Soyadagi siyosatchilar
2.57K subscribers
1.83K photos
855 videos
11 files
3.45K links
Фаолиятим давомида манфаат топган бўлсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз бизнинг қусримиздан билинг!

Шунчаки: @The_Jiyanov
Download Telegram
​​Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди❗️

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига бешта масала киритилган эди❗️

Лекин, Аммо, Бироқ, олтита масала кўриб чиқилди. Сессия қарори билан бирданига иккита депутатнинг даҳлсизлик хуқуқидан маҳрум этиш масаси кўрилди❗️

Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутатларининг бир овоздан Д.Қодирова ҳамда Б.Хайдаровнинг даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор депутатлар томонидан тасдиқланди❗️

П/С: Қўл кўтариб тасдиқлашдан бошқа хеч нимага ваколатимиз йўқ эканлигини кўрсатиб қўйишди. Тўғриям қилишади❗️🥋

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтгандимку❗️

Мана оқибат, Андижонда коррупция авжида бўлиб 1-ўрин олди🤒

Айтгандимку коррупционерлар ўзлари - ўзлари билан курашмайди деб❗️🤣

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
Президент талабини бажаришни ҳохламайдигон депутатлар❗️

Журналист Зафарбек Солижонов ёзяти. Депутатларнинг ҳокимлар қўлида ўйинчоқ бўлиб қолаётгани, уларга қарши боролмаслиги ва президент ҳужжатлари ижросиз ерда қолаётгани бўйича ажойиб кейс бўлибди.

Битта брат менталитетдан гапирганда кўнглим айниб кетди. Ҳурматли депутатлар, бу дунёда икки марта яшаш имкони бор деб ўйлайсизми?

Депутатимиз Жаҳонгир Жиянов: "Қачонгача қўрқиб яшаймиз? Нега президент талаби бажарилмаяпти?". Анави унга қарши қўл кўтарган депутатларни комментларда шунақанги сўкишганки, мен бир вақтлари итим айб иш қилганда ҳам бунчалик сўкмагандим)

Бунақа ҳақоратлар ўрнига шарт гувоҳномамни йиртиб чиқиб кетардим, залдан. Одамда ғурур бўлмаса ҳам қийин эканда...

👉 https://youtu.be/dgSB4_TuCYE

@Zafarbek_Solijonov

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
​​Пул бериб қайтариб олишди❗️

Ассаламу алейкум. Ҳурматли депутат. Президентимиз қароридан кейин пенсия жамғармасидан 1 чи моддий ёрдам тайёрланди деб 27 май 02.53 да смс келди. Кейин ростдан 19.12 да пул тушди🤨

Ҳозирда мен уйдаман аммо мени картамдан 23.14 да пул ечилдику мен олмадимку. Қандай тушунсам бўлади маззами кимларгадир🤒

Жаҳонгирбек бизда ҳам зўр хаккерлар бормиканнима дейсиз. Синглимдан ҳам шундай пул бериб яна қайтариб олишди🤐

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
#Диққат

Бир марталик ёрдам пуллари 8 июнгача тарқатилади❗️

Молия вазирлигининг хабар қилишича, жорий йилнинг 27 май ҳолатига пластик карталари орқали пенсия ва нафақа олувчи фуқароларнинг 96 фозига 473,5 млрд. сўмлик маблағлар банк пластик карталарига юклаб берилган бўлиб қолган қисмини юкланиши назоратга олинган❗️

Шунингдек, Халқ банкининг жойлардаги филиаллари орқали нақд пул шаклида тўловлар сайёр кассалар орқали тўланиши бошланди. Мазкур тўловлар жорий йил 8 июнига қадар якунланади👌

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
​​Президент фармонини бажармайдиган Андижон шаҳар депутатлари❗️

2021 йил 16 июнда қабул қилинган «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармонида 2021 йил 1 декабрдан бошлаб, Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессияларини телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатишни таъминлаш белгиланган эди🧐

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 10 январь оралиғида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларининг тўғридан тўғри жонли эфирга узатилиши ҳолати бўйича мониторинг натижаларини эълон қилди🤨

Шунингдек, мониторинг давомида Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилган бир қатор Кенгаш сессияларининг тўлиқ бўлмаган шаклда қисман (бир неча дақиқагина) трансляция қилиниш ҳолатлари ҳам кузатилди🤒

Аксилкоррупция агентлигининг маълум қилишича, аниқланган камчиликлар юзасидан ҳудудий Кенгашларга фармон талабларидан келиб чиқиб, келгусида ўтказиладиган барча Кенгаш сессияларининг жонли эфирга узатилиши лозимлиги тўғрисида кўрсатма берилган🤐

Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутатлари Президент фармони ижроси юзасидан қаттиқ қаршилик қилмоқдалар. Бу нима дегани шаҳар Кенгаши депутатлари Президент сиёсатига қарши деб баҳоланиши керакми? Агар шундай деб баҳоланадиган бўлса шаҳар Кенгаши депутатларини тарқатиб юбориш керакми🥋

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
​​Сессияда битта Анжан дўппи кийган депутат бор эди, ўшаниям сиғдиришмадия❗️

Гапириш имконияти берилганда гапирмайдиганларга ёки ёлғон гапирадиганларга ачиниш керак эмас. Тўғрироғи улардан воз кечиш керак🤒

"Яхшиликнинг боласи етим бўлади" дейишади. Тараққиётимизга тушов бўлаётган миллий иллат бу - қўрқув, аниқроғи "ички сензура"🤐

Анжанликмиз деб кўкрагимизга уриб юрардик, аслида кўкрагимиздаги аъзо к...тмизда экан. Одамни хайфи келаркан. Энг қўрқоқ одам - энг пасткаш одам🤨

Тарихда ҳам Ватанни қўрқоқлар сотишган. Кенгаш аъзолари ҳам раиси ҳам бу гапни мағзини аслида яхши тушунишади🥋

Уларга қалб эмас бош керак. Бошлари кетиб қолмаслиги керак. Улар қалб кўзларига очки тақиб қўйишган. Бошлари эса яланг. Анжан дўппи кийгани ор қилишади. Камига буларни "Анжон полкаси"га оммавий рақсга тушиб юришганига ўлайми❗️🥋

П/С: Постни обуначиларимдан бири ёзиб жўнатибди. Тўлалигича хавола етдим хукмингизга. Хулоса ўзингиздан❗️

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муродова вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной Героя Узбекистана Лолахон Муродовой

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
​​Чек бермаган тадбиркорлар бўйича янги тартиб эълон қилинди

ДСҚнинг маълум қилишича, жорий йил 1 июндан бошлаб:

“Солиқ” мобил иловаси орқали мулкчилик шаклидан қатъий назар, биринчи маротаба келиб тушган мурожаат бўйича солиқ тўловчи ҳузурига борган ҳолда, профилактик суҳбат ўтказилиб, тадбиркорлик субъектининг қонун талабларида иш юритиши тўғрисида расман огоҳлантирилади, таъсирчан молиявий жазо қўлланилмайди;

мазкур огоҳлантиришдан кейин ҳам хулоса қилмасдан, қонун бузилишлари давом эттирилса ва ушбу тадбиркорлик субъекти бўйича иккинчи маротаба мурожаат келиб тушса, белгиланган тартибда ўрганиш ўтказилади ва натижаси бўйича солиқ текшируви ташкил этилади.

❗️ Бир фуқаро томонидан 24 соат ичида 2 тадан ортиқ ҳамда 30 календарь куни давомида 1 та шохобча бўйича 1 мартадан кўп мурожаат юборилишига чеклов ўрнатилади.

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
ЙПХ ходимларини тасвирга олиб тарқатганлик учун жарима белгилашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқиш рад этилди👏

П/С: Халқ тўлаган солиқлар хисобидан ойлик оладигон хизматчиларни қилаётганлани кўриб хайрон қоласан киши. Бизи депутатлар билан бир ҳил фикирлашадия🤒

Батафсил
:👉https://human.uz/2/19/6772

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
«Қизил товуқлар можароси». Андижонликларни қарзга ботираётган кампанияни ким тўхтатади?

Андижон вилоятида аҳолига жорий йил апрел ойидан буён кредит асосида 200 минг дона товуқ тарқатилган.

Битта товуқнинг нархи ўртача 81 минг сўм бўлиб, бозордан анча қиммат. Тухум қўйиши кутилганидай бўлмаган, қолаверса, кун сайин нобуд бўлиб бораётган товуқларни деб шундоқ ҳам камбағал аҳоли қарзга ботмоқда.

Энг хавотирлиси, яқин кунларда вилоятда бу «хайрли иш»нинг иккинчи босқичига старт берилиши кутиляпти: аҳолига кредит асосида яна 200 минг товуқ тарқатилади.

📹👉 ВИДЕОНИ КЎРИШ

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
«Президент гапиради, аммо депутатларимиз амал қилмайди».

Андижонлик депутат сессия иши жонли эфирга узатилмаётганини танқид қилди.

«Дарё» мухбири мазкур ҳолат юзасидан депутат Жаҳонгир Жиянов билан суҳбатлашиб, масалага ойдинлик киритишга уринмоқда. Тез орада воқеа ҳақида депутатнинг ўзи батафсил маълумот беради.

П/С: Яқин сохатларда «Дарё» мухбири билан суҳбатимиз эълон қилиниб қолса керак❗️🥋

Батафсил — https://dy.uz/2rR7N

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
​​Президент қарори ижрода❗️

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Булоқбоши туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 май кунги ПҚ-258-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилган ҳолда тегишли ишлар амалга оширилиши таъминланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 май кунги ПҚ-258 сонли қарорига асосан бўлим хисобида турувчи пенсия ва нафақа олувчи 18,007 нафар фуқароларга 300 минг сўмдан жами 5,354 млн сўм миқдоридаги бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлов қайдномаларига киритилди. Шундан 12,455 нафар фуқролар 3,824 млн сўм миқдорида нақд пул шаклида, 5552 нафар фуқаролар еса 1,686 млн сўм миқдорида банк пластик картаси орқали олувчилар.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Булоқбоши туман бўлими бир марталик моддий ёрдам пулларини тўлиқ молиялаштирганлиги, жумладан банк пластик карта орқали олувчи фуқароларни пуллари 100 фоиз пластик карталарига юкланганлигини маълум қилади.

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат❗️

⚡️Андижонда рейд авжида, Тошкентдан ГАИлар келган, Маскалилар хам бор🤒

❗️Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, хужжатларни жойида қилиб олишсин🤨

П/С: Хайдовчи акалар йўл қоидаларига қаттиқ амал қилиниб турилоради. Мошина камариниям, белни камариниям тақишни унутманглар. Масаланда❗️🥋

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
#Водий_Ёшлари_Форуми❗️

Меҳмонлар ташрифни "Афсоналар водийси" ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истирохат боғига ташриф буюрдилар.

Бу масканларда 61-халқаро гуллар фестивали кўргазмалари уларга олам-олам маънавий завқ бағишлади. "Кичик тарғиботдан - катта натижа" шиори остида ўтказилган ёшлар форуми шу билан ўз якунига етди.

Форум якунида Андижон вилоятидан келган “Ёшлар қаноти”нинг фаол аъзоларига Наманган вилоят Кенгаши ва Наманган шаҳар Кенгаши томонидан эстадик совғалари топширилди ва барча Форум иштирокчиларига миннатдорчилик билдирилди.

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
Андижон шаҳар ҳокими 48 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айибланмоқда❗️

Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олинган. Ҳозирча етказилган зарарнинг атиги 23 фоизи қопланган🤒

Маълумот ўрнида Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессиясида Бош прокуратуранинг тақдимномаси ўқиб эшиттирилган бўлсада танишиб чиқиш учун тегишли доимий комиссияга хам депутатларга хам тегишли хужжатлар берилмади❗️🥋

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
​​Президент қарори нега бажарилмаяпти❗️

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2022 йил ПҚ-138-сонли қарорининг I-бандида қуйидаги сўзлар билан аниқ келтириб ўтилган

ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланиши устидан қатъий прокурор назоратини ўрнатиш;

Хўш! Нимага қуйидаги холатлар бўйича ҳалигача жимлик сақланмоқда. Асака туман, “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 41, 46 - контур ер майдонида 10 га яқин ҳар-хил турдаги қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги юзасидан тегишли ташкилотга асослантирувчи барча хужжатлари билан маълумот тақдим этилган🤐

Холатга аниқлик киритиш бўйича Давлат кадаст палатаси Асака туман филиали ҳамда Кадастр агентлиги Асака туман бўлими мутахасислари томонидан жойига чиқиб атрофлича ўрганиб чиқилган🤒

Ўрганиш давомида Асака туман, “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 41- 46қ-контурдаги “Абдумуталиб Замин Саховати” фермер хўжалиги фойдаланишидаги мевали боғнинг 5.600 кв.метр қисмига бир нечта фуқаролар томонидан ноқонуний жами 305.43 кв.метр қурилиш ишлари олиб борилганлиги юзасидан ўрганиш хулосасини хуқуқни мухофаза қилувчи органларига тақдим этган бўлсада, халигача бирор бир натижа йўқ🤨

Нега 2 ойдан буён бу холатга жимлик сақланмоқда. Ушбу холатни юқори турувчи органларидан ўз назоратига олишларини сўраган бўлардик❗️🥋

Асака туман Кенгаши депутати: Сайдулло Эргашев

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўлда жўлда қолиб кетгани мактаб қурилиши❗️

Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 12-сонли умумий ўрта таълим мактаб қурилиши чала қолиб кетгани айтилмоқда🤒

Мутассади ташкилот ва масъуллардан эътибор беришларини сураймиз❗️🥋

https://youtu.be/WUQ_VP8cVkw

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
​​#Диққат #Эълон❗️

Ҳурматли тадбиркорлар ҳабарингиз бўлса керак Андижон шаҳар "Узум бозор" савдо комплекси ўз фаолиятини қайта бошламоқда👌

Шу муносабат билан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларни 1 (бир) йил имтиёзли муддат билан ижара пулисиз дўконларни шартнома асосида мулкдорлар билан келишиб савдо фаолиятингизни бошлаш учун СИЗ учун жуда ҳам яхши имконият яратилмоқда👍

"Узум бозор" савдо комплексида имтиёзли муддат асосида дўкон олмоқчи бўлган тадбиркорларни савдо комплексига таклиф этамиз.

Шошилинг дўконлар сони чекланган. Имтиёзли шартлар асосида дўконлар сизни кутмоқда. Тадбиркорлар "Узум Бозор" маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин❗️

📲 Teл: +998942451113 Абдуллоҳ
📲 Тел: +998941002002 Нуруллоҳ

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌 https://t.iss.one/Soyadagi
Ноқонуний сессия қарорини бекор қилиш бўйича Сенатга мурожаат юбордик❗️

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан киритилган тақдимнома билан Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши сессиясида икки нафар депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи қонун ва президент фармонига зид тарзда кўриб чиқилгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, депутатлардан бири - Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровдир. У 2017 йилдан 2019 йил октябрь ойига қадар Андижон вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган даврида молиявий жиноятлар содир этганликда гумонланмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/05/31/andijan-governor/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi