Surxondaryo viloyati Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Rasmiy kanali
320 subscribers
8.19K photos
586 videos
14 files
1.56K links
Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқлардан қидиринг.
Instagram
https://www.instagram.com/invites/contact/?i=1bq2lbu8vtqps&utm_content=mgsn4
Download Telegram
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
❗️Янги Конституцияда фикрлаш ҳуқуқига оид бирор бир чекловни назарда тутувчи норма мавжуд эмас

▪️Амалдаги Конституциянинг 29-моддасида
ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эгалиги баён қилинган бўлсада, фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирда қонун билан чекланиши мумкинлиги белгиланган эди. Бу эса, инсонни инсон қилиб турувчи, ажралмас ва табиий бўлган фикрлаш қобилиятини чеклашни англатар эди.

▪️Янги Конституциянинг 33-моддасида эса, ушбу норма умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига мослаштирилиб, унда фикрлаш ҳуқуқига оид бирор бир чекловни назарда тутувчи норма мавжуд эмас.

Ўз навбатида, фикрлаш ҳуқуқини намоён қилишнинг энг асосий белгиси бўлган сўз эркинлиги янги Ўзбекистонда шиддат билан ривожланиб бораётганини англатади.

Бу нималарда кўринади? Ўзбекистондаги ОАВ сони 2016 йилга нисбатан қарийб 30 фоизга ортиб, 1962 тага етди. Интернет нашрлари сони сўнгги 6 йилда салкам икки баробар кўпайиб, 677 тага етди. Ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳам шаклан, ҳам мазмунан ўзгарди.

Шундай экан, Янги Конституция қабул қилинса, фикрлаш ва сўз эркинлиги Янги Ўзбекистоннинг “ташриф қоғози” сифатида бардавом бўлиши ҳамда фикрлар хилма-хиллигини таъминлашнинг кафолати бўлиб хизмат қилади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Сурхондарёда йўл инфратузилмаси яхшиланмоқда

Воҳада мавжуд 16 171 км дан зиёд автомобиль йўлининг 2 843 км умумфойдаланувдаги, 13 328 км маҳаллий аҳамиятдаги йўллар ҳисобланади.

Жорий йилнинг ўзида вилоятда 1 086,5 км автобиль йўллари, шаҳар ва аҳоли яшаш пунктларидаги йўлларда таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Ушбу мақсадлар учун 677,2 млрд сўм маблағ ажратилган.

Жумладан:
инвестиция дастури доирасида 51,6 км;
капитал таъмирлаш дастури асосида 10,4 км;
жорий таъмирлаш асосида 277 км автомобиль йўллари фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурига кўра 747,5 км узунликдаги ички йўллар таъмирланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Muzrabotda umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarni taʼmirlash ishlari davom etmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 25-oktabrdagi “2022-2023- yillarda mahallalar infratuzilmasini yanada yaxshilash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi 408-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Muzrabot tuman yo'llardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan Muzrabot tumani “Dehqonobod” mahallasidan kesib o'tuvchi 4H1604 “Beshqo‘ton q. - Sherobod temir yo‘l stansiyasi” avtomobil yo‘lining 5 km boshlab katta yo‘l bo‘ylab yo‘lning ikki tomonlama qismida 5 km piyodalar yo‘lakchasi qurilmoqda.

Surxondaryo viloyati avtomobil yoʻllari Bosh boshqarmasi matbuot xizmati
Ҳушчеккадаги кўприк қайта қурилиш ишлари бошланди ва йўллар таъмирланмоқда.

Сурхондарё вилояти Ҳокими У.Қосимов томонидан Шўрчи тумани ташрифи доирасида Ҳушчекка маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-101 "Жарқўрғон ш.-Қоқайди ш -Лалмикор қ -Хушчекка қ -Тожикистон Республикаси чегараси" автомобиль йўллининг 79 км қисмидаги кўприкни қайта қуриш ишларини бошлаш топшириқ берганди.
Кўп вақт ўтмасдан Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси Бошлиғи У.Темиров кўрсатмасига асосан ишлар бошлаб юборилди ва Шўрчи тумани йўллари таъмирлаш жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси матбуот хизмати
Сариосиё тумани ички йўллари таъмирланмоқда

Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси таркибидаги Сариосиё Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Сариосиё тумани "Аэрапорт" маҳалласи Оқ йўл кўчасида ички йўлларни жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси матбуот хизмати