Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
8.84K subscribers
12K photos
1.52K videos
10 files
4.64K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#Aholi_salomatligi

⚡️ Quyi Chirchiq tumani 31-sonli oilaviy poliklinikasida aholi salomatligini yaxshilash maqsadida tibbiy ko'rik o'tkazildi.

Mazkur tibbiy ko'rik o'tkazish jarayonida 115 nafar aholi ishtirok etishdi. Fuqorolarga tibbiy muolajalar va bepul maslahatlar berildi.

👉 Bizga aʼzo boʻling https://t.iss.one/tvhssb
Маҳаллий ҳокимият органларининг соғлиқни сақлаш бўйича ваколатлари нималардан иборат?

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги қуйидаги ваколатларга эга:

⚖️ соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилади;

🗂 соҳадаги қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлайди;

💼 тизимнинг бошқарув органларини шакллантиришда иштирок этади;

🏥 ўз ҳудудидаги тиббиёт муассалари фаолияти учун тегишли биноларни ажратади, таъмирлаш ишларини ташкил қилади;

🚑 бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этади, улардан аҳоли тенг фойдалана олишини таъминлайди;

💰 соғлиқни сақлаш харажатларини молиявий таъминлашнинг ўз манбаларини шакллантиради;

📋 соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;

💊 аҳолини дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлашда иштирок этади;

🗞 аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этади;

👨‍👩‍👧 фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлигини таъминлаш, профилактика, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади;

🕹соғлиқни сақлаш тизими органлари, муассасалари ва корхоналари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда назорат қилади;

👩🏻‍🦼ногиронлиги бўлган шахслар ва тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг саломатлигини тиклайдиган муассасалар ташкил этади ва улар фаолиятини таъминлайди;

👩🏻‍🍼 оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;

♻️ соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шароитлар яратади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчиликка мувофиқ яна бошқа ваколатларни амалга ошириши ҳам мумкин.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
❗️Тадқиқот: Нефротик синдромдан ишончли ҳимояланиш йўли топилди

🏢 Буюк Британиянинг Бристол университети олимлари буйрак етишмовчилиги профилактикасига доир янги усулни кашф қилди.

🔬 Тадқиқотчилар хулосасига кўра, ушбу методика пешобда оқсил миқдори кўпайиши ва альбумин даражаси пасайиши билан намоён бўладиган нефротик синдром ривожланиш хавфини камайтиради.

📉 Чунки ушбу аломатлар буйраклар фаолиятини издан чиқариши билан маълум.

🚫 Олимлар фикрича, PAR-1 рецепторлари блокаторлари орқали мазкур касаллик ривожланишининг олдини олиш мумкин.

Бристол университети ходимлари бундай блокаторлардан фойдаланиш стероидларга бўлган эҳтиёжни бартараф этади, деган қатъий хулосада.

‼️ Қолаверса, ушбу янгилик буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини янада самарали даволаш усулига айлантиради. Чунки трансплантация қилинган орган энди у қадар заиф бўлмайди.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
🔰❗️Бунунги кунда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида ССВ нинг 58 сонли буйруғига асосан "Саломатлик сайллари" кенг тартибда ўтказилиб келинмокда.

👨‍⚕️ Бустонлик ТТБдаги навбатдаги тиббий кўрикда РИЭИАТМ эндокринологи М.С.Камбарова ва эндокринология диспансери шифокори Ж.Ж.Туевлар томонидан жами 22 нафар фукаро текширилди.

🔴Натижада: 1 нафар Кандли диабет илк бор аникланиб, зарур тавсия ва маслахатлар берилиб "Д" назоратга олинди. 19 нафар фукаро амбулатор текширув учун йуналтирилди. Шунингдек соглом турмуш тарзининг асосий 6 та тамойили хакида сухбатлар утказилиб, батафсил тушунчалар ва маслахатлар берилди.

📈Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, соғлом турмуш тарзи риоя этилса, 80% юрак- қон томир ва қандли диабетнинг 2 тури, 40% ўсма касалликларининг олдини олиш мумкин экан.

📌Инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, қолаверса узок умр кўришнинг гарови соғлом турмуш тарзи эканлиги бугун барчага аён хакикатдир.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#қизиқарли

Дунё тиббиёти тарихида энг узоқ давом этган жарроҳлик амалиёти (операция)

1951 йил 4 февралдан 8 февралгача 96 соат давом этган жарроҳлик амалиёти Чикаго госпиталида ўтказилган. Жарроҳлар Гертруда Левандовски исмли аёлда гигант тухумдон кистасини олиш амалиётини бажаришган.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари:

▫️22-апрел —шанба;
▫️23-апрел — якшанба;
▫️24-апрел — душанба (кўчирилган дам олиш).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.

❗️Агар 22 апрель — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрель — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#salomatlik_sayli

Qibray tumanida “Salomatlik sayli” o'tkazildi

🔷Qibray tuman ko'p tarmoqli markaziy poliklinikada tashkil etilgan sayyor tibbiy ko'rik davomida tor mutaxassislar qatorida respublika va viloyatimizning malakali endokrinolog shifokorlar ham faol qatnashishdi.

💊Ko‘rik davomida, 16 nafar respublika dajasidagi tor doira mutahassislari ishtirokida 300dan ortiq fuqarolarning salomatligi tibbiy tekshiruvdan o‘tkazildi.

Shuningdek, glyukometr yordamida qondagi qand miqdori aniqlanib, 182ta ambulator va 51 nafari stasionar sharoitda davolanishlari uchun yo'naltirilgan bo'lsa, 15 nafar
fuqaro bilan yuqori texnologiyali jarrohlik amaliyotini o'tkazish rejalashtirildi.

🟢Yod tanqisligi, qandli diabetni oldini olish,sog'lom turmush tarziga rioya etish, zararli odatlarni inson organizmiga salbiy ta'siri haqida tushuncha va tavsiyalar berildi.

👉 Bizga aʼzo boʻling https://t.iss.one/tvhssb