Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Кадастр агентлиги директори ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади
“Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4819-сон, 07.09.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимида қуйидагилар ташкил этилади:
🔸 Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари;
🔸Давлат кадастрлари палатаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари;
🔸Республика аэрогеодезия маркази;
🔸Геодезия назорати бошқармаси.
➡️ Қарор билан Давлат геодезия назорати инспекцияси ҳузуридаги Давлат картография-геодезия фонди Кадастр агентлиги бўйсинувига ўтказилди.
➡️ Шунингдек, “Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази” ДУК Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази таркибига ўтказилди.
☑️ Қарорга кўра, Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига айлантирилди.
💼 Кадастр агентлигига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Кадастр агентлиги директори бошчилик қилади.
♻️ Қарорга кўра, Давлат кадастрларини шакллантириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилди.
📌 Давлат кадастрлари объектларини хатловдан ўтказиш ва Миллий геоахборот тизимига киритиш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш Идоралараро ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.
🗓 2020 йил 1 декабрга қадар давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органлар Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади.
📋 Қарорга кўра, “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
ЎЗБЕКИСТОН 11 ТА ДАВЛАТГА 81 МИНГ ТОННАДАН ЗИЁД ШАФТОЛИ ЭКСПОРТ ҚИЛДИ
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 62,0 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 81 минг тоннадан зиёд шафтоли маҳсулоти хорижга экспорт қилинди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,5 минг тоннага кўп.
Маълумот ўрнида, юртимиз боғларида етиштирилган шафтоли маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 38,2 минг
тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда.
Шунингдек, Россия Федерациясига
33,9 минг тонна ва Қирғизистонга 9,0 минг тонна узум меваси экспорт қилинган.
@uzagroministry
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube

Биология фанлари доктори, профессор, Рамазон Қўзиев 71 ёшида бевақт оламдан ўтди.
Р.Қўзиев ўзининг фидокорона меҳнати билан юртимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшган, тупроқшунослик фанини ривожлантириш, она тупроғимизни муҳофаза этиш, унинг унумдорлигини сақлаш орқали қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, озиқ-овқат ҳавфизлигини таъминлашга ўз билими, умрини сарфлаган инсонлардан бири эди.
"ТUPROQSIFATTAHLIL" DUK жамоаси Р.Қўзиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Рамазон Қўзиевнинг ёрқин хотираси авлодлар хотирасида мангу яшайди!

#Tavsiya
🥒🍅 Иссиқхонада помидор ёки бодринг етиштириш бўйича тавсиялар
➡️Аҳолини йилнинг кеч куз, қиш ва эрта баҳор ойларида сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашда ҳимояланган майдон, яъни иссиқхона сабзавотчилиги муҳим аҳамиятга эга.
Сабзавот етиштиришда иссиқхоналар самарадорлигини ошириш, ҳар бир мавсум тараддудини вақтида кўриш, навларни тўғри танлаш, қулай парваришлаш усулларини қўллашга жиддий эътибор қаратиш зарур.
➡️Қишки-баҳорги мавсумда помидор кўчатларини етиштириш учун катталиги 10х10 см бўлган кассета, торф ёки полимер тувакчалардан фойдаланилади. Кўчатларни тайёрлашга декабрнинг биринчи ўн кунлигидан киришилади.
Ҳозирда помидор кўчатларини макро ва микроўғитлар билан тўйинтирилган торфда етиштириш яхши натижа бермоқда. Бунда минерал ўғитлардан фойдаланмаса ҳам бўлади.
➡️Бир текис ва тўлиқ кўчат олиш учун экиладиган уруғликлар сифати I синфдан паст бўлмаслиги, далада униш даражаси 90% ва ундан юқорироқ, униб чиқиш кучи ҳам юқори даражада бўлиши талаб этилади.
➡️Ҳар бир тувакчага 1–2 тадан уруғ экилади. Уруғлар униб чиққандан кейин 16–20 кун ўтгач, тувакчалар ёйиб қўйилади. Бунда ҳар 1 м2 жойга 250–300 тупдан кўчат жойлаштирилади. Кўчатлар ёруғликдан яхши баҳраманд бўлиши учун шундай қилинади.
➡️Касалланган, шикастланган, нимжон кўчатларнинг ўрнига экиладиган кўчатларни (15–20%) олдиндан захира қилиб қолдириш зарур.
Кўчатларни суғоришда жуда эҳтиёт бўлиш лозим, уларни ўта намланиб кетиши ёки тупроғи қуриб қолишига йўл қўймаслик керак, ҳаво очиқ кунлари эрталаб суғориш ишлари бажарилгани маъқул.
➡️Юқори сифатли кўчатнинг 8–9 тадан барги бўлиб, баландлиги 18–20 см, новдасининг қалинлиги эса 0,8–1,0 см бўлиши керак. Кўчатларни парваришлаш даврида улар орасидаги касалланганлари, ўсишдан жуда орқада қолган, нозик кўчатларни чиқитга чиқариб, олиб ташланади.
➡️Помидор ўсимликлари ташқи муҳит шароитларига жуда сезгир хусусиятга эга бўлиб, уларни бу хусусияти ўсимликларда гулшода пайдо бўлиши даврида яққол намоён бўлади.
➡️Ниҳолларда биринчи иккита чин барг пайдо бўлиши ва уларни дастлабки ўсув даврида ҳаво ҳарорати кундузи 13–16°С гача, кечаси 11–13°С гача пасайтирилиши, айниқса, эртаги навларда биринчи гулшодасидаги мева сонини кўп бўлиши натижасида ҳосилдорликни юқори бўлишини таъмин этади. Кейинчалик ҳаво ҳароратини очиқ кунларда 20–24°С, булутли кунларда 18–19°С, кечаси эса 16–17°С атрофида сақлаш лозим бўлади.
➡️Ҳавонинг нисбий намлиги эса 60–70 фоиз атрофида сақланиши лозим.
Қишки-баҳорги экиш мавсумида помидорнинг 50–55 кунлик кўчатларни экиш январь ойининг охири-февралнинг иккинчи ўн кунлигида амалга оширилади.
➡️Экиш учун маҳаллий “Гулқанд”, F1 “Сайхун”, “Баҳор”, “Турон”, “АВЕ-Мария”, “Субҳидам”, “Черри”, “Марварид”, “Умид” чет элнинг F1 “Пик Стар”, “Ламия”, “Фенда”, “Виндетта”, “Бона”, “Тови Рока”, “Виласко”, “Элпида” каби дурагайлари тавсия этилади.
➡️Помидор учун ҳавони яхши ўтказувчан, ғовак латоген ва зараркунандалар билан зарарланмаган тупроқдан тайёрлаш керак. Кўчатларни қўш қатор усулда 80+80х40 см оралиқда экилади. Экиш олдиндан ковлаб суғориб олинган кўндаланг чуқурчаларга стаканнинг 3 дан 2 қисми кўмиб бажарилади.
Бизнинг истиқболли навларимиз тупроқлардаги озиқ моддаларга жуда талабчандир.
➡️Экишдан олдин ва ўсув даврида органик ҳамда минерал озиқа моддаларни тупроққа солиш тупроқни агрокимёвий таҳлили натижаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Органик моддалар миқдори 20% атрофида сақланиши талаб этилади. Бунинг учун кузги-қишки экиш даврида тупроққа асосий ишлов беришдан олдин ҳар бир гектар иссиқхона майдонига камида 400 тонна чиринди ва 100–150 тонна ғоваклаштирувчи модда (қипиқ, сомон майдаси ва бошқалар) солиниши лозим.
Тупроқ таркибидаги сувда эрувчи фосфор микдори ҳар 100 г тупроқда 100 мг, нитратли ва аммиакли азот микдори 25–30 мг, сувда эрувчи калий 50–60 мг атрофида сақланиши керак. Бундан ташқари тупроқ таркибидаги хлор миқдори ҳар 100 г тупроқда 0,02 фоиздан ошмаслиги, магний 25–30 мг, кальций эса камида 100–120 мг бўлиши керак.
Манба: 👉@Karantin_Kitoblar👈
https://t.iss.one/TSTM_DUK

Telegram
TUPROQSIFATTAHLIL DUK
“ТУПРОҚ ТАРКИБИ ВА РЕПОЗИТОРИЙСИ, СИФАТИ ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ” давлат унитар корхонасининг расмий телеграм канали.
#Экспорт
Сурхондарёда узум экспорти мавсуми бошланди
🍇 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали Сурхондарё ҳудудидан 770 минг долларлик 775 тонна узум хорижга экспорт қилинган.
Ушбу маҳсулот асосан Россия, Тожикистон, Қозоғистон ва Афғонистонга юборилган. 2019 йилда вилоятдан 1,75 миллион долларлик 1,4 минг тонна узум экспорт қилинганди.
Манба: Сурхондарё хабарлари
https://t.iss.one/TSTM_DUK
Сурхондарёда узум экспорти мавсуми бошланди
🍇 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали Сурхондарё ҳудудидан 770 минг долларлик 775 тонна узум хорижга экспорт қилинган.
Ушбу маҳсулот асосан Россия, Тожикистон, Қозоғистон ва Афғонистонга юборилган. 2019 йилда вилоятдан 1,75 миллион долларлик 1,4 минг тонна узум экспорт қилинганди.
Манба: Сурхондарё хабарлари
https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Экспорт
ЎЗБЕКИСТОН 11 ТА ДАВЛАТГА 81 МИНГ ТОННАДАН ЗИЁД ШАФТОЛИ ЭКСПОРТ ҚИЛДИ
🍊Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 62,0 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 81 минг тоннадан зиёд шафтоли маҳсулоти хорижга экспорт қилинди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,5 минг тоннага кўп.
✅ Маълумот ўрнида, юртимиз боғларида етиштирилган шафтоли маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 38,2 минг
тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда.
Шунингдек, Россия Федерациясига
33,9 минг тонна ва Қирғизистонга 9,0 минг тонна узум меваси экспорт қилинган.
Манба: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати

#Қарорлар
🌾 Бошоқли дон етиштириш бозор механизмларига ўтади
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 8.09.2020 йилдаги «2021 йилда бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 546-сон қарорида шу ҳақда сўз юритилган.
✅ Ҳужжат билан белгиланишича, 2021 йилдан бошлаб:
🌾 давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади;
🌾 бошоқли дон экинлари бўйича давлат хариди тўлиқ бекор қилинади;
🌾 зарур миқдордаги дон фьючерс, форвард шартномалари асосида ёки биржа савдолари орқали эркин нархларда харид қилинади. Бу ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур.
Батафсил: бу ерда

ОРГАНИК ЎҒИТ ТУРЛАРИ:
ПАРРАНДА ГЎНГЛАРИ
(1-ҚИСМ)
Парранда ахлати қимматли, нисбатан концентрланган ва тез таъсир этувчи маҳаллий ўғит. Парранда ахлати таркибида ўсимликларнинг меъёрда ривожланиши учун зарур барча озиқ моддаларни тутади.
Парранда ахлати таркибидаги озиқ моддаларнинг миқдори парранда тури, озуқа миқдори ва сифатига қараб кескин ўзгаради. Йил давомида ҳар бош товуқдан 6—8, ўрдакдан 8—10 ва ғоздан 12 кг гача ўғит олиш мумкин. Парранда ахлати таркибидаги барча озиқ моддалар ўсимлик осон ўзлаштирадиган шаклдадир. Азотнинг асосий қисми сийдик кислотаси шаклида бўлиб, сақлаш жараёнида аввал мочевинага, кейин аммоний карбонатга айланади. Нотўғри сақлаш шароитларида аммоний карбонат парчаланиб, тезда аммиак, С02 ва сув ҳосил бўлади.
Ўғит катта уюмларга тўплаб сақланса, тезроқ қизийди ва бунда ҳам аммиакнинг исроф бўлиши кузатилади. 6 ой сақланган парранда ахлати таркибидан 50 % га яқин азот йўқолади. Қиш фаслида ахлатнинг музлашидан ҳам кўп миқдорда азот йўқолади.

(2-ҚИСМ)
Азот исроф бўлишининг олдини олиш мақсадида парранда ахлатига массасининг 7— 10% и миқдорида суперфосфат талқони ёки 20—40%ига тенг торф кукуни кўшиш лозим. Паррандахонага майда қирқилган сомондан тўшама ташланса, ўғит таркибидаги озиқ моддаларнинг исроф бўлиши камаяди.
Янги, тўшамасиз парранда ахлати таркибидаги азот ҳали аммоний ҳолатига ўтиб улгурмаганлиги сабабли уни юқори (600—800°С) ҳароратда қуритиш мумкин. Бундай усулда қуритилган парранда ахлати ўз таркибида 4—6% азот, 2—3% фосфор (Р205) ва 2—2,5% калий (К20) тутади.
Қуритилган ўғит таркибидан ярим йил давомида атиги 4—11% органик модда ва 2—8 фоиз азот йўқолиши кузатилган. Парранда ахлатини экишгача ва ниҳолларни қўшимча озиқлантиришда қўллаш тавсия этилади.
Унга айниқса картошка, илдизмевалилар, сабзавот экинлари ва мевали дарахтлар талабчандир. Асосий ўғит сифатида қуруқ парранда ахлатини сабзавот экинлари ва картошкага 1—2 т/га миқдорда қўллаш керак.

УРГУТЛИК ФЕРМЕР 2 ГЕКТАР ЕРГА ПИЁЗ ЭКИБ, 260 МИЛЛИОН СЎМ СОФ ФОЙДА КЎРДИ.
Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, тумандаги Қ.Раҳимов агрофирмаси ҳудудидаги «Илҳомжон Фармон даласи» фермер хўжалиги умумий 7 гектар ер майдонида фаолият юритиб келмоқда.
Шундан 2 гектар ер майдонига сабзавот яъни, пиёз маҳсулоти эккан фермер бугунги кунда 1 гектар ер майдонидан 130 тонна жами 260 тоннадан ортиқ пиёз етиштирди.
— Ерга меҳр билан қарасанг, у ҳеч қачон сени алдамайди. Мана астойдил меҳнат қилиб, 2 гектар ер майдонидан 260 миллион сўм фойда олдим, — дейди “Илҳомжон Фармон даласи" фермер хўжалиги раиси С.Ашуров. — Яхшигина даромад олиш билан бирга ишсиз бўлган 7 нафар оила аъзоларимнинг бандлигини таъминлашга ҳам эришдим.

#Янгийўл_тумани
#Пахта_2020
Янгийўлда терим қизғин паллага кирмоқда
🌱Янгийўл туманида жорий йилда 2 минг 50 гектар майдонда ғўза парваришланган бўлиб, 5 минг 950 тонна пахта хом ашёсини давлатга сотиш режалаштирилган.
🧪Бугунги кунда йиғим-терим мавсуми тобора қизғин паллага кирмоқда. Ихтиёрий равишда теримда қатнашишни хоҳлаётган фуқаролар туман СЭОМ ходимлари томонидан назоратдан ўтказилиб, улар билан меҳнат шартномаси имзоланяпти ва теримга жалб этилмоқда.
👩⚕️Ҳар бир терим отрядига иштирокчиларнинг соғлиғини назоратга олиш мақсадида бир нафардан ҳамшира бириктирилган.
📊"Мақсутали ўғли Раҳмонали" фермер хўжалиги 35 гектар майдонда ғўза парвариш қилиб, 120 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёсини олишни мўлжалламоқда.
📝 – Кеча теримда 10 тонна пахта ҳосилини саронжомлашга муваффақ бўлдик, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Раҳмонали Джабборов. –Далаларимизда пахта кўп. Терим мавсуми тобора қизғин паллага кирмоқда.
Манба: Тошкент вилояти хокимлиги

Suvni qanday tejash mumkin? UzWaterAware'dan foydali va qiziqarli ma'lumotlar
Toza ichimlik suvi – Yer sayyorasida insoniyat kun ko‘rishi uchun eng zaruriy shartlardan biri. Suv tiklanuvchi resurs bo‘lsada, dunyo aholisi ortib borayotgani hisobiga suv tanqisligi muammosi paydo bo‘lgan hududlar soni ham yildan yilga ko‘paymoqda.
Batafsil:👉https://bit.ly/2FEdKQ1

МАНДАРИННИНГ ФОЙДАСИ ВА ЗАРАРИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ
Парҳезшунослар куз-қиш мавсумида айниқса севиб истеъмол қилинадиган мандариннинг инсон учун фойдали ва зарарли томонларини маълум қилишди.
“Нордон мандаринлар ошқозон-ичак йўлига таъсир қилиб, оч қоринга ёки мандаринлардан диета сақлаётганларга зиён етказиши мумкин”, деб маълум қилган шифокор Елена Соломатина.
Мутахассиснинг таъкидлашича, мандариннинг парҳез хусусиятларига қарамай, унда бир қошиқ шакар бўлади, бу эса қанд касалига эга одамларга зиён етказиши мумкин. Бошқа барча ҳолларда бу мева жуда фойдали ҳисобланади.
“Унда бир қатор фойдали моддалар: калий, С витамини, яллиғланишга қарши антиоксидантлар бор. С витамини иммунитетни мустаҳкамлайди. Яна мандаринлар бактерияларга қарши таъсирга эга. Бу хусусият мандаринда апелсиндан кучлироқдир”, деб қўшимча қилган мутахассис. Соломатинанинг таъкидлашича, мандарин шарбати сиртқи қўллашда ҳам фойдалидир.

ҲАЙВОН ГЎНГЛАРИНИНГ ЧИРИШ ДАРАЖАСИГА КЎРА ТУРЛАРИ
Гўнгларни чириш даражасига кўра - янги, чала чириган, чириган гўнглар ва чиринди турларига фарқланади.
Таркибидаги тўшама сифатида ишлатилган сомон ўз табиий ранги ва мустаҳкамлигини сақлаб қолган гўнг - янги гўнг деб юритилади. Бундай гўнгдан тайёрланган сувли сўрим қизғиш - сариқ ёки яшилтоб тусда бўлади.
Чала чириган гўнгда сомон ўз мустаҳкамлигини йўқотиб, тўқ жигарранг тусга ўтади. Сувли сўрими қуюқ, қорамтир тусли. Массаси янги гўнг массасига нисбатан 20—30% камаяди.
Чириган гўнг - қора ёпишқоқ масса, таркибида сомон ёки бошқа тўшама бор-йўклиги сезилмайди. Сувли сўрими рангсиз. Массаси янги гўнг массасининг ярмига тенг.
Чиринди - органик моддага бой, қорамтир тусли, бир жинсли масса. Массаси янги гўнг массасининг 25% ига яқин.
Гўнгни обдон чиритиб, кейин тупроққа киритиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бунда гўнг таркибидаги органик моддалар ва азотнинг кўп қисми исроф бўлади.