Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.45K subscribers
31.2K photos
3.73K videos
194 files
9.84K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

Instagram: https://www.instagram.com/suvxojaligivazirlig

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
“ҚЎРИҚТОМ” КАНАЛИ ТОЗАЛАНМОҚДА

💧“Тошсақа” ирригация бошқармаси тасарруфидаги “Қўриқтом” каналида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

💧 Умумий узунлиги 10,3 км, сув ўтказиш қуввати 16 м3/сек. ни ташкил этадиган ушбу канал Хонқа ва Янгиариқ туманларидаги 5200 гектардан зиёд экин майдонларини сув билан таъминлайди.

✍️ – Тозалаш ишларини имкон қадар тез якунига етказиш чораларини кўраяпмиз, – дейди “Қўриқтом” канали бошлиғи Равшан Рахимов.

✍️ – Кунлар совуқ бўлишига қарамасдан, барча механизаторлар, ишчи-ходимларимиз жонбозлик кўрсатишяпти. Уларга барча зарур шароитлар яратилиб, иссиқ овқат билан таъминланган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Сайтда ўқиш: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2871

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ЖОНДОРДА ҲАМ ИШЛАР ЖАДАЛ БОРАЯПТИ

➡️ Жондор - экин майдонларининг ҳажми жиҳатидан Бухоро вилоятидаги энг йирик туман.

➡️ Туманда 33 минг гектардан ортиқ экин ерлари мавжуд.

➡️ Айни кунгача 43 та сув иншоотларида, 23 км узунликдаги хўжаликлараро каналлар ва 242 км ички ариқларда тозалаш-тиклаш ишлари амалга оширилди.

➡️ «Намного» каналида тозалаш тадбирлари давом этаётган бўлса, «Озод Озода», «Қайимбобо», «Ғиёсбек Амирхон» каби ўнлаб фермер хўжаликларини экин майдонлари лазерли текислагич ёрдамида текисланмоқда.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2872

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from TOMCHI
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

💧Каналга уланиш: 👉
@tomchikanali

Саволлар: 👉💧
@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш:
https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Forwarded from TOMCHI
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ: Томчилатиб суғориш тизимининг умумий схемаси (1)

Тизимнинг сув сақловчи қисми ҳовуз, тиндиргич ёки цистерналардан, сув тозаловчи қисми қумли, дискли ёки тўрли фильтрлардан, сув етказиб берувчи қисми насос қурилмалари, бош ва тарқатувчи қувурлардан, сув ростловчи қисми турли задвижкалар, вентиллар ва фитинглардан, суғорувчи қисми томизгичли шланглар ёки ленталардан иборат бўлади.

Бундан ташқари томчилатиб суғориш тизимлари таркибига ўғитловчи мосламалар ҳамда автоматик бошқарув ускуналари ҳам киритилиши мумкин.
Ўғитловчи мосламалар ўғит эритмаларини тайёрлаш ва сувга қўшиш қурилмаларидан, автоматик бошқарув ускуналари эса бошқарув компьютери ва турли датчиклардан иборат бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Forwarded from Navoiy teleradiokanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Диёр 24» | Сув хўжалигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида ариқ ва зовурлар тозаланмоқда
@Navoiy_vtrk
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Давлат раҳбари ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш масаласига ҳам тўхталади.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева началось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства и промышленности, обеспечения занятости населения. Глава государства также затронет вопрос улучшения энергоснабжения в регионах.

Facebook|Instagram|Twitter
СУВ ОМБОРЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

❇️ Наманган вилояти Сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси томонидан тизимдаги сув ва сел омборларининг техник ҳолатини яхшилаш, хавфсиз ишлашини ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилаяпти. Бу борада маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

❇️ Жумладан, Косонсой туманидаги “Ертикан” сув омборида сув чиқариш иншоотининг дарвозалар камераси ҳамда туннели деворларидан сувнинг филътрациясига қарши инъекция усулида таъмирлаш ишларини бажариш учун “Туннелмахсуслойиҳа” МЧЖ томонидан умумий қиймати 966,43 млн. сўмлик лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди.
❇️ Тендер асосида пудратчи “Шахрисабз махсус сувдренаж” МЧЖ билан 2022 йил 22 ноябрда шартнома тузилиб, ҳозирги кунда сув омборининг сув чиқариш иншоотида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

❇️ Бундан ташқари Чортоқ туманидаги “Чортоқ” сув омборининг сув чиқариш иншооти тунели бетон деворларидан сизаётган фильтрация сувларини инъексия усулида таъмирлаш объектига умумий қиймати 1419,3 млн.сўмлик лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди ва экспертизадан ўтказилди. Таъмирлаш ишларини 2023 йил январи ойида бошлаш режалаштирилган.

❇️ Янгиқўрғон туманидаги “Эскиер” сув омбори тўғонида жойлашган 18 дона пьезометрларни таъмирлаш учун “Намангансувлойиҳа” МЧЖ томонидан умумий қиймати 279,246 млн.сўмлик лойиҳа-ҳужжатлари тайёрланган эди. “Шарқ юлдузи махсус қурилиш” МЧЖ томонидан жорий йил ноябрь ойида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, тўлиқ якунланди.

❇️ Чуст туманидаги “Варзик” сув омбори тўғони ҳудудидаги эксплуатация йўлларининг асфальт қопламасини таъмирлаш ишларини бажариш учун “Намангансувлойиҳа” МЧЖ томонидан умумий қиймати 69,8 млн.сўмлик лойиҳа-ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Ҳозирда “Фаровон таъмир қурилиш дизайн” МЧЖ томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилилаётган бўлиб, 20 декабргача якунлаш режалаштирилган.

Жамолиддин Неъматов,
Наманган вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

Сайтда
ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2874

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ЙИЛ ОХИРИГАЧА «ОЙБАРАК» КАНАЛИГА СУВ ОЧИЛАДИ

🔼 «Ҳазорбоғ» каналидан сув олувчи «Ойбарак» каналининг умумий узунлиги 17 километр бўлиб, ундан Денов ҳамда Олтинсой туманларининг экинзорлари, боғ-роғлари, аҳоли томорқалари обиҳаёт билан таъминланади.

🔼 Сув ўтказиш қобилияти секундига 3,5 метр кубни ташкил қиладиган тупроқ ўзанли ушбу йирик суғориш тармоғи анча йилдан бери тозаланмагани учун айниқса 6,6 километр қисми лойқа ва чиқиндиларга тўлиб қолгани туфайли ҳар икки туман далалари сув таъминотида жиддий тўсиқлар юзага келаётганди.
🔼 Шу муаммони ҳал қилиш мақсадида каналнинг ўша қисмини механизмлар ёрдамида тозалаб, бетонлаштиришга киришилганди. Уч ой мобайнида Алибой Жабборов бошлиқ «Турон ирсувқурилиш» хусусий корхонаси бунёдкорлари аввалига экскаватор ва бошқа техникалар ёрдамида канални лойқадан тозалаб чиқишди. Сўнгра 2238 метр куб бетон ишларини бажаришди.

🔼 Қурувчиларнинг иш сифатини доимий назорат қилиб бораётган «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси техник назоратчиси Неъмат Худойбергановнинг бизга етказган маълумотига кўра, лойиҳа қиймати 2 миллиард 669 миллион сўмдан иборат бўлиб, қурувчилар каналнинг ўша қисмини фақат бетонлаштириш билан чекланиб қолмай, айни пайтда 12 та сув қулоқларини ҳам янгидан барпо этишаётир.

🔼 Йил якунигача реконструкция ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилади ва каналга сув очилади.

Аму- Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2875

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from Navoiy teleradiokanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Диёр 24» | Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан семинар ташкил этилди
@Navoiy_vtrk
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари сўнгги кунларда аҳолимизни қийнаётган энергия таъминоти масаласига тўхталиб ўтди.

Охирги олти йилда соҳада катта ўзгаришлар бўлгани, жумладан:

- 5 минг мегаваттдан ортиқ янги электр қувватлари яратилгани (аввалги 25 йилда бор-йўғи 3,3 минг мегаватт қувватлар ишга тушган);

- 45 минг километр электр тармоқлари ва 13 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари янгилангани (бу ҳам аввалги йилларга нисбатан 3-4 баравар кўп);

- суюлтирилган газ ва кўмир ишлаб чиқариш ҳажмлари 1,5 бараварга ошгани таъкидланди.

Лекин бир ҳафта бўлган совуқда О.Раматов, М.Абдуллаев, Ф.Абдурахманов, Д.Исакулов, У.Мустафоев, Б.Норматов, Б.Эшмуродов, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари пастда ишламагани кўриниб қолди.

Улар қишга тайёргарликни барбод қилди, шунча қилаётган ислоҳотларимизни обрўсизлантирди
.

Ваҳоланки, уларнинг тизимида 115 мингдан зиёд ходимлардан иборат катта армияси бор. Улар ҳам ойлик олади”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда бугунги оғир вазиятда электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар давом этаётгани, бунга жойлардаги раҳбарлар бефарқ ва шерик бўлаётганига чидаб бўлмаслиги қайд этилди.

Декабрь ойи бошидан қарийб 3 мингта, сўнгги икки кунда эса 1,5 мингта бундай ҳолат аниқланди. Улар айниқса, Фарғона (617 та), Андижон (325 та), Самарқанд (252 та), Наманган (220 та), Сирдарё (218 та), Тошкент шаҳрида (269 та) кўп.

Мисол учун, электрдан 8 миллион киловатт ўғирланган, бу – куз-қиш мавсумида 41 минг ҳовли уйларнинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Шу билан бирга, 11,5 миллион куб метр ёки 19 минг хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг табиий газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди.

Ўтган ҳафта Наманганда 110 тонна, Қорақалпоғистонда 22 тонна аҳолига берилиши керак бўлган кўмир ноқонуний равишда сотиб юборилган.

Бу вилоятлар ҳокими, прокурори, ички ишлар идоралари нима билан банд?", - деб савол қўйди Президент.

Вилоят ҳокимлари қозонхона, газ ва кўмир тарқатиш шохобчалари, автопарк, электр тармоқларига бориб, ишларни кўзи билан кўрмагани, бу ишларни ташлаб қўйгани кескин танқид қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Куни-кеча Учтепани айланиб, пастдаги аҳвол бўйича хулосаларимни қилдим.

Ички кўчалар, уй-жойлар олди тозалигини ҳам сизларга Президент айтиши керак-ми?
” – давом этди Президент.

Ҳудудларга сўнгги йилларда 30 мингдан ортиқ штат берилиб, маҳаллаларда шароитларни яхшилаш учун бу йилнинг ўзида 12 триллион сўм берилгани кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимининг 6-7 нафар ўринбосари, 4 та сектор раҳбари, маҳалла раислари, бошқарув компаниялари шу оддий ишларни қила олмагани, хонадонларга кириб, аҳоли билан мулоқот қилмагани танқид қилинди.

Йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов, "Ўзбекнефтгаз" раиси М.Абдуллаев, "Иссиқлик электр станциялари" раиси Ф.Абдурахманов, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" раиси Д.Исакулов, "Ҳудудий электр тармоқлари" раиси У.Мустафоев, "Ўзтрансгаз" раиси Б.Норматов, "Ҳудудгазтаъминот" раиси Б.Эшмуродовга "ҳайфсан" берилди.

"
Агар улар одамларни аниқ режа ва таҳлил билан огоҳлантирганида, адолатли ҳақиқатни айтганида, одамларимиз тўғри тушуниб, норози бўлмас эди", деди Президент.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва ушбу раҳбарларга икки ой давомида фавқулодда режимда ишлашга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМИ- ФАРОВОНЛИКНИНГ ҚОН ТОМИРИ.

"Наманган садоси" газетасининг 2022-йил 15-декабр сонида "Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси" бошлиғи Фозилжон Алматовнинг кузги-қишки мавсумгп тайёргарликлар, амалга оширилган ишлар хақидаги мақоласи чоп этилди.
📢Норин-Сирдарё ИТХБ  расмий канал| (Наманган вилояти сув хўжалиги)
📱 Telegram  🎞 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM