Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
8.91K subscribers
12K photos
1.52K videos
10 files
4.64K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Юртимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини давлат сиёсатининг таьминлаш ва мухим вазифа этиб белгиланган. Яьни бу сиёсат негизида

"Инсонга эьтибор" устувор эканлигини билиш мумкин. Махалла хайрия жамоат фонди ҳамда хайрия маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятида яшовчи кам таьминланган ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли вакилларини операция ишлари амалга оширилмоқда.

👆Юқоридаги видео лавҳа айнан шу ҳақида....


👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#tibbiyot

💊Bugun, Qibray tumani tibbiyot birlashmasi hamda Mudofaa vazirligi bilan hamkorlikda 24-OP hududida joylashgan "Ko'prikboshi" mahallasida fuqarolar uchun tibbiy ko'rik bo'lib o'tdi.

🔬Tibbiy korik davomida fuqarolar tor doiradagi mutaxassislar xirurg, nevropatolog, ginekolog,kardiolog, oftal'molog, lor, allergolog, terapevt, endokrinolog, pediatr, travmatolog, UASh hamda diagnostik tekshiruvlar (uzi, rentgen, ekg, laborator tekshiruvidan) o'tkazilmoqda.

📌Tibbiyot xodimlari bugunning o‘zida 324 nafar fuqarolarni tibbiy ko‘rikdan o‘tkaziildi.

🟢Shuningdek, sog'lom turmush tarziga rioya etish, to'g'ri ovqatlanish hamda zararli odatlarni inson organizmiga salbiy ta'siri haqida keng tushunchalar va zarur tavsiyalar berilmoqda.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
❗️“Омикрон”нинг янги варианти қайси тана аъзоларига таъсир кўрсатиши маълум бўлди

🦠 Аввал Ҳиндистонда аниқланиб, сўнг АҚШ, Австралия, Сингапур, Германия каби бир қатор мамлакатларга кириб келган “омикрон” штаммининг янги XBB.1.16 — “Арктур” субварианти Россияда ҳам рўйхатга олинди.

👁 Мутахассислар ҳозир бу мутацияга хос аломатларни чуқур ўрганмоқда. Хусусан, ҳинд шифокорлари фикрига кўра, вирус асосан кўзнинг шиллиқ қаватига таъсир кўрсатяпти. Оқибатда қичишиш ва қизариш билан кечадиган конъюнктивит кузатилмоқда.

🔬 Россиялик педиатр-иммунолог, тиббиёт фанлари доктори Андрей Продеуснинг таъкидлашича, ўта юқумли деб баҳоланаётган XBB.1.16 версияси “кракен”нинг яқин қариндоши.

🤧 Хасталик асосан поллиноз (мавсумий аллергик касаллик) симптомлари билан жуда ўхшаш. Шу билан бирга, юқори иситма ва йўтал ҳам “Арктур”га хос аломат.

🚫 Шифокорлар хулосасига кўра, эндиликда коронавируснинг янги вариантлари пневмонияни деярли келтириб чиқараётгани йўқ.

‼️ Шунга қарамай, экспертлар аҳолига бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда. Чунки яқин келажакда “омикрон”нинг ХBB.1.16 ва ХBB.1.9 турлари катта эҳтимол билан Ер юзида доминант версияга айланиши мумкин.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
🧺 Энди дори воситаларининг чакана референт нархлари билан танишиш янада осон!

Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан махсус мобиль илова ишлаб чиқилди.

🤳 Энди "UZPHARMINFO" дастури орқали дори воситаларининг референт нархларини кўриш ва кузатиб бориш имконига эга бўласиз.

Дастурни қуйидаги ҳаволага кириб юклаб олшингиз мумкин:
📱 IOS платформаси учун
📱 Android платформаси учун

Эслатиб ўтамиз, "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
❗️ССВ: Стоматологик тиббий хизматларнинг 90 фоизи хусусий клиникалар томонидан бажарилмоқда

🏥 Яқин йилларгача хусусий клиникаларда мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ишониб бўлмас воқеа эди. Бугун эса кўплаб ноёб технологияли муолажа усуллари ушбу тиббиёт муассасаларида муваффақиятли бажариляпти.

Хусусан:

📌 катталар ва болалар урологияси;

📌 интервенцион кардиология;

📌 эндопротез амалиётлари;

📌 эндоскопик гинекология;

📌 офтальмология;

📌 тиббий радиология ва рақамли рентген;

📌 клиник-биокимё лаборатор текширувлари
каби йўналишларда ўтказилаётган амалиётларнинг 50 фоиздан ортиғи айнан хусусий тиббиёт ҳиссасига тўғри келмоқда.

🔬Шунингдек, қатор тиббий ихтисосликлар бўйича юқори технологияли муолажа усуллари ва умуман хусусий тиббиётнинг ушбу хизматлардаги улуши аллақачон давлат тиббиёт муассасалариникидан ортиб кетган.

Булар:

🔹 офтальмология ва оператив офтальмология — 60 фоиз;

🔹 ЛОР ва эндоскопик ЛОР — 70 фоиз;

🔹 стоматология — 90 фоиз.

‼️ Бунинг натижасида бугун хусусий тиббиёт секторининг умумий соғлиқни сақлашдаги улуши 30 фоизни ташкил қилмоқда.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
❗️ТВССБ: Болаларга бир ёшгача чой бериш мумкин эмас

🏥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” доирасида бир ёшгача бўлган болаларнинг қўшимча овқатланиши бўйича тавсияларни ишлаб чиқди.

👨‍👩‍👧‍👦 Ундан ота-оналар учун бир қатор муҳим ва керакли маслаҳатлар ўрин олган.

Хусусан:

👶 Чақалоқ олти ойга тўлгач, шифокор тавсияси асосида унга она сутидан ташқари бўтқа, шарбат ва пюре кўринишида қўшимча озуқалар бериш мумкин. Сабаби тез ривожланаётган мурғак организмнинг эҳтиёжлари она сути билан тўла қопланмайди.

🫕 Гўдакни қўшимча таом билан она сутидан олдин озиқлантириш
керак. Болага бундай егулик икки ҳафта давомида берилгач, учинчи ҳафтадан бир марталик қўкрак билан овқатлантириш ўрнига алмаштирилади. Улар таркиби сабзавот бўтқаларидан ташкил топган бўлиши лозим.

🍲 Даставвал, бўтқа оз-оздан (5-10 грамм) бериб борилади, кейинчалик керакли миқдорга аста-секин етказилади. Шуни ёдда тутиш лозимки, бу ёшдаги гўдакка бир пайтнинг ўзида иккита қўшимча таом берилмайди. Бола биринчи қўшимча озуқага кўниккач, иккинчисига ўтиш мумкин.

🥚 Кичкинтой 7 ойлик бўлгач, унга иккинчи қўшимча таом – бўтқалар (маннали, гречкали) берилиб, 2 ҳафта ичида иккинчи галдаги она сути у билан алмаштирилади. Ушбу даврда қайнатилган тухум сариғининг ярмини ҳафтасига икки марта, кейин кунора бериш мумкин.

🥛 Бола 8 ойга тўлганда
таомномага учинчи қўшимча егулик сифатида қатиқ ва творог киритилади. Дастлаб, қатиқ оз-оздан (5-10 грамм) бериб борилади, кейинчалик эса керакли миқдорга аста-секин етказилади.

9-ойдан бошлаб нон (печеньелар), олмани бўлакча шаклида бериш мумкин.

10-ойликдан бошлаб гўшт қиймаси фрикаделькалар;

12-ойликдан – буғда пишган котлетлар берилади.

‼️ Болага чой бериш мақсадга мувофиқ эмас. Унинг ўрнига мева шарбати, қайнатилган сув ичирилади.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Умуммиллий_ҳаракат

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ, аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати Соғлиқни сақлаш тизимида йўлга қўйилган.

-Овқатланишнинг ҳам ўзига хос тартиблари борки, ҳар ким унга ёши, саломатлик даражаси ва меҳнат қилиш туридан келиб чиқиб ёндашиши тавсия этилади.
-болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловларни кучайтириш;

👆Юқоридаги видео лавҳа айнан шу ҳақида....


👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#тиббий_кўрик
#хайрия_фонди

🏥Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда "Соғлом авлод учун халқаро хайрия фонди" кўчма тиббий бригадаси ҳамкорликда Оҳангарон туманининг энг чекка, олис, тоғли дудудида жойлашган "Кўксарой" МФЙ "Эртош" қишлоғида жойлашган аҳолига тиббий кўрик ташкиллаштирилди.

🩺Ушбу кўрикда барча тор соха мутахассисилари ҳамда УТТ, ЭКГ, лоборатор диагностика иштирок этишди.

🗓Инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, қолаверса узок умр кўришнинг гарови соғлом турмуш тарзи эканлиги бугун барчага аён хакикатдир.

👆Юқоридаги видео лавҳа айнан шу ҳақида....


👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#Танлов

Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмасида Хамшира-2023 кўрик танлови туман боскичи утказилди. Кўрик танловда тиббий ходимлар 4 та шарт асосида беллашишди.Назарий ,амалий ва ижтимоий сиесий саволлар буйича билимларини синашишди.Тезкор саволлар хам куйилди.Кўрик танлов хаққоний ва талаб даражасида ўтказилди. Кўрик танловда

1. Охангарон ТТБ туғрук бўлими туғруқдан кейинги палата хамшираси Тошпўлатова Динора 1-ўрин.
2. Кабул emergenji Department бўлими навбатчи ҳамшираси Юнусалиева Маьсума 2-ўрин
3. Жонлантириш бўлими навбатчи хамшираси Холматова Малика 3-ўрин

Тадбир юқори савияда ўтказилди. Иштирокчилар ва ғолиблари Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ҳамда шифокорлар томонидан фахрий ёрлиқ, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb