Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.8K subscribers
11.8K photos
1.49K videos
10 files
4.57K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#Сайёр_қабул

🏥Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг таклифига биноан Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ф.Иномов бошчилигида "Самарчук" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Ушбу сайёр қабулда фукароларнинг муаммолари ўрганиб чикилди. Шу муносабат билан ахолининг соғлиғига бефарк бўлмаган холда 8 нафар фуқароларга кундузги стационарда даволаниш учун йўлланмалар ва 10 нафар фуқаролар эса дори-дармон билан таъминланди
.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#Юқори_Чирчиқ_тумани

ХАЛҚНИ ТИББИЁТДАН РОЗИЛИГИ ҲАФТАЛИГИ

7-июльдан 14-июльгача ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз қарияларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳафталиги доирасида  Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Гулистон ОШП ҳудудида тиббий кўрик ташкил этилди.  

62та ижтимоий химояга муҳтож қариялар тиббий кўрикдан ўтказилиб, шулардан 6таси стационар реабилитация қилиш учун шифохонага ётқизилди. Тиббий кўрик давомида, ушбу фуқаролар лаборатория, УЗД, ЕКГ,тор доирадаги мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилди.
 
👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#Саломатлик_ойлиги

ЮРТИМИЗДА ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР САЛОМАТЛИГИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА!

🏥Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан 2023-2024 ўқув йили олдидан ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар саломатлигини мухофаза қилиш мақсадида ташкил этилган "Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” Тошкент вилоятидаги барча шаҳар ва туман КТМП ва ОП ларда уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Вилоятнинг Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 75-сонли ОП да "Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” доирасида худуддаги ўқитувчилар ва мураббийлар учун тармоқ режаси асосида 10 дан ортиқ тор мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу поликлиникага ташриф буюрган Соғлиқни сақлаш вазири А.Ш.Иноятовга тумандаги ўқитувчи ва мураббийлар ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида Тошкент туманининг аҳолиси зич Кўктерак ҳудудида жойлашган 75-оилавий поликлиникада тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу акцияга Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳам ташриф буюриб, таълим соҳаси ходимлари билан самимий мулоқот ўтказди.

Вазир суҳбат давомида инсонларга таълим беришдек савобли ишга умрини бахшида этган устоз-мураббийлар машаққатли меҳнатини эъзозлаши, улар тиббиёт ходимлари каби халқ орасида ҳалол касб-кори сабаб ҳурмат қозонганини алоҳида таъкидлади.

Мазкур акция таълим муассасалари ходимларининг ёзги таътил мавсумида ўтаётгани аҳамиятли!

👆Юқоридаги видеолавҳа айнан шу ҳақида…..


👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
❗️ЖССТ парранда гриппининг одамларга юқиш хавфи юқорилигидан огоҳлантирди

📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу йил март ойидаги баёнотида дунёда парранда гриппи пандемияси бошланиши хавфидан огоҳлантирганди.

🔬 Бунга мазкур вируснинг тез мутацияга учраб, нафақат қанотли жонзотлар, балки бемор инсонлардан ҳам юқиш ҳамда кенг тарқалиш хусусиятига эгалиги сабаб бўлганди.

🔎 “Энг ёмони, у одамлар ҳаётига зомин бўлиши мумкин”, дейилган эди ўша чиқишда. Бу ҳолат юз берди ҳам. Апрель ойида Хитойда H3N8 вирусидан илк ўлим ҳолати қайд этилди.

📌 Шуларни инобатга олиб, кеча ЖССТ янги баёнотини эълон қилди. Унда парранда гриппининг инсонларга юқиш хавфи юқорилиги хусусида кенг жамоатчилик ва соҳа мутахассислари яна бир бор огоҳликка чақирилган.

▶️ Ташкилот масъул ходими Сильви Брианнинг таъкидлашича, мазкур вируснинг бемор инсондан бошқасига юқиши кам кузатилади. Шунга қарамай, хушёрлик ва эҳтиёткорлик шарт.

🩺 Айни сабабдан ЖССТ мамлакатларни касаллик устидан назоратни кучайтириш ва аниқланган ҳолатлар бўйича имкон қадар тезроқ хабар беришга чақиради.

‼️ Ўз навбатида, эпидемиологларнинг таъкидлашича, одамлар инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.

👉
Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Xotin-qizlar salomatligi oilalar mustahkamligini ta’minlaydi

Yangiyoʻl tumanida joylashgan Havo Hujumi Mudofaa Qoʻshinlari va Harbiy Havo Kuchlari qoʻmondonligiga qarashli harbiy qismlarning birida bugun Respublika harbiy prokuraturasi 10-boʻlim harbiy prokurori, adliya katta leytenanti M.Artikov hamda Milliy gvardiya boshqarmasi boʻlim boshligʻi polkovnik D.Xudayberganovalar ishtirokida davra suhbati va tibbiy koʻrik oʻtkazildi.

Xotin-qizlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash maqsadida tashkil etilgan tadbirda harbiy xizmatchilarning oila a’zolari hamda harbiy qismdagi harbiy xizmatchi ayollar ishtirok etdi.

Yangiyoʻl shahar Markaziy koʻp tarmoqli polikilinika shifokorlari tomonidan harbiy xizmatchilarning oila a’zolari uchun tashkillashtirilgan chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrik mobaynida 18 nafar harbiy xizmatchi ayollar, 13 nafar Qurolli Kuchlar ishchi xizmatchilari, 53 nafar harbiy xizmatchilarning oila a’zolari, hamda 34 nafar farzandlari tibbiy koʻrikdan oʻtkazildi.

👉 https://t.iss.one/tvhssb