Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.2K subscribers
11.7K photos
1.48K videos
10 files
4.53K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#Tibbiy_ko’rik

📣Bekobod shahar 1-Oilaviy poliklinikasida 2024 yil 14 mart kuni Aholiga ko’rsatilayotgan birlamchi tibbiy-sanitariya yordam sifatini va samaradorligini oshirish hamda aholiga amaliy yordam ko’rsatish maqsadida Toshkent viloyati bolalar Ko’p Tarmoqli Tibbiyot Markazidan bir guruh tor soxa mutaxassislari ishtirokida tibbiy ko’rik tashkil etildi.

✅️Kun davomida 0-18 yoshgacha bo’lgan bolalar 316 nafari chuqurlashtirilgan tibbiy ko’rikdan o’tkazilib, topilgan kasalliklar bo’yicha kerakli tavsiyalar berildi.

📣Tibbiy ko’rik davomida Toshkent viloyati bolalar Ko’p Tarmoqli Tibbiyot Markazining bolalar kardiorevmatolog, bolalar otaloringolog, bolalar endokrinolog, bolalar nevropatolog, bolalar ortopedi, UTT shifokori, pediatr mutaxassislari ishtirokida laboratoriya, EKG, UTT hamda skrining tekshiruvlari o’tkazildi.

💬Telegram | 🌐Facebook
🧹 Хабарингиз бор, 16–18 март кунлари юртимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

☀️ Бугун эрта тонгдан бошланган ушбу тадбирда Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги барча муассасалар жамоалари билан ҳам фаол иштирок этмоқда.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Tibbiy_ko’rik

🏥Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasiga qarashli oilaviy poliklinika hodimlari tomonidan “Yuksalish” MFY aholisi uchun tibbiy ko’rik o’tkazildi.

🩸Tibbiy ko’rikka tor soha mutaxassislari,labarator instrumental tekshiruvlar jalb etilib, kasallik aniqlangan bemorlarga davolanish uchun ko’rsatmalar berildi.

🩺Shuningdek,hududdagi yotib qolgan 4-guruh fuqarolar ham holidan habar olindi.

💬Telegram | 🌐Facebook
ОҲАНГАРОН ТУМАНИДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ

Кўкрак бези саратони Ўзбекистонда саратон касалликлари орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бироқ, уни эрта босқичларида даволаш мумкин!

Бугун юртимизда аёллар ўртасида кенг тарқалган кўкрак бези саратонининг олдини олиш ва даволаш ишларига устувор аҳамият қаратилмоқда.

Оҳангарон туманининг олис ҳудуди бўлган “Эйвалек” МФЙда жойлашган оилавий поликлиникада ўтказилган навбатдаги тарғибот тадбири ҳамда бепул тиббий кўрик ҳам хотин-қизлар ўртасида кўкрак бези саратонининг олдини олиш, эрта ташхислаш, касалликнинг олдини олиш чораларидан бири бўлган тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида ташкил этилди.

“O’zLiDeP сиз билан!” шиори остида ўтказилган тадбирда тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали врач онко-маммолог Дилобар Миррахимова ҳудуддаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказди.

БАТАФСИЛ

💬Telegram | 🌐Facebook
❗️БМТ ҳисоботи: 2022 йилда дунёда болалар ўлими тарихий энг паст даражагача тушган

🌐 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар ўлимини баҳолаш бўйича идоралараро гуруҳи (UN IGME) томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисоботга кўра, беш ёшга тўлмасдан вафот этган болалар сони 2022 йилда тарихий минимал даражага тушиб, 4,9 миллионни ташкил қилди.

💉 “Ушбу рақамлар ортида оналарга хавфсиз туғиш, болаларни эмлаш ва оғир касалликлардан асрашда ёрдам бераётган доя ва тиббиёт ходимлари, шунингдек уларнинг саломатлиги ва тўғри овқатланишини ташкил қилиш учун оилаларга ташриф буюраётган тиббиёт ходимларининг хизмати бор”, — деб таъкидлади ЮНИCEФ ижрочи директори Кетрин Рассел.

🩺 Ҳисоботда айтилишича, бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ болалар омон қолмоқда ва дунё бўйича 5 ёшгача бўлган болалар ўлими даражаси 2000 йилдаги кўрсаткичларга қараганда 51 фоизга камайган. Бир қанча паст ва ўрта даромадли мамлакатларда ҳам бу кўрсаткичнинг пасайиши кузатилган бўлиб, бу бирламчи тиббий-санитария ёрдамига, шу жумладан, болалар саломатлиги ва фаровонлиги учун маблағлар ажратилса, натижалар яхшиланиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

🔬 Мисол учун, натижалар шуни кўрсатадики, 2000 йилдан бери Камбоджа, Малави, Мўғулистон ва Руанда мамлакатларида беш ёшгача бўлган болалар ўлимини 75 фоиздан ортиққа қисқартиришга муваффақ бўлишган.

👨‍👩‍👧‍👦 — Эришилган натижага қарамай, миллионлаб оилалар ҳали ҳам ҳар йили, кўпинча туғилгандан кейинги биринчи кунларда фожиали бўлган фарзанд доғига дуч келишмоқда, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус. — Болаларнинг қаерда туғилиши уларнинг яшаш ёки ўлишини белгиламаслиги керак. Ҳар бир аёл ва боланинг, жумладан, фавқулодда вазиятларда ва чекка ҳудудларда ҳам сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш муҳим аҳамият касб этади.

🖇 “Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, агар жамиятда болаларнинг омон қолиш чоралари уларга кўпроқ муҳтож бўлган қатламларни қамраб олса, хавф юқори бўлган мамлакатларда ҳам болалар ўлими сезиларли даражада камайишига эришиш мумкин.

‼️Бундай чора-тадбирларнинг биттаси ҳам миллионлаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиши ва тиббий ёрдамни улар яшайдиган жойга яқинлаштириши мумкин. Болалар саломатлиги ва омон қолишини яхшилаш болалар касалликларини, айниқса, постнеонатал ўлимнинг асосий сабаблари, ўткир респиратор инфекциялари, диарея ва безгакни комплекс даволашни талаб этади”, — дейилади ҳисоботда.

💬Telegram | 🌐Facebook
Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

📌Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида Марказий шифохонада 50 та ўринли "Реанимация бўлими" таъмирланди ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун топширилди.

❇️Ohangaron shahar Ko'p tarmoqli markaziy poliklinika akusher-ginekolog shifokori, "Mo'tabar ayol" ko'krak nishoni bilan taqdirlandi.

Рамазон ойида саломатликка эътибор, айниқса, кучайиши табиий. Шу сабабли саҳарликка қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак, деган савол бугунги кунда долзарб ҳисобланади.

🚴‍♂️Жисмоний фаоллик саратонга чалиниш хавфини камайтиради

📍Чиноз тумани тиббиёт бирлашмасида "Гемодиализ бўлими" аҳолига хизмат кўрсатиш учун топширилди.

🩺Чирчиқ шаҳар аҳолиси 45-65 ёшдаги аёлларни скрининг текшируви режага асосан ўтказилмоқда.

🖥“Электрон поликлиника” тизимининг такомиллашган янги талқини пилот тариқасида ишга туширилди

💊Биологик фаол қўшимчалар даволовчи хусусиятга эга эмас!

📃"ҚАНДЛИ ДИАБЕТ 2 ТУР БЕМОРЛАРНИ ТЕРАПЕВТИК ЎҚИТИШ МИЛЛИЙ МАКТАБИ"

🗓Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилоятида "Янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилиятининг универсал скринингини жорий этиш" лойиҳаси доирасида эшитиш нуқсонларини аниқлашнинг замонавий усуллари бўйича тренинглар ўтказилди.

📌ЖССТ: Диарея йилига ярим миллиондан зиёд болалар ўлимига сабаб бўлмоқда

✳️Bekobod shahar 1-Oilaviy poliklinikasida Toshkent viloyati bolalar Ko’p Tarmoqli Tibbiyot Markazidan bir guruh tor soxa mutaxassislari ishtirokida tibbiy ko’rik tashkil etildi.


🟢Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasiga qarashli oilaviy poliklinika hodimlari tomonidan “Yuksalish” MFY aholisi uchun tibbiy ko’rik o’tkazildi.

🔸ОҲАНГАРОН ТУМАНИДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ

🔹БМТ ҳисоботи: 2022 йилда дунёда болалар ўлими тарихий энг паст даражагача тушган

💬Telegram | 🌐Facebook
❗️Тадқиқот: Респиратор вирусли касалликлар хавфини камайтириш усули топилди

🦠 Мавсумий хасталиклар, хусусан, грипп, ЎРВИ авж олган паллаларда хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш тавсия этилади. Бу — вируслар кўпайишига қарши синовдан ўтган самарали усул.

📌 Аммо ҳар ишда бўлгани сингари ушбу профилактик чорани қўллашда ҳам меъёр муҳим. Яъни ёпиқ бино ва иншоотлар, яшаш хоналари ҳамда иш кабинетлари керагидан ортиқ шамоллатилса, ҳаво намлиги камайиб, респиратор вируслар тарқалиши осонлашиши аниқланди.

📰 АҚШнинг "PNAS" етакчи илмий журналида эълон қилинган тадқиқот натижалари айни шу масалага бағишланди.

🔬 Муаллифлар хулосасига кўра, водород пероксиди сув микротомчиларида мустақил равишда пайдо бўла олади. Ушбу модда нафас олиш, аксириш, йўталиш чоғида беморлардан ҳавога ажраладиган суюқлик таркибидаги вирусни йўқ қилиш хусусиятига эга.

📈 Тадқиқот давомида ҳаво намлиги 15 фоиздан 50 фоизгача бўлган ёпиқ муҳитда водород пероксиди концентрацияси 3,5 баравар ошиши қайд этилди. 50-95 фоиз оралиғидаги кўрсаткичда эса бу модда деярли доимий мавжуд бўлади.

🔎 Олимлар мазкур хулосани яна бир эслатма билан бойитди: намлик даражаси паст бўлганда, вирус қуруқ ҳолатда ҳавода узоқ вақт сақланади. Бу эса унинг беморларга юқиш хавфини оширади.

‼️ Шу боис уй ичидаги нисбий намлик даражаси 40 фоиздан 60 фоизгача бўлишини таъминлаш вируслардан ҳимояланишнинг самарали усули сифатида тавсия этилади.

💬Telegram | 🌐Facebook