нурафшон" телеканали томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан батафсил билиб олишингиз мумкин.

💬Telegram | 🌐Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Пойтахтимизда “Репродуктив технологиялар – янги ҳаётга йўл” мавзусидаги халқаро мутахассислар иштирокидаги Ўзбекистон репродуктив тиббиёт ассоциациясининг II Конгресси ўз ишини бошлади.

👩🏻‍⚕️Иштирокчилар қаторида юртимиздаги соҳа вакиллари билан биргаликда Хитой, Япония, Испания, Туркия, Ҳиндистон, Россия, Озарбайжон, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан етакчи мутахассислар бор.

Тадбирни соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Даврон Султанов очиб берди.

🌐ЖССТнинг 2023 йилдаги ҳисоботига кўра, дунёда бепуштликдан катта ёшли аҳолининг тахминан 17,5 фоизи ёки ҳар олти кишидан бири азият чекади, бу эса улар учун арзон ва сифатли даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш зарурлигини англатади. Ўзбекистонда 2019 йилда “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилингани бу борадаги муҳим воқеа бўлди.

💬Telegram | 🌐Facebook
#ТАЪЗИЯ

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг биринчи ўринбосари Ж.Р.Асатуллаевнинг волидаи мухтарамалари Тупанисо ая Каримова 74 ёшларида вафот этдилар.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш тизими жамоаси номидан Тупанисо ая Каримованинг вафотлари муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

💬Telegram | 🌐Facebook
❗️Тадқиқот натижалари: Озиш учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш муҳим

🌐 ЖССТ маълумотига кўра, 2022 йилда дунё бўйлаб ҳар саккиз кишидан бири семиришдан азият чеккан. Бу масаланинг муаммолиги шундаки, ортиқча вазн кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

🔷 Ушбу глобал муаммони ҳал қилиш йўлида кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда. Улардан бири давомида диабет олди ёки диабетга чалинган ва семизликдан азият чекувчи катта ёшли инсонлар орасида синовлар ўтказилди. Кўнгиллилар икки гуруҳга бўлиниб, уларнинг ҳар бирига алоҳида парҳез тайинланди.

🥙 Биринчи гуруҳ вакиллари чекланган вақт давомида овқатланди ва калорияларнинг катта қисмини соат 13:00 гача қабул қилди. Иккинчиси эса одатий овқатланиш режимига амал қилиб, калорияли овқатларни асосан кечқурун истеъмол қилди.

🥘 Ушбу тадқиқот мақсадлари учун биринчи гуруҳга фақат соат 8:00 дан 18:00 гача овқатланишга рухсат берилди. Таққослаш учун, иккинчи гуруҳ вакиллари эрталаб соат 8:00 дан ярим тунгача овқатланишлари мумкин эди, бу уларга бир хил белгиланган калорияларни ҳазм қилиш учун қўшимча олти соат вақт берарди.

📊 Икки тоифа вакиллари ҳам сезиларли миқдорда вазн ташлади. Бошқа белгилар, жумладан глюкоза даражаси, бел айланаси, қон босими ва липид даражаларининг ўзгариши иккала гуруҳда ҳам ўхшаш эди. Бу эса овқатланиш вақти ва калориянинг куннинг қай вақтида истеъмол қилиниши катта аҳамиятга эга эмаслигидан далолат беради.

📑 Тадқиқот нисбатан кичик бўлса-да, хулосалар вазн йўқотиш усулларининг самарадорлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, маълум вақт оралиғига риоя қилиб овқатланиш вазн йўқотишга бевосита ёрдам бермаса ҳам, бу энг муҳим омил — кунлик калорияларни камайтиришни ҳал қилишга хизмат қилади.

👩🏻‍⚕️ Кўпчилик учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш осонроқ бўлиши мумкин ва бу тиббиёт ходимлари семизлик муаммоси бўлганлар учун тавсия қилиши мумкин бўлган йўлдир.

Тадқиқот хулосалари ҳақида фикр билдирган диетолог олим Криста Варади ва эпидемиолог Ванесса Оддонинг айтишича, биринчи гуруҳ вакилларининг йўли вазн йўқотиш учун самаралироқ, чунки у одамларни камроқ овқатланишга ундайди. Шунингдек, у бошқа парҳез усулларидан самаралироқ бўлмаса-да, у беморларга калорияларни ҳисоблашни талаб қилмасдан озиш учун соддалаштирилган ёндашувни таклиф қилиши билан жозибалидир.

📌 Олимларнинг фикрича, натижалар бутун дунё бўйлаб ортиб бораётган семириш муаммосини ҳал қилиш учун келажакдаги ёндашувларни ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин.

📓 Тадқиқот “Annals of Internal Medicine” журналида чоп этилган.

💬Telegram | 🌐Facebook
Қандли диабетга чалинган болалар спорт билан шуғулланиши мумкинми?

— Ҳар қандай ёшда болаларнинг спорт билан шуғулланиши уларнинг соғлом улғайишига катта ёрдам беради, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова. — Бироқ бунда айрим тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ.

🏊 Мисол учун, 2-3 ёшда болажонларнинг сузиш билан шуғулланиши анча фойдали. Боиси бу вақтда жисмоний юкка сувда бардош бериш осон. Фақат танани қийнаш керак эмас.

📌 4 ёшда: спорт рақслари, ушу, гимнастика
🤸‍♂️ Спорт рақслари болани қайишқоқ қилади ва бошқа спорт турларини бошлаш учун яхши асос ҳозирлайди. Гимнастикада эса улар ўз ҳаракатларини уйғунлаштиришни ўрганади.

📌 4-5 ёшда: сузиш, гимнастика, акробатика

Бу ёшда сузишга алоҳида эътибор бериш керак. Агар қизлар қобилиятларини намоён қилсалар, бир йилдан кейин синхрон сузишга боришлари мумкин.

📌 5 ёшда: карате
🥋Карате машғулотларида болалар диққатни жамлаш, ўз энергиясини зарур оқимга йўналтиришга ўрганади.

📌 6 ёшда: теннис, стол тенниси
🏓 Теннис ва стол тенниси болалар учун энг фойдали спорт турларидан бири ҳисобланади. Айниқса, улар кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилади.

📌 7 ёшда: бадминтон
🏸 Бу ёшда болани теннисга бериш ярамайди. Аввал бадминтон билан шуғулланса, унинг бели қотади. Тезкорлиги ва тезлиги ошади. Бир йилдан сўнг эса теннисни бошласа бўлади.

🩸Лекин, қандли диабетга чалинган ва юрак фаолияти издан чиққан бемор болаларга фақат даволаш жисмоний тарбияси рухсат этилади.

👓 Бундан ташқари, кўриш қобилияти паст бўлган болаларга хоккей, футбол, баскетбол, волейбол, шунингдек зарбли ва контактли яккакураш турлари тавсия этилмайди.

🏊‍♂️ Бола сурункали тонзиллит, синусит, гайморит, нафас йўллари касалликлари билан оғриган бўлса, спортнинг “совуқ” турлари — чанғи, коньки, сузиш билан шуғулланиш тақиқланади.

🚴‍♀️ Умуртқа поғонасида муаммолар бўлган болаларга эса енгил атлетика, теннис, бадминтон ва велосипед учиш билан шуғулланиш маслаҳат берилмайди.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Семинар

Жорий йилнинг 2-май куни Зангиота тумани, "Маданият саройи"да Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи Ф.А.Тахирова Тошкент вилояти худудий бўлим бошлиғи О.А.Латиповалар бошчилигида "Соглом турмуш тарзи тамойиллари", "Соғлом овқатланиш" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингда тиббиёт ходимлари- УАШ лари, патронаж ҳамширалари, ҳамширалари, доялар, маҳалла фаоллари, отинойлар ва имом-хатиблар иштирок этишди ва керакли маълумотларга эга бўлишди.


💬Telegram | 🌐Facebook
#Маълумот

Фастфуд ўсмирларда хотирани доимий равишда ёмонлашишига олиб келади.


Олимларнинг аниқлашича, фастфудни доимий истеъмол қилиш хотира ва ўрганиш учун масъул бўлган ацетилхолин даражасига таъсир қилади. Шунингдек, ўсмирлик давридаги юқори ёғли, шакарли диетаовқатланиш узоқ давом этадиган хотира бузилишига олиб келиши мумкин

Тадқиқот шуни кўрсатадики, ёшлардаги нотўғри овқатланиш одатлари когнитив функцияларга қайтарилмас таъсир кўрсатиши мумкин.

Бу жараённи орқага қайтариб бўлмайди ва соғлом овқатланишга ўтиш вазиятни ўзгартирмайди.


Манба

💬Telegram | 🌐Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

📌 Бугун пойтахтимизда “Қандли диабетни бошқаришда замонавий ёндошув” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

🏥 Республика ихтисослаштирилган эндокринология ҳамда кардиология илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу конференция юртимиз ҳудудларидан келган соҳа мутахассислари ва хорижлик етакчи олимларни бир жойга жамлади.

‼️ Анжуманда маҳаллий ва чет эллик экспертларнинг маърузалари тингланди. Шунингдек, тадбир қатнашчилари соҳанинг долзарб масалалари юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашди.

💬Telegram | 🌐Facebook
Тез озиб кетиш жиддий касалликлар аломати...ми?!

📌 Тана вазни саломатликнинг асосий кўрсаткичларидан бири. Аммо баъзи инсонларда сабабсиз тез озиб кетиш ҳоллари кузатилади.

Хўш, бунинг боиси нима?

👩🏻‍⚕️Ушбу саволга олий тоифали шифокор Раъно Носирова жавоб берди.

🫀— Айрим пайтда бош мия, юрак ва мушаклар меъёрда ишлаши учун организмда озиқ моддалар етишмайди, — дейди мутахассис. — Шундай ҳолатда улар ёғ тўқимасига “сигнал” юбориб, ички қўшимча захирадан фойдаланади.

🩺 Оқибатда ёғ ҳужайралари парчаланиб, энергия ажралади ва бу қувват ҳаётий муҳим аъзолар эҳтиёжини қондириш учун сарфланади. Организм ёғ тўқимасини йўқотар экан, ўз-ўзидан тана вазни камайиб боради. Аслида тез озишнинг бир неча сабаблари мавжуд.

🫢 Жумладан, энтероколит, атрофик гастрит каби ошқозон-ичак касалликларида озиқ моддалар сўрилиши ёмонлашиб, тана вазни камаяди. Оғриқ, қорин дам бўлиши, кўнгил айниши, ич кетиш ёки қотиши ушбу касалликларга хос белгилардир.

❇️ Қолаверса, озиқ моддалар сўрилишининг бузилиши туфайли танада витаминлар ва микроэлементлар танқислиги рўй бериб, анемия кузатилади. Тери қуруқлашиб, тирноқлар синувчан, милклар эса қонайдиган бўлиб қолади.

🔶 Ўткир панкреатит (меъда ости бези яллиғланиши) ва сурункали холицистит (ўт йўллари яллиғланиши)да ҳам тана вазни камайиши мумкин. Чунки ушбу хасталиклар сабабли овқат ҳазм қилиш жараёни бузилиб, организм айрим озиқ моддаларни қабул қила олмайди.

🟢 Бундай ҳолларда беморлар таомлангандан сўнг ноқулайлик ҳиссини сезади. Кўнгли айниб, ич кетиш, холециститда ўнг қовурға остида оғриқлар пайдо бўлади.

🔬 Шунингдек, сил касаллигида ҳам бемор тез озиб кетади. Иштаҳа йўқолиб, организм хасталик қўзғатувчиси – сил таёқчасига қарши курашиш учун кўп энергия сарфлайди.

🖇 Тан вазни тез йўқотилишининг кенг тарқалган сабабларидан яна бири ичаклардаги гельминтлар ва лямблиялардир. Бундай беморларда кўнгил айниши, қорин дам бўлиши, ич бузилиши, терига турли тошмалар тошиши, тана ҳарорати кўтарилади.

💉 Бундан ташқари, озиб кетиш қандли диабетнинг 1-тури, депрессия, онкологик касалликлар, лимфома, лимфогранулематоз, лейкоз каби касалликлар сабабли ҳам бўлиши мумкин.

‼️ Агар тез вазн йўқотиш ҳолати кузатилса, оила шифокорига мурожаат қилиш лозим.

💬Telegram | 🌐Facebook
#RASMIY_MUNOSABAT

Aspekt24 ijtimoiy tarmog’ida Zangiota tumani tibbiyot birlashmasiga qarashli 16-oilaviy poliklinika ish vaqti soat ertalabgi 8:00 dan 20:00 gacha kundalik hamshiralar turishi kerak…..degan mazmundagi xabar yuzasidan Zangiota tumani tibbiyot birlashmasi holat yuzasidan quyidagilarni ma’lum qiladi.

Fuqaro 29-aprel kuni Zangiota tumani tibbiyot birlashmasiga qarashli 16-oilaviy poliklinikaga soat 18:30 lar atrofida murojaat qilgan. Kelgan vaqtida 16-oilaviy poliklinikada oila shifokori va hamshiralar yo’qligini ma’lum qilib, Zangiota tumani tibbiyot birlashmasi rahbarining uyali aloqa vositasiga telefon qilib murojaat qoldirgan. Holat yuzasidan 1-may kuni tuman tibbiyot birlashmasi rahbari, koordinator, ambulator poliklinika bo’yicha rahbar o’rinbosari tomonidan ishchi guruh 16-oilaviy poliklinikaga yuborilib, vaziyat yuzasidan surishtiruv ishlari olib borildi.

Navbatchi qoravul so’zidan fuqaro 18:40 larda murojaat qilgan. Fuqaroga 18:30 lar atrofida shifokor va hamshira uy chaqirig’iga ketganligini, tez tibbiy yordam brigadasi ham ayni shu vaqtda  chaqiriqqa ketganligini ma’lum qilganligini bildirdi.

Oila shifokori M.U hamda hamshira M.T lar 29-aprel kuni soat 18:30 lar atrofida 1958-yilda tug’ilgan bemor Toshxo’jayev Ibroxim xonadoniga uy chaqirig’iga ketib, ish joyiga qaytib kelmaganligi ma’lum bo’ldi. O’z ish faoliyatiga sovuqqonlik bilan qarab, chaqiriqdan keyin ish joyiga qaytmagan oila shifokori va hamshiraga  va shu jumladan nazoratga olmagan 16-oilaviy poliklinika v.v.b bo’lim mudiri M.Sh., katta hamshira A.M.larga nisbatan O’zbekistonRespublikasi Mehnat kodeksining 312-moddasi 1-qismi 1-bandi bo’yicha intizomiy jazo chorasi qo’llanilib, tushuntirish xati va buyruq loyihalari tuman Adliya bo’limiga yurist xulosasiga yuborildi.

Shuningdek mazkur holat yuzasidan Yurist xulosasi qonun doirasida olib borilmoqda. Ushbu holat sabablariga oydonlik kiritilgach, qo’shimcha axborot beriladi.

💬Telegram | 🌐Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар_тренинг

📍Юқори Чирчиқ туманидаги "Миллатлар дўстлиги маданият саройи"да Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти вакиллари бошчилигида "Соғлом турмуш тамойиллари", "Соғлом овқатланиш" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

📹 Бу ҳақда "Нурафшон" телеканали томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан батафсил билиб олишингиз мумкин.

💬Telegram | 🌐Facebook
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Тегишли буйруққа асосан Лутфиёр Адилович Абдураҳимов Академик Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази рақамлаштириш, инновациялар ва халқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.

Л. Абдураҳимов 2006 йил Тошкент ахборот технологиялари университетининг бакалавр, 2008 йил магистратура босқичини тамомлаган.

Турли йилларда Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти ва Тошкент шаҳар бошқармаларида бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хорижий инвестициялар ва грант лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Seminar

📍Nurafshon shahridagi "Tong"madaniyat saroyida Salomatlik va strategik rivojlanish instituti mutaxassislari hamda Nurafshon shahar bo'limi mutaxassislari boshchiligida "Sog'lom turmush tarzi tamoyillari", "Sog'lom ovqatlanish"mavzusida seminar-trening tashkil etildi.

Seminar-treningda tibbiyot hodimlari, oila shifokorlari, tibbiy brigada hamshiralari, mahalla faollari, otinoyilar ishtirok etdilar va kerakli ma'lumotlarga ega bo'ldilar.

💬Telegram | 🌐Facebook