Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.87K subscribers
11.7K photos
1.49K videos
10 files
4.56K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#Тиббий_кўрик

🏥 Айни дамда, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда "Оппоқ МФЙ"да Сайёр қабул ва аҳолига тиббий кўрик бўлиб ўтмоқда.

👨‍⚕Тадбир давомида тор мутахассислар (терапевт, кардиолог, нервпатолог, стоматолог, травматолог, лаборатор диагностика, ЭКГ) тиббий хизмат кўрсатмоқда.

🩺Оилада тиббий савияни ошириш, соғлом муҳитни яратиш мақсадида кун давомида овқатланиш рационида "Туз ва шакарни чеклаш" тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди ва брашуралар ва тарқатма материаллар тарқатилди.

Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#tajriba

Nurafshon shahridagi zamonaviy koʻp tarmoqli tibbiyot klasteri xorij andozalari asosida tashkil etiladi

🌐
BATAFSIL

Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2022»

“Йил танлови” ўтказилмоқда!

«2022 йилнинг энг намунали вазирлиги»

2022 йилда фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган, вазирлик фаолиятини ривожлантирган «2022 ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ВАЗИРИ»ни аниқланг!

Ўзбекистонда 25 та вазирлик бор! Қайси вазир раҳбарлигида тизим қандай ишлаганини сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради.

➡️ Овоз беринг ва фикр билдиринг ⬅️

Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️КАНДЛИ ДИАБЕТГА КАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОКДА!

📌 Ҳар йили 14 ноябрь куни Ўзбекистонда “Халқаро диабетга қарши кураш куни” нишонланиб келинади. Ушбу сана биринчи марта 1991 йилда Халқаро диабет федерацияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббусига кўра дунё миқёсида диабет билан касалланишлар сони ортиши муносабати билан қабул қилинган.

🩺 Вилоятдаги барча шахар ва туманларда ҳам қандли диабет асоратларини, диабет олди ҳолатларини, қалқонсимон без касалликларини эрта аниқлаш ва ташҳислаш, зарур маслаҳат ва маълумотларни бериш мақсадида мутахассислар томонидан бепул тиббий кўриклар ташкил қилинмоқда.

✍️ Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарори ижроси юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Батафсил: видеолавҳада.

Бизга аъзо бўлинг
https://t.iss.one/tvhssb
#Тиббий_кўрик

👩‍⚕️ ‍Айни дамда, Нурафшон шаҳар "Дехконобод МФЙ"да Шаҳар тиббиёт бирлашмаси қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника ходимлари билан ҳамкорликда аҳолига ҳайрия тадбири ҳамда тиббий кўрик бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирда терапевт, лаборатор диагностика хизмат кўрсатмоқда.

Тиббий кўрикдан ўтганлар сони:
Жами-87 та
Аёллар-41та
Эркаклар-11та
ФЁА-16 та
Ҳомиладор аёллар-2 та
Болалар-31 та
Ногиронлар;
Жами-4 та
Шундан аёллар-1 та
Эркаклар-3 та
Терапевт кўриги-42 та
Глюкометр қондаги қанд миқдорини таҳлили-42 та
Лаборатория-42 та
Тиббий-ижтимоий ёрдам-51 та
Тиббий кўрикка келган барча беморлар БЕПУЛ дори-дармон билан таъминланди.

🚭 Оилада тиббий савияни ошириш, соғлом муҳитни яратиш мақсадида кун давомида "Тамаки чекишга қарши кураш" тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сирлари

🚑 Барча шошилинч операцияларнинг тахминан 40 фоизи кўричакни олиб ташлашни ўз ичига олади. Бу касаллик шунчалик кенг тарқалган ва яхши ўрганилганки, бу ҳақда аллақачон кўпчилик биладиганга ўхшайди. Бироқ, қийинчилик шундаки, касаллик тез ривожланади ва уни аниқлаш унчалик ҳам осон эмас. Кўпчилик ўз вақтида ёрдам сўрамасдан азоб чекади. Афсуски, кўричакнинг ҳар қандай кечикиши ўлимга олиб келиши мумкин.

Ушбу касаллик тўғрисида тажрибали шифокордан маслаҳат.

👨‍⚕️ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалининг Олий тоифали жарроҳи-Баҳодир Ҳакимов.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббиётдаги_ислоҳатлар

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган қатор ислоҳатлар:

— 500 нафар беморларда юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

Оҳангарон туманида 50 ўринли туғруқ комплекси аҳолига фойдаланишга топширилмоқда.

Шунингдек, Янгийўл, Олмалиқ, Бекобод шаҳарлари, Тошкент ва Оққўрғон туманларида 5 та туманлараро перенетал марказлари ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шифокорларга бўлган вакант иш ўринларини битирувчи курс талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чоралари орқали тўлдирилмоқда.

Олис ва Чекка ҳудудларда ишлаётган шифокорлар учун берилаётган имкониятлар ҳақида.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сирлари

✍️ 2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент вилоятида амалга оширилган ишлар бўйича интервью.

👨‍⚕️ Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш-профилактика ёрдамини ташкил қилиш бўлими бошлиғи-Аброр Парпиев.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббиётдаги_ислоҳатлар

🏥 Ўрта Чирчиқ туманида замонавий таъмирланган Маҳалла тиббиёт пункти аҳолига хизмат кўрсатиш учун фойдаланишга топширилди.

Бизга аъзо бўлинг
https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Jarayon

TOSHKENT VILOYATIDA SUD-TIBBIY EKSPERTIZA TIZIMI ISH FAOLIYATI O‘RGANILDI

Bizga aʼzo boʻling https://t.iss.one/tvhssb
#Диққат

⚡️Ўзбекистонда ҳозир кўпчилик бир вақтнинг ўзида аралаш инфекция, грипп ва коронавирус билан касалланишни бошлади.

Одатда, касаллик нафас йўлларининг яллиғланиши билан бошланади, бу одатда қуйидагича давом этади:

• Беморнинг тана ҳароратининг 38-40 даражагача кўтарилиши,
• Бош оғриғи ва томоқ оғриғи,
• Бурун битиши,
• Бурундан оқмалар,
• Йўтал,
• мушак оғриғи,
• заифлик,
• Иштаҳанинг йўқолиши,
• Айрим ҳолларда қусиш кузатилади.

Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#МУНОСАБАТ

2022 йил 20 ноябрь санасида "Bloger.uz" телеграм ижтимоий тармоғида Бўстонлиқ тумани Тиббиёт бирлашмаси рахбари Р.Унаров ҳақида мақола тарқалди.

2017-2021 йиллар оралиғида Р.Унаров Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасида бош шифокор бўлиб ишлаган давр оралиғида, Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасига келган Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан режалик назорат текширув жараёнида 2020 йилда юртимизда коронавирус инфекцияга қарши курашиш пайтида шифокорларга ҳамда ҳамшираларга давлатимиз томонидан ажратилган маблағлар тўғри берилган ёки берилмаганлиги текширилган.

Албатта ушбу текширувлардан олинган ҳулосалар судга оширилган ва суд жараёнига қадар барча камчиликлар бартараф этилган. Суд жараёнида барча тиббиёт ходимларига берилган маблағлар тўғрилиги исботланган ва Р.Унаровга нисбаттан камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли жарима жазоси қўлланилган. Ҳозирги кунда Р.Унаров белгиланган жарима жазосини тўлиқ бажарганлигини маълум қиламиз.

2018 йилда бузиб сотиб юборилган “Тез ёрдам” биноси маблағлари, умуман бажарилмаган ишлари учун “ОЛМАЛИҚ-ЭЛЕМЕНТ-ПЛАСТ”га ўтказилган 144.076.993 сўмлик пуллар, шунингдек, “АЛАНГА-СЕРВИС ” билан тузилган катта маблағдаги шартномалар, “НУРИ-ЗАМ-СЕРВИС” билан тузилган 129.030.300 сўмлик шартномалар ноқонуний буйруқлар асосида “Тез тиббий” ёрдам ходимлари ва бошқа ходимлар учун берилган ҳамда совутгич учун деб ажратилган маблағларнинг талон-торож қилинганлиги бўйича Олмалиқ шаҳар Прокуратура терговчиси В.Рамазонов томонидан текширувлар ўтказилганда ўз тастиғини топмаган.

2015-2017 йилларда Р.Унаров Қибрай тумани тиббиёт бирлашмасида бош шифокор бўлиб ишлаган давр оралиғида, бир қанча жиноятлар содир этган деб берилган хабар хатолик ва ёлғон маълумотлардир.

Р.Унаровни бир қанча туманларда самарали иш олиб борганлиги, ўзининг тиришқоқлиги, ташаббускорлиги ва ижобий фазилатларини инобатга олган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмасига вақтинча вазифа бажарувчи бош шифокор этиб тайинланди.

Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
🔰ДИАБЕТ ОЙЛИГИ СЎНГИ КУНЛАРИДА ЯНА БИР ТИББИЙ КЎРИК!

Тошкент вилояти Мудофаа ишлар бошқармасининг 22 ноябрдаги №2712 талабномасига асосан Вилоят бош эндокринологи М.М.Каримова бошчилигида 25 ноябрь куни Юқори Чирчиқ туман мудофаа ишлар бўлими ходимлари учун эндокринологик тиббий кўрик ташкил этилди!

🩺Тиббий кўрикда мудофаа бўлимида фаолият юритаётган 18 нафар ходимлар эндокринолог шифокор томонидан кўрикдан ўтказилди.
Ходимларда:

🩸қонда қанд миқдори текширилди,
🧍‍♂️🧍‍♀️ вазн, буй ва бел айланалари ўлчанди,
👩‍⚕️қалқонсимон без ҳолати текширилди.

♦️1 нафар ходимда Қандли диабет олди ҳолати аниқланди ва ушбу ходимга аниқ ташхис қўйиш учун лаборатория шароитида қайта қон топшириш ва гликирланган гемоглобин таҳлили учун йулланма берилди.

Шунингдек мудофаа бўлим ходимлари билан эндокрин касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзи хақида суҳбат ўтказилди!

Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb