Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.67K subscribers
11.8K photos
1.49K videos
10 files
4.57K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
❗️ССВ: Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиаллари ягона уникал комплексга бирлашади

Олмазор туманидаги Шифокорлар кўчасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги бирлашган комплекси барпо этилмоқда.

Бирлашган марказга қайси муассасалар киради?

Янги комплекс таркибига:

🏢 Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (Тошкент ш. Фаробий кўчаси, 383-уй);

🏢 марказнинг пойтахт филиали
(Тошкент ш. Боғистон кўчаси, 1/71-уй);

🏢марказнинг Тошкент вилояти филиали
(Тошкент ш. Тахтапул дарвоза кўчаси, 341-уй) киради.

🛡Бу ерда Тошкент шаҳри ва вилояти фуқаролари учун тиббий йўлланмасиз, бошқа ҳудудлардан келган беморлар учун йўлланма асосида бепул тиббий хизмат кўрсатилади.

Неча ўринга мўлжалланган?

🏥 Бино — 8 қават;
🛏стационар — 650 ўринли;
🪑кундузги стационар — 100 ўринли;
🚶🏻поликлиника — 500 қатновга мўлжалланган.

Қандай клиник бўлимлар иш бошлайди?

📌17 та янги клиник бўлим фаолияти йўлга қўйилади. Жумладан, мамлакатимизда илк бор суяк кўмиги трансплантацияси бўлими очилади.

Қандай технологиялар ўрнатилади?

💰Онкология тизимини, жумладан, ушбу комплексни замонавий технологиялар билан жиҳозлашга 80 миллион доллар маблағ ажратилмоқда.

🩺Марказда 16 та реанимацион ва операцион хоналар энг сўнгги технологиялар билан таъминланади.

🔬Интенсив терапия бўлими юрак мониторлари, ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари ва бошқалар билан жиҳозланган консолли функционал ётоқларга эга бўлади.

Илмий салоҳият...

📚 Турли тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган 5 та онкология кафедраси бирлашиб, ягона методик марказга айланади. Илк бор ядро тиббиёти кафедраси ташкил этилади.

Инфратузилма...

⚙️ Комплексда 9 та бункердан иборат радиотерапия арсенали ишга туширилади. Бирида тўхталишлар юз берган тақдирда ҳам бошқалари унинг ўрнини тўлдириши натижасида даво муолажаси узлуксизлиги таъминланади.

💊Беморлар учун дори-дармон тайёрлаш ва етказишнинг янгича тизими амалиётга татбиқ этилади.

Қандай мутахассислар фаолият юритади?

✈️ Муассаса ишга тушгунга қадар 100 нафардан мутахассис Корея Республикаси ва Туркияда малака оширади.

Бошқарув тизими...

🖥 Бошқарув жараёнига турк ва корейс мутахассислари тавсиялари ва тажрибаси асосида замонавий менежмент тизими жорий этилади.

Қачон ишга тушади?

🗓 Янги комплекс 2023 йилнинг май ойида ишга туширилиши кутилмоқда.

Шифохоналарнинг эски бинолари нима бўлади?

⚖️Шифохоналарнинг эски ҳудудлари янги комплексни қуриш харажатларини қоплаш учун “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон-онлайн аукционга қўйилади.

Шифохоналардаги беморлар қачон янги муассасага кўчирилади?

Янги комплекс ишга тушганидан сўнг икки ой давомида муассасалардаги беморлар ва зарур ускуналарни кўчириш ишлари олиб борилади. Сотув аукционида ғолиб бўлган тадбиркорга янги комплексга кўчиш ишлари тўлиқ амалга ошмагунча икки ойгача бу ерда ҳеч қандай қурилиш ишларини амалга оширмаслик мажбурияти юкланади.

Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#Тиббий_кўрик

🏥 Айни дамда, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда "Оппоқ МФЙ"да Сайёр қабул ва аҳолига тиббий кўрик бўлиб ўтмоқда.

👨‍⚕Тадбир давомида тор мутахассислар (терапевт, кардиолог, нервпатолог, стоматолог, травматолог, лаборатор диагностика, ЭКГ) тиббий хизмат кўрсатмоқда.

🩺Оилада тиббий савияни ошириш, соғлом муҳитни яратиш мақсадида кун давомида овқатланиш рационида "Туз ва шакарни чеклаш" тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди ва брашуралар ва тарқатма материаллар тарқатилди.

Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#tajriba

Nurafshon shahridagi zamonaviy koʻp tarmoqli tibbiyot klasteri xorij andozalari asosida tashkil etiladi

🌐
BATAFSIL

Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2022»

“Йил танлови” ўтказилмоқда!

«2022 йилнинг энг намунали вазирлиги»

2022 йилда фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган, вазирлик фаолиятини ривожлантирган «2022 ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ВАЗИРИ»ни аниқланг!

Ўзбекистонда 25 та вазирлик бор! Қайси вазир раҳбарлигида тизим қандай ишлаганини сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради.

➡️ Овоз беринг ва фикр билдиринг ⬅️

Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️КАНДЛИ ДИАБЕТГА КАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОКДА!

📌 Ҳар йили 14 ноябрь куни Ўзбекистонда “Халқаро диабетга қарши кураш куни” нишонланиб келинади. Ушбу сана биринчи марта 1991 йилда Халқаро диабет федерацияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббусига кўра дунё миқёсида диабет билан касалланишлар сони ортиши муносабати билан қабул қилинган.

🩺 Вилоятдаги барча шахар ва туманларда ҳам қандли диабет асоратларини, диабет олди ҳолатларини, қалқонсимон без касалликларини эрта аниқлаш ва ташҳислаш, зарур маслаҳат ва маълумотларни бериш мақсадида мутахассислар томонидан бепул тиббий кўриклар ташкил қилинмоқда.

✍️ Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарори ижроси юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Батафсил: видеолавҳада.

Бизга аъзо бўлинг
https://t.iss.one/tvhssb
#Тиббий_кўрик

👩‍⚕️ ‍Айни дамда, Нурафшон шаҳар "Дехконобод МФЙ"да Шаҳар тиббиёт бирлашмаси қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника ходимлари билан ҳамкорликда аҳолига ҳайрия тадбири ҳамда тиббий кўрик бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирда терапевт, лаборатор диагностика хизмат кўрсатмоқда.

Тиббий кўрикдан ўтганлар сони:
Жами-87 та
Аёллар-41та
Эркаклар-11та
ФЁА-16 та
Ҳомиладор аёллар-2 та
Болалар-31 та
Ногиронлар;
Жами-4 та
Шундан аёллар-1 та
Эркаклар-3 та
Терапевт кўриги-42 та
Глюкометр қондаги қанд миқдорини таҳлили-42 та
Лаборатория-42 та
Тиббий-ижтимоий ёрдам-51 та
Тиббий кўрикка келган барча беморлар БЕПУЛ дори-дармон билан таъминланди.

🚭 Оилада тиббий савияни ошириш, соғлом муҳитни яратиш мақсадида кун давомида "Тамаки чекишга қарши кураш" тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сирлари

🚑 Барча шошилинч операцияларнинг тахминан 40 фоизи кўричакни олиб ташлашни ўз ичига олади. Бу касаллик шунчалик кенг тарқалган ва яхши ўрганилганки, бу ҳақда аллақачон кўпчилик биладиганга ўхшайди. Бироқ, қийинчилик шундаки, касаллик тез ривожланади ва уни аниқлаш унчалик ҳам осон эмас. Кўпчилик ўз вақтида ёрдам сўрамасдан азоб чекади. Афсуски, кўричакнинг ҳар қандай кечикиши ўлимга олиб келиши мумкин.

Ушбу касаллик тўғрисида тажрибали шифокордан маслаҳат.

👨‍⚕️ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалининг Олий тоифали жарроҳи-Баҳодир Ҳакимов.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббиётдаги_ислоҳатлар

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган қатор ислоҳатлар:

— 500 нафар беморларда юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

Оҳангарон туманида 50 ўринли туғруқ комплекси аҳолига фойдаланишга топширилмоқда.

Шунингдек, Янгийўл, Олмалиқ, Бекобод шаҳарлари, Тошкент ва Оққўрғон туманларида 5 та туманлараро перенетал марказлари ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шифокорларга бўлган вакант иш ўринларини битирувчи курс талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чоралари орқали тўлдирилмоқда.

Олис ва Чекка ҳудудларда ишлаётган шифокорлар учун берилаётган имкониятлар ҳақида.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сирлари

✍️ 2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент вилоятида амалга оширилган ишлар бўйича интервью.

👨‍⚕️ Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш-профилактика ёрдамини ташкил қилиш бўлими бошлиғи-Аброр Парпиев.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббиётдаги_ислоҳатлар

🏥 Ўрта Чирчиқ туманида замонавий таъмирланган Маҳалла тиббиёт пункти аҳолига хизмат кўрсатиш учун фойдаланишга топширилди.

Бизга аъзо бўлинг
https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Jarayon

TOSHKENT VILOYATIDA SUD-TIBBIY EKSPERTIZA TIZIMI ISH FAOLIYATI O‘RGANILDI

Bizga aʼzo boʻling https://t.iss.one/tvhssb