TUPROQSIFATTAHLIL DUK
887 subscribers
9.87K photos
1.57K videos
103 files
7.54K links
“ТУПРОҚ ТАРКИБИ ВА РЕПОЗИТОРИЙСИ, СИФАТИ ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ” давлат унитар корхонасининг расмий телеграм канали.
Download Telegram
Техникадан хусусан трактордан фойдаланаётганингизда имкон қадар балонлар ҳажмига эътибор беринг. Трактор оғирлигини кўтариб турувчи балонлар энли бўлса шунчалик тупроққа таъсири камаяди. Яни зичлиги ортиб кетиши, структураларнинг бузилиши бу эса ўсимлик илдиз системасининг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Kanalga a'zo bo'lish:
t.iss.one/TSTM_DUK
#hududlar_geografiyasi

Қашқадарё вилояти
1924 йил 1 ноябрда ташкил этилган. 1927 йил 17 февралдан 1938 йил 15 январгача Қашқадарё округи мақомида. 1938 йил 15 январда Бухоро вилоятига қўшиб юборилган. 1943 йил 20 январда қайта ташкил этилган. 1960 йил 25 январда Сурхондарё вилоятига қўшилган. 1964 йил 7 февралдан янгидан ташкил этилган. Шимоли-ғарбдан Бухоро, жануби-шарқдан Сурхондарё, жануби-ғарб ва ғарбдан Туркманистон, шарқдан Тожикистон Республикаси ва Самарқанд вилоятлари билан чегарадош.

Майдони: 28,6 минг кв.км. Аҳоли сони: 3 млн. 213 минг 100 кишидан ортиқ (01.01.2019-йил)

Маркази: Қарши шаҳри (38°52′01″ ш.к. 65°48′0″ шқ.уз)

Маъмурий бўлиниши: 13 та туман, 12 та шаҳар ва 117 та шаҳарча

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ЎСИМЛИК РИВОЖЛАНИШИДА ОЗИҚ МОДДАЛАРНИНГ РОЛИ

(1-ҚИСМ)

Ўсимликларга, худди инсонлар сингари, озиқ моддалари зарур. Улар озуқани тупроқдан олади. Агар тупроқда қайсидир озиқ моддаси етишмаса, бу ҳол ўсимликнинг ривожига салбий таъсир кўрсатади. Шу боисдан сабзавот етиштираётган инсон ўсимликларни кун сайин кузатиб, улар муҳим элементларга эҳтиёж сезмаётганига ишонч ҳосил қилиб бориши керак. Ўсимликлар ривожланиш ва ҳосилга кириш учун минерал озиқ моддаларни талаб қилади. Уларнинг ўсиши учун кўп миқдорда зарур бўлган энг муҳим озиқмоддалари -азот, фосфор ва калий.

Азот ўсимлик баргларининг ўсиши учун зарур бўлган модда. Фосфор ўсимлик илдизи, новда ва шохлари ривожини таъминлайди. Калий ички кимёвий реакциялар жараёнига таъсир этади, ўсимликнинг ҳужайра деворларини қалинлаштириб, чидамини оширади, ўсиш жараёнини тезлаштириб, касалликларга қаршилигини кучайтиради, ўсимликка ранг ва ҳид беради.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ЎСИМЛИК РИВОЖЛАНИШИДА ОЗИҚ МОДДАЛАРНИНГ РОЛИ

(2-ҚИСМ)

Ўсимлик ривожи учун оз миқдорда зарур бўлган минерал моддалар: Магний: ўсимликка яшил тус берувчи хлорофилл моддасининг пайдо бўлишини ваунингфункциясинитаъминлайди. Хлорофилл қуёш нурини ўзига сингдириб, уни ўсимликнинг кўкка бўй чўзиши учун зарур бўлган шакар моддаси ва крахмалга айлантиради. Кальций ўсимликнинг ўсишига ёрдам беради. Олтингугурт ўсимликда оқсил моддаларини ҳосилқилади. Бундан ташқари, ўсимликларнинг ўсиши учун оз миқдорда темир, марганец, мис, молибден, бўр, хлор ва руҳ моддалари талаб қилинади.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
Ассалому алайкум!

❇️Каналимиз бугунги фаолиятини бошламоқда!
❇️Биз билан бирга бўлинг!

🌐"ТУПРОҚСИФАТТАҲЛИЛ" ДУК

https://t.iss.one/TSTM_DUK
🏢“ТУПРОҚ ТАРКИБИ ВА РЕПОЗИТОРИЙСИ, СИФАТИ ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ” давлат унитар корхонаси

🏢“SOIL COMPOSITION AND REPOSITORY, QUALITY ANALYSIS CENTER” State Unitary Company

🏢Государственного унитарного предприятие "АНАЛИТИЧЕСКОГО ЦЕНТРА КАЧЕСТВА, СОСТАВА И РЕПОЗИТОРИЙ ПОЧВ"

Manzil: 100097, Choponota kochasi, Chilonzor tumani, Toshkent shaxri, Uzbekistan.

Telефон: +998712785099
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Foydali tuproq mikroblari tuproqdagi uglerod va ozuqaviy moddalarni aylanishini ko'paytiradi va natijada o'simliklarga foyda keltiradi.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
"Tomorqa - daromad manbai"

Agar siz 😷 karantin sababli 🏡 uyda bo'lsangiz va tomorqangiz mavjud bo'lsa, unda hozir tomorqaga ishlov berib, mavsumiy ko'chatlar ekishning ayni vaqti. Bu bilan mahsulot olishdan tashqari 🦠 virusga qarshi kurashish uchun muhim bo'lgan 💪 jismoniy sog'ligingiz ham mustahkamlanadi.

Shu munosabat bilan, Sizga, TOMORQA –
DAROMAD MANBAI o'uv-uslubiy qo'llanmani taqdim etamiz.

Ushbu qo'llanmada uy sharoitida (tomorqada) sabzavot, poliz, don, dukkakli, moyli, sitrus ekinlari, mevali daraxtlar va gullarni ekish, chorva hayvonlari, parrandalar, asalari va baliqlarni parvarishlash hamda issiqxonalar qurish bo‘yicha barcha ma‘lumot va tavsiyalar berilgan.

💥 Bizni kuzatishda davom eting va do'stlaringizni ham taklif eting!

⚠️ Yana bir gap, koronavirusga qarshi kurashish uchun zarurat bo'lmagan taqdirda ko'chaga chiqmaslikni, uyda qolishni hamda gigienik qoidalar - qo'llarni yuvish, tibbiy niqoblarni taqish va boshqalarga jiddiy amal qilishni tavsiya etamiz.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bu_qiziq

Сиз ва биз билган комбайин кандай ишлайди? Бу видео оркали билиб олинг.

Kanalga a'zo bo'lish:
t.iss.one/TSTM_DUK
#hududlar_geografiyasi

Сурхондарё вилояти
1941 йил 6 мартда ташкил этилган (1925 йил 29 июнъ дан Сурхондарё округи бўлган). 1960 йил 25 январда Қашқадарё вилояти билан қўшилган. 1964 йил февралда қайтадан ташкил қилинган. Республиканинг жануби-шарқида, Сурхон-Шеробод водийсида жойлашган. Жанубдан Амударё бўйлаб Афғонистон, шимол, шимоли-шарқ ва шарқдан Тожикистон Республикаси, жануби-ғарбдан Туркманистон Республикаси, шимоли-ғарбдан Қашқадарё вилояти билан чегарадош.

Майдони: 20,1 минг кв.км.
Аҳоли сони: 2 млн. 569 минг 900 кишидан ортиқ (01.01.2019 йил)
Маркази: Термиз шаҳри (37°13′01″ ш.к. 67°17′10″ шқ.уз)
Маъмурий бўлиниши: 13 та туман, 8 та шаҳар ва 114 та шаҳарча

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ЎСИМЛИК ҚОЛДИҚЛАРИНИНГ ТУПРОҚ ОЗИҚ РЕЖИМИГА ТАЪСИРИ

Экинлар қолдирадиган қолдиқлар уларнинг озиқланишига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли алмашлаб экишда ўғитлаш тизимини тузиш жараёнида бу албатта ҳисобга олиниши керак. Донли ва дуккакли-дон экинларининг илдиз ва анғиз қолдиқлари таркибидаги углерод ва азот ўртасидаги нисбат жуда кичик бўлиб, мазкур элементларнинг гўнгдаги нисбатига яқинлашиб боради. Илдиз ва анғиз қолдиқларининг минераллашиш жараёни ҳам анча жадал кечади. Шунингдек, улар таркибидаги озиқ моддаларнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши коэффициенти ҳам гўнгдаги озиқ моддаларнинг ўзлаштирилиш коэффициентига жуда яқин. Бу биринчи навбатда азотга тегишли бўлиб, дуккакли экинлардан қоладиган илдиз ва анғиз қолдиқлари таркибидаги азот биринчи, иккинчи ва учинчи йилларда 20-25, 15-20 ва 5-10% ўзлаштирилади. Маълумотларда келтирилишича, дуккакли ва дуккакли-дон экинларнинг ҳар бир тонна илдиз ва анғиз қолдиқлари ҳисобига 10-15 кг азот тупроққа келиб тушади.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
Ассалому алайкум!

❇️Каналимиз бугунги фаолиятини бошламоқда!
❇️Биз билан бирга бўлинг!

🌐"ТУПРОҚСИФАТТАҲЛИЛ" ДУК

https://t.iss.one/TSTM_DUK
🏢“ТУПРОҚ ТАРКИБИ ВА РЕПОЗИТОРИЙСИ, СИФАТИ ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ” давлат унитар корхонаси

🏢“SOIL COMPOSITION AND REPOSITORY, QUALITY ANALYSIS CENTER” State Unitary Company

🏢Государственного унитарного предприятия "АНАЛИТИЧЕСКОГО ЦЕНТРА КАЧЕСТВА, СОСТАВА И РЕПОЗИТОРИЙ ПОЧВ"

Manzil: 100097, Choponota kochasi, Chilonzor tumani, Toshkent shaxri, Uzbekistan.

Telефон: +998712785099
#янгиликлар

🌟 Картошкадан трактор

🚜🥔 Деҳқончилик сирини обдон эгаллаган тожикистонлик миришкорлар яратувчанликда ҳам ҳеч кимдан қолишмас экан. Улар Беларусь иқтисодиётининг рамзи, ҳатто давлатнинг миллий ифтихорига айланган икки маҳсулотни уйғунлаштириб, бетакрор санъат асари ҳосил қилишибди.

Батафсил: 👉 https://bit.ly/2WXgT3m

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#қизиқарли_факт

🐝 Асаларилар гапиришни билишмайди - улар барча маълумотларни рақс орқали ифода этишади. Асалариларнинг рақси жуда мураккаб, аммо шунга қарамай, у маълумотга бой ва аллақачон олимлар томонидан ўрганиб чиқилган.



🐝 Пчёлы не умеют разговаривать - всю эту информацию они передают танцами. Танец пчёл довольно сложен, но несмотря на это, более чем информативен и уже давно разгадан учеными.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#hududlar_geografiyasi

Сирдарё вилояти
Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1963 йил 16 февралда ташкил этилган. Шимолдан Қозоғистон Республикаси, шарқдан Тошкент вилояти, жанубдан Тожикистон Республикаси ва ғарбдан Жиззах вилоятлари билан чегарадош. Релефи, асосан, тўлқинсимон текислик бўлиб, жанубдан шимоли-ғарбга пасайиб боради. Мирзачўл даштининг бир қисми вилоят ҳудудига киради. Баландлиги шимолда 230 м, марказий қисмида 400–450 м, жануб ва жануби-ғарбда 600–650 м. Шарқида кенг Сирдарё водийси жойлашган.

Майдони: 4.3 минг кв.км.
Маъмурий маркази: Гулистон шаҳри (40°29′01″ ш.к. 68°47′0″ шқ.уз)
Аҳоли сони: 829 минг 900 кишидан ортиқ. (01.01.2019-йил)
Маъмурий тузилиши: 8 та туман, 5 та шаҳар ва 25 та шаҳарча
Йирик шаҳарлари: Гулистон, Янгиер, Сирдарё, Ширин

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ЎСИМЛИК УЧУН ТУПРОҚ НАМЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ

Суғориш вақтида сув тупроқда йиғилади, суғоришлар оралиғида эса, буғланади ва ўсимликлар истеъмолига сарф бўлади. Ҳар хил тупроқда (енгил, ўрта, оғир) бу жараён ҳар хил кечади. Нам тўпланиши ва қуриши енгил тупроқларда тез, оғир тупроқларда секин давом этади. Бу тупроқнинг сувни ушлаб туриш қобилияти ёки нам сиғими билан боғлиқ. Нам сиғими оғир тупроқларда юқори, енгил тупроқларда эса кам бўлади. Ўсимлик тупроқдаги ҳамма намликдан фойдалана олмайди, намлик ҳажмининг фақат 35-40%идан фойдаланиши мумкин. Суғорилгандан кейин тупроқда маълум сув заҳираси ҳосил бўлади, у ўсимлик томонига етиб борадиган ва ета олмайдиган намликлардан ташкил топади. Ўзлаштириладиган намлик– бу капилляр найчалар орқали ҳар томонга ҳаракат қиладиган сув бўлиб, у ўсимликлар томонидан истеъмол қилинади. Ўсимлик ўзлаштира олмайдиган намлик– бу тупроқ зарралари сиртида юпқа плёнкасимон бўладиган намлик ва уни ўсимлик илдизлари тупроқ зарраларидан шимиб ололмайди.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
Forwarded from Kadastr - Live
kr_alkimyogar_ziyouz_com.pdf
571.7 KB
Paulo Koelo
"ALKIMYOGAR"

"Qariya o‘tgan hafta bir tilla qazuvchi qoshida tosh shaklida paydo bo‘lgani haqida hikoya qildi. Bir paytlar bu odam hammasini tashlab, zumrad qazib topish uchun yo‘l olgan. Daryo qirg‘og‘ida besh yil rosa ter to‘kkan va bir dona bo‘lsa-da, zumrad toparman, deb 999 999 toshni maydalagan. Va shunda hafsalasi pir bo‘lib, orzusidan voz kechishga ahd etgan, bu payt uning poyida faqat bittagina tosh qolgandi — va u shu toshning ichidan…"

t.iss.one/ygk_uz
Ассалому алайкум!

❇️Каналимиз бугунги фаолиятини бошламоқда!
❇️Биз билан бирга бўлинг!

🌐"ТУПРОҚСИФАТТАҲЛИЛ" ДУК

https://t.iss.one/TSTM_DUK